Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Меҳнат шартномаси (контракт) /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 26.12.1992 й. 589-сон "Давлат ҳокимияти ва давлат бошқаруви органлари, суд органлари ҳамда нотариал идоралар ходимларининг лавозим маошларни белгилаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.12.1992 й.

N 589



ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ВА ДАВЛАТ

БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ, СУД ОРГАНЛАРИ

ҲАМДА НОТАРИАЛ ИДОРАЛАР ХОДИМЛАРИНИНГ

ЛАВОЗИМ МАОШЛАРНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 6 апрел 186-сонли қарори билан "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси бўлимлар ва кичик бўлимлар бошлиқларига Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 26 декабрдаги 589-сон (2-илова) қарорига мувофиқ бошқарма ва бўлим бошлиқлари учун тегишли равишда белгиланган Ягона тариф сеткаси бўйича тариф ставкалари, амалдаги моддий-маиший таъминот ва тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитларини сақлаб қолган ҳолда, жорий этилган.

Давлат ҳокимияти ва давлат бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва республика иқтисодиётини таркибий қайта қуриш шароитида уларни юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш даражасини табақали бараварлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1993 йил 1 январидан бошлаб давлат ҳокимияти ва давлат бошқаруви органлари, суд органлари, нотариал идоралар аппаратининг раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари, ходимлари ва мутахассисларининг, шунингдек, республика маҳалла қўмиталари раислари ва масъул котибларининг лавозим маошлари 1-25-иловаларга (иловалар келтирилмайди) мувофиқ белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 9 июль 343-сонли қарори билан 1993 йил 1 июлдан 19, 24-иловалар ўз кучини йўқотган.

Бунда янги лавозим маошларини жорий этиш билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатларнинг 25 фоизи бошқарув органларини сақлаш харажатларини қисқартириш ҳисобига амалга оширилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги вазирликлар ва идоралар ходимлари лавозим маошларининг янги схемасига мувофиқ иш ҳақига маблағ ажратиш манбаларини қидириб топсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги бир ой муддат ичида меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича амалдаги меъёрий актларни мазкур қарорга мувофиқлаштириш ҳақида таклиф киритсин.

4. Давлат ҳокимияти ва давлат бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари 26-иловага (илова келтирилмайди) мувофиқ тасдиқлансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 7 августдаги 367-сон қарори 7-бандининг иккинчи хатбоши, Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 10 февралдаги 57-сон қарори 5-бандининг бешинчи хатбоши ва Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 15 февралдаги 65-сон қарорининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов


















Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск