Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Меҳнатга ҳақ тўлаш /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 26.12.1992 й. 590-сон "1993 йил 1 январдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.12.1992 й.

N 590



1993 ЙИЛ 1 ЯНВАРДАН БОШЛАБ

МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ ЯГОНА

ТАРИФ СЕТКАСИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Иш ҳақининг рағбатлантирувчи ролини кучайтириш, турли тоифалардаги ходимлар меҳнатига меҳнатнинг мураккаблиги ва ходимларнинг малакасига боғлиқ ҳолда ҳақ тўлашнинг асосланган даражаларини белгилаш, бу даражаларни бундан буён сақлаб туриш воситасини вужудга келтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси тасдиқлансин. Халқ хўжалигининг ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш тармоқларидаги ходимлар учун қўлланиш соҳасидан қатъи назар, меҳнатга ҳақ тўлашга холисона ёндашишни таъминловчи турли тоифалардаги ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш даражаларини ягона услубий негизда табақалаштириш Ягона тариф сеткасига асос қилиб олинсин.

2. Энг кам иш ҳақи (ойига 2000 сўм) миқдоридаги бошланғич разряднинг тариф ставкаси ва разрядлараро тариф коэффициентлари 1-иловага мувофиқ Ягона тариф сеткасига асос қилиб белгилансин.


3. Ишчи ва хизматчиларнинг умумтармоқ лавозимлари бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш Ягона тариф сеткасининг 28 разряди 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ягона тариф сеткаси асосида ҳисобланган, тариф ставкаларига район коэффициентлари бўйича тўловлар ҳам киритилган ҳолда, амалдаги имтиёзлар, қўшимча тўловлар ва устама ҳақлар сақланиб қолинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги:

бир ҳафта муддат ичида вазирликлар, идоралар, бирлашмалар,корхоналар ва ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазиралр Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Ягона тариф сеткасининг жорий қилиниши билан боғлиқ методик ишларни амалга оширсин;

халқ хўжалиги ишчи ва хизматчиларининг меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасини жорий қилишга доир Тавсияларни ишлаб чиқсин ва 1993 йил 15 январгача тасдиқласин.


6. Белгилаб қўйилсинки, Ягона тариф сеткасини қўллаш бюджетдан маблағ билан таъминланадиган барча муассасалар, ташкилотлар ва корхоналар учун мажбурийдир.


7. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Молия зазирлиги билан келишган ҳолда икки ҳафта муддат ичида амалдаги ставкалар ҳамда окладларни Ягона тариф сеткаси талабларига мувофиқ қайта кўриб чиқсинлар.


8. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, хўжалик ҳисобидаги бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларга уларнинг тайёрлиги ҳамда зарур миқдорда молиявий маблағлари мавжудлигига қараб 1993 йилнинг 1 ярмида Ягона тариф сеткасини жорий этишга ўтиш тавсия қилинсин.


9. Ушбу қарорга мувофиқ ходимлар учун тариф коэффициентларини, устама ва қўшимча тўловларни ҳисобга олиб жорий этиладиган ставка (оклад)лар амалдаги ставка (оклад)лардан кам бўлган тақдирда мазкур ходимларга уларнинг ушбу муассасада, ташкилотда шу вазифада ишлаган вақти учун иш ҳақидаги тегишли фарқ тўланади.


10. Меҳнат вазирлигига касбларнинг Тариф-малака маълумот-номасида ўз аксини топмаган касблар (лавозимлар)ни Ягона тариф сеткасининг тегишли разрядларига киритиш ҳуқуқи берилсин.


11. Меҳнат вазирлиги, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари Ягона тариф сеткасига мувофиқ бюджетдаги ташкилотларнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларига риоя этилишини назорат қилсинлар.


12. Белгилансинки, ушбу қарор билан тасдиқланган Ягона тариф сеткасига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги шартари меҳнатга ҳақ тўлаш учун мавжуд бўлган маблағлар, шунингдек, бошқарув тузилмасини такомиллаштириш ва хўжалик фаолиятини кенгайтириш тадбирларини ўтказишдан тушган қўшимча маблағлар ҳисобига ва шунинг доирасида жорий қилинади.


13. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Адлия вазирлиги билан бирлаликда 20 кун муддат ичида ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан амалдаги меъёрий ҳужжатларга ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги таклифларни тайёрласин ва Вазирлар Маҳкамаси тақдим этсин.


14. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари зимммасига юклатилсин. Қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1993 йил февраль ойида кўриб чиқилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 26 декабрлаги

590-сон қарорига

1-ИЛОВА



Меҳнатга ҳақ тўлашнинг

ЯГОНА ТАРИФ СЕТКАСИ

Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари


Тариф коэффициентлари


0


1,00

1


1,11

2


1,23

3


1,37

4


1,52

5


1,69

6


1,88

7


2,09

8


2,23

9


2,54

10


2,78

11


3,04

12


3,33

13


3,65

14


4,00

15


4,38

16


4,80

17


5,26

18


5,76

19


6,31

20


6,91

21


7,57

22


8,29

23


9,09

24


9,94

25


10,88

26


11,91

27


13,04

28


14,28

-------------------------

Изоҳ: Ягона тариф сеткасининг разрядлараро ўтиш коэффициентлари:

1-8 разрядлар                                                коэффициент 1,11

9-28 разрядлар                                              коэффициент 1,095


















Время: 0.0384
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск