Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кафолатлар ва компенсация тўловлари. Хизмат сафарлари /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 25.10.1991 й. 271-сон "Ўзбекистон Республикаси делегациялари, мутахассислари ва ўқувчиларини чет элга хизмат сафарига юбориш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.10.1991 й.

N 271



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДЕЛЕГАЦИЯЛАРИ, МУТАХАССИСЛАРИ

ВА ЎҚУВЧИЛАРИНИ ЧЕТ ЭЛГА ХИЗМАТ

САФАРИГА ЮБОРИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДА


Чет эл хизмат сафарларини расмийлаштиришни тартибга солиш ва соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Чет эл хизмат сафарига бориш тартибини анча соддалаштиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси делегациялари, мутахассислари ва ўқувчиларини чет элга хизмат сафарига юбориш Тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин ва имзо чекилган кундан бошлаб кучга киритилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг Республика валюта комиссияси (ўртоқ Б. С. Ҳамидов), Ташқи ишлар вазирлиги (ўртоқ Ш. Н. Маҳмудова) республика вазирликлари, идоралари, корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларининг чет эл хизмат сафарларидан самарали ва мақсадга мувофиқ фойдаланиш бўйича фаолиятларини мунтазам таҳлил қилиб борсинлар ва уни такомиллаштириш ҳақидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати (ўртоқ Ғ. Алиев) Ташқи ишлар вазирлиги (ўртоқ Ш.Н. Маҳмудова) ва Ички ишлар вазирлиги (ўртоқ З.А. Алматов) билан биргаликда бир ой муддат ичида хизмат юзасидан чет элга бориш учун ҳужжатларни расмийлаштириш ва уларни бериш тартибини соддалаштириш назарда тутган ҳолда "Хизмат юзасидан чет элга бориш ҳақида қарор қабул қилиш учун ҳужжатларни тақдим этиш, чел эл паспортларини расмийлаштириш ва хорижий давлатларнинг визаларини олиш тартиби тўғрисида"ги Йўриқномани қайта кўриб чиқсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини нозорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг ўринбосари ўртоқ Б.С. Ҳамидовга ва Президент аппаратининг ташқи иқтисодий алоқалар бўлимига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                 И. Каримов











Время: 0.0145
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск