Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Меҳнатга ҳақ тўлаш /

Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 03.08.1991 й. 205-сон "Халқ таълими, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, маданият ва архив муассасалари ходимлари иш ҳақи ставкаларининг ва лавозим маошларининг янги миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.08.1991 й.

N 205



ХАЛҚ ТАЪЛИМИ, СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ,

ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ, МАДАНИЯТ ВА

АРХИВ МУАССАСАЛАРИ ХОДИМЛАРИ ИШ

ҲАҚИ СТАВКАЛАРИНИНГ ВА ЛАВОЗИМ

МАОШЛАРИНИНГ ЯНГИ МИҚДОРЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Бозор муносабатларига ўтиш шароитларида халқ таълими, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, маданият ва архив муассасалари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш, улар иш ҳақининг ишлаб чиқариш тармоқлари ходимларининг меҳнат ҳақи даражасидан орқада қолаётганлигини бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Халқ таълими, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, маданият ва архив муассасаларининг етакчи касблари ходимларининг иш ҳақи ставкалари ва лавозим маошлари СССР Давлат меҳнат қўмитасининг 1991 йил 20 мартдаги 70-сон қарорига мувофиқ белгилансин.

Кўрсатиб ўтилган қарорда назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари 1991 йилнинг 1 июлидан жорий қилинсин.


2. Жумҳурият фаҳрий унвонларига эга бўлган шахсларнинг иш ҳақи ставкаларига ва лавозим маошларига иловага мувофиқ миқдорларда ҳар ойда бериладиган устамалар белгилансин.


3. ЎзССЖ Халқ таълими вазирлиги, ЎзССЖ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ЎзССЖ Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ЎзССЖ Маданият вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар икки ҳафта муддат ичида мазкур қарорда кўзда тутилган лавозимларга малака талабларини ҳамда халқ таълими, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, маданият муассасалари ва ташкилотлари ва архив муассасалари ходимлари лаёқатини текширишдан ўтказиш тўғрисидаги тавсияномаларни белгиланган тартибда тасдиқласинлар ва уларни муассасалар ва ташкилотларга етказсинлар, шунингдек тасарруфидаги муассасалар ва ташкилотларда навбатдан ташқари лаёқатни текширишни ва қайта тариф белгилашни ўтказиш устидан назоратни таъминласинлар. Мутахассис кадрларни, уларнинг касбий тажрибалари, маҳоратлари ва бажарадиган ишларининг мураккаблигини ҳисобга олиб, жой-жойига қўйишни таъминласинлар.

Мазкур қарор билан тасдиқланган ставкалар ва маошлар лаёқатни текшириш ва қайта тариф белгилаш натижаларига қараб аниқланади.


4. ЎзССЖ Меҳнат вазирлиги ЎзССЖнинг тегишли вазирликлари ва идоралари билан биргаликда қишлоқда, жумҳуриятнинг чекка ва кам ўзлаштирилган районларида банд бўлган мазкур қарорда кўрсатилган муассасалар ва ташкилотлар ходимларининг ставкалари ва маошларини оширишнинг табақалаштирилган миқдорларини белгилаш бўйича таклифни икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва киритсин.


5. ЎзССЖ Молия вазирлиги ходимлар иш ҳақининг оширилиши билан боғлиқ қўшимча харажатларни молиявий таъминласин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 3 августдаги

205-сон қарорига

ИЛОВА



Жумҳурият фахрий унвонларига эга бўлган шахсларнинг

иш ҳақи ставкаларини ва лавозим маошларини ошириш

МИҚДОРЛАРИ

Ўзбекистоннинг фаҳрий унвонлари номи

Жорий қилинадиган қўшимча ҳақ (сўм ҳисобида)

Хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими


70

Хизмат кўрсатган тренер


70

Хизмат кўрсатган жисмоний тарбия ходими


70

Хизмат кўрсатган ҳунар-техника таълими ходими


70

Халқ артисти


100

Халқ ҳофизи


100

Хизмат кўрсатган санъат арбоби


70

Хизмат кўрсатган артист


70

Хизмат кўрсатган маданият ходими


70

Хизмат кўрсатган халқ таълими ходими


70

Хизмат кўрсатган ўқитувчи


70

Халқ ўқитувчиси


100

Хизмат кўрсатган ижтимоий таъминот ходими


70


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1991 й., N 8, 26-модда.












Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск