Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш /

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 05.03.2015 й. 2658-сон билан рўйхатга олинган мудофаа вазирининг 02.02.2015 й. 72-сонли буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2015 йил 5 мартда 2658-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

мудофаа вазирининг

2015 йил 2 февралдаги

72-сонли буйруғига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг

олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга

қабул қилиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги ва "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сонли "Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига (бундан буён матнда олий ҳарбий таълим муассасалари деб юритилади) ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Олий ҳарбий таълим муассасаларига номзодларни ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган Бутлаш режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг олий ҳарбий таълим муассасаларига қабул ўринларини ажратиш тўғрисидаги буйруғига асосан амалга оширилади.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандларига олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун курсантларни қабул қилишнинг умумий сонидан беш фоизли квота ажратилади.

2. Олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари контингентини сифатли бутлаш учун:

ҳарбий-профессионал йўналиш;

дастлабки танлаш;

ҳарбий-профессионал танлаш;

тест синовларини назарда тутувчи комплекс босқичма-босқич танлаш амалга оширилади.


3. Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун номзодлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга жавоб бериши зарур.

4. Ҳарбий хизматчиларни олий ҳарбий таълим муассасалари ва Сержантларни тайёрлаш мактабларида ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини давлатга ундириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2024, 2009 йил 27 октябрь) асосан, номзодлар, уларнинг ота-оналари олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришидан олдин билим юрти раҳбарияти томонидан ўқишни тамомлагач дастлабки контракт талабларини бажармаганлиги сабабли, захирага бўшатилиши, шартноманинг муддатидан илгари бекор қилиниши ёки содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этилиши ҳолатларида моддий масъуллиги тўғрисида мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ёзма равишда огоҳлантирилади.

5. Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг буйруғи билан олий ҳарбий таълим муассасалари қабул комиссиялари (бундан буён матнда қабул комиссиялари деб юритилади) тузилади ва уларнинг таркиби тасдиқланади.


6. Қабул комиссияларига олий ҳарбий таълим муассасасининг бошлиғи раҳбарлик қилади. Қабул комиссиялари таркибига Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг тегишли таркибий тузилмаларининг мутахассислари киритилади.

Қабул комиссиялари қабул йилининг 10 мартидан 1 сентябрига қадар фаолият юритади.


7. Қабул комиссияси раиси - олий ҳарбий таълим муассасаси бошлиғи:

қабул комиссиясининг ишини ташкиллаштиради;

қабул комиссиясининг вазифаларини белгилайди;

кичик комиссиялар таркибини шакллантиради ва тасдиқлайди;

кичик комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.

Қабул комиссияси раиси - олий ҳарбий таълим муассасаси бошлиғи ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун ўз ваколати доирасида буйруқлар қабул қилади.


8. Қабул комиссияси таркибида қуйидаги кичик комиссиялар тузилади:

номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиш бўйича кичик комиссия;

индивидуал-психологик ўрганиш бўйича кичик комиссия;

номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш бўйича кичик комиссия;

психофизиологик ўрганиш бўйича кичик комиссия;

номзодларнинг умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш учун ёзма имтиҳон ўтказиш бўйича кичик комиссия;

компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш бўйича кичик комиссия.


9. Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришни хоҳлаган фуқаролар ўзларининг яшаш жойидаги мудофаа ишлари бўйича бўлимларга мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан, ҳарбий хизматчилар ўз хизмат ўташ жойига мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги билдирги билан мурожаат қилади.


10. Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун аризалар (билдиргилар) қабул йилининг 1 февралидан 1 апрелига қадар қабул қилинади.


11. Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришни хоҳлаган номзодлар томонидан мудофаа ишлари бўйича бўлимларга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ариза (билдирги);

паспорт нусхаси;

туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси;

чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси;

номзод томонидан қўлда ёки компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;

анкета;

ўқиш, иш ёки хизматни ўташ жойидан (агар ўқиётган, ишлаётган ёки хизматни ўтаётган бўлса) тавсифнома ҳамда маълумотнома;

ота-онасининг олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга киришига розилик хати;

маълумоти тўғрисидаги (умумий ўрта, ўрта махсус, бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал) ҳужжатлар (асли ва нусхаси) ҳамда рейтинг дафтарчаси (баҳолар табели) нусхаси;

олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (асли ва нусхаси);

3 х 4 см ўлчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз ва бурчаксиз) ҳамда 4,5 х 6 см ўлчамдаги 4 та фотосурат (бош кийимсиз);

Номзоддан айрим ҳужжатларга аниқлик киритиш учун қўшимча равишда зарур ҳужжатлар ва маълумотлар талаб қилиниши ёки тегишли ташкилотлардан сўраб олиниши мумкин.

Номзодлар томонидан ҳужжатларни тақдим этишда паспорт, туғилганлик ҳақида гувоҳнома, чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёхуд чақирилувчининг ҳарбий гувоҳномаси шахсан кўрсатилади.


12. Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришни хоҳлаган ҳарбий хизматчилар томонидан ўз хизмат ўташ жойига мазкур Низомнинг 11-бандида назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришга тавсияловчи ҳужжатлар (муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга - ҳарбий бўлинманинг умумий йиғилиши баённомасидан кўчирма, контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга эса - ҳарбий қисмнинг аттестация комиссияси йиғилиш баённомасидан кўчирма);

ҳарбий қисмлар (муассасалар) ва бўлинмаларнинг командирлари (бошлиқлари) томонидан берилган илтимоснома.


13. Тегишли шакл бўйича рухсатномани келишиш учун зарур бўлган материаллар белгиланган тартибда расмийлаштирилади.


14. Мудофаа ишлари бўйича бўлимлар, бошқармалар, қўшилмалар ва ҳарбий қисмлар (муассасалар) ҳамда олий ҳарбий таълим муассасалари Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомда назарда тутилган ҳарбий-профессионал йўналиш бўйича вазифаларнинг амалга оширилиши учун масъулдир.



2-БОБ. ДАСТЛАБКИ ТАНЛАШ ТАДБИРЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ


15. Дастлабки танлаш давомида қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:

ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;

якка тартибда суҳбатлашиш;

индивидуал-психологик ўрганиш;

умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш;

тиббий кўрикдан ўтказиш.


16. Дастлабки танлаш тадбирлари икки босқичда ўтказилади.

Биринчи босқич фуқаро ёшлар учун - туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлимларда, ҳарбий хизматчилар учун - ўз хизмат ўташ жойида 1 февралдан 31 мартга қадар амалга оширилади ҳамда ушбу босқичда қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:

ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;

якка тартибда суҳбатлашиш;

бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш.

Иккинчи босқич фуқаро ёшлар ва ҳарбий хизматчилар учун мудофаа ишлари бўйича бошқармаларда 1 апрелдан 31 майга қадар амалга оширилади ҳамда ушбу босқичда қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:

индивидуал-психологик ўрганиш;

умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш;

такрорий тиббий кўрикдан ўтказиш.


17. Дастлабки танлаш тадбирларида иштирок этадиган номзодларнинг сони чекланмайди.


18. Номзодларнинг ҳужжатларини тўплаш ва ўрганиш ишлари дастлабки танлаш тадбирларининг биринчи босқичи якунлангунга қадар (31 мартга қадар) амалга оширилади.


19. Якка тартибдаги суҳбат фуқаро ёшлар билан - туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлимлар бошлиқлари томонидан, ҳарбий хизматчилар билан - ҳарбий қисмлар (муассасалар), бўлинмаларнинг командирлари томонидан ўтказилади. Бунда якка тартибдаги суҳбат номзод ариза (билдирги) билан мурожаат қилган кундан бошлаб 10 кун ичида ўтказилади. Якка тартибдаги суҳбат натижаси бўйича мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда якка тартибдаги суҳбат варақаси тўлдирилади.


20. Номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3147, 2019 йил 3 апрель) мувофиқ амалга оширилади.

21. Номзодларни бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш мудофаа ишлари бўйича туман (шаҳар) бўлимлари ҳузуридаги тиббий комиссиялар томонидан амалга оширилади ва 1 февралдан 31 мартга қадар давом этади. Ҳарбий хизматчиларни бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш ҳарбий тиббий муассасаларнинг ҳарбий врачлик комиссиялари томонидан амалга оширилади.


22. Номзодларни такрорий тиббий кўрикдан ўтказиш мудофаа ишлари бўйича бошқармалар ҳузуридаги тиббий комиссиялар томонидан амалга оширилади ва 1 апрелдан 20 майга қадар давом этади, ҳарбий хизматчилар бундан мустасно.


23. Соғлиғининг ҳолатига кўра олий ҳарбий таълим муассасасида ўқишга яроқсиз деб ҳисобланган ва тиббий комиссиянинг ушбу хулосасига норози бўлган номзодлар назорат тиббий кўрикдан вилоятлар муқобил тиббий комиссияларида 1 майдан 31 майга қадар ўтишлари мумкин.


24. Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича соғлиғига кўра номзоднинг олий ҳарбий таълим муассасасида ўқишга яроқлилиги даражаси тўғрисида хулоса чиқарилади. Мазкур хулоса номзоднинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдига қўшиб қўйилади.


25. Соғлиғининг ҳолатига кўра олий ҳарбий таълим муассасасида ўқишга яроқсиз деб ҳисобланган номзодлар ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларига қўйилмайди.


26. Номзодлар билан индивидуал-психологик ўрганиш тадбирлари қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида мудофаа ишлари бўйича бошқармаларда қабул комиссияси таркибига киритилган мутахассис-психологлар томонидан уларни психологик тест синовидан ўтказиш йўли билан мазкур Низомнинг 5-иловасида келтирилган методикага мувофиқ 1 апрелдан 20 майга қадар ўтказилади.


27. Психологик тест синови натижалари бўйича қуйидаги хулосалар чиқарилади:

олий ҳарбий таълим муассасасига кириш учун тавсия этилади;

олий ҳарбий таълим муассасасига кириш учун тавсия этилмайди.


28. Психологик тест синови натижалари бўйича олий ҳарбий таълим муассасасига кириш учун тавсия этилмаган номзодлар дастлабки танлашнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.


29. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлиги даражасини баҳолаш қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида мудофаа ишлари бўйича бошқармалар бошлиқлари белгилаган жойларда қабул комиссияси таркибига киритилган мутахассислар томонидан мазкур Низомнинг 6-иловасида келтирилган методикага мувофиқ 1 апрелдан 20 майга қадар ўтказилади.


30. Умумжисмоний тайёргарлик даражаси бўйича белгиланган талабларга жавоб бермаган номзодлар дастлабки танлашнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.


31. Дастлабки танлаш тадбирларидан муваффақиятли ўтган номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилди тўлиқ расмийлаштирилгандан сўнг тегишли мудофаа ишлари бўйича бошқармалар ва ҳарбий қисмлар (муассасалар) томонидан 20 июнга қадар тегишли олий ҳарбий таълим муассасаларига юборилади.



3-БОБ. НОМЗОДЛАР БИЛАН ҲАРБИЙ-ПРОФЕССИОНАЛ

ТАНЛАШ ТАДБИРЛАРИНИ ЎТКАЗИШ


32. Қабул комиссияси томонидан ҳар йили 1 июнга қадар ҳарбий профессионал-танлаш тадбирларини ўтказиш муддатлари белгиланган режа-жадвал ишлаб чиқилиб, қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади ва мудофаа ишлари бўйича бошқармаларга юборилади.


33. Мудофаа ишлари бўйича бошқармалар ва ҳарбий қисмлар (муассасалар) номзодларни режа-жадвалга мувофиқ ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларини ўтказиш муддатлари билан таништиради ва уларни белгиланган муддатларда тегишли олий ҳарбий таълим муассасаларига тўлиқ ҳолда етиб келишларини таъминлайди.


34. Ҳарбий-профессионал танлаш тадбирлари июнь ойида олий ҳарбий таълим муассасаларида ўтказилади.


35. Ҳарбий-профессионал танлаш давомида қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:

ҳужжатларни ўрганиш;

психофизиологик ўрганиш;

тиббий кўрикдан ўтказиш;

компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш;

умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш бўйича ёзма имтиҳон (бундан буён матнда ёзма имтиҳон деб юритилади).

37. Олий ҳарбий таълим муассасаси қабул комиссияси таркибидаги номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиш кичик комиссияси ҳужжатларни ўрганишда олий ҳарбий таълим муассасасига тақдим этилган шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини рўйхатга олади ҳамда уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини текширади.


38. Психофизиологик ўрганиш мазкур Низомнинг 7-иловасида келтирилган методикага мувофиқ қабул комиссияси таркибидаги психофизиологик ўрганиш бўйича кичик комиссия мутахассислари томонидан ўтказилади.

Психофизиологик ўрганиш махсус автоматлаштирилган психофизиологик комплекслар ёрдамида амалга оширилади.


39. Тиббий кўрикдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг буйруғи билан тасдиқланадиган тиббиёт мутахассисларидан махсус шакллантириладиган ҳарбий-тиббий комиссия томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3147, 2019 йил 3 апрель) мувофиқ ўтказилади.

40. Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича соғлиғининг ҳолатига кўра номзоднинг олий ҳарбий таълим муассасасида ўқишга яроқлилиги даражаси тўғрисида хулоса чиқарилади.


41. Соғлиғининг ҳолатига кўра олий ҳарбий таълим муассасасида ўқишга яроқсиз деб ҳисобланган номзодлар ҳарбий-профессионал танлашнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.

43. Номзоднинг компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш бўйича кичик комиссия томонидан мазкур Низомнинг 9-иловасида келтирилган методикага мувофиқ амалга оширилади.


43-1. Ёзма имтиҳон ушбу имтиҳонни ўтказишга масъул бўлган кичик комиссия томонидан қабул йилининг 25 июнига қадар мазкур Низомнинг 10-иловасида келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади.

44. Номзодларни танлаш тадбирларини ўтказишнинг шаффофлиги ҳамда холислигини таъминлаш мақсадида психофизиологик ўрганиш, компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш ва ёзма имтиҳон ўтказиш жараёни видеокузатув тизимида қайд қилинади.

45. Психофизиологик ўрганиш, компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш ва ёзма имтиҳон тадбирларида номзод томонидан тўпланган баллар қабул комиссияси томонидан умумлаштирилади. Номзоднинг тўплаган баллидан келиб чиқиб, уни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга қўйиш ёки қўймаслик тўғрисида қарор қабул қилинади.

Бунда, ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларида тўпланиши мумкин бўлган максимал баллнинг 50 фоизи ёки ундан юқори балл тўплаган номзодлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга қўйилади.

46. Қабул комиссияси томонидан қабул йилининг 30 июнига қадар ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларининг якунлари бўйича мазкур Низомнинг 10а-иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади ва якуний натижалар шу куннинг ўзида номзодларга эълон қилинади.

46-1. Психофизиологик ўрганиш, компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш ва ёзма имтиҳон натижаларидан норози бўлган номзодларнинг шикоятлари қабул комиссияси раисининг буйруғи билан ҳарбий-профессионал танлаш бўйича комиссиялар ишида қатнашмаган мутахассислардан шакллантириладиган апелляция комиссиясида кўриб чиқилади.

46-2. Шикоятлар апелляция комиссиясига натижалар эълон қилинган кундан бошлаб икки иш куни ичида тақдим этилиши мумкин. Апелляция комиссияси тақдим этилган шикоятларни улар тушган кундан бошлаб икки иш куни ичида мурожаат қилган номзод хоҳишига кўра, унинг иштирокида кўриб чиқади.

46-3. Апелляция комиссияси томонидан шикоятларни кўриб чиқишда ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларининг тўғри ўтказилганлиги, саволларнинг тўғри тузилганлиги, жавобларнинг холис текширилганлиги ва тўғри баҳоланганлиги ўрганилади ва унинг натижаси бўйича апелляция комиссияси аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

номзоднинг шикоятини қаноатлантириш тўғрисида;

натижаларни ўзгаришсиз қолдириш ва шикоятни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида.

Овозлар нисбати тенг бўлганда апелляция комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Тегишли қарор дарҳол номзодга етказилади.

Апелляция комиссияси қарорлари юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.

47. Тест синовлари Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низом ҳамда Олий ҳарбий таълим муассасаларида тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2477, 2013 йил 12 июль) мувофиқ ўтказилади.

48. Умумтаълим муассасаларида бошқа чет тили (испан, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур ва бошқа тиллар) бўйича ўқиган тақдирда номзод тест синовлари ўрнига Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомнинг 3-иловасида назарда тутилган тартибда олий ҳарбий таълим муассасаларида ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан имтиҳон топширади. Ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан ўтказилган имтиҳон мазкур Низомнинг 11-иловасида назарда тутилган мезонларга асосан баҳоланади.



4-БОБ. ОЛИЙ ҲАРБИЙ ТАЪЛИМ

МУАССАСАСИГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


49. Олий ҳарбий таълим муассасасига қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.


50. Олий ҳарбий таълим муассасасининг қабул комиссияси 10 июлда номзодларни ўқишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқади ва мазкур Низомнинг 12-иловасига мувофиқ шаклдаги протоколни расмийлаштиради. Мазкур протокол номзодларни олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқларни расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.

51. Олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинган ҳарбий хизматчиларга ўз хизмат ўташ жойларига тақдим этиш учун уларнинг ўқишга қабул қилинганлиги бўйича буйруқдан кўчирма берилади.


52. Тест синовлари натижаси бўйича берилган апелляция шикоятлари Олий ҳарбий таълим муассасаларида тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2477, 2013 йил 12 июль) мувофиқ кўриб чиқилади.


5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


53. Олий ҳарбий таълим муассасасининг қабул комиссияси номзодлар белгиланган қоидаларга, ҳарбий ва хизмат интизомига риоя қилмаган тақдирда уларни ўқишга қабул қилиш бўйича танлашнинг исталган босқичида четлатиш ҳуқуқига эга.


54. Олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кирмаган номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдлари тест синовлари натижалари эълон қилинган кундан эътиборан 5 кун ичида тегишли мудофаа ишлари бўйича бўлимлар ва ҳарбий қисмларга (муассасаларга) қайтариб юборилади.


55. Номзодни ўқишга қабул қилиш учун асос бўлган ҳужжатлар тегишли олий ҳарбий таълим муассасасида сақланади.






Низомга

1-ИЛОВА

Мен,


га ўқишга


(олий ҳарбий таълим муассасасининг номи)


киришга номзод,


ушбу таълим


(Ф.И.О.)


муассасасига ўқишга қабул қилинсам ва ўқишни тамомлагандан сўнг мен билан тузиладиган шартнома талабларини бажармаганлигим сабабли захирага бўшатилсам, шартномани муддатидан илгари бекор қилсам ёки содир этган жиноятим учун озодликдан маҳрум этилсам, моддий масъуллигим тўғрисида огоҳлантирилдим.


    


          



(имзо)


(Ф.И.О.)


       

       

20___ йил "____" _____________




Биз,


га ўқишга


(олий ҳарбий таълим муассасасининг номи)


киришга номзоднинг ота-онаси, фарзандимиз



(Ф.И.О.)

ушбу таълим муассасасига ўқишга қабул қилинса ва ўқишни тамомлагандан сўнг у билан тузиладиган шартнома талабларини бажармаганлиги сабабли захирага бўшатилса, шартномани муддатидан илгари бекор қилса ёки содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этилса, моддий масъуллигимиз тўғрисида огоҳлантирилдик.


    


          



(имзо)


(Ф.И.О.)



    


          



(имзо)


(Ф.И.О.)


20___ йил "____" _____________






Низомга

2-ИЛОВА



га


(туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлим бошлиғи Ф.И.О.)



       




да


(номзоднинг яшаш жойи)



        



яшовчи




(номзоднинг туғилган йили ва санаси)


       




дан


(Ф.И.О.)


АРИЗА

Мени, ўз хоҳишимга кўра


га


(олий ҳарбий таълим муассасасининг номи ва мутахассислиги)


ўқишга кириш учун номзодлар рўйхатига киритишингизни сўрайман.

Тест синовларини


  тилида 


алифбосида топшираман.


(ўзбек, қорақалпоқ, рус)


(кирилл, лотин)


Чет тили бўйича тест синовларини (имтиҳонни) ______________ тилида топшираман.

Хизмат заруратига кўра лозим топилган жойда хизмат қилишга тайёрман. Хизмат бўйича менга маълум бўлган давлат, ҳарбий ва хизматга оид маълумотларни сир сақлашга ваъда бераман.


    


          



(имзо)


(Ф.И.О.)


20___ йил "____" _____________






Низомга

3-ИЛОВА



га


(номзоднинг бевосита бошлиғининг лавозими)


БИЛДИРГИ

Мен



(ҳарбий хизматчининг ҳарбий унвони, Ф.И.О., лавозими, туғилган йили, санаси ва жойи, ҳарбий хизматга чақирилган йили ва санаси)

Сиздан ўз хоҳишимга кўра мени


га


(олий ҳарбий таълим муассасасининг номи ва мутахассислиги)


ўқишга кириш учун номзод сифатида юқори қўмондонликка тавсия этишингизни сўрайман.


Тест синовларини


  тилида 


алифбосида топшираман.


(ўзбек, қорақалпоқ, рус)


(кирилл, лотин)


Чет тили бўйича тест синовларини (имтиҳонни) ______________ тилида топшираман.

Хизмат заруратига кўра лозим топилган жойда хизмат қилишга тайёрман. Хизмат бўйича менга маълум бўлган давлат, ҳарбий ва хизматга оид маълумотларни сир сақлашга ваъда бераман.


     

      

        


(лавозими)



        

      

       




(ҳарбий унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)

20___ йил "____" _____________






Низомга

4-ИЛОВА



Якка тартибдаги суҳбат

ВАРАҚАСИ

   

     


(номзоднинг Ф.И.О. (ҳарбий хизматчининг унвони ва лавозими ҳам кўрсатилади)

Номзоднинг оилавий аҳволи:


Номзоднинг ота-онаси, яқин қариндошларининг ҳарбий хизматга муносабати:

           

          

Офицер касбини танлашининг сабаблари ва асослари:


           

Номзоднинг таълим муассасасидаги ўзлаштириш даражаси:


Номзоднинг хорижий тилни эгаллаганлик даражаси:


Номзод ҳақидаги қўшимча маълумотлар:


            

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида батафсил тушунтирилди.


Якка тартибдаги суҳбат ўтказган шахс:




      

        


(лавозими)



        

      

       




(ҳарбий унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)

20___ йил "____" _____________






Низомга

5-ИЛОВА



Индивидуал-психологик ўрганиш

МЕТОДИКАСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Индивидуал-психологик ўрганиш номзодларни мазкур Методикада белгиланган тартибда психологик тест синовидан ўтказиш орқали амалга оширилади.


2. Психологик тестлар, уларнинг жавоблари, баҳолаш мезонлари ва жавоблар бланклари олий ҳарбий таълим муассасаларидаги ўқишнинг ўзига хослиги ҳисобга олинган ҳолда қоида тариқасида, ҳар уч йилда бир маротаба Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Ижтимоий-психологик тадқиқотлар маркази томонидан қайта ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан тасдиқланади ҳамда ҳар йили психологик тест синовлари бошлангунга қадар индивидуал-психологик ўрганиш бўйича кичик комиссия раисига юборилади.


3. Психологик тестлар, уларнинг жавоблари, баҳолаш мезонлари ва жавоблар бланклари индивидуал-психологик ўрганиш бўйича кичик комиссия раисида сақланади ва у тестлар ва жавобларининг ошкор бўлиб кетмаслиги учун масъул ҳисобланади.


4. Дастлаб номзодлар индивидуал-психологик ўрганиш бўйича кичик комиссия таркибига киритилган мутахассислар томонидан индивидуал-психологик ўрганишни ўтказиш тартиби, шунингдек ҳар бир вазифа бўйича тайёрланган тестларни ечганлик учун назарда тутилган баҳолаш мезонлари билан таништирилади ҳамда тегишли йўл-йўриқлар берилади.



2-БОБ. ИНДИВИДУАЛ-ПСИХОЛОГИК

ЎРГАНИШНИ ЎТКАЗИШ


5. Индивидуал-психологик ўрганиш якка тартибда ёки гуруҳ бўлиб ўтказилиши мумкин.


6. Индивидуал-психологик ўрганиш гуруҳ бўлиб ўтказилганда, хонада номзодлар 40 нафардан ортиқ бўлмаслиги зарур.


7. Индивидуал-психологик ўрганиш давомида номзодларга бир нечта вазифа бўйича психологик тестлар берилади.


8. Психологик тестлар номзодларнинг қуйидаги индивидуал-психологик хусусиятларини аниқлашга йўналтирилади:

ақл заковати, умумий интеллектуал салоҳияти ва хотираси;

мантиқий фикрлаши, зийраклиги, тафаккур шаклларининг ривожланганлик даражаси, фикрлаш тезлиги ва таҳлил қилиш қобилиятлари;

шахсига хос индивидуал хусусиятлари, киришимлилиги, психик турғунлиги, самимийлиги;

касбни танлашининг мақсади ва мақсадининг барқарорлиги.


9. Психологик тест бошлангунга қадар номзоднинг соғлиғи суриштирилади. Ўзини ёмон ҳис қилаётганидан шикоят қилган номзодлар ўрганишга қўйилмайди. Бундай ҳолатда далолатнома тузилади ва унга кейинги индивидуал-психологик ўрганишдан ўтиш учун қайта рухсат берилади.


10. Жавоблар варақасининг тўғри тўлдирилиши учун номзод шахсан жавобгар ҳисобланади.


11. Психологик тест синовлари ўтказиладиган хонага микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари олиб кириш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.


12. Психологик тест ўтказиш вақтида ўрганиш ўтказаётган шахслар номзодларни узлуксиз равишда кузатиб туради.


13. Барча топшириқлар бажариб бўлингандан сўнг, номзодлар жавоблар бланкларини ўрганиш ўтказаётган мутахассислардан бирига топширади. Ўрганиш ўтказган мутахассислар жавоблар бланкларини қабул қилишда уларнинг тўғри тўлдирилганлигига эътибор бериши зарур.


14. Вазифаларнинг барчасини муваффақиятли топширган номзод олий ҳарбий таълим муассасасига кириш учун тавсия этилади ҳамда унга дастлабки танлашнинг кейинги тадбирларида иштирок этиш учун рухсат берилади.


15. Вазифаларни муваффақиятли топшира олмаган номзоднинг такрорий тест синовларидан ўтишига йўл қўйилмайди.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


16. Индивидуал-психологик ўрганиш синовларини топширган номзодларга қайднома расмийлаштирилади.


17. Мазкур қайдномада номзодлар томонидан тўпланган баллар ва индивидуал-психологик ўрганиш бўйича хулоса акс эттирилади.


18. Қайднома индивидуал-психологик ўрганиш бўйича кичик комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.


19. Индивидуал-психологик ўрганиш натижаларидан норози бўлган номзод, унга нисбатан берилган хулосани асослантирувчи маълумот билан танишиш ҳуқуқига эга.






Низомга

6-ИЛОВА



Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш

МЕТОДИКАСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлиги даражаси уларнинг мазкур Методикада назарда тутилган тегишли машқларни бажаришини текшириш орқали баҳоланади.


2. Номзодларга дастлаб машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар ва мезонлар ҳамда машқларни бажариш тартиби номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш бўйича кичик комиссияси таркибига киритилган мутахассислар томонидан тушунтирилади.


3. Номзодлар умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирларига:

фуқаро ёшлар спорт кийимида;

ҳарбий хизматчилар ҳарбий кийимда келишлари лозим.


4. Номзодлар қуйидаги машқларни бажаради:

турникда тортилиш;

100 метрга югуриш;

3000 метрга югуриш.


5. Машқлар оралиғида номзодларга дам олиш учун камида 10 дақиқа вақт берилади.


6. Белгиланган машқларни узрсиз сабабларга кўра топширмаган ёхуд топширишдан бош тортган номзодлар қониқарсиз баҳоланади.



2-БОБ. МАШҚЛАРНИ БАЖАРИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН

ТАЛАБЛАР ВА МЕЗОНЛАР


7. Турникда тортилиш машқини бажаришда:

бош бармоқ поя ичкарисидан ушланади, тана бироз ростланади, тизза бўғими тўғирланади, оёқ учлари чўзилади, товонлар бирлаштирилади;

ияк турник поясидан ўтгунга қадар қўллар букилади;

ҳаракат тўлиқ амалга оширилиши билан дастлабки ҳолатга қайтилади (осилиш ҳолати 1-2 сония давом этади).

Ушбу машқни бажаришда оёқларни кериш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш ҳамда оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш тақиқланади.

Жуфт тутилган оёқларни 45° гача букишга рухсат берилади.


8. Номзодларнинг турникда тортилиш машқи тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:

а) фуқаро ёшлар учун:

11 маротаба ва ундан кўп тортилганда - "аъло";

9-10 маротаба тортилганда - "яхши";

7-8 маротаба тортилганда - "қониқарли";

1-6 маротаба ёхуд умуман тортила олмаганда - "қониқарсиз" деб баҳоланади;

б) ҳарбий хизматчилар учун:

14 маротаба ва ундан кўп тортилганда - "аъло";

12-13 маротаба тортилганда - "яхши";

10-11 маротаба тортилганда - "қониқарли";

1 - 9 маротаба тортилганда ёхуд умуман тортила олмаганда - "қониқарсиз" деб баҳоланади.


9. 100 метрга югуриш машқи:

юқори ёки қуйи стартдан амалга оширилади;

стадионнинг югуриш йўлакчаси ёки қаттиқ қопламли текис жойларда ўтказилади.


10. Номзодларнинг 100 метрга югуриш машқи тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:

а) фуқаро ёшлар учун:

14,4 сония ичида бажарган тақдирда - "аъло";

14,5-14,8 сонияда бажарган тақдирда - "яхши";

14,9-15,4 сонияда бажарган тақдирда - "қониқарли";

15,5 сонияда ва ундан кўп вақтда бажарган тақдирда - "қониқарсиз" деб баҳоланади;

б) ҳарбий хизматчилар учун:

14,0 сония ичида бажарган тақдирда - "аъло";

14,1 - 14,4 сонияда бажарган тақдирда - "яхши";

14,5 - 15,2 сонияда бажарган тақдирда - "қониқарли";

15,3 сонияда ва ундан кўп вақтда бажарган тақдирда - "қониқарсиз" деб баҳоланади.


11. 3000 метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчалари ёки текис жойларда, умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади. Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин.


12. Номзодларнинг 3000 метрга югуриш машқи тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:

а) фуқаро ёшлар учун:

13,20 дақиқа ичида бажарган тақдирда - "аъло";

13,20 дақиқадан кўп, бироқ 14,0 дақиқагача бажарган тақдирда - "яхши";

14,0 дақиқадан кўп, бироқ 14,30 дақиқагача бажарган тақдирда - "қониқарли";

14,30 дақиқадан кўп вақтда бажарган тақдирда - "қониқарсиз" деб баҳоланади;

б) ҳарбий хизматчилар учун:

12,40 дақиқа ичида бажарган тақдирда - "аъло";

12,40 дақиқадан кўп, бироқ 13,0 дақиқагача бажарган тақдирда - "яхши";

13,0 дақиқадан кўп, бироқ 13,35 дақиқагача бажарган тақдирда - "қониқарли";

13,35 дақиқадан кўп вақтда бажарган тақдирда - "қониқарсиз" деб баҳоланади.


13. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашда камида битта "қониқарсиз" баҳо олган бўлса, умумжисмоний тайёргарлик синовларидан "ўтмаган" деб ҳисобланади.


14. Умумжисмоний тайёргарлик синовларидан ўтмаган номзодларга машқларни такрорий бажаришга рухсат берилмайди.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


15. Умумжисмоний тайёргарлик синовларини топширган номзодларга қайднома расмийлаштирилади.


16. Мазкур қайдномада номзодлар томонидан бажарилган машқлар ва улар учун қўйилган баҳолар кўрсатилади.


17. Қайднома номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш бўйича кичик комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.






Низомга

7-ИЛОВА



Психофизиологик ўрганиш

МЕТОДИКАСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Психофизиологик ўрганиш номзоднинг психофизиологик хислатлари ва индивидуал хусусиятларини аниқлаш мақсадида автоматлаштирилган психофизиологик комплекслар (бундан буён матнда махсус комплекс деб юритилади) ёрдамида ўтказилади.


2. Номзодларни психофизиологик ўрганиш махсус комплекс ёрдамида ўтказилишининг асосий тамойили - номзоднинг психофизиологик хусусияти бўйича хулоса қилишда инсон омилидан ҳоли бўлиш ва субъективликдан сақланиш ҳисобланади.


3. Номзодларга психофизиологик ўрганиш ўтказишдан олдин мазкур Методикада назарда тутилган психофизиологик ўрганиш ўтказиш тартиби, махсус комплекснинг техник хусусиятлари ва хавфсизлик нуқтаи назаридан ўзини қандай тутиши лозимлиги тушунтирилади ҳамда тегишли йўл-йўриқлар берилади.



2-БОБ. ПСИХОФИЗИОЛОГИК ЎРГАНИШНИ

ЎТКАЗИШ ВА УНИНГ ХУЛОСАСИ


4. Психофизиологик ўрганиш ҳар бир номзод учун алоҳида ўтказилади.


5. Психофизиологик ўрганиш махсус жиҳозланган хонада ўтказилади.


6. Ушбу хона:

етарли даражада табиий ва сунъий ёритилган бўлиши;

шовқиндан ҳимояланган бўлиши;

номзодга ажратилган жой қулай бўлиши лозим.


7. Психофизиологик ўрганиш ўтказиладиган хонага фақат бир нафар номзод қўйилади.


8. Кичик комиссия раиси номзоднинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини шахсан текшириб, уни жойига ўтқизади.


9. Психофизиологик ўрганишда номзоднинг қўлларига махсус комплекснинг электродлари уланади ва мазкур электродлар орқали 10 дақиқагача бўлган вақт давомида кичик қувватли электр импульслар узатилади.


10. Психофизиологик ўрганиш давомида номзод билан мулоқотга киришишга йўл қўйилмайди.


11. Психофизиологик ўрганиш номзоднинг ҳиссий (соматик), психоэмоционал ҳолати яхши бўлгандагина ўтказилиши лозим.


12. Психофизиологик ўрганиш бошланишидан олдин ўзини ёмон ҳис қилаётган ёки соғлиғидан шикоят қилаётган номзодлар мазкур тадбирга қўйилмайди. Бундай ҳолатда далолатнома тузилади ва номзодга кейинги гуруҳлар таркибида психофизиологик ўрганишдан ўтиш учун қайта рухсат берилади.


13. Психофизиологик ўрганиш вақтида уни ўтказаётган шахс номзодни узлуксиз равишда кузатиб туради.


14. Номзоднинг психофизиологик ўрганиш натижаси махсус коплекснинг автоматик равишда чиқариб берадиган хулосаси ҳисобланади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


15. Психофизиологик ўрганиш натижаси (хулосаси) уни ўтказган шахс томонидан имзоланади ва олий ҳарбий таълим муассасасининг қабул комиссияси раисига топширилади.





Низомга

9-ИЛОВА



Компьютер техникасини

ва ахборот-коммуникация технологияларини

эгаллаб олганлик даражасини текшириш

МЕТОДИКАСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Номзоднинг компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини (бундан буён матнда КТ ва АКТ деб юритилади) эгаллаб олганлик даражаси компьютер дастурига киритилган тест саволларини бериш йўли билан текширилади.


2. Номзодларнинг КТ ва АКТни эгаллаб олганлик даражасини текширишдан олдин уларга мазкур Методикада назарда тутилган текшириш ўтказиш тартиби тушунтирилади ҳамда тегишли йўл-йўриқлар берилади.


3. Тест саволлари, уларнинг жавоблари олий ҳарбий таълим муассасалари қабул комиссиялари таркибидаги компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш бўйича кичик комиссия томонидан 1 июнь кунига қадар ишлаб чиқилади, қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади ва тегишли компьютерлар дастурига киритилади.


4. Тест саволлари ва уларнинг жавоблари ошкор қилинмаслиги учун кичик комиссия раиси жавобгар ҳисобланади.



2-БОБ. КТ ВА АКТни ЭГАЛЛАБ ОЛГАНЛИК

ДАРАЖАСИНИ ТЕКШИРИШ


5. Номзодга ўттизта тест саволи ва уларни ечиш учун бир соат вақт берилади. Номзодга тест синовларини қайта топширишга рухсат берилмайди.


6. Тест синовлари ўтказилаётган аудиторияга луғат, китоблар, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.


7. Тест саволларини шакллантиришда умумий ўрта, ўрта махсус ёки бошланғич профессионал, ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал таълим фан дастурларига мувофиқ келадиган ва номзоднинг олган билимларини аниқлаш имкониятини берадиган материаллар танланади.

8. Тест саволлари қуйидагилар бўйича тузилади:

шахсий компьютердан фойдаланиш бўйича;

идора дастурий иловалари (microsoft office дастури) бўйича;

Интернет тармоғида, локал ва корпоратив тармоқларда ишлаш ва ташкилий техникадан фойдаланиш бўйича.


9. Тест синовлари натижаси "5" баллик тизимда қуйидагича баҳоланади:

26 - 30 та тест саволларига тўғри жавоб берилган бўлса - 5 балл;

21 - 25 та тест саволларига тўғри жавоб берилган бўлса - 4 балл;

16 - 20 та тест саволларига тўғри жавоб берилган бўлса - 3 балл;

11 - 15 та тест саволларига тўғри жавоб берилган бўлса - 2 балл;

1 - 10 та тест саволларига тўғри жавоб берилган бўлса - 1 балл;

тест саволларининг бирортасига ҳам тўғри жавоб берилмаган бўлса - 0 балл қўйилади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


10. КТ ва АКТни эгаллаб олганлик даражасини текшириш натижалари бўйича номзодларга қайднома расмийлаштирилади.


11. Мазкур қайдномада номзодлар томонидан тест саволларига берилган тўғри жавоблар сони ва улар учун қўйилган баллар кўрсатилади.


12. Қайднома компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш бўйича кичик комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.






Низомга

10-ИЛОВА


Умумтаълим фанларини билиш даражасини

аниқлаш бўйича ёзма имтиҳон ўтказиш

МЕТОДИКАСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш бўйича ёзма имтиҳон (бундан буён матнда ёзма имтиҳон деб юритилади) номзодларни умумтаълим фанларини ўзлаштирганлик даражасини аниқлаш мақсадида номзодларнинг умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш учун ёзма имтиҳон ўтказиш бўйича кичик комиссия (бундан буён матнда кичик комиссия деб юритилади) томонидан мазкур Методикага мувофиқ ўтказилади.


2. Қабул йилининг 1 июнь кунига қадар олий ҳарбий таълим муассасаларининг қабул комиссиялари (бундан буён матнда қабул комиссияси деб юритилади) томонидан ёзма имтиҳон саволлари шакллантирилади ва тегишли қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади. Ёзма имтиҳон саволлари номзодларнинг умумтаълим фанларини ўзлаштирганлик даражасини аниқлашга қаратилган бўлиши лозим.


3. Ёзма имтиҳон саволларини шакллантиришда умумтаълим фанларининг дастурларидан фойдаланилади.


4. Ёзма имтиҳон саволлари қуйидаги фанлар бўйича тайёрланади:

математика;

физика;

она тили (адабиёт);

тарих;

география.


5. Саволлар тўплами муҳрланган ҳолда қабул комиссияси масъул котибининг сейфида сақланади. Масъул котиб саволларнинг ошкор қилинмаслиги учун жавобгар ҳисобланади.


6. Ёзма имтиҳонга алоқадор бўлган барча маълумотлар ҳарбий-профессионал танлаш тадбирлари бошланишидан олдин қабул комиссиялари томонидан олий ҳарбий таълим муассасаларининг расмий веб-сайтларига жойлаштирилади.


7. Ёзма имтиҳон ўтказиш жараёни бўйича қуйидагилар кичик комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ёзма имтиҳон ўтказиш жараёнининг холисона ва адолатли ўтишини таъминлаш;

ёзма имтиҳон ўтказиш учун бино ва хоналарни тайёрлаш;

ёзма имтиҳон ўтказиш билан боғлиқ барча зарур шароитларни яратиш;

номзодларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш, шунингдек ёзма имтиҳон натижалари тўғрисида уларга тўлиқ маълумотларни тақдим этиш.



2-БОБ. ЁЗМА ИМТИҲОН ЎТКАЗИШ


8. Номзод ёзма имтиҳонга ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатган ҳолда киритилади.

Ёзма имтиҳон ўтказиладиган хонага луғат, китоб, уяли телефон, компьютер ва бошқа телекоммуникация воситалари, шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.


9. Номзодларга ёзма жавоб беришлари учун тегишли умумтаълим фанлари доирасида тузилган 5 та савол берилади.

Бунда, номзод 5 та саволдан иборат бўлган билетлардан бирини танлайди.

Саволларга ёзма жавоб бериш учун номзодларга 60 дақиқа вақт берилади.


10. Ёзма имтиҳон алоҳида жиҳозланган ва нормал кўриш учун етарли даражада ёруғ бўлган хонада ўтказилади.

Битта хонада бир вақтнинг ўзида ёзма имтиҳон топширувчиларнинг сони 30 нафардан ошмаслиги лозим.


11. Имтиҳон жараёнида номзодларнинг хонадан чиқишларига йўл қўйилмайди, ёзма имтиҳоннинг барча саволларига жавоб ёзиб бўлган ва ўз ёзма ишини кичик комиссиянинг тегишли аъзосига топширган номзодлар бундан мустасно.

Ўзбошимчалик билан аудиторияни тарк этган номзодлар ёзма имтиҳон ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади ва имтиҳондан четлаштирилади. Соғлиғининг ёмонлашиши ва бошқа зарур ҳолатларда имтиҳон материалларини қолдириб, кузатув остида аудиториядан чиқишга рухсат берилади.


12. Номзодларга ёзма имтиҳонни қайта топширишга рухсат берилмайди.



3-БОБ. ЁЗМА ИМТИҲОН НАТИЖАЛАРИНИ

ТЕКШИРИШ ВА БАҲОЛАШ


13. Ёзма имтиҳон натижаларини текшириш ва баҳолаш кичик комиссия аъзолари томонидан коллегиал принцип асосида амалга оширилади.

Бунда, 5 та савол бўйича берилган ҳар бир тўғри жавоб учун 1 балл, нотўғри жавоб учун эса 0 балл қўйилади. Бунда максимал 5 балл тўпланиши мумкин.


14. Ёзма имтиҳонга узрли сабабларсиз қатнашмаган номзодларга балл қўйилмайди.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


15. Ёзма имтиҳон топширган номзодларнинг ёзма ишлари натижалари бўйича қайднома расмийлаштирилади ва унга номзодлар томонидан берилган тўғри жавоблар сони ва улар учун қўйилган баллар кўрсатилади. Қайднома кичик комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади ва шу куннинг ўзида қабул комиссияси масъул котибига топширилади.






Низомга

10а-ИЛОВА


Ҳарбий-профессионал танлашнинг якуний натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА

Олий ҳарбий таълим муассасаси номи


.

Сана: 20___ йил "___" ____________.

Т/р

Ф.И.О.


Психофизиологик

ўрганиш бўйича

қўйилган балл


Компьютер техникасини

ва ахборот-коммуникация

технологияларини эгаллаб

олганлик даражасини текшириш

бўйича қўйилган балл


Умумтаълим

фанларини билиш

даражасини аниқлаш

бўйича ёзма имтиҳонда

қўйилган балл


Умумий

балл


Қабул

комиссияси

қарори


1.








2.








3.








...








Қабул комиссияси раиси





(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

Қабул комиссияси аъзолари:





(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)


(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)



(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

Қабул комиссияси масъул котиби





(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

           





Низомга

11-ИЛОВА



Ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича

чет тилидан имтиҳонни баҳолаш

МЕЗОНЛАРИ


1. Имтиҳон тест синовлари мажмуасида фаннинг эгаллаган ўрнини ҳисобга олган ҳолда 75,6 балл ёки 39,6 балл оралиғида ягона кўп балли тизим бўйича баҳоланади.


2. Имтиҳонда тегишли чет тили бўйича номзодларга 36 та тест саволлари берилади ва уларни ечиш учун 1 соат вақт ажратилади.


3. Тест синовлари мажмуасида фан бўйича 75,6 балл қўйилиши назарда тутилган бўлса, ҳар бир тўғри белгиланган жавоб учун 2,1 балл қўйилади.


4. Тест синовлари мажмуасида фан бўйича 39,6 балл қўйилиши назарда тутилган бўлса, ҳар бир тўғри белгиланган жавоб учун 1,1 балл қўйилади.


5. Номзоднинг жавоблари қабул қилингандан сўнг, комиссия аъзолари томонидан ҳар бир номзод томонидан берилган тўғри жавобга қараб умумий балл чиқарилади ва натижалари бўйича қайднома расмийлаштирилади.


6. Мазкур қайдномада номзодлар томонидан тест саволларига берилган тўғри жавоблар сони ва улар учун қўйилган баллар кўрсатилади.


7. Қайднома комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.






Низомга

12-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"


       


     


        


(олий ҳарбий таълим муассасасининг номи, қабул  комиссияси раисининг унвони, имзоси ва Ф.И.О.)

        

20___ йил "___" _____________


       



        



(олий ҳарбий таълим муассасасининг номи)

                      


қабул комиссияси йиғилишининг

ПРОТОКОЛИ

____-сон

20__ йил "___" ____________





(йиғилиш ўтказилган ҳудуд номи)

Раислик қилувчи:



(қабул комиссияси раисининг унвони ва Ф.И.О.)

Қатнашганлар:



(қабул комиссияси аъзолари)




(қабул комиссияси аъзолари)

КУН ТАРТИБИ:

(номзодларни ўқишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида)



қабул комиссияси


(олий ҳарбий таълим муассасасининг номи)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тақдим этилган тест синовлари натижаларини кўриб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарорига асосан қарор қилади:

_______________________ мутахассислиги бўйича танлов натижалари*:

Т/р

Номзоднинг

Ф.И.О.


Номзоднинг

махсус коди


Тест

синовларида

тўплаган

бали


Имтиёз


Умумий

балл


Ўқишга қабул

қилинганлиги

ёки қабул

қилинмаганлиги

ҳақида ёзув


1.








2.








3.








4.








5.








6.








...








Қабул комиссияси аъзолари



(унвони, Ф.И.О.)

       

         


(унвони, Ф.И.О.)

  

Қабул комиссияси

масъул котиби:



(унвони, Ф.И.О.)

*) Изоҳ: мазкур протоколда тегишли мутахассислик бўйича алоҳида танлов ўтказиладиган олий ҳарбий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан ўтказилган танлов натижалари ҳар бир мутахассислик бўйича алоҳида кўрсатилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 9 март, 9-сон, 106-модда











































Время: 0.1351
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск