ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аҳоли бандлиги / Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет элда ишлаши. Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонда ишлаши /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.07.2013 й. ПҚ-1993-сон "Корея Республикаси билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.07.2013 й.

N ПҚ-1993



КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН МЕҲНАТ

МИГРАЦИЯСИ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИКНИ

ЯНАДА КЕНГАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Корея Республикаси билан меҳнат миграцияси соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида:


1. 2012 йил 13 декабрда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги ўртасида бандликка рухсат бериш тизими бўйича ишчиларни Корея Республикасига юбориш тўғрисида Англашув меморандуми имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Меморандумга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Корея Республикасига юбориш бўйича ваколатли орган этиб Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги белгилансин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ички ишлар вазирлиги, шунингдек манфаатдор вазирлик ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигига Меморандумга мувофиқ бандликка рухсат бериш тизими бўйича тест синовларини ўтказиш ва кўникмаларни баҳолашда кўмаклашсинлар.


3. Белгилаб қўйилсинки, бандликка рухсат бериш тизими бўйича Меморандумга мувофиқ ўтказиладиган тест синовларида қатнашганлик ва кўникмаларни баҳолаганлик учун тўланадиган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг маблағлари Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг даромади ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида солиққа тортилмайди.


4. Меморандумни амалга ошириш доирасида тест ўтказиш ва меҳнат мигрантларининг кўникмаларини баҳолаш учун олиб кирилаётган тест материаллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг буюртманомаларига биноан, Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги ҳамда Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг Меморандумни амалга оширишда қатнашувчи ходимлари учун консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмаган ҳолда кириш визаларини расмийлаштиришни белгиланган тартибда таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг буюртманомаларига биноан, Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги ҳамда Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг Меморандумни амалга оширишда қатнашувчи ходимлари учун давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар берилишини ва муддати узайтирилишини, шунингдек улар Ўзбекистон Республикасида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 29 июль, 30-сон, 382-модда































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск