Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аҳоли бандлиги /

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 04.08.2004 й. 81-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномалар бериш (амал қилиш муддатини узайтириш), юридик шахсларга хорижий ишчи кучини жалб қилиш учун рухсатномалар бериш (амал қилиш муддатини узайтириш) ва хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалари бериш (амал қилиш муддатини узайтириш) учун тарифларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 16.08.2004 й. 1398-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.08.2004 й.

N 1398




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ

04.08.2004 й.

N 81


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чет элда меҳнат

фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномалар бериш

(амал қилиш муддатини узайтириш), юридик шахсларга

хорижий ишчи кучини жалб қилиш учун рухсатномалар

бериш (амал қилиш муддатини узайтириш) ва хорижий

фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат

фаолиятини    амалга    ошириш    ҳуқуқини    берувчи

тасдиқномалари   бериш   (амал   қилиш   муддатини

узайтириш) учун тарифларни тасдиқлаш тўғрисида


(2004 йил 26 августдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 19 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элдаги ҳамда хорижий фуқароларнинг республикадаги касб фаолияти тўғрисида" 408-сон ва 2003 йил 12 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси фукароларининг чет эллардаги меҳнат фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 505-сон (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами 2003 йил, 11-сон, 117-модда) қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномалар бериш (амал қилиш муддатини узайтириш), юридик шахсларга хорижий ишчи кучини жалб қилиш учун рухсатномалар бериш (амал қилиш муддатини узайтириш) ва хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалари бериш (амал қилиш муддатини узайтириш) учун тарифлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномалар бериш (узайтириш), юридик шахсларга хорижий ишчи кучини жалб қилиш учун рухсатномалар бериш (узайтириш) ва хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқи тасдиқномалари бериш (узайтириш) учун тўловлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ҳисоб рақамига ўтказилиши белгилаб қўйилсин.


3. Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги тўлов миқдорлари Адлия вазирлигида рўйхатга олингандан сўнг ўн кун муддат ичида чоп этсин ва барча манфаатдор шахсларга тарқатилишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олингандан сўнг ўн кун муддатдан кейин кучга кирган деб ҳисоблансин.


5. Ушбу буйруқнинг бажарилиши бўйича назорат вазир ўринбосари А. Акбаров зиммасига юклатилсин.



Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири                                                             О. Обидов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 33-сон, 377-модда.

















Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск