Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аҳоли бандлиги /

Фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги минтақавий бюро тўғрисида Намунавий Низом (ЎзР ВМ 12.11.2003 й. 505-сон Қарорига 6-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 12 ноябрдаги

505-сон қарорига

6-ИЛОВА



Фуқароларни чет элларда

ишга жойлаштириш бўйича хўжалик

ҳисобидаги минтақавий бюро тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги минтақавий бюро (кейинги ўринларда Бюро деб юритилади) юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига қарашли давлат корхонаси ҳисобланади.

Бюро Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ халқаро ҳуқуқий нормалар ва қоидаларга асосланган фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш жараёнларини тартибга солиб боришга доир фаолиятни республиканинг миллий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширади.


2. Бюро ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Олий Мажлис қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг буйруқларига ҳамда ҳайъати қарорларига, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг қарорларига, шунингдек ушбу Намунавий низомга амал қилади.


3. Бюро мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, валюта ва бошқа ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат ва инглиз тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.



II. БЮРОНИНГ ВАЗИФАЛАРИ,

ФУНКЦИЯЛАРИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ


4. Қуйидагилар Бюронинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чет элда ишга жойлашишда кўмаклашиш;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини чет элда ишга жойлашиш имкониятлари ва шарт-шароитлари тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш;

хорижий ишчи кучларини ёлловчи хорижий иш берувчилар билан ҳамкорликни ривожлантириш;

хорижий иш берувчилар томонидан Ўзбекистон Республикасидан ишчи кучини экспорт қилишга ажратиладиган квоталарни олиш ва реализация қилиш;

чет элда ишга жўнатиш учун хорижий иш берувчиларнинг талабларига мувофиқ бўлган номзодларни танлаш;

чиқиш ҳужжатларини расмийлаштиришда, шу жумладан виза ва чет элда ишга жойлашишни расмийлаштириш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатларни олишда ёрдам бериш.


5. Бюро ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ:

тегишли қарорларнинг ҳамда Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлар билан Ўзбекистон фуқароларини чет элда ишга жойлаштириш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги шартномалари, битимлари ва протоколлари ва бошқа ҳужжатлардан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг бажарилишини амалга оширади;

фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш масаласи бўйича ўз ваколати доирасида музокаралар олиб боради ва хорижий ҳамкорлар билан идоралараро шартномалар, битимлар ва протоколлар тузади;

ишлаш учун чет элга бораётган фуқароларни меҳнат миграцияси соҳасидаги халқаро ҳамкорлик дастурлари ва тузилган шартномалар, ишга жойлашиладиган мамлакатда бўлиш шарт-шароитлари ва хусусиятлари, хорижий иш берувчилар билан меҳнат шартномалари тузишнинг ҳуқуқий жиҳатлари тўғрисида хабардор қилади;

чет элларда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқий ва ижтимоий муҳофазасини белгиланган тартибда таъминлайди;

чет элларда меҳнат фаолиятини амалга оширишни хоҳловчи минтақа фуқаролари тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантиради ва Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигига зарур маълумотлар ва материалларни тақдим этади;

чет элда меҳнат фаолиятини амалга оширишни хоҳловчи фуқаролар тўғрисидаги ахборотларни хорижий иш берувчилар ўртасида, шу жумладан "Интернет" тармоқлари орқали тарқатади.

меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий органлари билан биргаликда чет элларга ишга юборилган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ватанга қайтгандан кейин ишга жойлаштирилишини ташкил этади.


6. Бюро қуйидаги ҳуқуқларга эга:

меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида хорижий ҳамкорлар билан тузилган шартномаларга мувофиқ чет элга ишлашга жўнатиладиган номзодлар тўғрисида маълумотлар олиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ва ваколатли органларга мурожаат қилиш;

тузилган шартномаларга мувофиқ белгиланган талаблар ва қоидаларга биноан чет элда ишлаш учун фуқароларни танлаш;

дастлабки танловдан ўтган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан хорижий ҳамкорлар билан тузилган битимлар (шартномалар)ни ҳисобга олган ҳолда уларни чет элларда ишга жойлаштириш юзасидан хизматлар кўрсатишга шартномалар тузиш;

хорижий ишчи кучларини ёлловчи ва бундай ёллашга кўмаклашувчи хорижий компаниялар (фирмалар) билан ўз ваколати доирасида бевосита ўзаро ҳамкорлик қилиш;

зарурат бўлганда, ушбу Намунавий низомда назарда тутилган айрим функцияларни амалга ошириш учун мутахассисларини ва бошқа фуқароларни шартномалар (контрактлар) бўйича жалб этиш;

кам таъминланган фуқароларнинг меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элларга боришга тайёргарлик кўриши ва уларнинг жўнатилиши билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш, ушбу харажатлар кейинчалик қайтарилади.



III. БЮРОНИНГ МОЛ-МУЛКИ


7. Бюронинг мол-мулки асосий фондлардан ва айланма маблағлардан, шунингдек қиймати мустақил балансда акс эттирилган бошқа бойликлардан иборат бўлади.


8. Бюронинг мол-мулки Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ унга тўлиқ хўжалик юритиш ҳуқуқи билан тегишли бўлади.



IV. БЮРОГА РАҲБАРЛИК ҚИЛИШ


9. Бюрога Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор бошчилик қилади.

Бюро директори:

Бюронинг жорий фаолиятини ташкил қилади ва Бюрога юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун жавоб беради;

Бюро ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий давлатларнинг юридик ва жисмоний шахслари, шунингдек халқаро ташкилотлар олдида Бюро манфаатларини ифодалайди;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишган ҳолда штат жадвалини, Бюро аппарати таъминоти харажатлари сметасини тасдиқлайди;

ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ буйруқлар беради ва фармойишлар чиқаради.


10. Бюро бошлиғининг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бир нафар ўринбосари бўлади.


11. Таркибий бўлинмалари раҳбарлари Бюро директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.



V. БЮРОНИНГ ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ


12. Солиқлар ҳамда давлат бюджетига, шунингдек бюджетдан ташқари жамғармаларга бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейин қолган фойда (даромад) Бюро молиявий фаолиятининг асосий умумлаштирувчи кўрсаткичи ҳисобланади ҳамда ундан Бюрони ривожлантиришда фойдаланилади.


13. Қуйидагилар Бюронинг молиявий ресурсларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

хўжалик ҳисобидаги фаолиятдан олинган фойда (даромад);

меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элга боришга тайёрлашда фуқароларга кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов ундиришдан олинган даромад;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тушумлар.

Бюро пул маблағларини сақлаш ҳамда республика қонун ҳужжатларига зид бўлмаган барча турдаги ҳисоб-китоб ва касса операцияларини амалга ошириш учун тижорат банкларида ҳисоб рақамлари, валюта ҳисоб рақамлари ва бошқа ҳисоб рақамларини очиш ҳуқуқига эгадир.


14. Бюро вазифалар ва функцияларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.


15. Қонун ҳужжатларига мувофиқ Бюронинг валюта ҳисоб рақамига ўтказилган валюта тушумидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишган ҳолда фойдаланилади.


16. Бюро ўз ишларининг тезкор ва бухгалтерия ҳисобини амалга оширади, статистика ҳисоботи юритади.



VI. БЮРОНИ ҚАЙТА

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ


17. Бюрони қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.



























































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск