язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик/ Ўрмонлардан фойдаланиш. Ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш/ Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.10.2014 й. 290-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 20 октябрдаги

290-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш

ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш

соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан

ўтиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги, "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш, шунингдек ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартибини белгилайди.

Давлат ўрмон фондидаги ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш хусусиятлари бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Ушбу Низомнинг талаблари питомниклар, плантациялар, томорқа, хусусий боғлар ва дала ҳовлиларда етиштириладиган ўсимлик объектларига нисбатан татбиқ этилмайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


квота - доривор, озиқ-овқатбоп ва техник ўсимликларни йиғиш ва тайёрлашнинг қонуний белгиланган меъёрлари;


ботаника коллекциялари - уруғлар, гуллар, мевалар, пиёзбошчалар, илдизлар, барглар, гербарийлар, консервация қилинган ва тирик ўсимликларнинг тартибга солинган мажмуаси;


маданийлаштирилган ўсимликлар - табиий ўсиш шароитлари ёввойи ҳолдаги шароитдан минимал даражада фарқ қилувчи питомник ва плантацияларда муайян моддий ва меҳнат харажатлари билан чегараланган парваришлаш, кўпайтириш ва ишлов беришни амалга оширувчи шахснинг қисман назоратидаги ёввойи ўсимликлар;


яшаш фаолияти маҳсулотлари - уруғлар, гуллар, мевалар, барглар, поялар, илдизлар, пиёзбошчалар, шарбат (елим);


махсус экин майдонлари (плантациялар), парваришхоналар - ўсимликларни уруғи, илдизи, пиёзбошчалари, мицелийлари ва қаламчаларидан кўпайтириш мақсадида фойдаланиладиган, инсоннинг доимий назоратидаги майдонлар;


ваколатли органлар - қонун ҳужжатлари билан зиммасига тадбиркорлик субъектларига рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш вазифаси юкланган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар;


рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат - ваколатли орган томонидан қабул қилинадиган ва табиатдан фойдаланувчига бериладиган, ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган ҳамда рухсатнома, келишув, хулоса шаклида, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шаклларда ифодаланадиган қарор.


3. Қуйидагилар ўсимлик дунёси объектлари ҳисобланади:

ёввойи ҳолда ўсувчи организмлар - дарахтлар, буталар ва ўтсимон уруғлайдиган ўсимликлар, қирққулоқсимонлар, йўсинсимонлар, сувўтлар, лишайниклар ва замбуруғлар ўзининг барча хилма-хил турлари билан;

ёввойи организмлардан ташкил топадиган табиий ўсимлик гуруҳлари ёки уларнинг ҳар қандай мажмуи;

камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик турлари;

ёввойи ўсимликларнинг мевалари, уруғлари ва бошқа қисмлари ёки уларнинг ўсиш давридаги маҳсуллари.

Танаси, пўстлоғи, шохлари, пояси, илдизи, ғунчаси, гуллари, уруғлари, мевалари, барглари, пиёзбошчалари ва шарбати (елими) ўсимликларнинг қисмлари ҳисобланади.



II. ЎСИМЛИК ДУНЁСИ ОБЪЕКТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ


4. Қуйидагилар ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш турлари ҳисобланади:

а) ёввойи ҳолда ўсувчи озуқа маҳсулотларини чорвачилик эҳтиёжлари учун ғамлаш;

б) чорва молларини ўтлатиш;

в) ўсимлик дунёси объектларидан овчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш;

г) ёввойи ўсимликларнинг техник хом ашёсини ғамлаш;

д) ёввойи ўсимликларнинг доривор хом ашёсини ғамлаш (йиғиш);

е) ёввойи ўсимликларни озиқ-овқат мақсадлари учун ғамлаш (йиғиш);

ж) дарахт ва буталарни кесиш (санитария тартибида, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда, шунингдек бино, иншоот ва коммуникация қурилишлари билан боғлиқ ҳолатларда);

з) ўсимлик дунёси объектларидан илмий-тадқиқот мақсадларида фойдаланиш;

и) ўсимлик дунёси объектларидан маданий-маърифий, тарбия, соғломлаштириш, рекреацион ва эстетик мақсадларда фойдаланиш;

к) ўсимлик дунёси объектларидан табиатни муҳофаза қилиш мақсадларида фойдаланиш;

л) ўсимлик дунёси объектларидан коллекциялаш мақсадларида фойдаланиш.

Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа турларда ҳам амалга оширилиши мумкин.


5. Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш умумий ва махсус бўлиши мумкин.


6. Ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланиш мазкур Низомнинг 4-банди "г", "д", "е", "и" кичик бандларида назарда тутилган турларда ҳаётий зарур эҳтиёжларни қондириш учун жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади.


7. Ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланиш фойдаланувчилар томонидан ҳаётий зарур эҳтиёжларни қондириш учун бепул амалга оширилади.

Умумий фойдаланиш меъёрлари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат қўмитаси деб аталади) билан келишув бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади.


8. Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ, тўлов эвазига Давлат қўмитаси томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича амалга оширилади.


9. Чорвачилик эҳтиёжлари ва чорва молларини ўтлатиш учун ёввойи озуқа маҳсулотларини ғамлашга рухсатнома берилганлиги учун тўлов миқдори маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан, ерларнинг тоифаси ва яйловларнинг (пичанзорларнинг) ҳосилдорлигини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

Махсус экин майдонлари (плантациялар) ва парваришхоналарда етиштирилган ўсимликларни ғамлаш (тўплаш) учун тўлов ундирилмайди.


10. Юридик ва жисмоний шахсларга ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликларни ғамлаганлик (тўплаганлик) бўйича имтиёзлар:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда Ўзбекистон Республикасининг яланғоч қизилмия илдизидан экстракт ишлаб чиқарувчи қайта ишлаш ташкилотлари билан тузилган яланғоч қизилмияни етказиб беришга оид шартномалар бўйича мажбуриятларни ижро этиш юзасидан яланғоч қизилмияни ғамлаш (тўплаш) шарти билан яланғоч қизилмияни ғамлашда (тўплашда) ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома олишдан озод этиш;

ғамлаганлик (тўплаганлик) учун тўловларни камайтириш шаклида берилади:

белгиланган тўловларнинг 50 фоизи миқдорида камайтириш - Қизил китобга кирмайдиган ҳамда ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлар рўйхатига киритилган ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлардан (яланғоч қизилмиядан ташқари) экстракт тайёрланганда ёки Ўзбекистон Республикасининг экстракт ишлаб чиқарувчи қайта ишлаш ташкилотлари билан уларни хом ашё сифатида етказиб бериш юзасидан шартномалар мавжуд бўлганда;

"Нукус-фарм", "Зомин-фарм", "Косонсой-фарм", "Сирдарё-фарм", "Бойсун-фарм", "Бўстонлиқ-фарм" ва "Паркент-фарм" эркин иқтисодий зоналари ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига кирмайдиган (яланғоч қизилмиядан ташқари) ҳамда ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлар рўйхатига киритилган ёки кўрсатилган эркин иқтисодий зона қатнашчилари билан ёввойи ўсимликлардан тайёр фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ташкилотлари билан шартномалар мавжуд бўлганда  белгиланган тўловларнинг 50 фоизи миқдорида камайтириш;

плантациялар ташкил этиш мақсадида экиш материаллари (уруғлар, кўчатлар) учун белгиланган тўловларнинг 90 фоизи миқдорида камайтириш;

белгиланган тўловларнинг 90 фоизи миқдорида камайтириш - қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан бошқа ерларда яланғоч қизилмия ғамлаш (тўплаш) ва Ўзбекистон Республикасининг яланғоч қизилмия илдизидан экстракт ишлаб чиқарувчи қайта ишлаш ташкилотлари билан тузилган яланғоч қизилмия илдизини хом ашё сифатида етказиб бериш юзасидан шартномалар мавжуд бўлганда.

Ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлар рўйхати, шунингдек республика бўйича ғамлаш (тўплаш) ҳажмлари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаси ва республиканинг ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлардан экстракт ва тайёр фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи қайта ишлаш ташкилотлари буюртманомалари асосида Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикасининг ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлардан экстракт ва тайёр фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи қайта ишлаш ташкилотлари етказиб беришга шартномалар нусхаларини тегишли ҳисобни юритиш учун ёввойи ўсимликлар ғамланадиган (тўпланадиган) ҳудуд бўйича Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига тақдим этадилар.

10-1. Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома олишдан озод этиш шаклида улар бўйича юридик ва жисмоний шахсларга имтиёз берилган ҳолда яланғоч қизилмия ғамланганлиги (тўпланганлиги) учун тўлов Ўзбекистон Республикасининг яланғоч қизилмия илдизидан экстракт ишлаб чиқарувчи, хом ашё шаклида яланғоч қизилмияни етказиб беришга юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузган қайта ишлаш ташкилотлари томонидан (рухсатнома олинмасдан) белгиланган тўловларнинг 3 фоизи миқдорида тўланади.

11. Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш тасдиқланган квоталар доирасида амалга оширилади.

Доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликларнинг ёввойи турларини ва ёввойи ўсимликлар техник хом ашёсини ғамлашга квоталар ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан келишган ҳолда Давлат қўмитаси томонидан тасдиқланади.

Келгуси йил учун доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликларнинг ёввойи турларини ва ёввойи ўсимликлар техник хом ашёсини ғамлашга квоталар табиатдан фойдаланувчилар томонидан жорий йилнинг 1 декабридан 30 декабрига қадар бўлган даврда берган буюртманомалари асосида шакллантирилиб, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига келишиш учун юборилади. Табиатдан фойдаланувчиларнинг буюртманомаларига асосан 1 апрелдан 30 майга қадар ушбу ўсимлик турлари захираларининг мавжудлиги тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ижобий хулосасига асосан уларни ғамлаш (тўплаш) учун қўшимча квоталар ажратилиши мумкин.

Пичан ўриш ҳамда табиий пичанзорлар ва яйловларда чорва молларини ўтлатиш меъёрлари ва муддатлари тегишли қишлоқ хўжалиги, шунингдек ўрмон хўжалиги давлат органларининг тақдимномаси бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади.

Тасдиқланган квоталар, шунингдек пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш меъёрлари ҳамда муддатлари табиатни муҳофаза қилиш ҳудудий қўмиталарига, шунингдек ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланувчиларга уларнинг буюртманомалари асосида етказилади.


12. Тўлов эвазига ўсимлик дунёсидан махсус фойдаланиш фойдаланувчиларни ёввойи ўсимликлар ва уларнинг ўсиш жойларини муҳофаза қилиш, қайта тиклаш ва биотехник тадбирларни бажаришдан озод этмайди. Муҳофаза этиладиган ҳудудларда ўсимлик дунёсидан фойдаланиш уларда белгиланган режимлар асосида амалга оширилади.

14. Қуриб қолган, табиий зараркунандалар ва касалликлар таъсирида кучли зарарланиб қуриётган дарахт ва буталарни кесиш ҳудудий табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари билан келишилган ҳолда, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорига кўра махсус рухсатномасиз амалга оширилади.


15. Дарахтзорлар ва бутазорларнинг қуйидаги тоифалари давлат ўрмон фондига кирмайди:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар атрофига экилган дарахтлар ва туп-туп дарахтлар, экинзорларнинг иҳота дарахтзорлари, шунингдек бошқа дарахтзорлар ва бутазорлар;

давлат захира ерларида жойлашган темир йўл, автомобиль йўллари, каналлар ва бошқа сув объектларининг ажратилган минтақаларидаги иҳота дарахтзорлари;

ташкилотлар ва муассасалар ҳудудидаги дарахтлар, шунингдек шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларидаги кўкаламзорлаштириш учун экилган ўсимликлар;

сувни муҳофаза қилиш ва эрозияга қарши экилган дарахтлар, ўрмон фондида жойлашмаган ўрмон массивлари, шаҳар ичидаги ўрмонлар, шаҳар атрофидаги ва аҳоли яшаш ҳудудларидаги яшил ўрмон ҳудудлари, илмий ва тарихий аҳамиятга эга ўрмонлар, бошқа аҳамиятга эга ўрмонлар, аҳоли яшаш ҳудудларидаги дарахтзор ва бутазорлар, шунингдек бошқа дарахтзор ва бутазорлар.



III. ЎСИМЛИК ДУНЁСИ ОБЪЕКТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

СОҲАСИДА РУХСАТ БЕРИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИДАН

ЎТИШ ТАРТИБИ


Умумий қоидалар


16. Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома тегишли ваколатли органлар томонидан мазкур Низомнинг 4-иловасидаги схемага асосан берилади.


17. Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилганлари учун рухсатномалар жорий йил учун белгиланган квоталар доирасида берилади.

Ушбу талаблар Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги Конвенция (CITES)нинг I, II ва III иловаларига кирувчи ўсимликлар намуналарини олиб кириш ва олиб чиқиб кетишга рухсатномаларга татбиқ этилмайди.


18. Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш учун рухсатномалар қуйидаги ваколатли органлар томонидан берилади:


Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан:

Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида Қизил китобга киритилмаган ўсимлик турларини табиий муҳитдан ғамлашга (тўплашга) олиш учун;

Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик турларини табиий муҳитдан олиш учун;

ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини олиб кириш ва четга олиб чиқиб кетиш учун;

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахт ва буталарни кесишни келишади.


Давлат ўрмон фонди ерларида - Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан:

Ўрмон фонди ерларида Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилмаган ўсимлик турларини табиий муҳитдан ғамлашга (тўплашга) олиш учун;

пичан ўриш учун яроқли ўрмон фонди ерларида пичан ўриш учун;

ўрмон фондининг яйлов ерларида чорва молларини ўтлатиш учун.


Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан:

ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни санитария кесиш мақсадида ёки кесиш учун;

пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш учун.


19. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Қизил китобга киритилган, камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик турларини табиий муҳитдан олишни келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдимнома киритади.

Тақдимномага Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаси ва Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган квота илова қилинади.

Махсус экин майдонлари (плантация) ва парваришхоналарда етиштирилган ўсимликларни йиғиш (тўплаш) учун рухсатнома талаб этилмайди.


20. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси киритилган тақдимномани 10 иш куни мобайнида келишади ва уни Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига юборади.

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг келишуви асосида тегишли рухсатномаларни расмийлаштиради.


21. Рухсатномаларнинг амал қилиш муддати 31 декабрдан кеч бўлмаган муддатда тугайди.

Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги Конвенция (CITES)нинг иловаларига киритилган ёввойи ўсимликлар ва уларнинг қисмларини, ўсиш давридаги маҳсулларини, ботаника коллекцияларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва ундан олиб чиқиб кетиш учун рухсатномаларнинг амал қилиш муддатлари Конвенция талабларига мувофиқ белгиланади.


22. Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш, шу жумладан, олиб кириш ва четга олиб чиқиб кетиш учун рухсатномалар белгиланган намунадаги бланкалар асосида берилади, уларда назорат маркалари, ҳисобга олиш рақамлари ва ҳимояланганлик даражалари бўлади.


23. Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатномалар мазкур Низомнинг 5 - 12-иловаларига мувофиқ шакллар бўйича берилади.



Рухсат беришга доир талаблар ва шартлар


24. Қуйидагилар ҳаракатларни бажаришда ва (ёки) муайян фаолиятни амалга оширишда ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома беришга доир талаблар ва шартлар ҳисобланади:

табиатдан фойдаланувчилар томонидан ҳаракатларни бажаришда ва (ёки) муайян фаолиятни амалга оширишда қонун талабларига мажбурий риоя этиш;

табиатдан фойдаланувчи - юридик шахс бўлганда, унинг номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган тақдирда, табиатдан фойдаланувчи - жисмоний шахс бўлганда, унга давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгарган тақдирда қайта рўйхатдан ўтгандан кейин 7 иш куни мобайнида ваколатли органларни хабардор қилиш;

ўсимликларни тайёрлаш ишлари жадал суръатларда олиб борилаётган хўжаликлар ва ҳудудларда ўсимликларнинг ўсиш жойларини сақлаб қолиш учун биотехник ҳамда қайта тиклаш тадбирларини, шу жумладан, фойдаланиш жараёни натижасида бузилган ўсимлик ва тупроқ қопламини рекультивация қилишни экологик, санитария гигиена, бошқа меъёр ва қоидаларга қатъий риоя этиш бўйича ваколатли орган томонидан тасдиқланган ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини амалга ошириш;

рухсатномаларда кўрсатилган доирада ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш;

олинган рухсатноманинг амал қилиш муддати тугангандан сўнг, 10 иш куни давомида қисқа ҳисобот билан уни берган органга қайтариш (ўсимлик дунёси объектларининг ғамланган ҳажми, вақти ва тўплаш жойи);

рухсатномада кўрсатилган талабларга риоя қилиш;

рухсатномага ўз ихтиёри билан қандайдир тузатишлар ва қўшимчаларни киритишни тақиқлаш;

Рухсатномани олишга аризани кўриб чиқиш ва рухсатномани бериш учун тўлов.

Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш юзасидан давлат назоратини амалга ошириш мақсадида ёввойи ўсимликларни ғамлаш (тўплаш) учун рухсатнома фақат аризачига ёки унинг ишончли вакилига, бошқа шахсларга бермаслик ҳуқуқи билан берилади.

Рухсатнома талабларига риоя қилган, ёввойи ўсимликларни муҳофаза қилиш ва қайта тиклаш тадбирларини амалга оширган, ўсимлик маҳсулотлари захирасини аниқлаш мақсадида тадқиқот ўтказган юридик ва жисмоний шахслар тенг шароитларда ёввойи ўсимлик турларини ғамлаш ва тўплашга рухсатномалар олишда устувор ҳуқуқлардан фойдаланадилар.


25. Рухсатнома олган шахс фойдаланиш учун уни бошқа шахсга бериш ҳуқуқига эга эмас, рухсатнома корхона раҳбари номига берилган ҳолатлар бундан мустасно.

Амал қилиш муддати тугаган ўсимликларни ғамлаш (тўплаш) учун берилган рухсатномалар фойдаланиб бўлингандан сўнг ҳудудий табиатни муҳофаза қилиш органларига қайтарилади (10 иш куни давомида).


26. Ўсимлик дунёси объектларини олганлиги учун тўлов ариза ваколатли органда рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб, амалдаги қонунчилик асосида 15 иш куни давомида ундирилади.


27. Ўсимлик дунёси объектларини олиб кириш ва четга олиб чиқиб кетиш учун берилган рухсатномалар фойдаланилмаган ёки қисман фойдаланилган бўлса, божхона органларининг қўйилган белгиси билан олинган жойига қайтарилади. Табиатдан фойдаланувчининг аризасига кўра, четга олиб чиқилмаган (олиб кирилмаган) ўсимлик дунёси объектларининг миқдори учун янги рухсатнома берилиши мумкин. Агар аввал берилган рухсатнома энг кам ойлик иш ҳақи миқдори ўзгаргунгача расмийлаштирилган бўлса, бундай ҳолларда нархлардаги тафовут қўшимча равишда тўланади.


28. Четга олиб чиқилаётган ўсимлик дунёси объектларининг божхона расмийлаштируви Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан берилган рухсатнома асосида амалга оширилади, ушбу объектлар давлат чегарасидан олиб ўтилаётганда божхона органлари томонидан тегишли белги қўйилади.


29. Ўсимлик дунёси объектларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш учун тўловлар миқдорларини ҳисоблаш мазкур Низомнинг 13-иловасига мувофиқ амалга оширилади.



Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш тартиби

31. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик турларини табиий муҳитдан олишга рухсатномалар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг розилигига биноан Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан, табиатдан фойдаланувчиларнинг аризасида қуйидагилар кўрсатилган ҳолда берилади:

юридик шахснинг номи, унинг реквизитлари, СТИР, раҳбарнинг исми, фамилияси;

жисмоний шахснинг маълумотлари - фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР, яшаш манзили, (телефон рақами) ва паспортидан нусха;

ўсимлик тури, унинг ғамланадиган қисмларини - барглари, илдизлари, мевалари, шарбати ва бошқаларни кўрсатган ҳолда;

ғамлаш ёки тўплаш усули;

ғамлаш ҳудуди (вилоят, туман);

ғамлаш ёки тўплаш ҳажми (кг, тн, дона, кубометр);

ғамлаш (тўплаш) муддатлари.

Табиатдан фойдаланувчининг Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик турларини табиий муҳитдан тўплашга рухсатнома олиш учун аризасида ўсимлик турларини ғамлаш (тўплаш), олиш назарда тутилаётган ҳудудларнинг ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг розилиги кўрсатилган бўлиши шарт.


32. Ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини олиб кириш ва четга олиб чиқишга рухсатнома Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан, табиатдан фойдаланувчиларнинг аризасида қуйидагилар кўрсатилган ҳолда берилади:

юридик шахснинг номи, унинг реквизитлари, СТИР, раҳбарнинг исми, фамилияси;

жисмоний шахснинг маълумотлари - фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР, яшаш манзили, (телефон рақами) ва паспортидан нусха;

турлар бўйича четга олиб чиқиладиган ёки олиб кириладиган ўсимликларнинг, уларнинг қисмлари, мевалари, уруғлари ва ботаника коллекциялари миқдори ва сони. Ботаника коллекцияларини четга олиб чиқишда экспонатлар ҳар бир нусхасининг сони кўрсатилади;

четга олиб чиқиш (мамлакат, шаҳар) ёки олиб кириш жойи;

олиб чиқиш учун асос - ёввойи ўсимликнинг қонуний сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат (ёввойи ўсимликларни қонуний ғамлаш (тўплаш) олишга рухсатноманинг тартиб рақами).


33. Сунъий шароитда (махсус экин майдонларида (плантацияларда, парваришхоналарда) ўстирилган ўсимликларнинг маҳсулотларини четга олиб чиқиш учун қуйидагиларни кўрсатган ҳолда ариза берилади:

юридик шахснинг номи, унинг реквизитлари, СТИР, раҳбарнинг исми, фамилияси;

жисмоний шахснинг маълумотлари - фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР, яшаш манзили, (телефон рақами) ва паспортидан нусха;

олиб чиқилаётган ўсимликлар, уларнинг қисмлари, мевалари, уруғлари миқдори.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер майдонини ажратиш тўғрисидаги қарори ёки ер майдонини ижарага бериш шартномаси;

ёввойи ўсимликлар захирасининг ҳолати тўғрисида илмий-тадқиқот ташкилотлари ва таълим муассасалари биолог мутахассисларининг хулосаси.

36. Пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш учун рухсатномалар Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (давлат ўрмон хўжалиги органлари томонидан - ўрмон фонди ерларида), маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (захира ерларда) томонидан, қуйидагилар кўрсатилган ҳолда берилади:

юридик шахснинг номи, унинг реквизитлари, СТИР, раҳбарнинг исми, фамилияси;

жисмоний шахснинг маълумотлари - фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР, яшаш манзили, (телефон рақами) ва паспортидан нусха;

фойдаланиш тури (пичан ўриш ёки чорва молларини ўтлатиш);

пичан ўриш миқдори ҳажмлари (кг, тонна, кубометр), отлар, эшаклар сони қорамоллар (чорва моллари) ўтлатилганда - уларнинг тахминий ёши) ва фойдаланиш муддати.

Рухсатнома аризачига дафтарга ёки рухсатнома нусхасига имзо қўйилгандан сўнг берилади.


37. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар тадбиркорлик субъекти томонидан ваколатли органга бевосита, почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар тадбиркорлик субъектининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.


38. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тегишли ваколатли органга тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат ёки ариза нусхаси бўйича қабул қилинади, рўйхат мазкур орган томонидан ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда дарҳол табиатдан фойдаланувчига берилади.



Аризани кўриб чиқиш ва рухсатномани бериш ёки

беришни рад этиш тўғрисида қарорни қабул қилиш


39. Ариза ҳужжатлар қабул қилинган санадан бошлаб 15 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.


40. Ўсимлик дунёси объектларини ғамлашга (тўплашга) рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги ва рухсатнома берилганлиги учун ҳар гал Ўзбекистон Республикаси фуқаролари - жисмоний шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 0,1 коэффициенти миқдорида, табиатдан фойдаланувчилар - юридик шахслардан 0,2 коэффициенти миқдорида ва хорижий фуқаролардан - 10 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.

Ариза кўриб чиқилганлиги учун тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


41. Ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини олиб кириш ва четга олиб чиқишга рухсатнома бериш учун аризаларни кўриб чиқишда ҳар гал:

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари - жисмоний шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 0,1 коэффициенти миқдорида;

табиатдан фойдаланувчилардан - юридик шахслардан - энг кам ойлик иш ҳақининг 0,2 коэффициенти миқдорида;

хорижий фуқаролардан - CITES рухсатномалари учун 50 АҚШ доллари ва бошқа рухсатнома учун - 10 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.

Ариза кўриб чиқилганлиги учун тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


42. Рухсатнома берганлик учун йиғим суммаси "Биоинспекция"нинг махсус ҳисоб рақамига ёки Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг ғазначилик шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади.

43. Ваколатли орган табиатдан фойдаланувчига рухсатнома бериш учун, бошқа ваколатли органлар томонидан бериладиган қўшимча ҳужжатлар олиши талаб қилинадиган ҳолларда, рухсатнома бериш соддалаштирилган тартибда "бир дарча" орқали амалга оширилади, бунда ваколатли орган мазкур ҳужжатларни табиатдан фойдаланувчининг иштирокисиз мустақил равишда олади.


44. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ёввойи ўсимликлар ҳажмларини аниқлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосасини олиш зарур бўлган тақдирда, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Фанлар академиясига қуйидагилар кўрсатилган ҳолдаги хат билан мурожаат қилади:

ўсимлик тури;

хулоса олишдан мақсад;

ғамлаш (тўплаш) ҳудуди (жойи).


45. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан хатни кўриб чиқиш муддати - ҳужжат қабул қилинган кундан бошлаб кўпи билан 5 иш куни.


46. Фанлар академиясидан ижобий жавоб олинган тақдирда рухсатнома бериш масаласини келишишни сўраб Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Фанлар академиясининг хулосасини илова қилган ҳолда мурожаат қилади.

Вазирлар Маҳкамасининг розилиги олинган тақдирда Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси табиатдан фойдаланувчига ўсимликни ғамлаш (тўплаш) учун тўлов тўлагандан сўнг рухсатнома беради.


47. Ваколатли орган қарор қабул қилиш учун табиатдан фойдаланувчилар томонидан ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш имкониятини аниқлаш учун зарур бўлса, мустақил равишда ёки учинчи шахсларни жалб этган ҳолда тадқиқлар, текширишлар ёки бошқа илмий ва техник баҳолашлар ўтказиш ҳуқуқига эга. Бунда кўриб чиқиш муддати 30 кунгача узайтирилади.


48. Ваколатли орган тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмай табиатдан фойдаланувчиларга рухсатнома беради (юборади) ёки рухсатнома бериш рад этилганлиги тўғрисида уларни ёзма шаклда хабардор қилади.


49. Рухсатнома бериш қуйидаги асослар бўйича рад этилиши мумкин:

рухсатнома берилиши учун зарур бўлган ҳужжатларнинг табиатдан фойдаланувчи томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги;

табиатдан фойдаланувчининг рухсат беришга доир талаблар ва шартларга мувофиқ эмаслиги;

табиатдан фойдаланувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;

ўсимлик дунёси объектларини ғамлаш, уларни ушлаб туриш (сақлаш), транспортда ташишни ўрганишлар, тадқиқлар, текширишлар ёки бошқа илмий ва техник баҳолашларнинг якунлари бўйича асослантирилган салбий хулоса олинганлиги.


50. Рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш ҳақидаги хабарнома табиатдан фойдаланувчига ёзма шаклда, рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ меъёрлари ва табиатдан фойдаланувчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, такроран кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади).

Табиатдан фойдаланувчи рад этиш сабабларини бартараф этиб ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат рухсатномани бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарнома олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.


51. Табиатдан фойдаланувчи рухсатномани беришнинг рад этилиши учун асос бўлган сабабларни белгиланган муддатда бартараф этган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, рухсатномани бериш ёки уни беришни рад этиш табиатдан фойдаланувчининг рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ваколатли орган томонидан амалга оширилади. Ариза такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


52. Аризани такроран кўриб чиқишда ваколатли орган томонидан ариза берувчига илгари ёзма шаклда баён қилинмаган рад этиш сабабларини ваколатли орган томонидан келтирилишига йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабабларининг келтирилиши бундан мустасно.


53. Рухсатномани бериш рад этилганлиги ҳақидаги ёзма хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин табиатдан фойдаланувчи томонидан берилган ариза янгидан берилган ҳисобланади ва ваколатли орган томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.


54. Табиатдан фойдаланувчи рухсатномани бериш рад этилганлиги, шунингдек ваколатли орган мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.



Рухсатномаларни қайта расмийлаштириш

ва уларнинг дубликатларини бериш


55. Табиатдан фойдаланувчи - юридик шахс қайта ташкил этилган унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда табиатдан фойдаланувчи ёхуд унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтгандан кейин 7 иш куни мобайнида ваколатли органга рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда топшириши шарт.


56. Табиатдан фойдаланувчи - жисмоний шахснинг унга давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгарган тақдирда, табиатдан фойдаланувчи қайта рўйхатдан ўтгандан кейин 7 иш куни мобайнида ваколатли органга рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда топшириши шарт.


56-1. Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида рухсатномага эга бўлган табиатдан фойдаланувчи юридик шахслар қўшиб юборилган тақдирда, рухсатномани ушбу Низомнинг 55-бандида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

56-2. Рухсатномадаги мавжуд маълумотлар мазкур Низомнинг 55, 56 ва 56-1-бандларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, рухсатнома табиатдан фойдаланувчининг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.

57. Ҳужжатлар табиатдан фойдаланувчи томонидан ваколатли органга бевосита, почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда, уларнинг олинганлиги ҳақида хабардор қилган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар табиатдан фойдаланувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.


58. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат қайта расмийлаштирилгунга қадар рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза берган табиатдан фойдаланувчи ёки унинг ҳуқуқий вориси (меросхўри) рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида берилган, қабул қилиб олинган санаси ҳақида ваколатли органнинг белгиси қўйилган ариза асосида, унда кўрсатилган ҳаракатни ва (ёки) фаолиятни бажаради ёки амалга оширади.


59. Рухсатнома қайта расмийлаштирилганда ваколатли орган берилган рухсатномалар реестрига тегишли ўзгартишларни киритади. Рухсатномани қайта расмийлаштириш ва бериш рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ваколатли орган томонидан олинган кундан бошлаб беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.


60. Рухсатномани қайта расмийлаштирганлик учун табиатдан фойдаланувчининг рухсатномани бериш тўғрисидаги аризаси ваколатли орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза топширилган санада тўланадиган сумманинг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси рухсатнома берувчи ваколатли органларнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

Олинган маблағлар моддий-техник таъминот ва табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига сарфланади.


61. Ваколатли органга рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун ариза унинг амал қилиш муддати тугагунга қадар топширилган бўлиши керак. Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш, фойдаланилмаганлик ҳолатининг асосланган сабаблари кўрсатилганда, рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартибида амалга оширилади.


62. Рухсатнома йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда табиатдан фойдаланувчининг аризасига кўра унинг дубликати берилади.


63. Ваколатли орган ариза, шунингдек ҳужжат яроқсиз ҳолга келган тақдирда, рухсатноманинг асл нусхаси ҳамда рухсатноманинг дубликати берилганлиги учун табиатдан фойдаланувчи томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат олинган кундан эътиборан 5 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда рухсатноманинг дубликатини бериши (юбориши) шарт.

Рухсатноманинг дубликати берилганлиги учун табиатдан фойдаланувчининг рухсатномани бериш тўғрисидаги аризаси ваколатли орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун, дубликатни бериш ҳақидаги ариза топширилган санада тўланадиган сумманинг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси ваколатли органларнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.



Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш,

тўхтатиш ва уни бекор қилиш


64. Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, уни бекор қилиш "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22, 23 ва 25-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.


65. Қуйидагилар рухсат беришга доир талаблар ва шартларни бир маротаба қўпол равишда бузганлик учун рухсатноманинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатишга асос бўлади:

ваколатли органнинг рухсат беришга доир талаблар ва шартларнинг бажарилишини белгиланган тартибда текширишидан бош тортиш;

рухсатнома бериш натижасида ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига ёки ўсимлик дунёси объектларига ҳақиқатда хавф солишга олиб келса, рухсатномада кўрсатилган уларнинг ўсиш муҳитидан ташқари (ғамлаш, тўплаш ва бошқа) ҳаракатлардан ташқари;

табиатни муҳофаза қилиш қонунчилик меъёрларининг ва рухсатнома талабларининг бузилиши;

рухсатнома олиш учун қалбаки ҳужжатларнинг тақдим этилганлиги ёки ўсимликларни тўплаш ва сақлаш шароитларининг мавжуд эмаслиги.



Берилган рухсатномалар реестри


66. Ваколатли органлар берилган рухсатномаларнинг реестрини юритади ва уни ўз расмий веб-сайтларига жойлаштиради.


67. Берилган рухсатномалар реестрида табиатдан фойдаланувчилар тўғрисида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

табиатдан фойдаланувчи - юридик шахсларнинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли;

табиатдан фойдаланувчи - жисмоний шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми;

рухсатноманинг берилган санаси ва тартиб рақами;

рухсатноманинг амал қилиш муддати;

рухсатномани қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклаш асослари ва санаси;

рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;

рухсатномани бекор қилиш асослари ва санаси;

рухсатнома дубликатини бериш асослари ва санаси.


68. Берилган рухсатномалар реестридаги мавжуд маълумотлар юридик ва жисмоний шахсларнинг танишиши учун очиқ ҳисобланади.



IV. ЎСИМЛИК ДУНЁСИ ОБЪЕКТЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


69. Ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни кўпайтириш юзасидан давлат назорати қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари томонидан амалга оширилади.


70. Ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни кўпайтириш юзасидан идоравий назорат ёввойи ўсимликлар ўсадиган ҳудуд қарашли бўлган органлар: давлат ўрмон фондида - Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан; ўз ҳудудларида - ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар томонидан амалга оширилади.

71. Ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни кўпайтириш юзасидан жамоатчилик назорати жамоат бирлашмалари, бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролар томонидан амалга оширилади.


72. Давлат назорати органлари томонидан фойдаланувчиларнинг белгиланган муддатларга, меъёрларга ҳамда ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш ва кўпайтиришнинг бошқа қоидаларига риоя этилиши текширилади.


73. Табиатни муҳофаза қилиш давлат инспекторлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш меъёрлари ва талаблари бузилишини аниқлаш мақсадида ёввойи ўсимликлар кўпайтириладиган ҳудудни қаршиликсиз бориб кўриш;

ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларни текшириш, ўсимлик дунёси объектларининг тайёрланган маҳсулотларини, ўрмончи ва егерлар қоровулхонасини, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларнинг қоровулхоналарини, омборлар ва бошқа иморатларни текшириш, шунингдек транспорт воситаларининг барча турларини кўздан кечириш ва тўхтатиб туриш;

ўсимлик дунёсининг тайёрланган объектлари билан боғлиқ шахслардан ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш учун берилган ҳужжатларни кўрсатишни, улар томонидан ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши сабабли ёзма тушунтиришлар берилишини талаб этиш;

мазкур Низом, ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш қоидалари, меъёрлари, муддатлари ва бошқа талаблари бузилишини бартараф этиш тўғрисида ўсимлик дунёси объектларидан барча фойдаланувчиларнинг бажариши мажбурий бўлган кўрсатмаларни бериш;

мазкур Низом ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа талаблар бузилган ҳолда амалга оширилаётган ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни олиб қўйиш, шунингдек ноқонуний тайёрланган маҳсулотларни белгиланган тартибда олиб қўйиш ҳамда тайёрлов ва савдо ташкилотларига бериш;

ўтказилган текшириш тўғрисида далолатномалар ва маъмурий қонунбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш;

ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва уларни кўпайтириш бўйича фойдаланувчилар томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларни назорат қилиш;

"Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, мазкур Низом ҳамда ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш бўйича бошқа қонун ҳужжатлари талаблари бузилган ҳолда амалга оширилаётган ишларни тўхтатиб қўйиш;

ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш ва қонун бузилиши тўғрисидаги материалларни тегишли органларга юбориш;

хизмат юзасидан берилган ўқ отиш қуролини ва унинг ўқ-дориларини белгиланган тартибда олиб юриш.


74. Табиатни муҳофаза қилиш давлат инспекторлари юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларига риоя қилишга ва ўз фаолиятини берилган ваколатлар доирасида амалга оширишга мажбур.


75. Рухсатномасиз ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартиблар ва меъёрлар (квоталар) бузилган ҳолда тайёрланган ўсимлик дунёси объектлари қонунни бузувчилардан олиб қўйилади, кўрсатиб ўтилган қонун бузилишида айбдор бўлган шахслар эса ўсимлик дунёсига етказилган зарар учун жавобгар бўладилар ва зарарни ундириш миқдорларини ҳисоблаш учун коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда, мазкур Низомнинг 14 - 19-иловаларига мувофиқ ўсимлик дунёсига етказилган зарарни қоплаши шарт.

Ғамлашга (тўплашга) тўловлар бўйича имтиёзлар берилган ҳолда ғамланган (тўпланган) яланғоч қизилмиядан бошқа мақсадларда фойдаланилган тақдирда, имтиёзлар берилиши муносабати билан тўланмаган тўловлар суммаси ўсимлик дунёсига етказилган зарар қопланган ҳолда ушбу банднинг биринчи хатбошига мувофиқ ундирилади.

76. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рухсатномасиз ноқонуний равишда йиғилган, тайёрланган, шунингдек қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда ташиш, сотиш, унинг ҳудудидан олиб чиқишга уриниш вақтида ушланган ёки олиб қўйилган ўсимлик дунёси объектлари ҳамда уларнинг қисмлари қонунни бузувчилардан олиб қўйилади ва:

агар қонун бузилиши ва олиб қўйиш давлат ўрмон фонди ерлари бошқарувида бўлган ўрмон қўриқчилиги томонидан амалга оширилган бўлса - табиатни муҳофаза қилиш органига ёки ўрмон хўжалиги органига;

ёввойи ўсимликлар маҳсулотлари ноқонуний ғамланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари табиатни муҳофаза қилиш давлат инспекторлари томонидан аниқланганда ва олиб қўйилганда - маҳсулотлар табиатни муҳофаза қилиш органларига топширилади.


77. Олиб қўйилган ёввойи ўсимликлардан, шунингдек уларнинг қисмларидан, ўсиш давридаги маҳсулларидан қуйидаги тарзда фойдаланилади:

тирик ўсимликлар Фанлар академиясининг Ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди институтига сақлаш ва келгусида фойдаланиш учун ёки уларни сотиш ҳуқуқига эга бўлган савдо ташкилотларига шартномавий нархлар бўйича сотиш учун берилади;

жонсиз ўсимликлар ва уларнинг қисмлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, сотиш ҳуқуқига эга бўлган савдо ташкилотларига шартномавий нархлар бўйича сотиш учун берилади.

Товарни олиб қўйишдан бошлаб у топширилгунгача бўлган барча тартиботлар учун харажатлар товар эгаси томонидан тўланади.


78. Фойдаланувчилар томонидан қонунчилик талаблари бузилган тақдирда ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатиб турилиши ёки тўхтатилиши мумкин. Табиий ўсимлик гуруҳларида қайта тиклаб бўлмайдиган ўзгаришлар хавфи пайдо бўлган тақдирда, ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатилади.


79. Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.

Юридик ва жисмоний шахслар ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш оқибатида етказилган зарарни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда қоплаши шарт. Зарарни қоплаш айбдорларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликдан озод қилмайди.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўсимлик дунёси

объектларидан фойдаланганлик учун тўлов

МИҚДОРЛАРИ

Фойдаланиш объектлари


Ўсимликларни тайёрлаш учун

рухсатнома қиймати


юридик ва жисмоний

шахслар - Ўзбекистон

Республикаси фуқаролари

учун, энг кам ойлик иш ҳақига

коэффициентларда


хорижий фуқаролар

ва юридик шахслар

учун (АҚШ

долларида)

А. Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ўсимликлар турлари (битта пиёзбошчанинг ёки битта илдизнинг қиймати - ўсимлик мақомига кўра)



Йўқолиб кетаётган турлар

0,2

30

Камёб турлар

0,1

15

Қисқараётган турлар

0,02

3

1 кг уруғлик ва пиёзбошчалар - шу мақомдаги ўсимликлар қийматининг 10 баравари миқдорида

1 кг илдиз, барглар ва шарбат (елим) - шу мақомдаги ўсимлик қийматининг 3 баравари миқдорида




Б. Қизил китобга киритилмаган ўсимликлар турлари, доривор ва озиқбоп ўсимликларнинг ёввойи турлари (қуруқ оғирлиги 1 кг) ҳамда тайёрлаш учун мўлжалланган ўсимликлар техник хом ашёси (ўрганиш вақтида пиёзбошчадан ташқари, елим, шарбат, маймунжон меваси, малина, смородина, чаканда, замбуруғ - ҳисоб хом ҳолда амалга оширилади)




Зира (уруғи)


0,035

1,8

Родиола разнозубчатая (илдиз)


0,022

1,2

Ёввойи ҳолда ўсувчи мойчечак (тўпгул)


0,015

1,1

Оддий зирк (меваси), замбуруғ, яланғоч қизилмия, ковракнинг барча турлари Самарқанд бўзночи


0,008

0,4

Туркистон Аюгаси (живучка)


0,007

0,3

Дўлана (гули, меваси), қораандиз, кийикўт, илонпечак, каданопсис, икки уяли қичитқи ўт, лимон ўт, йирик япроқли алқор, Осиё ялпизи, очамбити, минг япроқли тоғ дасторбоши, катта баргизуб, дала қирқбўғини, доривор маврак, тиканли ковул, афсонак, Максимович равочи, наъматакнинг барча турлари, Анзура пиёзи


0,005


0,3


Арча (меваси), оддий исириқ, сув қалампири, қуш торон, майда гулли жамбил (тоғрайҳон), дағал қизилпойча, оққалдирмоқ, эрманнинг барча турлари, оддий мингяпроқ, чебрец, уч бўғимли иттиканак, Туркистон арслонқуйруғи, оддий қамиш (куб.м), шўравор цистанхе ва ўсимликларнинг бошқа турлари ҳамда уларнинг қисмлари


0,004


0,3


Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ботаника коллекцияларини (илмий, маданий-маърифий, таълим-тарбиявий ёки эстетик қийматга эга) яратиш учун ўсимликнинг бир донаси учун


0,002

0,1

Ўсимлик шарбати (елим) ва коврак барча турларининг (Қизил китобга киритилган турлар бундан мустасно) илдизи, уруғлигини олиш учун 1 кг хом ашё миқдори - шу мақомдаги ўсимлик қийматининг 5 баравари миқдорида




          

Изоҳ: илмий-тадқиқот ишларини олиб боришда Қизил китобга киритилмаган, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар ва уларнинг қисмларини ғамлаш (тўплаш)га тўлов мазкур тур учун белгиланган тўловнинг 0,2 % миқдорида ундирилади.






Низомга

2-ИЛОВА



Давлат ўрмон фондидан ташқаридаги дарахтлар

ва буталарни кесганлик учун тўлов

МИҚДОРЛАРИ

Кесишга рухсат

берилган дарахтларнинг

1,3 м баландлигидаги

диаметри (см)


Битта дарахтни кесиш учун берилган рухсатнома қиймати

миқдори (белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорига

нисбатан коэффициентларда)


кам қимматли дарахтлар тури учун:

сассиқдарахт, оқ акация, заранг

дарахти, терак, тут, бошқа дарахт

ва манзарали буталар


қимматли ёғочбоп дарахтлар: ёнғоқ,

нок, гледичи, эман, ленкоран акацияси,

қорақайин, қора арча, чинор, аччиқмия,

туи, шумтол, лола дарахти, магнолия,

форзиция ҳамда бошқа қимматли

дарахтлар ва буталар


4 см гача


0,1

0,2

4,1 - 8


0,2

0,3

8,1 - 12


0,3

0,5

12,1 - 16

0,5


0,8

16,1 - 20

0,9


1,2

20,1 - 24

1,3


1,5

24,1 - 28

1,5


2,2

28,1 - 32

2,0


2,8

32,1 - 36

2,8


3,8

36,1 - 40

3,6


5,0

40,1 - 44

4,9


7,0

44,1 - 48

6,0


8,3

48,1 - 52

6,8


9,5

52,1 - 56

7,7


10,7

56,1 - 60

8,6


12,2

60,1 - 64

9,5


13,6

64 сантиметрдан ортиқ диаметрнинг ҳар бир сантиметри учун тўлов 0,1 коэффициент миқдорида ошади.


             

Изоҳ: буталарнинг диаметри см ҳисобида илдиз бўғзида ўлчанади. Қуриб қолган ва табиий зараркунандалар билан кучли шикастланган дарахтлар ҳамда буталарни кесиш учун тўлов амалга оширилмайди, агар уларнинг қуриши ва шикастланганлиги атайин қилинмаган бўлса, шунингдек фавқулодда ҳолатлар, табиий талафотлар сабабли рўй бермаган бўлса.

             





Низомга

4-ИЛОВА



Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш

соҳасида ҳаракатларни бажаришга ва (ёки) муайян

фаолиятни амалга оширишга рухсатномалар бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари

          

Қизил китобга киритилмаган, ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик

турларини табиий муҳитдан ғамлаш (тўплаш)/олиш учун

           

1-босқич

Ариза берувчи


      

Қизил китобга киритилмаган ҳамда ўрмон фондига кирмайдиган ерларда жойлашган ўсимлик турларини табиий муҳитдан ғамлаш (тўплашга)/олишга рухсатнома олиш учун зарур материалларни тайёрлайди ва ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга оид аризаси билан бирга Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг "Давбионазорат"ига бевосита, почта алоқаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этади.

          


Аризачининг хоҳишига биноан









2-босқич

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси "Давлатбионазорат"и


           

1. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси "Давлатбионазорат"и ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга - Қизил китобга киритилмаган ўсимлик турларини табиий муҳитдан ғамлашга (тўплашга)/олишга рухсатномани олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилади, маълумотларни умумлаштиради, квота лойиҳаларини тайёрлайди ҳамда Фанлар академиясига келишув олиш учун тақдим этади.



1 - 15 январь



Фанлар академияси


2. Фанлар академияси квота лойиҳаларини Биоресурслар бўйича идоралараро комиссияда кўриб чиқади ва квотани тасдиқлаш учун келишувни тайёрлаб Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси "Давлатбионазорат"ига тақдим этади.



16 - 30 январь

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси


3. Фанлар академиясидан келишув олингандан сўнг квоталар Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг буйруғи билан тасдиқланади.

        


1 - 5 февраль







3-босқич

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси "Давлатбионазорат"и



           

1. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси "Давлатбионазорат"и Қизил китобга киритилмаган ўсимлик турларини табиий муҳитдан ғамлашга (тўплашга)/олишга квоталарни вилоятлар бўйича тақсимлайди.



Жорий йилнинг март - майида




2. Табиатдан фойдаланувчиларнинг аризаси бўйича ўсимлик турларини табиий муҳитдан ғамлашга (тўплашга)/олишга рухсатномалар тўлов амалга оширилгандан сўнг берилади. Рад этилган ҳолатларда, табиатдан фойдаланувчига рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда хабардор қилинади.



Тўлов амалга оширилгандан сўнг 15 иш куни мобайнида



3. Зарур бўлган ҳолатларда аризачи томонидан такроран, рад этиш учун асос бўлган сабаблар белгиланган муддатларда бартараф этилгандан сўнг, тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилади, аризачига рухсатнома берилади ёки у рухсатнома бериш рад этилгани тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилинади.

        


Тўлов амалга оширилгандан сўнг 10 иш куни мобайнида

       

Қизил китобга киритилмаган ва давлат ўрмон фонди ҳудудида жойлашган

ерларда ўсимлик турларини табиий муҳитдан ғамлаш (тўплаш)/олиш учун

     

1-босқич

Ариза берувчи


         

Зарур материалларни тайёрлайди ва Қизил китобга киритилмаган ҳамда ўрмон фонди ерларида жойлашган ўсимлик турларини табиий муҳитдан ғамлаш (тўплаш)/олиш учун аризани Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига бевосита, почта алоқаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этади.

          


Ариза берувчининг хоҳишига кўра



2-босқич

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси


            

1. Қизил китобга киритилмаган, ўрмон фонди ерларида жойлашган ўсимлик турларини табиий муҳитдан ғамлашга (тўплашга)/олишга рухсатнома олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилади, материалларни умумлаштиради, квота лойиҳаларини тайёрлайди ҳамда квота ажратиш учун Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси "Давлатбионазорат"ига тақдим этади.



20 - 30 декабрь

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси "Давлатбионазорат"и

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси "Давлатбионазорат"и



2. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси "Давлатбионазорат"и Қизил китобга киритилмаган, ўрмон фонди ерларида жойлашган ўсимлик турларини табиий муҳитдан ғамлашга (тўплашга)/олишга квота лойиҳаларини кўриб чиқади.


3. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси "Давлатбионазорат"и Қизил китобга киритилмаган ўсимлик турларини табиий муҳитдан ғамлашга (тўплашга)/олишга тасдиқлаган квоталар асосида рухсатнома бериш учун тўлов амалга оширилгандан сўнг квота ажратади.

           


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг буюртманомаси бўйича 1 январда

буюртманома қабул қилинишига кўра







3-босқич

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси


        

1. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси табиатдан фойдаланувчиларнинг аризалари бўйича ўсимлик турларини табиий муҳитдан ғамлаш (тўплаш)/олиш учун рухсатнома беради. Рад этилган ҳолатларда, табиатдан фойдаланувчи рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда хабардор қилинади.



15 иш куни мобайнида




2. Зарур ҳолатларда ариза берувчи томонидан такроран, рад этиш учун асос бўлган сабаблар белгиланган муддатларда бартараф этилгандан сўнг, тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилади, аризачига рухсатнома берилади ёки у рухсатнома бериш рад этилгани тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилинади.

           


Тўлов амалга оширилгандан сўнг 10 иш куни мобайнида

            

Давлат ўрмон фондининг пичан ўришга мўлжалланган майдонларида пичан ўриш учун

           

1-босқич

Ариза берувчи


      

Зарур материалларни тайёрлайди ва ўрмон фондининг пичан ўриш учун мўлжалланган майдонларида пичан ўришга оид ариза билан бирга Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига бевосита, почта алоқаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этади.

    


ариза берувчининг хоҳишига кўра










2-босқич

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси


        

1. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ўрмон фондининг пичан ўриш учун мўлжалланган майдонларида пичан ўришга рухсатнома олишга оид ҳужжатларни қабул қилади, материалларни кўриб чиқади ҳамда натижа ижобий бўлганда, тўлов амалга оширилгандан сўнг рухсатнома беради. Рад этилган тақдирда, табиатдан фойдаланувчини рад этилиш сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма шаклда хабардор қилади.



буюртманома қабул қилингандан сўнг 15 иш куни мобайнида




2. Зарур бўлганда, рад этиш учун асос бўлган сабаблар белгиланган муддатда бартараф этилгандан сўнг аризачи томонидан такроран тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади, аризачига рухсатнома беради ёки уни рухсатнома беришнинг рад этилгани тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилади.

          


тўлов амалга оширилгандан сўнг 10 иш куни мобайнида

        

Ўрмон фондининг яйлов ерларида чорва молларини ўтлатиш учун

        

1-босқич

Табиатдан фойдаланувчилар


           

Зарур материалларни тайёрлайди ва ўрмон фондининг яйлов ерларида чорва молларини ўтлатишга оид ариза билан бирга Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига бевосита, почта алоқаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этади.

         


ариза тушишига кўра





2-босқич

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси


        

1. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга - ўрмон фондининг яйлов ерларида чорва молларини ўтлатишга оид рухсатномани олишга оид ҳужжатларни қабул қилади, материалларни кўриб чиқади ҳамда натижа ижобий бўлганда, тўлов амалга оширилгандан сўнг рухсатномани беради. Рад этилган ҳолатларда, табиатдан фойдаланувчини рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда хабардор қилади.



буюртманома қабул қилингандан сўнг 15 иш куни мобайнида




2. Зарур ҳолатларда, рад этиш учун асос бўлган сабаблар белгиланган муддатларда бартараф этилгандан сўнг аризачи томонидан такроран тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади, аризачига рухсатнома беради ёки рухсатнома бериш рад этилгани тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилади.

           


Тўлов амалга оширилгандан сўнг 10 иш куни мобайнида

       

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш,

санитария мақсадида кесиш учун

     

1-босқич

Ариза берувчи


        

Зарур материалларни тайёрлайди ва давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни санитария мақсадида кесиш ёки кесиш учун рухсатномани олишга оид ариза билан бирга маҳаллий ҳокимият органларига бевосита, почта алоқаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этади.

        


ариза берувчининг хоҳишига кўра



2-босқич

Маҳаллий ҳокимият органлари


          

1. Маҳаллий ҳокимият органлари давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни санитария мақсадида кесиш, кесиш учун рухсатнома олишга оид ҳужжатларни қабул қиладилар ва келишиш учун ҳудудий табиатни муҳофаза қилиш қўмиталарига тақдим этадилар.



буюртманома қабул қилингандан сўнг 5 иш куни мобайнида



Ҳудудий табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари


2. Ҳудудий табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари дарахтлар ва буталарнинг ҳолатини ўрганадилар ҳамда маҳаллий ҳокимият органларига ўз хулосаларини тақдим этадилар (агар дарахтлар ва буталарни кесиш мумкин бўлса, тўлов ундирилади). 



буюртманома қабул қилингандан сўнг 5 иш куни мобайнида

Маҳаллий ҳокимият органлари


3. Маҳаллий ҳокимият органлари тегишли қарорлар қабул қилади ва давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни санитария мақсадида кесишга, кесишга рухсатномани расмийлаштириб, табиатдан фойдаланувчига тақдим этадилар. Рад этилган ҳолатларда, табиатдан фойдаланувчини рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма шаклда хабардор қиладилар.



буюртманома қабул қилингандан сўнг 5 иш куни мобайнида

Маҳаллий ҳокимият органлари



4. Зарур ҳолатларда рад этиш учун асос бўлган сабаблар белгиланган муддатларда бартараф этилгандан сўнг, аризачи томонидан такроран тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқадилар, аризачига рухсатнома берадилар ёки уни рухсатнома бериш рад этилгани тўғрисида ёзма шаклда хабардор қиладилар.

          


тўлов амалга оширилгандан сўнг 10 иш куни мобайнида

        

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган захира ерларда пичан

ўриш ҳамда чорва молларини ўтлатиш учун

         

1-босқич

Ариза берувчи


           

Зарур материалларни тайёрлайди ва давлат ўрмон фондига кирмайдиган захира ерларда пичан ўриш ҳамда чорва молларини ўтлатишга оид аризасини ҳокимликларга бевосита, почта алоқаси воситаси ёки электрон шаклда тақдим этади.

         


ариза берувчининг хоҳишига кўра









2-босқич

Маҳаллий ҳокимият органлари



          

1. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган захира ерларда пичан ўриш ҳамда чорва молларини ўтлатишга рухсатнома олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни қабул қиладилар, материалларни кўриб чиқадилар ҳамда натижа ижобий бўлганда, тўлов амалга оширилгандан сўнг рухсатнома беради. Рад этилган ҳолатларда, табиатдан фойдаланувчини рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма шаклда хабардор қиладилар.



буюртманома қабул қилингандан сўнг 15 иш куни мобайнида








2. Маҳаллий ҳокимият органлари тегишли қарорлар қабул қиладилар ва давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни санитария мақсадида кесишга, кесишга рухсатномани расмийлаштириб, табиатдан фойдаланувчига тақдим этадилар. Рад этилган ҳолатларда, табиатдан фойдаланувчини рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма шаклда хабардор қиладилар.

             


тўлов амалга оширилгандан сўнг 10 иш куни мобайнида

             





Низомга

6-ИЛОВА

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

ТABIATNI MUНOFAZA QILISН

DAVLAT QO`MITASI


DAVBIONAZORAT

ГОСУДАРСТВЕННЫЙ КОМИТЕТ

РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

ПО ОХРАНЕ ПРИРОДЫ


ГОСБИОКОНТРОЛЬ


           


№ 000000

            



Qizil kitobga kiritilgan kamyob va yo`qolib ketish xavfi

ostidagi o`simlik turlarini tabiiy muhitdan olishga

RUXSATNOMA


РАЗРЕШЕНИЕ

на изъятие из природной среды редких и находящихся

под угрозой исчезновения видов растений, занесенных

в Красную книгу

Berildi


Выдано



viloyati,


tumani,


область


район

     

aniq hudud

конкретная территория

qonunga muvofiq qo`riqxonalar va boshqa tabiiy muhofaza hududlaridan tashqari

кроме территорий заповедников и других охраняемых природных территорий в соответствии с законодательством

O`simlik turi

Вид растения

Miqdori

Количество

Muddati

Срок

Ruxsatnoma: hududiy tabiatni muhofaza qilish qo`mitasi tomonidan belgilangan holda haqiqiy. Joylardagi tabiatni muhofaza qilish organlariga taqdim etilishi lozim. Amal qilish muddati tugagandan so`ng terilgan (tayyorlangan) o`simliklar hisoboti bilan birga taqdim etilgan joyga 10 kun ichida qaytariladi.

Разрешение действительно при отметке территориального комитета по охране природы. Подлежит предъявлению органам охраны природы на местах. По окончании срока действия (в течение 10 дней) с отчетом о добытых растениях возвращается по месту получения.

Asos:

       

Основание

   

          



Tashkilot rahbari:



Руководитель организации:


________________

      

m.o`. м.п.

(imzo (подпись))

          



         


"____" _____________ 20___ y.

             





Низомга

7-ИЛОВА

ГОСУДАРСТВЕННЫЙ КОМИТЕТ

РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

ПО ОХРАНЕ ПРИРОДЫ


ГОСБИОКОНТРОЛЬ

STATE COMMITTEE OF

TНE REPUBLIC OF UZBEKISTAN

ON NATURE PROTECTION


GOSBIOCONTROL


           


№ 000000

            



РАЗРЕШЕНИЕ

на ввоз и вывоз дикорастущих растений, их частей


PERMIT

to import and export wild growing plants, their parts

            

Выдано


Given to


Цель (экспорт, импорт, реэкспорт)


Purpose (export, import, re-export)


  

Страна экспорта, реэкспорта, импорта


Country of export, re-export, import


         

         

Название объекта

Name of the object

Количество

Quantity

Разрешение действительно с "___" __________ по "___" __________ 20___ г.

The permit is valid from                                           till

Основание:


Based on:


         



Руководитель организации:



Нead of organization


________________

      

М.П.

(подпись (signature))

          



         


"___"_________ 20___ г.

Отметка таможенных органов:


Customs marks


      

     


             




(дата (date))

М.П.

(подпись (signature))





Низомга

9-ИЛОВА


серия __ № 00000

                  

(vakolatli organning nomi/наименование уполномоченного органа)

          

O`rmon fondining pichan o`rishga mo`ljallangan

maydonlarida pichan o`rish uchun

RUXSATNOMA


РАЗРЕШЕНИЕ

для сенокошения на площадях, пригодных

для сенокошения лесного фонда

"___" ____________ 20___ yil/

год

O`rmon xo`jaligi


Лесное хозяйство


O`rmon bo`limi


Лесничество


   

Aylanma


bo`lagi


Обход


квартал


Foydalanuvchi


Пользователь

(F.I.Sh., passport raqami/Ф.И.О., данные паспорта)

Foydalanuvchining manzili


Адрес пользователя


Ajratilgan maydon o`lchami (ga)


Выделенная площадь (га)


O`rmon chiptasining amal qilish muddati


dan


gacha

Срок действия лесного билета


с


до

Asos:


Основание

     


    


М.O`.

М.П.

(vakolatli organ rahbarining F.I.Sh./


(imzo/подпись)


Ф.И.O. руководителя уполномоченного органа)




            


    


М.O`.

М.П.

(foydalanuvchining F.I.Sh. /


(imzo/подпись)


Ф.И.O пользователя)




"___" ____________ 20___ yil/

год






Низомга

10-ИЛОВА


серия __ № 00000

                  

(vakolatli organning nomi/наименование уполномоченного органа)

          

O`rmon fondi yaylov hududlarida chorva mollarini boqish uchun

RUXSATNOMA


РАЗРЕШЕНИЕ

для выпаса скота на пастбищных угодьях лесного фонда

"___" ____________ 20___ yil/

год

O`rmon xo`jaligi


Лесное хозяйство


O`rmon bo`limi


Лесничество


   

Aylanmasi


bo`lagi


ajratilgan maydon

Обход


квартал


выделенная площадь (га)

Foydalanuvchi


Пользователь

(F.I.Sh., passport raqami/Ф.И.О., данные паспорта)

Foydalanuvchining manzili


Адрес пользователя


Jami chorva mollari soni (оna suti bilan oziqlanadigan buzoq, toy, bo`taloq, xo`tik, qo`zi va uloqlardan tashqari)

Общее количество скота (кроме телят, жеребят, верблюжат, ослят, ягнят и козлят, питающихся материнским молоком)

Shu jumladan/в том числе

Katta yoshdagi:

Взрослый


2 yoshgaсha bo`lgan yosh/

Молодняк до 2-х лет


6 oydan katta bo`lgan:

старше 6 месяцев


6 oygacha bo`lgan yosh:

до 6 месячнего возраста


Qoramollar _____

Крупн. рогат. скот


Qoramollar ________

Крупн. рогат. скот

Qo`ylar ________

Овцы

Qo`ylar ________

Овцы

Otlar ________

Лошади


Otlar ________

Лошади

Echkilar ________

Козы

Echkilar ________

Козы

Tuyalar ________

Верблюды


Tuyalar ________

Верблюды



Eshaklar _______

Ослы


Eshaklar ________

Ослы



          

Foydalanish muddati


dan


gacha

Срок пользования


с


до

Xo`jalik rahbari




Директор лесхоза

(F.I.Sh./Ф.И.O.)


(imzo/подпись)

Bosh o`rmonbegi




M.O`.

Главный лесничий

(F.I.Sh./Ф.И.O.)


(imzo/подпись)

М.П.

Bosh hisobchi




Главный бухгалтер

(F.I.Sh./Ф.И.O.)


(imzo/подпись)

Foydalanuvchi




Пользователь

(F.I.Sh. / Ф.И.O.)


(imzo / подпись)

         





Низомга

12-ИЛОВА



VILOYAT НOKIMLIGI

TUMAN НOKIMIYATI

___________________________________________________ № 00000


Davlat o`rmon fondiga kirmaydigan zaхira

yerlarda pichan o`rish va mol boqish uchun

RUXSATNOMA


РАЗРЕШЕНИЕ

на сенокошение и выпас скота на землях

запаса вне государственного лесного фонда

Berildi


ga

Выдано




viloyati,


tumani,


область


район

  

aniq hudud


конкретная территория

        

Qo`riqxonalar va boshqa tabiiy muhofaza hududlaridan hamda tabiat yodgorliklaridan tashqari hududlarda, qonun bo`yicha

За исключением территорий заповедников и других охраняемых природных территорий и памятников природы в соответствии с законодательством

Pichan o`rish uchun

Ajratilgan maydon o`lchami (ga)

На сенокошение

Выделенная площадь (га)



Mol boqish uchun ajratilgan

Мol turi bo`yicha                    Soni

maydon o`lchami (ga)

По видам скота                               Количество

Выделенная площадь (га)


на выпас скота


  

Ruxsatnoma: hududiy tabiatni muhofaza qilish qo`mitasi tomonidan belgilangan holda haqiqiy. Joylardagi tabiatni muhofaza qilish organlariga taqdim etilishi lozim. Amal qilish muddati tugagandan so`ng terilgan (tayyorlangan) o`simliklar hisoboti bilan birga taqdim etilgan joyga 10 kun ichida qaytariladi.

Разрешение действительно при отметке территориального комитета по охране природы. Подлежит предъявлению органам охраны природы на местах. По окончании срока действия (в течение 10 дней) с отчетом о добытых растениях возвращается по месту получения.

Ruhsatnomaning muddati


dan


gacha

Срок действия разрешения


с


до

Asos:


Основание

Нokim o`rinbosari

M.O`.


"___" _________ 20__ уil/

Заместитель хокима

М.П.

(imzo/подпись)

год

         





Низомга

13-ИЛОВА



Ўсимлик дунёси объектларини

Ўзбекистон Республикасидан ташқарига

олиб чиққанлик учун тўловлар

МИҚДОРИ

Ўсимлик дунёси объектларининг

турлари


Ўлчов

бирлиги


Тўловлар миқдори


Қизил китобга киритилган ўсимликлар, шунингдек мазкур ўсимликлар турларидан ботаника коллекциялари


1 дона

мазкур тур ўсимлигини йиғиш қийматининг 5 %


Қизил китобга киритилмаган, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар хом ашёси ва уларнинг қисмлари (яланғоч қизилмия, кўҳитан ва сассиқ коврак елими бундан мустасно)


1 кг

мазкур тур ўсимлигини тайёрлашга рухсатнома қийматининг 10%


Хом ашё ҳолдаги яланғоч қизилмия (ТИФ ТН коди 1211908608), Ўзбекистон Республикасининг юридик ҳамда жисмоний шахслари учун

1 тн

Тўлов кунидаги Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки курси бўйича 225 АҚШ доллари


хорижий фуқаролар ва юридик шахслар учун


1 тн

225 АҚШ доллари

Ковракнинг кўҳитан ва сассиқ турлари елимининг хом ашё ҳолдагиси, Ўзбекистон Республикасининг юридик ҳамда жисмоний шахслари учун

1 тн

Тўлов кунидаги Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки курси бўйича 300 АҚШ доллари

хорижий фуқаролар ва юридик шахслар учун


1 тн

300 АҚШ доллари

Қизил китобга киритилмаган ўсимликларнинг ботаника коллекцияси (илмий, маданий-маърифий, таълим-тарбиявий ёки эстетик қийматга эга)


1 экземпляр

мазкур тур ўсимлигини тайёрлаш қийматининг 0,001 % миқдорида


            

Изоҳ: Қизил китобга ва Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги Конвенция (CITES)нинг I, II ва III иловаларига киритилмаган, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар, уларнинг қисмлари ҳаётий фаолият маҳсулотларини умумий фойдаланиш учун белгиланган меъёрларга мувофиқ экспорт қилинган ҳолатларда рухсатсиз олиб чиқилади.

Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни, уларнинг қисмларини олиб кириш учун тўлов ундирилмайди.






Низомга

14-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дарахтлар

ва буталарни ноқонуний кесиш ва шикастлаш

билан ўсимлик дунёсига етказилган зарарни

ундириш миқдорини ҳисоблаш учун

КОЭФФИЦИЕНТ

Қоидабузарлик

турлари

Белгиланган энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан

коэффициентларда ундириш миқдори

сувни муҳофаза қилиш ва эрозияга

қарши функцияларни бажарувчи ўрмонлар,

алоҳида қимматли ўрмон массивлари, шаҳар

ўрмонлари, шаҳарлар ва аҳоли яшаш жойлари

атрофидаги яшил зоналар ўрмонлари, илмий ёки

тарихий аҳамиятга эга бўлган ўрмонлар, ўрмон-боғлар,

ўрмон-мевали дарахтзорлар, атроф-муҳитни ҳимоя

қилишда муҳим аҳамиятга эга бўлган бошқа ўрмонлар,

шунингдек аҳоли яшаш жойлари ва транспорт

магистралларининг ўрмон фонди таркибига

кирмайдиган дарахт-бутазорлар


муҳофаза этиладиган

табиий ҳудудлардаги

(давлат қўриқхоналари,

миллий ва табиий боғлар,

ландшафт буюртмахоналар,

биорезерватлар, биосфера

қўриқхоналари) ўрмон

ҳамда дарахт ва

бутазорлар


Кесилган ёки ўсишдан тўхташ даражасигача шикастланган ҳар бир дарахт учун, тўнкаси олдидаги диаметри (см):




4 сантиметргача

(ўзини ҳам қўшган ҳолда)


0,3

0,4

4,1 - 8


0,4

0,5

8,1 - 12

0,6


0,7

12,1 - 16

0,9


1,2

16,1 - 20

1,3


1,8

20,1 - 24

1,9


2,3

24,1 - 28

2,4


2,7

28,1 - 32

2,9


3,2

32,1 - 36

3,3


4,0

36,1 - 40

4,1


4,6

40,1 - 44

5,3


7,8

44,1 - 48

8,4


9,0

48,1 - 52

9,6


12,6

52,1 - 56

12,7


13,0

56,1 - 60

13,2


13,6

60,1 - 64

14,1


15,0

64 сантиметрдан ортиқ диаметрнинг ҳар бир сантиметри учун


0,3

0,6

барча турдаги манзарали ва техник экинларнинг бир тупи учун


0,4

0,6

бир куб.м учун:




саксовул


1,4

2,0

черкез, кандим, юлғун ва бошқа бутасимон турлар


0,3

0,4

ўсишдан тўхтамайдиган даражасигача шикаст етказилган ҳар бир дарахт учун


0,3

0,4

ўсишдан тўхтамайдиган даражасигача шикаст етказилган ҳар бир бута учун


0,1

0,2

             

Изоҳлар:

Дарахтлар ва буталарни ноқонуний кесиш ёки ўсишдан тўхташ даражасигача шикаст етказганлик (грек ёнғоғи, писта, нок, олма, шунингдек, қарағай, арчанинг барча турлари, шарқ туйя дарахти, эман, чинор, шумтол, заранг дарахти, қайин) учун жисмоний шахслардан ундириш миқдори сувни муҳофаза қилиш ва эрозияга қарши курашиш вазифаларини бажарувчи ўрмонлар, дарахтлар ҳамда буталар учун тўлов миқдори бўйича беш баробарга кўпайтирилган ҳолда ҳисобланади.

Дарахтлар ва буталарни ноқонуний кесиш ёки ўсишдан тўхташ даражасигача шикаст етказганлик учун юридик шахслар зарарни сувни муҳофаза қилиш ва эрозияга қарши курашиш вазифаларини бажарувчи ўрмонлар, дарахтлар ҳамда буталарга белгиланган тўлов миқдоридан беш баробар ортиқ миқдорда қоплайдилар.






Низомга

15-ИЛОВА



Ўрмон экинлари, ўрмон кўчатзорларидаги уруғдан

кўкартирилган кўчатлар ва кўчатларни, шунингдек

ўрмонзорни тиклашга мўлжалланган майдонлардаги

табиий ҳолда ўсган ва тўкилган уруғидан униб чиққан

ёш ўрмон дарахтларини йўқ қилиш ёки шикастлаш

оқибатида   Ўзбекистон   Республикаси   ўсимлик

дунёсига етказилган зарар учун ундириладиган

жарима миқдорини ҳисоблаш учун тўловлар

КОЭФФИЦИЕНТИ

Қоида бузилган объектлар


Ўлчов

бирлиги


Белгиланган энг кам

ойлик иш ҳақига нисбатан

коэффициентлар ҳисобидаги

ундиришлар миқдори


Ўрмон экинлари:




суғориладиган ерларда;


га

30,0

лалми ерларда;


га

16,0

йўл четидаги дарахтлар;


км

30,0

қумга экиладиган турлар;


га

4,0

тоғ ёнбағри террасаларида.


га

30,0

Табиий ҳолда ўсган ёш дарахтлар ва тўкилган уруғлардан ўсган дарахтлар:




тўқай ўрмонлари;


га

10,0

чўл-қумли ерлардаги ўрмонлар;


га

5,0

тоғ ўрмонлари.


га

15,0

Боғлар


га

15,0

Кўчатзорлар:




барча турдаги уруғдан ўсган кўчатлар;


100 кв.м

15,0

кўчатлар.


100 кв.м

20,0

Барча турдаги дарахт кўчатлари плантациялари


донаси учун

0,4

Техноген ҳаракатлар билан ўсимлик қопламини пайҳон қилиш (автомобиль ва темир йўллар, қувурларни ўтказиш, геология-қидирув ёки бурғулаш ишларини олиб бориш, нефть маҳсулотлари билан ифлосланиш ва бошқалар)


га

10

             

Изоҳлар: табиий ҳолда ўсиб чиққан ёки уруғидан униб чиққан ёш ўрмон экинлари, ёнғоқ, писта, нок, олма, қарағай, барча турдаги арча, туйя, эман, чинор, шумтол, заранг, қайин ва қимматли дарахт турларининг 10 ёшгача бўлганлари нобуд қилинганда ёки шикастлантирилганда жарима уч баравар кўпайтирилган мазкур тўлов миқдори бўйича ҳисобланади.

Ўрмон экинлари, табиий ҳолда ўсган ёки уруғидан униб чиққан ёш ўрмон дарахтларининг 10 ёшдан ортиқ бўлганларига етказилган зарар учун жарима ушбу Низомга 14-иловада назарда тутилган миқдор бўйича ҳисобланади.

Қўриқланадиган табиий ҳудудлардаги ўрмон экинлари, табиий ҳолда ўсган ва уруғидан униб чиққан ёш ўрмон дарахтлари (давлат қўриқхоналари, миллий ва табиий боғлар, ландшафт заказниклар, биорезерватлар, биосфера қўриқхоналари) йўқ қилинганда ёки уларга шикаст етказилганда жарима уч баравар кўпайтирилган мазкур миқдор бўйича ҳисобланади.






Низомга

16-ИЛОВА



Ўсимлик дунёсига давлат ўрмон фонди

ерларида, шунингдек ўрмон фондига кирмайдиган

аҳоли яшайдиган жойлардаги яшил ўрмонларда

ҳамда транспорт магистралларида ихтиёрий

равишда пичан ўриш ва чорва молларини

ўтлатиш натижасида етказилган зарар учун

тўловлар миқдорини ҳисоблаш учун

КОЭФФИЦИЕНТЛАР

Қоида бузиш турлари


Энг кам ойлик иш ҳақига

нисбатан коэффициентлар

ҳисобидаги ундиришлар

миқдори


Пичанзор ва яйловларда ўзбошимчалик билан ўт ўриб олганда, ҳар гектар учун:



экилган ўтлар;


10,0

яхшиланган табиий;


5,0

яхшиланмаган табиий;


3,0

пичан ўрилмайдиган ерлардан ташқаридаги майдонларда.


4,5

Яйловда ўзбошимчалик билан мол боққанда:



ҳар бош қорамол, от, туя ва эчки учун;


0,5

2 ёшгача бўлган ҳар бош ёш қорамол, от, туя, қўй, эшак учун.


0,2

Яйлов ерларидан ташқаридаги майдонларда:

бир бош йирик қорамол, от, эшак, туя ва эчки учун;


0,7

2 ёшгача бўлган 1 бош ёш қорамол, эшак, от, туя, қўй учун


0,3

Чорва молларини Ўрмон фондига кирмайдиган аҳоли яшаш жойларидаги яшил ўрмонлар (дарахт-бута ўсимликлари) ҳамда транспорт магистраллари бўйларида ўзбошимчалик билан ўтлатиб зарар етказилганда ҳар бош қорамол, эшак, от, туя, қўй учун


0,3

             

Изоҳлар:

Пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш рухсатсиз пичан ўриш ёки чорва молларини ўтлатиш ҳисобланади, аммо унда кўрсатилмаган жойда, шунингдек рухсатнома бор бўлиб.

Шунингдек, агар чорва молларини ўтлатиш белгиланган муддатларни бузиб ёки чўпонсиз амалга оширилса, ўзбошимчалик ҳисобланади, чорва молларини чўпонсиз ўтлатишга рухсат берилган ҳолатлар бундан мустасно.

Агар ўзбошимчалик билан пичан ўриш ёки чорва молларини ўтлатиш ўрмон экинлари, табиий ўрмонлар ёки ўзи униб чиққан ўсимликларни пайҳон ёки йўқ қилса - жарималар миқдори мазкур тўлов миқдори бўйича ҳисобланади.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар (давлат қўриқхоналари, миллий ва табиий боғлар, ландшафт заказниклар, биорезерватлар, биосфера қўриқхоналари)да ўзбошимчалик билан пичан ўрилганда ва чорва моллари ўтлатилганда, жарималар миқдори уч баробарга оширилиб, мазкур тўлов миқдори бўйича ҳисобланади.






Низомга

17-ИЛОВА



Ўсимлик дунёсига ёввойи ҳолда ўсувчи мевалар,

ёнғоқлар, резавор мевалар, доривор, озуқабоп

ўсимликлар ва техник хом ашёни ихтиёрий

равишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида

умумий фойдаланиш меъёрларидан ортиқча

йиғиш натижасида етказилган зарар

миқдорини ҳисоблаш учун

КОЭФФИЦИЕНТ

Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар

маҳсулотлари


Етказилган зарар учун жарима

ундириш миқдорини ҳисоблаш учун

энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан

коэффициентда ҳисоблаш миқдори


Грек (юнон) ёнғоғи


0,1

Писта, бодом (ширин ва аччиқ), замбуруғлар


0,7

Зирк, чаканда, коврак барча турларининг елими (шираси) ва илдизлари (Қизил китобга киритилган турлар бундан мустасно)


0,1

Ёввойи олмалар, ёввойи ўриклар, олча, дўлана, наъматак


0,01

Зира


1,0

Доривор ўсимликлар ва уларнинг қисмлари


0,02

Техник ўсимликлар ва уларнинг қисмлари


0,015

Озиқпоб ўсимликлар ва уларнинг қисмлари


0,01

Қамиш: тахлаб қўйилган массанинг куб.м учун


0,01

Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар, шунингдек, ўсимликларнинг қисмлари, ўсаётгандаги маҳсулотлари, шунингдек, тайёрлаш учун мўлжалланган доривор, озиқбоп ва техник ўсимликларнинг хом ашёси (агар квотада белгиланган бўлса)


0,01

                 

Изоҳлар:

Агар ёввойи ҳолда ўсувчи доривор, озиқбоп ва техник ўсимликларни йиғишда ўрмон экинлари ва дарахтлар ҳамда буталар, ниҳоллар ва ўрмонларни янгилаш учун мўлжалланган майдонларда табиий униб чиққан ўсимликлар кесиб ташланган ёки уларга шикаст етказилган ҳолатларда жарималар миқдори мазкур Низомнинг 15-иловасида назарда тутилган миқдор бўйича ҳисобланади.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда (давлат қўриқхоналари, миллий ва табиий боғлар, дахлсиз ландшафт хўжаликлари, биорезерватлар, биосфера қўриқхоналари) ёввойи ҳолда ўсувчи мевалар, ёнғоқ, резавор мевалар, доривор ўсимликлар ҳамда техник хом ашёни ўзбошимчалик билан йиғишда жарималар миқдори 3 баробар оширилган ҳолда мазкур миқдор бўйича ҳисобланади.

Етказилган зарарнинг ҳисоби, ушлаб олинган хом ашёнинг ҳолатидан (қуруқ ёки намлигидан) қатъи назар, вазни тортилгандан сўнг амалга оширилади.






Низомга

18-ИЛОВА



Давлат ўрмон фонди ерларида, ўрмон фондига

кирмайдиган ҳудудларда пичан ўриш ва чорва

молларини ўтлатиш туфайли ўсимлик дунёси

объектларига етказилган ундириладиган

зарар миқдорини ҳисоблаш учун

КОЭФФИЦИЕНТ

Зарар етказилган пичан ўриладиган ёки

яйлов ерларнинг ҳар гектари учун


Ундириладиган зарар миқдори, белгиланган

энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан

коэффициентларда


Экилган ўтлар


17,0


Яхшиланган табиий ерлар


10,0


Яхшиланмаган табиий ерлар


7,0


          





Низомга

19-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган

ўсимликларга етказилган ундириладиган зарар

миқдорини ҳисоблаш учун

КОЭФФИЦИЕНТ

Тоифасига кўра битта ўсимлик учун


Ундириладиган зарар миқдори,

белгиланган энг кам ойлик иш ҳақига

нисбатан коэффициентларда

(битта ўсимлик учун)


1 - йўқолиб кетаётган

2


2 - камёб

0,8


3 - камаяётган

0,5


               

               

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 27 октябрь, 43-сон, 530-модда