ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Ветеринария. Зоотехника тадбирлари. Ҳайвонлар карантини /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.04.2013 й. 229-ф-сон Фармойиши. Хоразм вилоятидаги термитлар тарқалишининг олдини олиш ва уларга қарши курашиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган комплекс чора-тадбирлар тўғрисида

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

23.04.2013 й.

N 229-ф




Аҳоли турар-жойлари, маданий-тарихий обидалар, стратегик аҳамиятга эга бўлган объектлар, ишлаб чиқариш бинолари, иншоотлар ва бошқа турдаги объектларни сақлаш, уларга зарар етказаётган термитларга қарши курашишни янада кучайтириш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 2 февралдаги 27-сон "Республикада термитларга қарши курашиш ишларини жадаллаштириш ва уларнинг зарарини бартараф қилиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан Хива туманининг "Ичон-қалъа", "Мевастон" ва "Янги турмуш" маҳаллаларидаги термитдан зарарланган объектларнинг ўрганилганлиги ҳамда ушбу асосида хонадонларни баҳолаш, уларга товон пули тўлаш ва ер ажратиш бўйича тегишли ҳисоб-китоблар амалга оширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Хоразм вилоятида термитлар тарқалишининг олдини олиш ва уларга қарши курашиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган комплекс чора-тадбирлар режаси 1-иловага;

термитдан зарарланган ва зарарланган ҳудудда жойлашган, лекин зарарланмаган хонадонларни босқичма-босқич бузиш, бошқа ҳудудга кўчириш ва аҳолига товон пули тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар 2-иловага;

бузилган иморатлардан бўшаган ер майдонларини зарарсизлантириш ва кимёвий ишлов бериш бўйича ҳисоб-китоблар 3-иловага;

термитлар билан зарарланмаган хонадон ва тарихий обидалар зарарланишининг олдини олиш ҳамда термитга қарши курашиш бўйича ҳисоб-китоблар 4-иловага;

хонадонлари бузилган аҳолини Хива тумани "Дашёқ" қишлоғи "Хива" массивига кўчириб жойлаштириш ва ҳудудга муҳандислик, ижтимоий ва транспорт коммуникациялари инфратузилмаларини қуриш ва бошқа харажатлар бўйича ҳисоб-китоблар 5-иловага;

Хоразм вилояти Хива туманидаги термит билан зарарланган нотурар бино ва иншоотларни бузиш 6-иловага асосан амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Хива туманининг "Ичон-қалъа", "Мевастон" ва "Янги турмуш" маҳаллаларидаги кўчириладиган хонадонлар сони ҳамда уларга товон пули тўлаш ва ер ажратиш бўйича берилган ҳисоб-китоблар асосида 1-босқичда термит билан зарарланган дастлабки 80 та хонадонларни "Дашёқ" қишлоғи "Хива" массивига кўчириш билан боғлиқ товон пулларини қоплаш учун талаб этиладиган 2,8 млрд. сўм маблағларни жорий йилда Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан, қолган қисмини эса 2014 йилда Хоразм вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирсин.


4. Хоразм вилояти ҳокимлиги:

Хива туманининг "Ичон-қалъа", "Мевастон" ва "Янги турмуш" маҳаллаларидаги термитдан зарарланган ва зарарланган ҳудудда жойлашган хонадонларни 2013 - 2014 йилларда бузиш ва улардаги аҳолини Хива туманининг "Дашёқ" қишлоғи "Хива" массивига кўчириб жойлаштиришни ҳамда маҳалла гузари, ичимлик сув, оқова хизмати билан таъминлаш, ички йўллар қуриш ишларининг вилоят маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилишини таъминласин;

Хива тумани "Дашёқ" қишлоғи, "Хива" массивида инвесторларни жалб этган ҳолда озиқ-овқат дўкони ҳамда маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси барпо этилишини ташкиллаштирсин;

Хива тумани ҳокимлиги билан биргаликда Хива туманининг "Ичон-қалъа", "Мевастон" ва "Янги турмуш" маҳаллаларидаги термит билан зарарланган объектларни бузиш, кўчириш, термитдан зарарланган объектларни зарарсизлантириш ва уларга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ташкилий ишларни, жумладан аҳоли жиҳозларини транспортда ташиб бериш, лойиҳалаштириш, қурилиш ҳамда пардозлаш материалларини узлуксиз етказиб бериш тадбирлари амалга оширилишини таъминласин.


5. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси ва "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг ўз маблағлари ҳисобига Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Хива тумани "Дашёқ" қишлоғи, "Хива" массивида 2-босқичда аҳоли маблағлари ҳисобидан қуриладиган уй-жойларни табиий газ, электр энергияси билан таъминлаш ишларини амалга ошириши белгилаб қўйилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика дезинфекция станцияси, Республика термитларга қарши курашиш маркази, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бузилган иморатлардан бўшаган ер майдонини зарарсизлантириш, термитлар билан зарарланган хонадонларда профилактика ишларини олиб бориш ҳамда бузилган иморатлардан чиққан қурилиш материалларини ёқиш, зарарсизлантирилган чиқиндиларни олиб чиқиш ва кимёвий моддалар сақлаш учун махсуслаштирилган ер майдонида белгиланган тартибда жойлаштиришни амалга оширсин.

Ушбу тадбирлар билан боғлиқ харажатлар Хоразм вилояти маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан таъминлансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Хива туманининг "Ичон-қалъа", "Мевастон" ва "Янги турмуш" маҳаллаларидаги 2013 - 2014 йиллар давомида кўчириладиган аҳолининг хонадонларда рўйхатдан ўтиш ва чиқариш (прописка) интизоми бузилиши ҳолатларининг олдини олиш чораларини кўрсин ва унга қатъий риоя этилишини назорат қилсин.


8. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                       Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 23 апрелдаги

229-ф-сон фармойишига

1-ИЛОВА



Хоразм вилоятида термитлар тарқалишининг

олдини олиш ва уларга қарши курашиш бўйича

кечиктириб бўлмайдиган комплекс

чора-тадбирлар режаси



     

         



N

Чора-тадбирлар номи


Ижро муддати


Масъуллар


Назорат


1

Хоразм вилоятида термитлар билан зарарланган маданий-тарихий обидалар ва аҳоли тураржой биноларини аниқлаб, уларнинг дислокациясини тузиш ҳамда йил мобайнида янгидан аниқланган объектларни дислокацияга киритиб бориш.


2013 йил

1 июнгача ва

йил давомида

Республика термитларга қарши курашиш маркази

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди институти

2

Хоразм вилоятида термитларнинг янги тарқалган ўчоқларини аниқлаш юзасидан мониторинг ўтказиш.


Мунтазам

равишда

Республика термитларга қарши курашиш маркази

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди институти

  

3

Термитларга қарши курашиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди институти билан ҳамкорликда услубий қўлланмалар, тавсиялар ва йўриқномалар ишлаб чиқиш ҳамда уларни жойларга тарқатиш.


2013 йил

1 июнгача

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди институти


Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

4

Хоразм вилояти дезинфекция станцияси ва ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази мутахассисларининг термитларга қарши курашиш бўйича билим савияларини ошириш, заҳарли ем-хўракларни зарарланган маданий-тарихий обидалар, аҳоли тураржой бинолари ва очиқ ер майдонларига ўрнатиш қоидалари бўйича семинарлар ўтказиш.


Тасдиқланган

жадвал асосида

(2013 йил апрель-

май ойлари)

Республика термитларга қарши курашиш маркази, Ўсимликларни ҳимоя қилиш ҳудудий марказлари


Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди институти, Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази


5

Термитлардан жиддий зарарланган, кўчирилиши режалаштирилган аҳоли тураржой биноларидан олиб кетилиши лозим бўлган мебель ва бошқа жиҳозларни дезинсекция қилиш.


Ҳокимликлар

режаси бўйича

Туман ва шаҳар ҳокимликлари, дезинфекция станциялари, фавқулодда вазиятлар ва ички ишлар бошқармалари


Хоразм вилояти ҳокимлиги, Республика дезинфекция станцияси, ФВВ ва ИИВ

6

Термитлардан жиддий зарарланган тураржой биноларида истиқомат қилган аҳоли кўчирилгандан сўнг, буздирилган бинолардан ҳосил бўлган эски қурилиш материалларини ёқиб йўқотиш.


Ҳокимликлар

режаси бўйича

Туман ва шаҳар ҳокимликлари, фавқулодда вазиятлар ва ички ишлар бошқармалари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, ФВВ ва ИИВ

7

Термитлардан жиддий зарарланган тураржой бинолари бузилгандан сўнг уларнинг ўрнидаги тупроқни Septor-2 препарати билан дезинсекция қилиш.


Ҳокимликлар

режаси бўйича

Хоразм вилояти дезинфекция станцияси

Республика дезинфекция станцияси


8

Термитлар қарши заҳарли ем-хўраклар ва бошқа курашиш воситаларининг Хоразм вилояти дезинфекция станцияси ҳамда ўсимликларни ҳимоя қилиш марказларига буюртмага асосан, белгиланган тартибда етказиб берилишини таъминлаш.


Буюртмага асосан

2013 йил 1 июнгача

(биринчи босқич)

ва 1 июлдан

1 октябргача

(иккинчи босқич)

   

Республика термитларга қарши курашиш маркази

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

9

Хоразм вилояти дезинфекция станцияси ва ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази томонидан термитларга қарши заҳарли ем-хўракларнинг зарарланган маданий-тарихий обидалар, аҳоли тураржой бинолари ва очиқ ер майдонларига ўрнатилиши қоидаларига риоя қилиниши устидан назорат олиб бориш.


2013 йил 1 июнгача

(биринчи босқич)

ва 1 июлдан

1 октябргача

(иккинчи босқич)

Республика термитларга қарши курашиш маркази, Ўсимликларни ҳимоя қилиш ҳудудий маркази


Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази


10

Хоразм вилоятида термитларнинг табиий ўчоқлари бўлган ва қурилиш хавфли деб белгиланган ҳудудларнинг аниқ рўйхатини тузиш ҳамда вилоятнинг шаҳар ва туманларида термитлар бартараф этилганлиги бўйича хулосалар бериш.


Мунтазам

равишда

Республика термитларга қарши курашиш маркази

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

11

2014 йил ва ундан кейинги йилларда термитлардан зарарланган маданий-тарихий обидалар, аҳоли тураржой бинолари ва очиқ ер майдонлари тўғрисида маълумот тайёрлаш.


Ҳар йили,

август-сентябрь

ойлари

Республика термитларга қарши курашиш маркази, Ўсимликларни ҳимоя қилиш ҳудудий маркази


Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази


12

Хоразм вилоятидаги маданий-тарихий обидаларнинг термитлардан жиддий зарарланган ва яроқсиз ҳолга келган ёғоч элементларини барқарор ёғоч турлари билан алмаштириш, зарарланган ёғоч элементларига рухсат этилган препаратлар билан ишлов бериш.


Мунтазам

равишда

Республика термитларга қарши курашиш маркази, Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб чиқариш Бош бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Республика дезинфекция станцияси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги

  

13

Стратегик объектларда (телекоммуникациялар, электр нимстанциялари, аэродром, темирйўл ва бошқаларда) термитларнинг тарқалиши ва улар билан зарарланиш даражасини аниқлаш, уларни зарарсизлантириш.


Ҳар йили

март-октябрь

ойлари давомида

Республика термитларга қарши курашиш маркази, Ўзбекистон телерадиокомпанияси, "Ўзтелеком" АК, "Ўзбекэнерго" ДАК, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК, "Ўзбекистон темир йўллари" ДАТЙКнинг ҳудудий тармоқлари


Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон телерадиокомпанияси, "Ўзтелеком" АК, "Ўзбекэнерго" ДАК, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК, "Ўзбекистон темир йўллари" ДАТЙК


14

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясига қарашли аэродром ҳудудида термитларнинг тарқалиш ҳолати устидан мониторинг ўтказиш ҳамда аэродром ҳудудларини бегона ўтлардан тозалаш.


Мунтазам

равишда

Республика термитларга қарши курашиш маркази, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАКнинг ҳудудий тармоқлари


Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК


15

"Ўзбекистон темир йўллари" ДАТЙК тасарруфидаги антисептик модда шимдирилган темир йўл ёғоч шпалларини назоратдан ўтказиш ва термитлардан зарарланиб, яроқсиз ҳолга келган шпалларини бетон шпалларга алмаштириш.

  

Мунтазам

равишда

"Ўзбекистон темир йўллари" ДАТЙКнинг ҳудудий тармоқлари, Республика термитларга қарши курашиш маркази


"Ўзбекистон темир йўллари" ДАТЙК, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси


16

Республика термитларга қарши курашиш маркази хулосасига асосан Хоразм вилоятида термитлар билан зарарланиб, яроқсиз ҳолга келиб қолган симёғоч устунларини бетон ёки металл конструкцияли устунларга алмаштириш.


Мунтазам

равишда

"Ўзбекэнерго" ДАКнинг ҳудудий тармоқлари

"Ўзбекэнерго" ДАК

17

Олий таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган "Ҳашаротлар экологияси" ва "Биозарарланиш асослари" дарсликларини чоп этиш.


2013 йил август

ойига қадар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди институти, Республика термитларга қарши курашиш маркази


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси


18

Республикадаги олий таълим муассасаларида термитлар муаммоси билан шуғулланадиган (магистр ва ёш илмий педагог) кадрларни тайёрлаш ва уларни термитларга қарши курашиш тадбирларига жалб қилиш.


2013 йилдан

бошлаб ҳар йили

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди институти, Республика термитларга қарши курашиш маркази


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси


19

2013 йил ўтказиладиган VI Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркасида замонавий термитларга қарши курашиш воситалари билан иштирок этиш. 


2013 йил

апрель

Республика термитларга қарши курашиш маркази, Республика дезинфекция станцияси, Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси


20

Оммавий ахборот воситалари орқали ҳамда маҳаллаларда термитларга қарши курашиш бўйича кенг кўламда тушунтириш ишларини олиб бориш.


Ҳар ойда

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди институти, Республика термитларга қарши курашиш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш марказлари, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Республика маҳалла ҳайрия жамоат фонди

  

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази


  





Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 23 апрелдаги

229-ф-сон фармойишига

2-ИЛОВА



Термитдан зарарланган ва зарарланган ҳудудда

жойлашган, лекин зарарланмаган хонадонларни

босқичма-босқич бузиш, бошқа ҳудудга кўчириш

ва аҳолига товон пули тўлаш бўйича

ҲИСОБ-КИТОБЛАР

  


         

        

    


N


Маҳаллалар

номи


Жами

хона-

донлар

сони


Шундан,

бузилиши

кўзда

тутилган

хонадонлар

сони

Уларда

яшовчи

аҳоли сони

шу жумладан:

   


Термит-

дан зарар-

ланган

хонадонлар


Зарарлан-

маган ва

бузилиши

кўзда тутилган

хонадонлар

  

Баҳолан-

ган хона-

донлар

қиймати,

млн. сўм

  

Кўчириш

учун зарур

бўлади-

ган ер

майдони,

га


  

Босқичма-

босқич

кўчириш

муддати


Жами


1406

424

2025

338

86

14 088,5

29,0


1

"Ичон-қалъа"


357

41

176

26

15

825,2

2,4

2013 й.

2

"Мевастон"


509

300

1466

229

71

10 250,7

21,5

2014 й.

3

"Янги турмуш"

  

540

83

383

83


3 012,6

5,1

2013 й.

                





Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 23 апрелдаги

229-ф-сон фармойишига

3-ИЛОВА



Бузилган иморатлардан бўшаган

ер майдонларини зарарсизлантириш

ва кимёвий ишлов бериш бўйича

ҲИСОБ-КИТОБЛАР

  


               

      




N

Чора-тадбир

турлари


Хонадонлар

сони

Ҳимоя

воситанинг

сарф миқдори,

га/л

   

Умумий

майдон, га

Сарф-

харажатлар,

минг сўм

         

"Ичон-қалъа" маҳалласи

       

1

Бузилган бинолар ўрнига кимёвий ишлов бериш

(Septor-2), л

   

26

0,5

1,5

48,8

        

"Мевастон" маҳалласи

       

2

Бузилган бинолар ўрнига кимёвий ишлов бериш

(Septor-2), л

   

229

0,5

12,4

403,0

        

"Янги турмуш" маҳалласи


3

Бузилган бинолар ўрнига кимёвий ишлов бериш

(Septor-2), л

  

83

0,5

4,2

136,2


Бир марта ишлов бериш, жами*


338


18,1

588,0


Бир йилда икки марта ишлов бериш, жами**

   



36,2

1 175,9

           

*) Термитдан зарарланиб бузилган бинолар ўрнига бир марта кимёвий ишлов бериш ишларининг сарф миқдори ва қиймати кўрсатилган.

**) Республика термитларга қарши курашиш марказининг амалиётига кўра, термитга қарши курашиш ва зарарсизлантириш ишлари бир йилда икки марта амалга оширилиши лозим.






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 23 апрелдаги

229-ф-сон фармойишига

4-ИЛОВА



Термитлар билан зарарланмаган хонадон ва

тарихий обидалар зарарланишининг олдини олиш

ҳамда термитга қарши курашиш бўйича

ҲИСОБ-КИТОБЛАР

   


     

          

  



N

Чора-тадбирлар

Хонадонлар

сони


Ҳимоя

воситалари

сони

  

Умумий

майдон, га

Сарф-

харажатлар,

минг сўм

  

  

"Ичон-қалъа" маҳалласи


1

Заҳарли ем-хўракларни қўллаш

  

331

16550

24,2

6 719,3

2

Хонадонлар ёғоч элементларига антисептик ишлов бериш

(Septor-2) л.


331

49,7

24,2

3 227,3

   

"Мевастон" маҳалласи

  

1

Заҳарли ем-хўракларни қўллаш

  

280

14000

15,1

5 684,0

2

Хонадонлар ёғоч элементларига антисептик ишлов бериш

(Septor-2) л.


280

42,0

15,1

2 730,0

        

"Янги турмуш" маҳалласи

       

1

Заҳарли ем-хўракларни қўллаш

  

457

22850

22,8

9 277,1

2

Хонадонлар ёғоч элементларига антисептик ишлов бериш

(Septor-2) л.


457

68,6

22,8

4 455,8

     

Хива шаҳрида тарихий ёдгорликларнинг

термитлардан зарарланиши

       

1

Заҳарли ем-хўракларни қўллаш

  

38

41800

6,8

16 970,8

2

Хонадонлар ёғоч элементларига антисептик ишлов бериш

(Septor-2) л.


38

8,6

6,8

555,8


Бир марта ишлов бериш, жами*


1106


68,9

49 620,0


Бир йилда икки марта ишлов бериш, жами**




137,9

99 239,9

    

*) Термитдан зарарланиб бузилган бинолар ўрнига бир марта кимёвий ишлов бериш ишларининг сарф миқдори ва қиймати кўрсатилган.

**) Республика термитларга қарши курашиш марказининг амалиётига кўра, термитга қарши курашиш ва зарарсизлантириш ишлари бир йилда икки марта амалга оширилиши лозим.

  





Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 23 апрелдаги

229-ф-сон фармойишига

5-ИЛОВА



Хонадонлари бузилган аҳолини Хива тумани

"Дашёқ" қишлоғи "Хива" массивига кўчириб

жойлаштириш ва ҳудудга муҳандислик, ижтимоий ва

транспорт коммуникациялари инфратузилмаларини

қуриш ва бошқа харажатлар бўйича

ҲИСОБ-КИТОБЛАР

  


       





N

Кўрсаткичлари

Ўлчов

бирлиги

Миқдори

Қиймати*,

млн. сўм

Молиялаштириш

манбаи



Жами




4 706,4


1

Бузиладиган хонадонлар сони


бирлик

424




жумладан, уларда яшовчи:






1.1.

оилалар сони

бирлик

530



1.2.

аҳоли сони

бирлик

1937



2

Ажратилган ер майдони

га

29



3

Ташкил этиладиган инфратузилма



4 143,0



жумладан:





3.1.

мактабгача таълим муассасаси

бирлик

1 (90 ўрин)

600,0

Маҳаллий

бюджет


3.2.

маҳалла гузари

бирлик

1

350,0

Маҳаллий

бюджет


3.3.

озиқ-овқат дўкони

бирлик

1

70,0

Инвесторлар

маблағлари


3.4.

маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси

бирлик

4

60,0

Инвесторлар

маблағлари


3.5.

электр энергияси таъминоти

км

2,5

410,0

"Ўзбекэнерго" ДАК

маблағлари


3.6.

табиий газ таъминоти

км

7,0

305,0

"Ўзбекэнерго" ДАК

маблағлари


3.7.

ичимлик сув таъминоти

км

4,0

357,0

Маҳаллий

бюджет


3.8.

оқова сув таъминоти

км

2,9

203,0

Маҳаллий

бюджет


3.9.

ички йўллар

км

3,5

1 788,0

Маҳаллий

бюджет


4

Зарарланган тупроқ ва чиқиндиларни кимёвий моддалар сақлаш қабристонига чиқариб ташлаш

  

минг куб

40

296,8

Маҳаллий

бюджет


5

Бузилишга тушган уйларни "Баҳолаш ва консалтинг маркази" МЧЖ томонидан баҳолаш

  

бирлик

424

266,6

Маҳаллий

бюджет


            

*) Лойиҳа смета ҳужжатлари асосида тадбирлар қиймати ўзгариши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 23 апрелдаги

229-ф-сон фармойишига

6-ИЛОВА



Хоразм вилояти Хива туманидаги термит

билан зарарланган ва бузилиши лозим

бўлган нотурар бино ва иншоотлар

РЎЙХАТИ

  


               


        


N

Йўналишлар

Бузилиши

кўзда тутилган

нотурар бино

ва иншоотлар

сони

Кадастр

ҳужжатлари

мавжуд ва

баҳоланган

нотурар бино

ва иншоотлар

сони

  

Баҳоланган

нотурар бино

ва иншоотлар

қиймати,

млн. сўм


Жами


21

21

1 060,1

1

Меҳмонхона


1

1

38,1

2

Кинотеатр


1

1

510,5

3

Бозорча


1

1

25,9

4

Савдо дўкони


12

12

312,6

5

Маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари


4

4

83,1

6

Бошқалар (бино, айвон ва бостирма)


2

2

90,0


шу жумладан:






"Янги турмуш" маҳалласи


8

8

679,8

1

Меҳмонхона


1

1

38,1

2

Кинотеатр


1

1

510,5

3

Бозорча


1

1

25,9

4

Савдо дўкони


2

2

37,2

5

Маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари


2

2

34,1

6

Бошқалар (бино, айвон ва бостирма)


1

1

34,1


"Мевастон" маҳалласи


13

13

380,3

1

Савдо дўкони


10

10

275,4

2

Маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари


2

2

49,0

3

Бошқалар (бино, айвон ва бостирма)


1

1

55,9

                   

Изоҳ. Нотурар бино ва иншоотларни бузиш ва кўчириб кетиш билан боғлиқ харажатлар нотурар бино ва иншоотлар эгалари билан келишилган ҳолда уларнинг ҳисобидан амалга оширилади.























  

Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск