ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2015 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.03.2015 й. 40-сон “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.03.2015 й.

N 40



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий

макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети

параметрлари тўғрисида" 2014 йил 4 декабрдаги

ПҚ-2270-сон қарори)


"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сон Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сон қарорига мувофиқ, шунингдек Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ҳамда бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича республика комиссиясининг фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 2 мартдаги

40-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 2-сон, 9-модда) билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) "Б" бўлимда:


1.2.7-бандидаги "ҳақ тўлаш фондига" сўзлари "ҳақ тўлаш харажатига" сўзлари билан алмаштирилсин;


1.3.1-бандидаги "меҳнатга ҳақ тўлаш фондига" сўзлари "меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга" сўзлари билан алмаштирилсин;


1.3.2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1.3.2. Нодавлат пенсия жамғармаларига ажратмалар ва ихтиёрий суғуртага суғурта мукофотлари (бадаллари)га";


1.4.1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1.4.1. Асосий ишлаб чиқариш воситаларининг, шу жумладан, молиявий ижара (лизинг) бўйича олинган, бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобланган амортизация ажратмалари суммаси";


1.4.2-банднинг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган номоддий активлар (Гудвилл (фирманинг нархи)дан ташқари), бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобланган амортизация ажратмалари суммаси";


2.3.26-банд қуйидаги мазмундаги 2.3.26 ва 2.3.27-бандлар билан алмаштирилсин:

"2.3.26. Ишлаб чиқариш жараёнини тўхтатиб туриш даврида ишлаб чиқариш қувватлари ва объектларни сақлаш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш харажатлари.

2.3.27. Бошқа харажатлар";


3.2-банддаги "узоқ муддатли" сўзлари "молиявий" сўзи билан алмаштирилсин;


б) "В" бўлимда:


1.1-банднинг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Сотишдан олинган соф тушум товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотишдан олинган, товарлар (ишлар, хизматлар) нархида ҳисобга олинадиган, унга қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи ҳамда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмоли солиқлари суммаси киритилмаган тушум сифатида аниқланади";


2.4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2.4. Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий воситалари ва бошқа мол-мулки чиқиб кетишидан олинган даромадлар";


3.3-бандидаги "узоқ муддатли" сўзлари "молиявий" сўзи билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 63-модда):


а) 4-бандга қуйидаги мазмундаги "в" кичик банд қўшилсин:

"в) информатика кабинети мудирлиги учун - 50 фоиз";


б) қарорга 3-илованинг 10-бандига қуйидаги мазмундаги "в" кичик банд қўшилсин:

"в) информатика кабинети мудирлиги учун - 50 фоиз".

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 1-сон, 6-модда) билан тасдиқланган Фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 29-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тақдимномасига кўра Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси қарори билан" сўзлари "давлат солиқ хизмати органлари томонидан умидсиз солиқ қарзларини ҳисобдан чиқариш учун белгиланган тартибда" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 9 март, 9-сон, 100-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 3-сон, 13-модда





































Время: 0.1738
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск