ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик / Ўсимлик дунёсини муҳофазаси қилиш, ҳимоя қилиш ва қайта тиклаш /

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш (CITES) соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.10.2014 й. 290-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 20 октябрдаги

290-сон қарорига

3-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўқ бўлиб кетиш

хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан

халқаро савдо қилиш (CITES) соҳасида рухсат бериш

тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида", "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш ҳақида" ва "Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги Конвенциянинг (кейинги ўринларда Конвенция деб аталади) Иловаларига кирадиган ҳайвонлар ва ўсимликлар турлари намуналарини олиб кириш ва четга олиб чиқишга рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган барча жисмоний ва юридик шахслар учун мажбурийдир.


3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


СITESнинг маъмурий органи - Конвенциянинг IX моддаси, 1-банди, "а" кичик бандига мувофиқ давлат номидан рухсатнома ёки сертификатлар бериш ҳуқуқига эга бўлган, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг экспорт-импорти устидан назорат амалга оширилиши учун масъул бўлган Конвенциянинг миллий маъмурий органи;


тур - ҳар қандай тур, кичик тур ёки унинг географик алоҳида популяцияси;


бериш - ариза берувчига рухсатнома ёки сертификатни тайёрлаш, тасдиқлаш ва топшириш билан боғлиқ барча тартиб-таомилларнинг якунланиши;


дериват - тирик бўлмаган ҳайвондан олинган маҳсулот;


мансабдор шахс - ушбу Низомнинг бажарилишини таъминлаш учун ташкилий-фармойиш берувчи ёки маъмурий-хўжалик ваколатлари берилган шахс;


импорт - қайтариб олиб чиқиш ҳақидаги мажбуриятсиз Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларини олиб кириш;


СITES - йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги Конвенция (Convention of International Trade in Endangered Species of Wild Fauna and Flora), 1973 йилнинг 3 март куни Вашингтонда (АҚШ) имзоланган ва 1975 йилнинг 1 июлида кучга кирган ва Ўзбекистон унга 1997 йилда қўшилган;


СITESнинг илмий органи - Конвенциянинг IX моддасига мувофиқ тайинланган, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг сақланиши ва транспортда ташилиши, уларнинг турга мансублигини аниқлаштириш масалалари бўйича тавсиялар берувчи Конвенциянинг Ўзбекистон Республикасидаги миллий илмий консультатив органи (кейинги ўринларда Илмий орган деб аталади);


СITESнинг намунаси - Конвенциянинг I, II ва III Иловаларига киритилган ҳар қандай ҳайвон ёки ўсимлик, тирик ё ўлик, ёхуд унинг осон аниқланадиган ҳар қандай қисми ёки ҳосиласи (дериват), шунингдек ҳужжатларга кўра, ўраш ёрлиғи ёхуд маркировкаси ё бошқа хусусиятларига кўра ҳайвон ва ўсимликнинг қисми ёки ҳосиласи (дериват) ҳисобланган ёки ҳисобланиши мумкин бўлган қисмлар;


интродукция, экспорт, реэкспорт ва транзит вақтидаги текширувлар - ушбу Низомда кўзда тутилган сертификат ва рухсатномаларни текшириш, шунингдек намуналарни ўрганиш ҳамда зарурият туғилганида, таҳлил ёки чуқурроқ ўрганиш учун намуна олиш;


реэкспорт - илгари импорт қилинган ҳар қандай намунанинг экспорти;


қутқарув маркази - СITESнинг Маъмурий органи тирик намуналарни, хусусан мусодара қилинган ва олиб қўйилганларини парвариш қилишни топширадиган муассасани англатади;


келиб чиқиши ҳақидаги сертификат - Конвенциянинг I, II ва III Иловаларига киритилган турлар намуналари экспортига рухсат бериш ҳақидаги ҳужжат, ушбу намуналар ўзининг бундай рўйхати бўлмаган мамлакатдан келиб чиққан бўлса;


келиб чиқиш мамлакати - у ёки бу намуна ёввойи табиий муҳитда тутилган, ёхуд туғилган, ёки тутқунликда етиштирилган, ёхуд сунъий равишда урчитилган ёхуд интродукция натижасида олинган мамлакат;


транзит - Ўзбекистон Республикаси божхона қоидалари билан белгиланган транзит тартиб-таомиллари;


экспорт - қайтариб олиб кириш ҳақидаги мажбуриятсиз Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларини олиб чиқиш, агар қонун ҳужжатларида бошқа ҳолат назарда тутилган бўлмаса;


4. СITES иловаларига киритилган намуналарни божхона чегараларидан ўтказишда махсус тартиб-таомиллардан ўтишни назарда тутади. Намуналарнинг ҳар бир туркумига махсус СITESнинг рухсатномаси бўлиши лозим. СITES иловалари ҳар уч йилда тарафлар - Конвенция иштирокчилари бўлган мамлакатлар Конференциясида аниқланади.

СITESнинг I Иловаси йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ҳайвонлар ва ўсимликлар турларини ўз ичига олади. Ушбу турларни тижорат мақсадида экспорт, реэкспорт ва импорт қилиш тақиқланади, Конвенция Котибияти томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган питомникларда (шу жумладан, ҳайвонот боғларида) кўпайтирилган иккинчи авлод намуналари бундан мустасно. I Иловадаги намуналарни чет элга олиб чиқиш учун СITESнинг ҳам экспорт, ҳам импорт рухсати олиниши талаб этилади.

СITESнинг II Иловаси мазкур вақтда йўқолиб кетиш хавфи остида бўлмаса-да, лекин шундай хавф эҳтимоли бўлган турлардан фойдаланишда тирик қолишига хавф солувчи шарт-шароитларга йўл қўймаслик мақсадида, бундай турлар билан олди-сотди қилиниши қатъий тартибга солинмаслиги, уларнинг бундай хавф остида қолишига олиб келиши мумкин бўлган турларни ўз ичига олади. II иловадаги намуналарни чет элга олиб чиқиш учун СITESнинг экспорт рухсатномаси олиниши талаб этилади.

СITESнинг III Иловаси фойдаланишнинг олдини олиш ёки чеклаш мақсадида ҳар бир Конвенция Тарафининг тавсифи бўйича ўз ваколатлари доирасида тартибга солиниши лозим бўлган ва уларга нисбатан савдо-сотиқ назоратини амалга ошириш борасида бошқа Конвенция Тарафлари ҳамкорлиги зарур бўлган турларни ўз ичига олади. III Иловадаги намуналарни чет элга олиб чиқиш учун СITESнинг экспорт рухсатномаси олиниши талаб этилади.

I, II ва III Иловаларга киритилган ҳайвонлар ва ўсимликлар намуналарини экспорт, реэкспорт ва импорт қилиш учун рухсатнома СITES Илмий органининг ижобий хулосаси берилиши шарти билан СITES Маъмурий органи томонидан берилади.


5. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси СITESнинг Ўзбекистон Республикасидаги Маъмурий органи ҳисобланади.

СITESнинг Маъмурий органи СITES Конвенцияси қоидалари ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида фаолият юритади.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди институти СITESнинг Ўзбекистондаги Илмий органи ҳисобланади.



II. СITES МАЪМУРИЙ ОРГАНИНИНГ ҲУҚУҚ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ, СITES ИЛМИЙ

ОРГАНИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ


6.СITES Маъмурий органининг ҳуқуқлари:

ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларининг намуналари сақланаётган хона ва транспорт воситаларини кўздан кечириш;

рухсатнома бериш ҳақидаги қарорни қабул қилиш учун талаб этилаётган қўшимча маълумотни тақдим этишни талаб қилиш;

Конвенция ва ушбу Низомнинг талабларини бузган шахсни рухсатнома олиш ҳуқуқидан бутунлай ёки вақтинча маҳрум қилиш;

флора ва фауна намуналарига тааллуқли бўлган ҳужжатлар билан танишиш;

экспорт, реэкспорт ва импортга рухсатномаларни бекор қилиш ва фойдаланилганларини сақлаш;

ушбу Низом талабларини бузишда гумон қилинаётган шахсни ушлаб туриш, шунингдек тахмин этилаётган ҳуқуқбузарликка алоқаси бўлган намуна олиб қўйилиши ёки мусодара қилиниши ва унинг кейинчалик фойдаланилиши ҳақида қарор қабул қилиш;

Конвенция Иловаларига киритилган ҳайвонлар ва ўсимликлар - турларни сақлаш ва сунъий етиштириш бўйича питомниклар (плантациялар)нинг ташкил этилишини, рўйхатдан ўтказилишини ва улардан фойдаланилишини назорат қилиш;

ушбу Низомнинг амал қилиши соҳасига тааллуқли ҳар қандай масалаларни кўриб чиқишда суд муҳокамаларида иштирок этиш;

Конвенция Котибияти ва Конвенция Тарафлари, шунингдек Конвенцияга қўшилмаган мамлакатларнинг табиатни муҳофаза қилиш органлари билан маслаҳатлашувлар ўтказиш ва 30 кун ичида рухсатномаларни расмийлаштириш;

Конвенция доирасидаги халқаро учрашувларда Ўзбекистон манфаатларини ифодалаш.


7. СITES Маъмурий органининг мажбуриятлари:

СITES Конвенцияси ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг турларнинг сақланишига алоқадор талабларини амалга оширишда ва уларга риоя қилинишини таъминлашда бошқа тегишли органлар билан ҳамкорлик қилиш;

импорт, экспорт ва реэкспорт учун рухсатнома ва сертификатлар бериш ҳамда рухсатномага ушбу орган лозим топган шартларни қўшиш;

белгиланган тартибда рухсатнома беришни рад этиш;

ариза берувчининг ёлғон ёки янглиштирувчи маълумотлари асосида берилган рухсатномани қайтариб олиш ёки ўзгартириш;

ҳайвонлар ва ўсимликлар турлари намуналари билан халқаро савдо операцияларини рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш ҳамда бундай савдо бўйича ҳар йилги ҳисоботни тайёрлаш, шунингдек бу ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги ҳар бир йилнинг 31 октябригача Конвенциянинг Котибиятига тақдим этиш;

Конвенция қоидаларини амалга ошириш ва уларга риоя қилинишини таъминлаш учун қабул қилиниши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақидаги таклифларни Ҳукуматга киритиш;

СITES Илмий органи билан келишилган ҳолда олиб қўйилган ёки мусодара қилинган тирик намуналар учун қутқарув марказларини ташкил этиш.


8. СITES Илмий органи функцияларига қуйидагиларни тақдим этиш киради:

Конвенциянинг I, II ва III Иловаларига киритилган флора ва фауна турлари намуналарини олиб кириш ва четга олиб чиқиш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;

I Иловага киритилган флора ва фауна турлари намуналари импорти бўйича хулосалар бериш;

I Иловага киритилган флора ва фауна турлари намуналари экспорти бўйича хулосалар бериш, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан Конвенция Котибиятида рўйхатдан ўтказилган питомникларда етиштирилган ҳайвонлар бундан мустасно;

ҳайвонларнинг сақланиши бўйича хулосалар бериш;

питомникларни рўйхатга олиш бўйича хулосалар бериш.



III. ЭКСПОРТ, РЕЭКСПОРТ ВА ИМПОРТНИ

АМАЛГА ОШИРУВЧИ ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК

ШАХСЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


9. Юридик ва жисмоний шахслар ушбу Низомга мувофиқ Конвенциянинг I, II ва III Иловаларига киритилган ҳар қандай ҳайвонлар ва ўсимликлар турлари намунаси экспорти, реэкспорти ва импортини амалга оширишга ҳақли.


10. Ушбу Низомга мувофиқ рухсатномасиз ёки ҳақиқий эмас деб ҳисобланадиган сохта рухсатнома билан Конвенциянинг I, II ва III Иловаларига киритилган ҳар қандай ҳайвонлар ва ўсимликлар турлари намунасини импорт, экспорт ва реэкспорт қилиш ёки импорт, экспорт ва реэкспорт қилишга уриниш ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.


11. Ноқонуний олиб кириш ёки Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб чиқишга уриниш (СITES Маъмурий органининг махсус рухсатномасисиз) вақтида ушланган ҳайвонлар ва ўсимликлар, шунингдек уларнинг қисмлари, зоологик ва ботаник коллекциялар, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари ва уларнинг ҳосилалари, ўлжалар, тулумлар СITES Маъмурий органи қарорига мувофиқ олиб қўйилиши лозим.

Олиб қўйилган ҳайвонлар ва ўсимликлар, шунингдек уларнинг қисмлари, зоология ва ботаника коллекциялари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари ва уларнинг ҳосилалари, ўлжалар, тулумлардан кейинчалик фойдаланиш ҳақидаги қарор СITESнинг Маъмурий органи томонидан, СITESнинг Илмий органи билан келишилган ҳолда қабул қилинади.


12. Конвенцияга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Конвенция талабларини бажариш бўйича мажбуриятларини амалга ошириш мақсадида Маъмурий орган томонидан тасдиқланадиган ва зарурат туғилганида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиладиган низом, қоидалар ва йўриқномалар ишлаб чиқилиши мумкин.


13. Ҳуқуқбузарликда айбдор деб топилган шахс Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

Айбдор деб топилган шахс ҳайвон ёки ўсимликни табиий муҳитидан ажратиб олганлиги ёки бунга имконият туғдирганлиги, турни ноқонуний кўчирганлиги (экспорт, импорт) учун етказилган зарарни қоплайди. Қопланадиган зарарнинг миқдори турнинг Конвенциянинг у ёки бу Иловасига тегишлилигига боғлиқ.


14. Ҳар қандай турга эгаликнинг қонунийлигини исботлаш мажбурияти ушбу тур эгасига юкланади.


15. СITESнинг Маъмурий органи мансабдор шахси ҳуқуқбузарликни тасдиқловчи далиллар мавжудлигига ишонч ҳосил қилса, гумон қилинувчи шахсни ушлаб туриши ва тахмин қилинаётган ҳуқуқбузарликка алоқадор намунани олиб қўйиши мумкин.


16. Намуналар олиб қўйилиши натижасида юзага келган харажатлар, шу жумладан, уларни сақлаш, ташиш ва жойлаштириш харажатлари ҳамда ҳайвон ва ўсимликларни олиб қўйилган вақтда парвариш қилиш билан боғлиқ харажатлар ҳуқуқбузардан мажбурий тартибда ундириб олинади.

Ҳуқуқбузарлик объекти ҳисобланган намуналар ҳар қандай ҳолларда олиб қўйилади.



IV. КОНВЕНЦИЯГА КИРИТИЛГАН ҲАЙВОНОТ

ВА ЎСИМЛИК ДУНЁСИ ОБЪЕКТЛАРИНИ ОЛИБ

КИРИШ ВА ЧЕТГА ОЛИБ ЧИҚИШ СОҲАСИДА

РУХСАТ БЕРИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИДАН

ЎТИШ ТАРТИБИ


Умумий қоидалар


17. Конвенциянинг Иловаларига киритилган ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларини олиб кириш ва четга олиб чиқиш соҳасида муайян ҳаракатларни содир этишга ва (ёки) фаолиятни амалга оширишга рухсатномалар (кейинги ўринларда рухсатнома деб аталади) СITES Маъмурий органи томонидан ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича берилади.


18. Рухсатномалар мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича берилади.

Рухсатномада қуйидаги кодлардан фойдаланилади:

а) "№ Appendix /№ Илова" блокида:

I- I Илова;

II - II Илова;

III - III Илова;

б) "Source/Келиб чиқиш манбаи" блокида:

W - табиатдан ажратиб олинган намуналар;

R - ёввойи ҳайвонларни кўпайтирувчи махсус питомниклардан келиб чиққан намуналар;

D - Конвенциянинг 4-банди VII моддасига мувофиқ экспорт қилинадиган I Иловага киритилган тижорат мақсадларида тутқунликда (сунъий етиштирилган) ҳайвонлар ва ўсимликлар ҳамда уларнинг қисмлари ва дериватлари;

А - сунъий кўпайтирилган ўсимликлар ҳамда уларнинг қисмлари ва дериватлари (нотижорат мақсадларида сунъий кўпайтирилган I Иловага киритилган турлар намуналари ҳамда II ва III Иловаларга киритилган турлар намуналари);

С - "тутқунликда етиштирилган" ҳайвонлар ҳамда уларнинг қисмлари ва дериватлари (нотижорат мақсадларида табиатдан ташқарида кўпайтирилган I Иловага киритилган турлар намуналари ва II ва III Иловаларга киритилган турлар намуналари);

F - тутқунликда етиштирилган тушунчасига тўлиқ жавоб бермайдиган табиий бўлмаган жойда етиштирилган ҳайвонларнинг биринчи авлоди ҳамда уларнинг қисмлари ва дериватлари;

U - келиб чиқиш манбаи аниқ эмас;

I - мусодара қилинган ёки ушлаб қолинган намуналар;

в) Purpose/Мақсад" блокида:

Т - тижорат учун;

Z - ҳайвонот боғлари учун;

G - ботаника боғлари учун;

Q - цирклар ва кўчма кўргазмалар учун;

S - илмий мақсадлар учун;

Н - ов ўлжалари учун;

Р - шахсий буюмлар учун;

М - биологик изланишлар учун;

Е - таълим мақсадлари учун;

N - табиатга интродукция ёки реинтродукция қилиш учун;

В - табиатдан ташқарида кўпайтириш ёки сунъий етиштириш учун.


19. Рухсатномада қуйидаги ёзувлар мавжуд бўлиши лозим: "Тирик ҳайвонлар учун мазкур рухсатнома ҳақиқий ҳисобланади, транспорт воситаларида олиб юриш шартлари СITES тавсияномалари, авиацияда ташилган тақдирда эса - ИАТАнинг тирик ҳайвонлар тўғрисидаги тавсияномалари шартларига мувофиқ бўлса (Forliveanimals, this permit is only valid if the transport conditions conform to the CITES Guide lines for Transport of Live Animals or, in the case of air transport, to the IATA Live Animals Regulations)", бу тирик ҳайвонларни транспорт воситаларида ташиш шартлари бажарилмаганда божхона чегарасида мутасадди органлар рухсатномаларни олиб қўйишга, ҳайвонларни эса мусодара қилишга мажбур эканлигини англатади.


20. Рухсатномалар ҳар бир алоҳида намуналар туркуми учун экспорт ва реэкспортга 6 ойгача, импортга эса 12 ойгача муддатга берилади.

Назорат қилувчи органлар учун фақат махсус ҳимоя маркасига эга бўлган ва СITES Маъмурий органи муҳри босилиб мансабдор шахс имзо қўйган, аниқ бир мамлакат ундан фойдаланадиган рухсатноманинг асл нусхаси ҳақиқий ҳисобланади.

СITES рухсатномасининг мавжудлиги экспорт қилувчини божхона, ветеринария ва фитосанитария қоидаларига риоя этиш мажбуриятидан озод қилмайди.

Божхона чегарасида тегишли тартиб-таомиллардан ўтиб бўлинганидан кейин рухсатноманинг асл нусхаси импорт қилувчи мамлакатнинг СITES Маъмурий органига юборилиши лозим.



Рухсат берувчи талаблар ва шартлар


21. Содир этишга ва (ёки) амалга оширишга рухсат берилган ҳаракатларни содир этишда ва (ёки) муайян фаолиятни амалга оширишда рухсат бериш талаблари ва шартларига қуйидагилар киради:

ҳаракатларни содир этиш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга оширишда табиатдан фойдаланувчилар томонидан Конвенция талабларига мажбурий риоя қилиш;

табиатдан фойдаланувчи юридик шахс учун - номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганлиги юзасидан қайта рўйхатдан ўтказилганидан сўнг, табиатдан фойдаланувчи жисмоний шахс учун - давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида берилган гувоҳномадаги фамилияси, исми ва отасининг исми ёки фаолият жойи ўзгарганидан сўнг етти кун ичида СITES Маъмурий органини хабардор қилиш;

тегишлича ваколатли органлар томонидан тасдиқланган норматив ҳужжатларга ҳамда экологик, санитария-гигиена ва бошқа нормалар ва қоидаларга мажбурий риоя қилиш;

рухсатномаларда кўрсатилган доирада ҳаракатларни содир этиш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш;

Ҳаво транспорти Халқаро Ассоциациясининг Тирик ҳайвонларни ташиш қоидаларига риоя этиш;

рухсатномада кўрсатилган талабларга риоя этиш;

рухсатномага ўзбошимчалик билан ҳар қандай тўғрилаш ва қўшимчалар киритилишининг тақиқланганлиги;

рухсатнома олиш учун ариза кўриб чиқилганлиги ва рухсатнома берилганлиги учун тўловни тўлаш.


22. Олиб кириш ва четга олиб чиқиш устидан давлат назоратини амалга ошириш мақсадида рухсатнома бошқа шахсга бериш ҳуқуқисиз фақат ариза берувчига ва унинг ишончли вакилига берилади.

Рухсатномани олган шахс уни бошқа шахсга фойдаланиш учун беришга ҳақли эмас, рухсатнома ташкилот раҳбари номига берилган ҳоллар бундан мустасно.


23. СITESнинг Маъмурий органи ушбу намуна юзасидан:

қонунчилик бузилиши, шу жумладан, намуна келиб чиққан мамлакат - давлат қонунчилиги бузилган ҳолда сотиб олинмаганлигига;

реэкспорт қилиниши лозим бўлган намуна ушбу Низом талабларига мувофиқ импорт қилинганлигига;

тирик намуналарни транспортда ташиш Конвенция принципларига мувофиқ амалга оширилганлигига ишонч ҳосил қилиши лозим.


24. Рухсатнома учун тўлов амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ ариза СITES Маъмурий органи томонидан рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб 15 иш куни мобайнида ундирилади.


25. Фойдаланилмаган рухсатномалар ёки қисман фойдаланилган рухсатномаларнинг нусхалари божхона органларининг белгиси билан берилган жойга қайтарилади. Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларининг олиб чиқилмаган (олиб кирилмаган) миқдори учун табиатдан фойдаланувчининг аризасига мувофиқ янги рухсатнома берилиши мумкин. Агар илгари берилган рухсатнома базавий ҳисоблаш миқдори ўзгаришидан олдин расмийлаштирилган бўлса, нархдаги фарқ миқдорида устама тўлов амалга оширилади.

26. Четга олиб чиқиб кетилаётган ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларининг божхона расмийлаштируви СITES Маъмурий органининг рухсатномалари асосида амалга оширилади, бунда уларга ушбу объектларни давлат чегарасидан ўтказиш вақтида божхона органлари томонидан тегишли белги қўйилади.


27. Рухсатнома учун тўловлар миқдори Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-иловасига мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.



Рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳужжатларни олиш тартиби


28. Рухсатнома табиатдан фойдаланувчининг аризаси асосида қуйидагилар кўрсатилган ҳолда берилади:

юридик шахснинг номи, унинг реквизитлари, СТИР, раҳбарнинг фамилияси ва исми;

жисмоний шахснинг маълумотлари - фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР, яшаш манзили (телефон рақами) ва паспорт нусхасини илова қилган ҳолда;

экспорт, реэкспорт, импортнинг мақсадлари (тижорат, илмий изланишлар, музей ва ҳайвонот боғлари ўртасида алмашинув, ов ўлжалари, совға ва ҳоказо);

ҳайвон ёки ўсимлик тури, унинг ўзбек, лотин ва рус тилларидаги тўлиқ номи;

намуналар таърифи (тирик ҳайвонлар, уларнинг терилари, тулумлар, ҳайвон танаси, суяклари, шохлари, тишлари, қони, увулдириғи, шунингдек маҳсулотлар ва ҳоказо; тирик ҳайвонлар учун - жинси ва ёши, белгиларининг мавжудлиги; ўсимликлар учун - ўсимликнинг қайси қисмлари эканлиги) ва миқдори;

намунанинг келиб чиқиши (табиатдан олинган, сунъий шароитларда - плантация, оранжерея, питомникларда ва ҳоказоларда етиштирилган ёки катта қилинган, бошқа мамлакатдан импорт қилинган, мусодара қилинган, сотиб олинган, совға сифатида ёки мерос тариқасида олинган ва бошқалар);

намуналарни олиб кириш ёки четга олиб чиқиш мўлжалланаётган муддат, ҳайвонлар ва ўсимликлар намуналарини ташиш учун транспорт воситалари;

экспорт қилувчи (реэкспорт қилувчи) ва импорт қилувчининг юридик манзили (жисмоний шахслар учун - уй манзили ва паспорт маълумотлари) ўзбек, рус ва инглиз тилларида.

Аризага ҳайвонлар ва ўсимликлар ҳамда уларнинг қисмлари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, зоология ва ботаника коллекцияларини етказиб беришга шартнома (контракт), шунингдек аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилиниши лозим. Агар шартнома (контракт) бўйича четга олиб чиқиш бир неча бор амалга оширилса, у бир маротаба тақдим этилади.


29. Рухсатнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар табиатдан фойдаланувчи томонидан СITES Маъмурий органига бевосита, почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда уларнинг қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома билан топширилади. Электрон шаклда топширилган ҳужжатлар табиатдан фойдаланувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.


30. Рухсатнома олиш учун СITES Маъмурий органига топширилган ҳужжатлар рўйхат бўйича ёки ариза нусхасига мувофиқ қабул қилинади, улар кўрсатилган орган томонидан ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида белги қўйилган ҳолда табиатдан фойдаланувчига дарҳол қайтариб берилади.



Аризани кўриб чиқиш ва рухсатномани бериш ёки уни

беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш


31. Ариза ҳужжатлар қабул қилинган санадан бошлаб 10 иш кунидан ошмаган муддатда кўриб чиқилади.

32. Ариза кўриб чиқилганлиги ва рухсатнома берилганлиги учун ҳар сафар:

жисмоний шахслардан - Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,1 коэффициенти миқдорида;

табиатдан фойдаланувчи - юридик шахсдан - базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,2 коэффициенти миқдорида;

чет эл фуқароларидан - 50 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.

Ариза кўриб чиқилганлиги учун тўланган йиғим қайтарилмайди.


33. Йиғим суммаси СITES Маъмурий органининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.


34. СITES Маъмурий органи табиатдан фойдаланувчига рухсатнома бериш учун бошқа ваколатли органлардан бериладиган қўшимча ҳужжатлар олиши талаб қилинган ҳолларда, рухсатномани бериш соддалаштирилган тартибда "бир дарча"да амалга оширилади, бунда СITESнинг Маъмурий органи кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни табиатдан фойдаланувчи иштирокисиз мустақил равишда олади.


35. Ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг турларини аниқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосасини олиш зарур бўлганда СITES Маъмурий органи Фанлар академиясига хат билан мурожаат этади, унда қуйидагилар кўрсатилади:

ҳайвон ёки ўсимлик тури;

хулоса олишнинг мақсади.


36. Хатни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан кўриб чиқиш муддати - ҳужжат олинган кундан бошлаб 5 иш кунидан ошмаслиги лозим.


37. СITES Маъмурий органи табиатдан фойдаланувчи томонидан муайян хатти-ҳаракатларни содир этиш ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш имкониятларини аниқлаш зарур бўлганда қарор қабул қилиш учун мустақил равишда ёки учинчи шахсларни жалб этган ҳолда тадқиқ қилиш, текшириш ёки бошқа техник баҳолашни амалга ошириш ҳуқуқига эга. Ушбу ҳолда кўриб чиқиш муддати 30 кунга қадар узайтирилади.


38. СITES Маъмурий органи тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунидан кечикмай табиатдан фойдаланувчиларга рухсатномани беради (юборади) ёки рухсатнома бериш рад этилганлиги ҳақида уларни ёзма равишда хабардор қилади.


39. Рухсатнома бериш қуйидаги асосларга кўра рад этилиши мумкин:

рухсатнома бериш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг табиатдан фойдаланувчи томонидан тўлиқ тақдим этилмаганлиги;

табиатдан фойдаланувчининг рухсат бериш тартиб-таомиллари талаблари ва шартларига номувофиқлиги;

табиатдан фойдаланувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;

ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини транспортда ташиш шартларини кўриб чиқиш, ўрганиш, текшириш ва бошқа илмий ва техник баҳолаш натижалари бўйича асосли салбий хулоса берилганлиги.


40. Рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги хабарнома табиатдан фойдаланувчига рад этиш сабаблари, аниқ қонунчиликнинг нормалари ва табиатдан фойдаланувчи камчиликларни бартараф этиб ҳужжатларни қайтадан кўриб чиқиш учун топшириши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма равишда хабарнома жўнатилади (топширилади).

Табиатдан фойдаланувчи рад этиш сабабларини бартараф этиб, қайтадан кўриб чиқиш учун ҳужжатларни топшириш муддати рухсатнома бериш рад этилганлиги ҳақидаги ёзма хабарнома олинган кундан бошлаб 10 иш кунидан кам бўлмаслиги лозим.


41. Рад жавоби берилишига асос бўлган сабаблар белгиланган муддатларда табиатдан фойдаланувчи томонидан бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни қайтадан кўриб чиқиш, рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш ваколатли орган томонидан табиатдан фойдаланувчининг рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги ҳақидаги аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб 10 иш кунидан ошмаслиги лозим. Ариза қайтадан кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


42. Аризани қайтадан кўриб чиқишда ваколатли орган томонидан илгари ариза берувчига ёзма равишда баён қилинмаган рад этиш сабаблари келтирилишига йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабабларини келтириш бундан мустасно.


43. Рухсатнома беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин табиатдан фойдаланувчи томонидан берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади ва ваколатли орган томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.


44. Табиатдан фойдаланувчи рухсатнома бериш рад этилганлиги ҳамда ваколатли орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.



Рухсатномаларни қайта расмийлаштириш ва дубликатлар бериш


45. Табиатдан фойдаланувчи - юридик шахс қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда табиатдан фойдаланувчи ёхуд унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилганидан сўнг 7 иш куни ичида, кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, СITESнинг Маъмурий органига рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.


46. Табиатдан фойдаланувчи - жисмоний шахснинг унга берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият манзили ўзгарган тақдирда табиатдан фойдаланувчи қайта рўйхатдан ўтказишдан ўтгандан сўнг 7 иш куни ичида, ушбу маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, СITESнинг Маъмурий органига рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.


46-1. Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида рухсатномага эга бўлган табиатдан фойдаланувчи юридик шахслар қўшиб юборилган тақдирда, рухсатномани ушбу Низомнинг 45-бандида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

46-2. Рухсатномадаги мавжуд маълумотлар мазкур Низомнинг 45, 46 ва 46-1-бандларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгарган тақдирда, рухсатнома табиатдан фойдаланувчининг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.

47. Ҳужжатлар табиатдан фойдаланувчи томонидан СITESнинг Маъмурий органига бевосита, почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда уларнинг қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома билан топширилади. Электрон шаклда топширилган ҳужжатлар табиатдан фойдаланувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.


48. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат қайта расмийлаштирилгунга қадар рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза берган табиатдан фойдаланувчи ёки унинг ҳуқуқий вориси (меросхўри) рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш тўғрисида берилган, қабул қилиб олинган санаси ҳақида ваколатли органнинг белгиси қўйилган ариза асосида унда кўрсатилган ҳаракатни ва/ёки фаолиятни содир этади ёки амалга оширади.


49. Рухсатномани қайта расмийлаштиришда СITESнинг Маъмурий органи берилган рухсатномалар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Рухсатномани қайта расмийлаштириш ва бериш ваколатли орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза олинган кундан бошлаб 5 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.


50. Рухсатнома қайта расмийлаштирилганлиги учун табиатдан фойдаланувчининг рухсатнома бериш ҳақидаги аризаси СITESнинг Маъмурий органи томонидан кўриб чиқилганлиги учун қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза берилган санада тўланиши лозим бўлган сумманинг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси СITESнинг Маъмурий органи ҳисоб рақамига ўтказилади.

Олинган маблағлар моддий-техник таъминлаш ва табиатни муҳофаза қилиш мақсадлари учун сарфланади.


51. Рухсатнома йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда табиатдан фойдаланувчининг аризасига биноан унинг дубликати берилади.


52. СITESнинг Маъмурий органи ариза ҳамда рухсатнома яроқсиз ҳолга келган тақдирда унинг асл нусхаси ва рухсатнома дубликати берилганлиги учун табиатдан фойдаланувчи томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат олинган кундан бошлаб 5 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда рухсатнома дубликатини бериши (юбориши) шарт. Рухсатнома дубликати берилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси СITESнинг Маъмурий органи ҳисоб рақамига ўтказилади.


Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш,

тўхтатиш ва уни бекор қилиш


53. Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, рухсатномани бекор қилиш "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22, 23 ва 25-моддаларида белгиланган ҳолатларда ва тартибда амалга оширилади.


54. Рухсатноманинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатишга асос бўлувчи рухсат бериш талаблари ва шартларининг бир марта қўпол равишда бузилишига қуйидагилар киради:

СITESнинг Маъмурий органи томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган рухсат бериш талаблари ва шартларига риоя қилинишини текширишдан бош тортиш;

рухсатномадан фойдаланиш ва табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларини бузиш;

рухсатнома олиш учун сохта ҳужжатлар тақдим этиш ёки ўсимликларни асраш ва сақлаш шароитлари мавжуд эмаслиги.



Берилган рухсатномалар реестри


55. СITESнинг Маъмурий органи берилган рухсатномалар реестрини юритади ва уни ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради.


56. Берилган рухсатномалар реестрида табиатдан фойдаланувчилар ҳақидаги қуйидаги асосий маълумотлар кўрсатилади:

табиатдан фойдаланувчилар - юридик шахсларнинг номи, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли;

табиатдан фойдаланувчилар - жисмоний шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми;

рухсатнома берилган сана ва унинг рақами;

рухсатноманинг амал қилиш муддати;

рухсатномани қайта тиклаш, амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;

рухсатноманинг амал қилишини тўхтатишнинг асослари ва санаси;

рухсатномани бекор қилишнинг асослари ва санаси;

рухсатнома дубликатини беришнинг асослари ва санаси.


57. Берилган рухсатномалар реестридаги маълумотлар юридик ва жисмоний шахсларнинг улар билан танишиши учун очиқ ҳисобланади.






Низомга

1-ИЛОВА



Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги

ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро

савдо қилиш тўғрисидаги Конвенциянинг I, II ва III

иловаларига киритилган ҳайвонлар турлари намуналари

ва ўсимликлар турлари намуналарини олиб кириш

ва четга олиб чиқишга рухсат бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари

           

1-босқич

Ариза берувчи


          

Зарур материалларни тайёрлайди ва уларни ҳайвонлар ва ўсимликлар турлари намуналарини олиб кириш ва четга олиб чиқишга рухсат олиш тўғрисидаги ариза билан биргаликда СITESнинг Маъмурий органига бевосита, почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда тақдим этади.

        


Ариза берувчининг хоҳишига биноан



            

2-босқич

СITESнинг Маъмурий органи


        

1. СITESнинг Маъмурий органи рухсатнома бериш учун тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилади, белгиланган тартибда ўрганиб чиқади ва хулоса олиш учун СITESнинг Илмий органига юборади.



3 иш куни мобайнида



СITESнинг Илмий органи


2. СITESнинг Илмий органи тақдим этилган материалларни кўриб чиқади ва хулоса тайёрлайди.



4 иш куни мобайнида

СITESнинг Маъмурий органи


3. СITESнинг Маъмурий органи ариза берувчига рухсатномани беради (юборади) ёки рад этиш сабабларини, қонун ҳужжатларининг аниқ нормаларини ва ариза берувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда, рухсатнома бериш рад этилганлиги тўғрисида уни ёзма шаклда хабардор қилади.

           


3 иш куни мобайнида

            

3-босқич

СITESнинг Маъмурий органи


         

Рухсатнома беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан кейин, белгиланган муддатда ариза берувчи томонидан такроран тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади, ариза берувчига рухсатномани беради (юборади) ёки рухсатномани бериш рад этилганлиги тўғрисида уни ёзма шаклда хабардор қилади.

       


10 иш куни мобайнида



         





Низомга

2-ИЛОВА



  

PERMIT / CERTIFICATE № 000000

         

CONVENTION ON

INTERNATIONAL TRADE

IN ENDANGERED SPECIES

OF WILD FAUNA AND

FLORA


  

EXPORT

       

RE-EXPORT Original

       

IMPORT

   

   

  

  


        

OTНERS:

2.Valid Until

00.00.0000

    

3. Importer (Name and Address)


4. Exporter (Name and Address, Country)


3a. Country of Import


        

5. Special conditions.


For live animals, this permit or certificate is only valid if transport conditions conform to the Guidelines for Transport of Live Animals or, in the case of air transport, to the IATA Live Animals Regulations.


6. Name, address, national seal/stamp and country of Management Authority


    

STATE COMMITTEE FOR

NATURE PROTECTION OF TНE

REPUBLIC OF UZBEKISTAN

GOSBIOCONTROL


100017, 5, Mustakillik Sq.

Tashkent. Republic of Uzbekistan,

phone: +998(71) 239-43-42; 239-11-71;

fax: 239-14-94

e-mail: info@uznature.uz

    

5a. Purpose of the Transaction

(see reverse)

5b. Security stamp no.


0000000

7/8. Scientific Name (genus and species) and common name of animal or plant

9. Description of specimens, including identifying marks or numbers


10. Appendix no. and source

(see reverse)


11. Quantity (including units)


11a. Total Exported / Quota


A

7/8.


9.

10.


11.


11a.


         

12. Country

of origin*


Permit No


Date


12a. Country of

Last Re-export


Certificate no.


Date


12b. No of the operation**

or date of acquisition***


          







B

7/8.


9.


10.


11.


11a.

           

12. Country

of origin*


Permit No


Date


12a. Country of

Last Re-export


Certificate no.


Date


12b. No of the operation**

or date of acquisition***


           







C

7/8.


9.

10.


11.


11a.

          

12. Country

of origin*


Permit No


Date


12a. Country of

Last Re-export


Certificate no.


Date


12b. No of the operation**

or date of acquisition***


           







D

7/8.


9.

10.

11.

11a.



12. Country

of origin*


Permit No


Date


12a. Country of

Last Re-export


Certificate no.


Date


12b. No of the operation**

or date of acquisition***


          







                  

*) Country in which the specimens were taken from the wild, bred in captivity or artificially propagated (only in case of re-export)

**) Only for specimens of Appendix-I species bred in captivity or artificially propagated for commercial purposes

***) For pre-convention specimens

              

13. This permit is issued by: Chief of the CITES Management

Authority of Uzbekistan

            


ХХХХХХХХ, UZBEKISTAN


    

00.00.00

      


       



Place

  



Date




Security stamp, signature and official seal



14. Export endorsement: 15. Bill of Landing / Airway bill number:


Block

Quantity






A









B









C


Port of Export


Date


Signature


Official stamp and title


D


Original CITES PERMIT / CERTIFICATE № 000000

                   

             

             

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 27 октябрь, 43-сон, 530-модда

































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск