ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик / Ўсимлик дунёсини муҳофазаси қилиш, ҳимоя қилиш ва қайта тиклаш /

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 03.09.1993 й. 937-XII-сон "Қимматли ва йўқолиб бораётган ўсимликлар ҳамда ҳайвонлар турларини муҳофаза этишни кучайтириш ҳамда улардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

03.09.1993 й.

N 937-XII


ҚИММАТЛИ ВА ЙЎҚОЛИБ БОРАЁТГАН

ЎСИМЛИКЛАР ҲАМДА ҲАЙВОНЛАР ТУРЛАРИНИ

МУҲОФАЗА ЭТИШНИ КУЧАЙТИРИШ ҲАМДА

УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ТЎҒРИСИДА



Қимматли ва йўқолиб бораётган ўсимликлар ҳамда ҳайвонлар турларининг нодир генофондини муҳофаза қилиш ва сақлаб қолишни кучайтириш, ёввойи ҳолда ўсувчи доривор, озуқа ва манзарали ўсимликларнинг турларини, ёввойи ҳайвонлар маҳсулотларини четдан республикага олиб киришни ва республикадан четга олиб чиқиб кетишни тартибга солиш, уларнинг тури ва сони сақланишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Мулк шаклидан, хўжалик фаолияти туридан ва кимнинг тасарруфида эканлигидан қатъи назар, барча корхоналар ва ташкилотларга, шунингдек хусусий шахсларга тегишли рухсатномаси бўлмай туриб ёввойи ҳайвонларнинг (шу жумладан, заҳарли жониворлар ва балиқларнинг) қимматли ва йўқолиб бораётган турларини овлаб тутиш (отиш), тутқунликда сақлаш ва республикадан четга олиб чиқиб кетиш, улардан заҳар олиш ва бу заҳарларни сотиш, доривор, озуқа ва манзарали ўсимликларнинг ёввойи турларини тайёрлаш ман этилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

"Қизил китоб"га киритилган ўсимликлар ва жониворларни табиатдан ҳар қандай кўринишда тортиб ажратиб олишга, алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тақдимномаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси берадиган рухсатномалар асосидагина йўл қўйилади;

овланадиган ҳайвонларни (шу жумладан, заҳарли жониворлар ва балиқларни) овлаш ҳамда уларнинг маҳсулотларини тўплаш, ёввойи ҳолда ўсувчи доривор, озуқа ва манзарали ўсимликларни тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосалари асосида Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси берадиган рухсатномалар бўйича амалга оширилади;

"Қизил китоб"га киритилган ёввойи ҳолда ўсувчи доривор озуқа ва манзарали ўсимликларнинг турларини, ёввойи ҳайвонларни (шу жумладан, заҳарли жониворлар ва балиқларни), уларнинг маҳсулотларини, коллекциялар, гербарийлар ва ўлжаларни четдан республикага олиб киришга ва республикадан четга олиб чиқиб кетишга Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосалари асосида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги берадиган лицензиялар бўйича рухсат этилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ойлик муддат ичида:

ёввойи ҳайвонларни (шу жумладан, заҳарли жониворларни) кўпайтириш ва уларнинг маҳсулотларини олиш мақсадида тутқунликда сақлаш тартибини;

"Қизил китоб"га киритилган ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликларни овлаганлик (отганлик), тўплаганлик, сотганлик ва республикадан четга олиб чиқиб кетиш учун тўланадиган ҳақ миқдори, уни ундириб олиш ва бюджетга ўтказиш тартибини, шунингдек ёввойи ҳолда ўсувчи доривор, озуқа ва манзарали ўсимликлар тайёрлашга рухсатномалар бериш тартибини тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ўсимлик ва ҳайвонот олами табиий бойликларидан фойдаланилиши, уларни четдан республикага олиб кириш ва республикадан четга олиб чиқиб кетиш қоидаларига риоя этилиши устидан лозим даражадаги назоратни таъминласинлар.


5. Ушбу қарор ижросини назорат этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси                                                    Ш. Йўлдошев



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1993 й., N 9, 337-модда























Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск