Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.02.1994 й. 62-сон "Саноат теракчилигини ривожлантириш ва бошқа тез ўсувчи ёғочбоп дарахтзорларни барпо этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.02.1994 й.

N 62


САНОАТ ТЕРАКЧИЛИГИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВА БОШҚА ТЕЗ ЎСУВЧИ

ЁҒОЧБОП ДАРАХТЗОРЛАРНИ БАРПО ЭТИШГА

ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Халқ хўжалигининг ва аҳолининг ёғоч-тахталарга бўлган эҳтиёжларини янада тўлароқ қондириш ва республиканинг табиий-иқтисодий имкониятларидан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Pеспубликаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари саноат теракчилиги бўйича белгиланган топшириқларнинг бажарилиши ва уларнинг республикамиз корхоналари, ташкилотлари ва аҳолиси томонидан амалга оширилиши учун 1994-2003 йилларда терак ва бошқа тез ўсувчи ёғочбоп дарахт кўчатлари етиштиришни 1-иловага мувофиқ миқдорда таъминласинлар.

2. 1994-2003 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, вазирликлар ва идоралар бўйича ноқулай, унуми кам бўлган суғориладиган ерларда саноат учун теракзорлар, қарағайзорлар ва ёнғоқзорларни барпо этиш бўйича 2, 3 ва 4-иловаларга мувофиқ топшириқ белгилансин.

Республика вазирликлари ва идоралари мавжуд суғориладиган ерларда терак ва бошқа тез ўсувчи ёғочбоп дарахт кўчатлари экиш имконини қидириб топсинлар ва эксинлар.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманларнинг ҳокимликлари белгиланган топшириқларни сўзсиз бажариш юзасидан ташкилий-иқтисодий чора-тадбирларни амалга оширсинлар, бир ой муддатда дарахтзорлар барпо этувчи ва парвариш қилувчи, уларни пайҳон бўлишдан, касалликлар ва зараркунандалардан сақловчи ихтисослаштирилган бўлинмалар ташкил этсинлар ҳамда 1994 йилнинг баҳоридан бошлаб ҳамма жойда тераклар ва бошқа тез ўсувчи ёғочбоп дарахтларни экишга киришсинлар. Қилинган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига 1994 йилнинг май ойида ахборот берсинлар.

Республикамиз иқтисодиёти учун, саноат учун теракзорлар ва бошқа тез ўсувчи ёточбоп дарахтзорлар барпо этишга оид чора-тадбирларни амалга оширишнинг, бу ишда ҳамма иштирок этишининг муҳимлиги тўғрисида аҳоли орасида тушунтириш ишларини кучайтирсинлар. Каналлар, суғориш иншоотлари, коллекторлар ва йўллар бўйлаб терак экиш бўйича имкониятлардан тўлароқ фойдалансинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси бир ой муддатда дарахтзорлар ва кўчатзорлар барпо этишга оид норматив-услубий ҳужжатларни барча манфаатдор ташкилотларга етказсин, зарур бўлган ҳолларда ҳар бир, вилоятда кўчат ўтказиш схемалари ва қатор оралари, шу мақсадлар учун ажратилган ерлардан оқилона фойдаланиш бўйича семинарлар ўтказсин.


5."Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш", "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси ва "Ўзқишлоқхўжаликкимё" республика бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг ва саноат учун тез ўсувчи ёғочбоп дарахтзорлар барпо этиш билан шуғулланаётган бошқа вазирликлар ва идораларнинг буюртмалари бўйича қўшимча техника, ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, химикатлар ва бошқа моддий ресурслар ажратсинлар.

6. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Ўзбекистон хўжалиги фанлари академияси кўчат етиштириш, селекция ва тераклар ҳамда бошқа маҳаллий ва четдан келтирилган тез ўсувчи ёғочбоп дарахт турларининг янги истиқболли навларини яратиш технологиясини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқотларни кучайтирсинлар.


7. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси 1994 йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига саноат теракзорлар ва бошқа тез ўсувчи ёғочбоп дарахт кўчатзорлари барпо этишга, уларда зарур агротехника тадбирлари ўтказишга керак бўлган маблағлар ажратишни назарда тутсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси ва Давлат телерадио компанияси келажакда халқ хўжалигини ва аҳолини зарур хом ашё билан таъминловчи, шунингдек, атроф-муҳитга ижобий таъсир кўрсатувчи ёғочбоп саноат дарахтзорлари яратиш бўйича топшириқларнинг қандай бажарилаётганлигини мунтазам ёритиб борсинлар.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Деҳқончилик саноати мажмуи бўлимига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 8 февралдаги

62-сон қарорига

1-ИЛОВА


1994-2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат

ўрмон қўмитасига ва Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар

ҳокимликларига терак кўчатлари етиштириш бўйича

ТОПШИРИҚ


(млн. дона)



Ҳаммаси

бўлиб


шу жумладан, йиллар бўйича


1994


1995


1996-2000


2001-2003


Давлат ўрмон қўмитаси


500

50

50

250

150

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


100

10

10

50

30

Жами:


600

60

60

300

180

      

Изоҳ:

2001-2003 йилларда терак кўчатлари ўстириш бўйича топшириқ қуйидаги миқдорда тақсимлансин (млн та):

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши  2,4;

Андижон вилояти ҳокимлиги  2,4;

Бухоро вилояти ҳокимлиги  2,4;

Жиззах вилояти ҳокимлиги  1,5;

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги  3,0;

Навоий вилояти ҳокимлиги  0,6;

Наманган вилояти ҳокимлиги  3,0;

Самарқанд вилояти ҳокимлиги  2,4;

Сирдарё вилояти ҳокимлиги  1,5;

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги  0,9;

Тошкент вилояти ҳокимлиги  2,4;

Фарғона вилояти ҳокимлиги  3,0;

Хоразм вилояти ҳокимлиги  2,1;

Тошкент шаҳар ҳокимлиги  2,4.

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 8 февралдаги

62-сон қарорига

2-ИЛОВА



1994-2003 йилларда Қорақаппоғистон Республикасига ва

вилоятларга саноат учун теракзорлар барпо этиш бўйича

ТОПШИРИҚ


(гектар)


Ҳаммаси

бўлиб


шу жумладан, йиллар бўйича


1994


1995


1996-2000


2001-2003


Қорақалпоғистон Республикаси


9000

900

900

4500

2700

Вилоятлар







Андижон


6000

600

600

3000

1800

Бухоро


7000

700

700

3500

2100

Жиззах


7000

700

700

3500

2100

Қашқадарё


7000

700

700

3500

2100

Навоий


7000

700

700

3500

2100

Наманган


7000

700

700

3500

2100

Самарқанд


7000

700

700

3500

2100

Сурхондарё


7000

700

700

3500

2100

Сирдарё


7000

700

700

3500

2100

Тошкент


7000

700

700

3500

2100

Фарғона


6000

600

600

3000

1800

Хоразм


6000

600

600

3000

1800

Жами


90000

9000

9000

45000

27000

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 8 февралдаги

62-сон қарорига

3-ИЛОВА



1994-2003 йилларда Давлат ўрмон қўмитаси, Мелиорация

ва сув хўжалиги вазирлиги ва "Ўзмевасабзавотузумсаноат"

концернига саноат учун теракзорлар барпо этиш бўйича

ТОПШИРИҚ


(гектар)


Ҳаммаси

бўлиб

шу жумладан, йиллар бўйича


1994


1995


1996-2000


2001-2003


Давлат ўрмон қўмитаси


4000

400

400

2000

1200

Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги


500

50

50

250

150

"Ўзмевасабзавотузумсаноат"


1000

100

100

500

300

Жами:


5500

550

550

2750

1650

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 8 февралдаги

62-сон қарорига

4-ИЛОВА



Сурхондарё вилоятида элдор

қарағайзорлари барпо этиш бўйича

ТОПШИРИҚ


(гектар)


Ҳаммаси

бўлиб

шу жумладан, йиллар бўйича


1994


1995


1996-2000


2001-2003


Сурхондарё вилояти туманлари ерларида


500

50

50

250

150

Сурхондарё вилояти ўрмон фонди ерларида


330

20

30

175

105

Тошкент вилоятида ёнғоқзорлар барпо этиш бўйича

ТОПШИРИҚ


(гектар)


Ҳаммаси

бўлиб


шу жумладан, йиллар бўйича


1994


1995


1996-2000


2001-2003


Тошкент вилоятидаги ёнғоқ етиштириш учун яроқли ерларда


500

50

50

250

150

Время: 0.0194
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск