язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ҳайвонот дунёси тўғрисидаги қонунчилик/ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.1992 й. 469-сон "Ўзбекистон Республикаси ўрмон фонди ерларида овчилик хўжалигини ташкил этиш ва юритиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.10.1992 й.

N 469


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЎРМОН

ФОНДИ ЕРЛАРИДА ОВЧИЛИК ХЎЖАЛИГИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЮРИТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси ўрмон фонди ҳудудида овчилик хўжалигини бошқаришни такомиллаштириш, ҳайвонот дунёсини назорат қилиш, қўриқлаш ва такрорий ишлаб чиқаришни кучайтириш, мўйна ва балиқ етиштиришни, ёввойи қушларни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси ҳузурида тўла хўжалик ҳисоби асосида Овчилик хўжалиги, қўриқхоналар ва миллий парклар бошқармаси (Овчилик бош бошқармаси)ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Овчилик хўжалиги, қўриқхоналар ва миллий парклар бош бошқармасининг ходимлари сони 22 кишидан, йиллик иш ҳақи фонди 1379 минг сўмдан иборат қилиб белгилансин, уларнинг 1173 минг сўми тасарруфидаги корхоналарнинг ажратмалари ҳисобидан ва 206 минг сўми овчилик хўжалиги, қўриқхоналар ва миллий парклар бўлимининг 3 кишидан иборат ходимларини сақлаш учун бюджетжан ажратиладиганмаблағлар ҳисобидан бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг Қўриқхоналар, миллий табиий боғлар ва овчилик хўжалиги бошқармаси зиммасига қуйидагилар юклатилсин:

дастурлар, чизмалар, муҳофаза қилиш лойиҳаларини ишлаб чиқишда ва уларни амалга оширишда иштирок этиш, ҳайвонот дунёси ва унинг яшаш муҳитидан фойдаланиш ва уни тиклаш;

ўрмон фонди ерларида ҳайвонларни муҳофаза қилишни таъминлаш;

давлат овчилик хўжаликлари ташкил этиш ва уларни бошқариш;

ҳайвонларнинг давлат ҳисоби ва уларнинг олиб қўйилиши ҳажмлари ҳисобини амалга ошириш, ҳайвонот дунёси давлат кадастрини юритишда иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан ажратиладиган квоталар асосида ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчиларга унинг тасарруфидаги ов қилинадиган ерларда ҳайвонларни овлашга рухсатномалар бериш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан келишилган ҳолда ўрмон фонди ерларида ов қилинадиган ерларни ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчиларга бириктириб қўйиш.

Қўриқхоналар, миллий табиий боғлар ва овчилик хўжалиги бошқармасига ғайриқонуний овчилик оқибатида етказилган зарар учун даъво қилиш ҳамда хайвонот дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисида ариза бериш ҳуқуқи берилсин.

2. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига заҳарли илонлар ва бошқа қимматбаҳо ҳайвонлар (шу жумладан, балиқлар) сақланадиган ва кўпайтирладиган серпентарийлар, питомниклар, ҳайвонот фермаларини ҳамда мўйначилик, шунингдек, овчилик ва балиқчилик маҳсулотларини қайта ишлайдига, сотадиган цехларни ташкил этишга, хорижий овчилик туризми бўйича қўшма корхоналар очишга рухсат берилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси қўриқхоналар ва заказникларда илмий фаолиятни такомиллаштириш ва мувофиқлвштириш тадбирларини ишлаб чиқсинлар, бунда нодир ва йўқолиб бораётган ўсимликлар, ҳайвонлар ва паррандалар турларини сақлаб қолишга, овчилик хўжалигини оқилона бошқариш мақсадида овланадиган ҳайвонлар сонини қайта тиклашга алоҳида эътибор берсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддат ичида меъёрий ҳужжатларга мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгаришлар тўғрисида таклиф киритсинлар.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Муталов