ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар / Бирйўла бериладиган бир марталик тўловлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.03.2015 й. ПФ-4708-сон “1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

06.03.2015 й.

N ПФ-4708



1941-1945 ЙИЛЛАРДАГИ

УРУШ ҚАТНАШЧИЛАРИНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА



9 май умумхалқ байрами - Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 70 йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида:


1. 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 700 000 (етти юз минг) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгилансин.


2. Мазкур Фармонни бажариш билан боғлиқ сарф-харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмаги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига ушбу пул мукофотининг тантанали ва байрамона вазиятда топширилишини таъминласин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Бадиий академия, Хотин-қизлар қўмитаси, Республика Маънавият тарғибот маркази, "Нуроний" ва "Маҳалла" жамғармалари, бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда Ватанимиз озодлиги ва шаъну шарафи ҳимоячиларига бағишланган махсус учрашувлар ва маърифий-бадиий кечалар ўтказсин.


5. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                         И. Каримов



"Халқ сўзи", 2015 йил 10 март

















Время: 0.1672
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск