ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Давлат мукофотлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.03.2015 й. ПҚ-2307-сон “Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.03.2015 й.

N ПҚ-2307




ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ

БИЛАН ТАҚДИРЛАШ ТЎҒРИСИДА



Юртимизда мўътабар аёл зотига муносиб ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларнинг ижтимоий ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузини ошириш, баркамол хотин-қизлар авлодини вояга етказиш, иқтидорли ёшларни рағбатлантириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 10 июндаги "Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ қабул қилинган Низомга асосан:


1. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссиясининг аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда адабиёт, маданият, санъат, таълим ва спорт соҳаларидаги алоҳида ютуқлари учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг иқтидорли қизларини Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифлари иловадаги рўйхатга мувофиқ маъқуллансин.


2. Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганларга 8 март - Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишлаб ўтказиладиган тантаналарда совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари топширилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаларининг ибратли фаолияти, уларнинг ноёб истеъдоди ва эришган ютуқларини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э. Баситханова зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                            И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2015 йил 3 мартдаги

ПҚ-2307-сон қарорига

ИЛОВА



Зулфия номидаги Давлат мукофоти

билан тақдирланганлар

РЎЙХАТИ

Базарбаева Шахзада

Аллияр қызы



Қорақалпоқ давлат университети қошидаги академик лицейнинг 2-босқич ўқувчиси


Абдуллаева Гўзалой

Адхамжон қизи


-

Андижон давлат университети қошидаги 2-академик лицейнинг 2-босқич ўкувчиси


Исматова Ситорабону

Фарҳод қизи


-

Бухоро шаҳридаги 39-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси


Шавкатова Лазиза

Шерзод қизи


-

Жиззах давлат педагогика институти қошидаги "Сайилжой" академик лицейининг 2-босқич ўқувчиси


Раҳмонова Гўзал

Бахриддин қизи


-

Қашқадарё вилояти Чироқчи спорт-педагогика коллежининг 3-босқич ўкувчиси


Жуманова Ирода

Шокиржон қизи


-

Навоий вилояти Учқудуқ кончилик касб-ҳунар коллежининг 2-босқич ўқувчиси


Ходжаева Кумушхон

Сайдулло қизи


-

Наманган олимпия захиралари коллежининг 2-босқич ўқувчиси


Иргашева Рухшона

Зокиржоновна


-

Самарқанд педагогика коллежининг 2-босқич ўқувчиси


Юсуфова Мадина

Олимбек қизи


-

Гулистон давлат университети қошидаги Янгиер академик лицейининг 3-босқич ўқувчиси


Сайфиддинова Манзура

Икромиддин қизи


-

Термиз давлат университети қошидаги Сариосиё академик лицейининг 2-босқич ўқувчиси


Абдуллаева Умида

Алишер қизи


-

Тошкент вилояти Чирчиқ олимпия захиралари коллежининг 3-босқич ўқувчиси


Саидхўжаева Сарвинозхон

Собирхўжа қизи


-

Фарғона олимпия захиралари коллежининг 3-босқич ўқувчиси


Рахимова Ширин

Бахрам қизи


-

Хоразм вилояти Гурлан туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси


Маратова Чаросхон

Улуғбек қизи


-

Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 260-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси


                    



















Время: 0.1975
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск