Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.01.2004 й. 1-сон "Давлат ва хўжалик бошқаруви республика органларининг бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш ва қисқартириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.01.2004 й.

N 1



ДАВЛАТ ВА ХЎЖАЛИК БОШҚАРУВИ

РЕСПУБЛИКА ОРГАНЛАРИНИНГ БОШҚАРУВ

ХОДИМЛАРИ СОНИНИ МАҚБУЛЛАШТИРИШ

ВА ҚИСҚАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон ва "Хўжалик бошқарув органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 22 декабрдаги ПФ-3366-сон Фармонларига мувофиқ ҳамда бошқарув органлари тузилмасини такомиллаштириш ва улар фаолияти самарадорлигини ошириш, бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 20 июндаги Ф-1791-сон фармойиши билан ташкил этилган Маъмурий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқариш тузилмасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича Республика комиссиясининг:

1-иловага* мувофиқ вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари ўринбосарлари лавозимларини қисқартириш;

2004 йил 1 январдан бошлаб вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари аппаратлари ҳамда уларга қарашли муассасалар ва ташкилотлар бошқарув ходимларининг чекланган сонини 2 ва 3-иловаларга* мувофиқ белгилаш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


2. Бошқарув самарадорлигини ошириш манфаатлари йўлида аъзолик бадаллари ва хайрия фаолияти ҳисобига маблағ билан таъминланадиган жамғармалар, ижодий ва касаба уюшмалари, жамоат ташкилотларига Маъмурий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқариш тузилмасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича Республика комиссиясининг таклифлари асосида ўз аппаратлари бошқарув ходимларининг чекланган сонини қайта кўриб чиқиш тавсия этилсин.


3. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

уч кун муддатда бошқарув аппаратининг бошқарув, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлари сонини қисқартириш бўйича тегишли комиссиялар ташкил этсинлар;

ўн кун муддатда марказий ижро этувчи аппаратларда ва тегишли таркибий бўлинмаларда қисқартириладиган лавозимлар рўйхатини аниқласинлар ҳамда қисқартириладиган шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хабардор қилсинлар;

2004 йил 15 январгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига 2004 йил 1 январдаги ҳолатига кўра бошқарув аппарати ходимлари сонини қисқартириш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот, шунингдек ходимларнинг белгиланган чекланган сонига риоя этилиши устидан мониторинг олиб бориш учун йилнинг ҳар чораги асосида бошқарув ходимлари, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони тўғрисида ахборот тақдим этилишини таъминласинлар;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари билан биргаликда ишдан бўшаб қоладиган ходимларни ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсинлар ва бу борада кўмаклашсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2004 йилдан бошлаб:

бюджет муассасалари ва ташкилотларининг штат жадваллари ва харажатлари сметаларини мазкур қарор билан белгиланган бошқарув аппарати бошқарув ходимларининг чекланган сонига ҳамда хизмат кўрсатадиган ва техник ходимлар сони нисбатининг белгиланган ҳисоблаб чиқилган нормативларига қатъий мувофиқ ҳолда рўйхатдан ўтказсин;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган сонига ҳамда хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони нисбатининг ҳисоблаб чиқилган нормативларига риоя этилиши устидан доимий мониторинг олиб борсин. Мониторинг натижалари тўғрисида ҳар йили 25 январгача ва ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-кунигача Маъмурий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқариш тузилмасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича Республика комиссиясига ахборот берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда бошқарув аппарати ходимлари сони қисқариши муносабати билан бўшаб қоладиган маблағлардан юқори малакали ходимларни моддий рағбатлантириш учун фойдаланиш тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.

6. Маъмурий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқариш тузилмасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича Республика комиссияси (Р.С.Азимов) вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари бошқарув аппарати ходимлари сонининг мазкур қарорга мувофиқ қисқартирилиши устидан назорат ўрнатсин ҳамда натижалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига 2004 йил 1 февралгача ахборот берсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнида берилган



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 1-2-сон, 10-модда






































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск