язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар/ Бошқа масалалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.1998 й. 495-сон "Маъмурий-бошқарув аппарати ходимлари сонини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.11.1998 й.

N 495



МАЪМУРИЙ-БОШҚАРУВ АППАРАТИ

ХОДИМЛАРИ СОНИНИ ҚИСҚАРТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Бошқарув органлари тузилмасини такомиллаштириш, уни бозор иқтисодиёти тамойиллари ва талабларига мувофиқлаштириш, уларни сақлаш сарф-харажатларини янада қисқартириш ва камайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Маъмурий-бошқарув аппарати тузилмасини такомиллаштириш ва унинг ходимлари сонини қисқартириш бўйича Республика комиссиясининг:

вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, компаниялар ва улар тасарруфидаги ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бошқарув аппарати ходимлари сонини 1 - 3-иловалар*га мувофиқ; 4-махфий;

вазирлар, давлат қўмиталари раислари ва идоралар раҳбарлари ўринбосарлари сонини 5-иловага мувофиқ қисқартириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, компаниялар ва бошқа хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

бошқарув аппарати ходимлари сонини қисқартириш бўйича белгиланган топшириқларнинг бажарилишини таъминласинлар ва 1999 йил 1 январгача штатлар жадвалини маъмурий-бошқарув ходимларининг тасдиқланган чекланган сонига мувофиқлаштирсинлар;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги билан биргаликда бошқарув органлари аппаратидан бўшаб қоладиган ходимларни иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларини қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1999 йил учун Давлат бюджетини шакллантиришда бюджет ташкилотлари бўйича маъмурий-бошқарув аппаратини сақлаш сарф-харажатларини вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва уларнинг бюджет маблағлари ҳисобидан маблағ билан таъминланадиган тасарруфидаги ташкилотлар бошқарув аппарати ходимларининг белгиланган чекланган сонига қатъий мувофиқ ҳолда маблағ билан таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси  Комплекслари, Молия вазирлиги бошқарув аппарати ходимлари сонини қисқартириш бўйича белгиланган топшириқларнинг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, компаниялар ва бошқа хўжалик бирлашмалари томонидан бажарилишини 1999 йил 1 чораги якунларига кўра текширсинлар ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.