язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар/ Бошқа масалалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.12.1993 й. 603-сон "Республика давлат бошқарув органлари аппаратига сарфланадиган бюджет маблағларини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.12.1993 й.

N 603



РЕСПУБЛИКА ДАВЛАТ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ

АППАРАТИГА САРФЛАНАДИГАН БЮДЖЕТ

МАБЛАҒЛАРИНИ ЯНАДА ҚИСҚАРТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Давлат ҳокимияти ва 6ошқарув органлари аппаратини янада такомиллаштириш ва уларга сарфланадиган харажатларни қисқартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1994 йил 1 январдан бошлаб:

вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар марказий аппарати ходимларининг сони 1-иловага мувофиқ;

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аппарати, уларнинг бошқармалари ва бўлимлари ходимларининг сони 2-иловага мувофиқ;

туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари аппарати ва уларнинг бўлимлари ходимларининг сони 3-иловага мувофиқ;

вазирлар, давлат қўмиталари раислари ва идоралар раҳбарларининг ўринбосарлари сони 4-иловага мувофиқ қисқартирилсин.


2. Харажатлари ўзларига қарашли ташкилотларнинг ажратмалари ҳисобига қопланадиган корпорациялар, концернлар, уюшмалар, компаниялар ҳамда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари раҳбарларига бошқарув марказий аппаратлари тузилмасини, шунингдек, ўзларига қарашли ташкилотлар ва корхоналар бошқарув аппаратини пухта ўрганиб чиқиш, уларнинг ходимлари сонини ва уларга сарфланадиган харажатларни 15 фоизгача қисқартириш масаласини кўриб чиқиш тавсия этилсин.


3. Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган республика бошқарув органлари эгаллаган бинолар ва иншоотларга сарфланадиган харажатларни тартибга солиш, ана шу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлардан оқилона ва тежаб фойдаланиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда ушбу мақсадларга мўлжалланган харажатларнинг (кейинчалик уларни индексация қилишни ҳисобга олган ҳолда) чегараланган меъёрларини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги давлат бошқарув органларига сарфланадиган харажатларни маблағ билан таъминлашни улар аппаратлари ходимлари сонини ушбу қарор билан назарда тутилган қисқартиришни ҳисобга олган ҳолда амалга оширсин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар ҳамда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари бошқарув аппарати ходимлари сонининг қисқартирилиши бўйича амалга оширилган тадбирларнинг натижалари тўғрисида 1994 йил 1 февралгача Ҳукуматга ахборот берсинлар.


6. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 15 декабрдаги

603-сон қарорига

1-ИЛОВА



Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар марказий

аппаратининг қисқартирилиши керак бўлган

ходимлари сони


(нафар)

Халқ таълими вазирлиги


5

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


3

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


5

Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги


4

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси


4

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (инспекциялар)


3

Давлат матбуот қўмитаси (матбуотда давлат сирларини сақлаш бошқармаси)


2

Хотин-қизлар қўмитаси


1

Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси


2

Маданият ишлари вазирлиги


1

Ижтимоий таъминот вазирлиги


1

Меҳнат вазирлиги


1

Халқаро маданий-маърифий алоқалар миллий уюшмаси


1

Фан ва техника давлат қўмитаси


2

"Ўздавкинокомпания"


1

Дин ишлари қўмитаси


2

"Ўздавзахира"


3

Ўздавтелерадио компанияси


2

Олий аттестация комиссияси


3

Жами


46

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 15 декабрдаги

603-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аппаратининг,

уларнинг бошқармалари ва бўлимларининг қисқартирилиши

керак бўлган ходимлари сони


(нафар)

Вилоятлар номи


Жами


Шу жумладан, Қорақалпоғистон

Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар

ҳокимликлари аппарати


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


143

5

вилоятлар:




Андижон


55

5

Бухоро


64

5

Жиззах


55

4

Қашқадарё


95

4

Навоий


41

5

Наманган


44

4

Самарқанд


122

5

Сурхондарё


75

5

Сирдарё


22

4

Тошкент


37

5

Фарғона


76

5

Хоразм


52

4

Тошкент шаҳри


69

6

Жами


950

66

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 15 декабрдаги

603-сон қарорига

3-ИЛОВА



Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари аппарати ва

уларнинг бўлимларининг қисқартирилиши керак

бўлган ходимлари сони


(нафар)

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


44

вилоятлар:



Андижон


30

Бухоро


40

Жиззах


25

Қашқадарё


60

Навоий


25

Наманган


40

Самарқанд


60

Сурхондарё


30

Сирдарё


30

Тошкент


60

Фарғона


65

Хоразм


30

Тошкент шаҳри


30

Жами


569

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 15 декабрдаги

603-сон қарорига

4-ИЛОВА



Вазирлар, давлат қўмиталари раислари, идоралар

раҳбарларининг қисқартирилиши керак бўлган

ўринбосарлари сони


(нафар)

Халқ таълими вазирлиги


1

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


1

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


1

Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси


1

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси


1

Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси


1

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


1

Алоқа вазирлиги


1

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги


1

Жами


9