Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Хўжалик бошқаруви органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2003 й. 363-сон "Бошқарув ходимлари сонини тартибга солиш ва уларга сарфланадиган харажатларни мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.08.2003 й.

N 363



БОШҚАРУВ ХОДИМЛАРИ СОНИНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ВА УЛАРГА САРФЛАНАДИГАН

ХАРАЖАТЛАРНИ МАҚБУЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Барча даражалардаги, биринчи навбатда, хўжалик юритувчи субъектлар ажратадиган маблағлар ҳисобига таъминланадиган бошқарув органлари ходимларининг амалдаги сонини ўрганиб чиқиш натижасида ходимлар сонининг асоссиз равишда ўсиши ҳамда ходимлар сони кўп бўлган бошқарув аппарати сақланиб келиниши билан боғлиқ салбий ҳолатлар аниқланди.

Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, компаниялар ва бошқа бошқарув тузилмалари раҳбарлари ҳар йили бошқарув аппарати қисқартирилишига қарамай, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сифатида ҳамон ҳаддан ташқари ортиқча кенгайтириб юборилган бошқарув ходимларига эгадирлар, уларнинг таъминотига ҳам бюджетдан ажратиладиган маблағлар, ҳам хўжалик юритувчи субъектларнинг даромадларидан ажратиладиган маблағлар, кўп ҳолларда хизматларга нархлар ва тарифлар ўсиши ҳисобига сарфланмоқда. Бунга шунингдек бошқарув тузилмалари ходимларининг чекланган сонини хизмат кўрсатувчи ходимларни кўрсатмасдан тасдиқлашнинг мавжуд амалиёти ҳам имкон бермоқда.

Масалан, "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви аппарати ходимларининг чекланган сони 58 нафар этиб белгилангани ҳолда унинг ходимларининг амалдаги умумий сони бундан 2,4 баравар кўпдир ва 137 нафарни, шу жумладан хизмат кўрсатувчи ходимлар 79 нафарни ташкил этади. "Ўзқишлоқхўжаликкимё", "Ўзбектуризм" компаниялари, "Ўзмашсаноат" уюшмаси, "Ўзфармсаноат" давлат концернида ҳам аҳвол худди шундай. Уларда ходимларнинг амалдаги умумий сони бошқарув ходимларининг белгиланган сонидан 2 баравардан ортиқдир.

Бошқарув органлари ходимлари сонини тартибга солиш, маблағ билан таъминлаш манбаларидан қатъи назар, улар таъминотига сарф-харажатларни қисқартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидаги тартиб белгилансин, унга кўра:

ҳам бюджет маблағлари, ҳам хўжалик фаолиятидан маблағ ажратиш ҳисобига маблағ билан таъминланадиган давлат ва хўжалик бошқаруви республика ва ҳудудий органлари ходимларининг чекланган умумий сони, маъмурий-бошқарув ходимлари шу жумладан алоҳида ажратиб кўрсатилган ҳолда белгиланган тартибда тасдиқланади;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқарув органлари аппарати ходимларининг белгиланган чекланган умумий сонига риоя қилиниши, унинг ўзгариши динамикаси ва манбаларидан қатъи назар бошқарув аппарати таъминотига харажатларнинг мониторингини олиб боради.

Вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, компаниялар ва бошқа бошқарув органлари раҳбарларига улар учун белгиланган ходимларнинг умумий сони ва уларнинг таъминотига чекланган харажатлар доирасида бошқарув, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони нисбатини мустақил белгилаш ҳуқуқи берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги барча даражалардаги давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг бошқарув, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлари лавозимлари рўйхатини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда давлат ва хўжалик бошқаруви республика ва худудий органлари бўйича бошқарув, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони нисбатининг ҳисоблаб чиқилган нормативларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

2004 йил 1 январдан бошлаб давлат бюджети ҳисобига таъминланадиган бошқарув органларининг харажатлари сметаси ва молиялаштирилишини рўйхатдан ўтказишни бошқарув, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони нисбатининг тасдиқланган ҳисоблаб чиқилган нормативларини ҳисобга олган ҳолда мазкур қарор қоидаларидан келиб чиқиб амалга оширсин.


4. Солиқ органларига ходимларнинг тасдиқланган чекланган умумий сонидан ортиқча ходимлар сақланиши аниқланган тақдирда бюджетдан таъминланадиган ташкилот бўлмаган тегишли бошқарув органларидан қўшимча равишда сақлаб келинган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг йиллик фонди миқдорида жарима ундириш ҳуқуқи берилсин.

Кўрсатиб ўтилган ҳоллар давлат бюджети ҳисобига таъминланадиган бошқарув органларида аниқланган тақдирда ушбу ташкилотлар раҳбарлари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилади.


5. Белгилансинки, давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган бошқарув органлари томонидан ходимларнинг умумий сонини қисқартириш натижасида тежалган маблағ олиб қўйилмайди ва ушбу органларнинг ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтирилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси:

статистика ҳисоботи шаклларига мазкур қарор талабларига мувофиқ ахборот тақдим этилишини таъминловчи тегишли ўзгартиришлар киритсин;

молия органларига бошқарув органлари ходимлари умумий сони мониторингини олиб бориш учун тегишли ахборотни тақдим этсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                    И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 15-16-сон, 134-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 8, 76-модда.


























Время: 0.0071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск