Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқ турлари /

Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини қайтариш тўғрисида Низом (АВ томонидан 16.05.2008 й. 1807-сон билан рўйхатга олинган 30.04.2008 й. МВ 44-сон, ДСҚ 2008-23-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 16 майда 1807-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2008 йил 30 апрелдаги

44, 2008-23-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани

қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат

солиғининг ортиқча суммасини қайтариш тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 227 ва 228-моддаларига мувофиқ солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини қайтариш тартибини белгилайди.



§-1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қўшилган қиймат солиғи (кейинчалик - ҚҚС)нинг ортиқча суммаси деганда ҳақиқатда олинган товарлар (ишлар, хизматлар) учун тўланган (тўланадиган) ҚҚС суммасининг ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган оборотлар учун ишлатиладиган қисми учун ҳисоблаб ёзилган суммасидан ошиб кетиши тушунилиши керак.


2. ҚҚС суммасини қайтарилиши қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 207-моддасига асосан тўланиши керак бўлган ҚҚС суммасини (Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан тақдим қилинган ишлар ва хизматлар бўйича ҚҚС суммасини) қоплашга;

корхонанинг бошқа солиқлардан бўлган қарзларини қайтаришга;

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 228-моддасига мувофиқ, солиқ тўловчиларнинг банкдаги ҳисоб рақамларига пул маблағларини ўтказиб бериш.

3. Солиқлар бўйича қарздорликни қоплаш ҳисобига ҚҚС суммасини қайтаришни тегишли молия органлари давлат солиқ хизмати органлари томонидан корхоналарнинг ёзма аризаларига асосан қайтариш бўйича хулоса тақдим қилингандан сўнг амалга оширадилар.

Солиқлар бўйича қарздорлик, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 207-моддасига мувофиқ, ҚҚС тўловлари бўйича қарздорликни ҳисобга олган ҳолда солиқлар бўйича қарзларни ёпиш ҳисобига ҚҚС суммасини қайтариш, ҚҚСнинг ортиқча суммаси доирасидаги маблағлар суммаларини бошқа солиқ турлари бўйича, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 23-моддасига мувофиқ аниқланган мавжуд қарз миқдорида жисмоний шахсларнинг даромад солиғини ҳисобга олмаган ҳолда йўналтириш йўли билан зарурат туғилган ҳолда махсус 23202-сон ҳисобварақдан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

Корхонанинг ҳисоб рақамига ҚҚСнинг қайтариладиган суммасини ўтказишни тегишли молия органлари 23402 баланс ҳисоб рақамидан ҚҚС учун шартли ҳисобварақ рақами (ШҲР)дан амалга оширадилар. Маблағ ўтказиш бюджетга тушадиган ҚҚС нинг жорий тушумларидан, ушбу тушумларнинг республика бюджети ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда маҳаллий бюджетларга тақсимлангунига қадар амалга оширилади.


4. Солиқлардан қарзи бўлмаган корхонага ҚҚС суммасини қайтариш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ягона ғазна ҳисобварағидан (бундан буён матнда ЯҒҲ деб юритилади) тегишли давлат солиқ хизмати органининг хулосасида белгиланган сумма доирасидаги маблағларни корхонанинг банк ҳисобварағига ўтказиш йўли билан амалга оширади.

5. ҚҚС суммасини қайтаришни ушбу Низомининг 4-бандига мувофиқ, тегишли давлат солиқ хизмати органидан солиқ тўловчининг ҚҚСни қайтариш тўғрисидаги аризаси олинган вақтдан бошлаб йигирма кун мобайнида амалга оширилади.


§-2. ҚҚСНИ ҚАЙТАРИШ ТАРТИБИ


6. Солиқ тўловчилар ҚҚС суммасини қайтариш учун мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ рўйхатга олинган жойдаги туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясига ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги аризага қуйидаги ҳужжатларни тўрт нусхада илова қилган ҳолда тақдим қиладилар:

а) туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси томонидан тасдиқланган солиқ тўловчининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиштириш далолатномаси.

Солиқ тўловчининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорлиги бўйича солиштириш далолатномаси солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг турлари бўйича ҳисобот ойининг 15-санасига қадар тузилади ҳамда календарь ой мобайнида амал қилади;

б) Солиқ ҳисоботининг шаклларига (рўйхат рақами 2439, 2013 йил 22 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 12-(I)-сон, 162-модда) мувофиқ ҚҚС ҳисоб-китоби;

в) солиқ тўловчининг раҳбари ва бош ҳисобчиси (ёки зиммасига бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий бошқариш вазифалари юкланган бошқа шахс) ва давлат солиқ хизмати органининг ҚҚСни қайтарилиши бўйича материалларни кўриб чиқиш вазифаси юклатилган жавобгар ходими томонидан имзоланган солиқ тўловчининг банкдаги ҳисоб рақамига қайтариладиган ҚҚСнинг мазкур Низомнинг 2 ва 3-иловаларига мувофиқ шаклдаги ҳисоб-китоби (ҳисоб-китобларни тўлдириш бўйича шартли мисол ушбу Низомнинг ва 2б-иловаларида келтирилган);

г) агарда, солиқ тўловчиларга илгари ҚҚС суммаси қайтарилган бўлса, у ҳолда ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда қайтарилган ҚҚС суммасининг санаси, даври ва суммаси тўғрисида маълумот тақдим қилинади;

д) агарда, солиқ тўловчиларга ҚҚС мазкур Низомнинг 15-бандида белгиланган тартибда қайтарилган тақдирда, солиқ тўловчининг мансабдор шахси имзолаган ва муҳр билан тасдиқланган товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб беришга доир тузилган шартномаларнинг нусхалари, товарлар (ишлар, хизматлар) сотилганлигини тасдиқловчи бирламчи ҳужжатларнинг нусхалари, солиқ тўловчиларнинг етказиб берувчи корхоналардан қарзи бўйича солиштириш далолатномалари, шунингдек етказиб берувчи корхоналарнинг солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича бюджет, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига, Республика йўл жамғармасига, шунингдек бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар бўйича қарздорлигини ҳисобга олган ҳолда қарздорлиги бўйича белгиланган тартибда расмийлаштирилган солиштириш далолатномалари;

Солиштириш далолатномаси ҳужжатлар тақдим қилинадиган ойнинг биринчи ёки кейинги саналари ҳолатига тузилади ҳамда тақвимий ой мобайнида ҳақиқийдир.

е) агарда юклаб жўнатилган товар учун валюта тушуми турли чет эл валютасида амалга оширилаётган бўлса, чет эл валютасини юклаб жўнатиш амалга оширилган ойнинг сўнгги кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада (сўмда) қайта ҳисоблаб чиқишнинг мазкур Низомнинг 9-иловасига мувофиқ шаклда солиқ тўловчи томонидан имзоланган ва унинг муҳри билан тасдиқланган ҳисоб-китоби.

7. Мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тўрт нусхада тақдим этилади:

а) товарларни экспорт қилиш натижасида ҳосил бўлган ҚҚС суммасини қайтариш учун:

солиқ тўловчининг мансабдор шахси имзолаган ва муҳр билан тасдиқланган контракт нусхаси;

товарларни экспорт режимида божхона расмийлаштирувини амалга оширадиган давлат божхона органининг белгилари билан божхона юк декларацияси (кейинчалик - БЮД) нусхаси, шунингдек БЮД йиғма кўчирма реестри;

контракт (товарларнинг юклаб жўнатилган туркуми) бўйича валюта тушумларини тушганлигини тасдиқловчи банк кўчирмаси ва шахсий ҳисоб рақамдан кўчирмаларнинг йиғма реестри, шунингдек кўчирмаларнинг йиғма реестри;

товарларни республика ҳудудидан тайинланган мамлакатга олиб чиқиш далилини тасдиқлайдиган божхона органлари томонидан белги қўйилган товарларга илова қилинадиган ҳужжатларнинг нусхалари;

б) чет эл дипломатия ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг расмий фойдаланиши учун товарлар (ишлар, хизматлар) сотилиши натижасида ҳосил бўлган ҚҚС суммасини қайтариш учун - солиқ тўловчининг мансабдор шахси томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган белгиланган шаклда расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуранинг нусхаси;

в) "божхона ҳудудида қайта ишлаш" божхона режимида жойлаштирилган товарларни қайта ишлаш бўйича ишлар (хизматлар)ни бажариш (кўрсатиш), шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали чет эл юкларини ташиш (транзит ташишлар) натижасида ҳосил бўлган ҚҚС суммасини қайтариш учун:

солиқ тўловчининг мансабдор шахси имзолаган ва муҳр билан тасдиқланган товарларни қайта ишлаш бўйича хизматларни кўрсатиш, ишларни бажариш учун контрактлар нусхаси;

шахсий ҳисобварақдан бундан олдинги хатбошида кўрсатилган бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)ларга тўловларни тасдиқловчи банк кўчирмаси ва йиғма реестр кўчирмаси;

солиқ тўловчининг мансабдор шахси имзолаган ва муҳр билан тасдиқланган, ишлар (хизматлар) сотувчи ва харидори томонидан имзоланган ишлар бажарилганлиги, хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг нусхаси;

г) ички бозорда ярим тайёр тўқимачилик маҳсулотлари (калава, газмол, трикотаж полотно ва пахтани йигириш чиқиндилари)ни эркин муомаладаги валютага ҚҚСни ноль даражали ставкасини қўллаш билан сотилиши натижасида ҳосил бўлган ҚҚС суммасини қайтариш учун:

солиқ тўловчининг мансабдор шахси имзолаган ва муҳр билан тасдиқланган тўқимачилик ярим тайёр маҳсулотларни етказиб беришга оид контракт нусхаси;

тўқимачилик ярим тайёр маҳсулотларни сотиб олувчига жўнатилганлигини тасдиқловчи белгиланган шаклда расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактураларнинг нусхалари;

д) аҳолига сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти ва санитария тозалаш бўйича коммунал хизматлар кўрсатиш натижасида ҳосил бўлган ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш учун - ноль ставкасини қўлланилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси:

сув таъминоти ва канализация бўйича - сув сотиш ва канализация хизматларини кўрсатганлик тўғрисида маълумот;

иссиқлик таъминоти бўйича - иссиқлик энергиясини сотганлиги тўғрисида маълумот;

санитария тозалаш бўйича - санитария тозалаш хизматларини кўрсатганлиги тўғрисида маълумот;

е) йўловчилар, багажлар, юклар ва почтани халқаро йўналишда ташиш бўйича хизматлар кўрсатиш натижасида ҳосил бўлган ҚҚС суммасини қайтариш учун - мазкур Низомнинг 10-иловасига мувофиқ шаклдаги, солиқ тўловчи томонидан имзоланган ва унинг муҳри билан тасдиқланган йўловчилар, багажлар, юклар ва почтани халқаро йўналишда ташиш бўйича ягона халқаро ташиш ҳужжатлари реестри.

8. Аризалар ва уларга илова қилинадиган ҳужжатлар давлат солиқ инспекциясининг девонхонаси томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати ва миқдорини кўрсатган ҳолда масъул ходимнинг тилхати билан қабул қилинади.

ҚҚСни қайтариш учун тақдим қилинган ҳужжатлар тўплами билан бирга, ушбу ҳужжатларни қабул қилиб олувчи вазирлик ва идораларнинг номи, келиб тушиш санаси, ижрочининг фамилияси ва лавозими мажбурий равишда қайд қилинган ҳолда, ушбу Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда техник йўналиш қоғози (туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси томонидан расмийлаштириладиган) тақдим қилинади.

Техник йўналиш қоғозининг нусхаси ҳужжатлар тўпламининг барча ўтиш босқичлари мобайнида давлат солиқ хизмати органлари ва Молия вазирлигида сақланади.


9. Ҳужжатлар олинганидан кейин тегишли туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси тўрт иш куни мобайнида ҚҚС бўйича ноль ставкасини қўллашнинг асослилиги, мазкур Низомнинг 6 ва 7-бандларида кўрсатилган ҳужжатларнинг борлиги ва ишончлилигини текширади. ҚҚСни қайтаришни рад этиш мазкур Низомнинг 17-бандида белгиланган асослар бўйича ва тартибда амалга оширилади.

10. ҚҚСни қайтариш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинганда туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси солиқ тўловчи аризаси олинган кундан бошлаб 4 иш кунидан кечиктирмай:

аризачи тақдим этган банк ҳисоб рақамига ўтказиладиган ҚҚСнинг ортиқча суммаси ҳисоб-китобининг барча нусхаларини тасдиқлайди;

мазкур Низом 7-сон иловасига мувофиқ шаклда ҚҚСни қайтариш бўйича хулосани (кейинчалик - хулоса) расмийлаштиради ва уни бундан кейин кўриб чиқиш учун юқори давлат солиқ бошқармасига тақдим этади.

Юқори солиқ бошқармасига юборилаётган хулосага рўйхат билан биргаликда аризачи тақдим этган ҳужжатлар уч нусхада илова қилинади. Ҳужжатларнинг бир нусхаси давлат солиқ инспекциясида сақлаш учун қолдирилади.

Бунда аризачидан тегишли ҳужжатларни қабул қилган давлат солиқ инспекцияси хулосага илова қилинаётган ҳужжатлар барча нусхаларининг айнан бир хиллиги, шунингдек уларнинг бутлиги учун жавобгар ҳисобланади.


11. Давлат солиқ бошқармаси хулоса олингандан кейин 4 иш кунидан кечиктирмай олинган хулосанинг асослилигини текширади. Мазкур текшириш натижалари бўйича хулосани келишиб текширилган ва келишилган хулосани Ўзбекистон Республикасининг Давлат солиқ қўмитасига тақдим этади ёки ҚҚСни қайтаришни мазкур Низомнинг 17-бандида белгиланган асослар бўйича ва тартибда рад этади.

Давлат солиқ қўмитасига юборилаётган хулосага тегишли рўйхат билан биргаликда давлат солиқ инспекцияси тақдим этган ҳужжатларнинг икки нусхаси илова қилинади. Ҳужжатларнинг бир нусхаси давлат солиқ бошқармасида сақлаш учун қолдирилади.

Бунда давлат солиқ бошқармаси хулосага илова қилинаётган ҳужжатлар барча нусхаларининг айнан бир хиллиги, шунингдек уларнинг бутлиги учун жавобгар ҳисобланади.


12. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси олинган кундан бошлаб 4 иш куни мобайнида хулосанинг асослилигини текширади, тасдиқлайди ва уни ҚҚСни қайтариш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига топширади ёки мазкур Низомнинг 17-бандида белгиланган асослар бўйича ва тартибда ҚҚСни қайтаришни рад этади.

Бунда Молия вазирлигига юборилаётган хулосага мазкур Низомнинг 6 ва 7-бандларида кўрсатилган ҳужжатларнинг бир нусхаси рўйхат билан илова қилинади. Ҳужжатларнинг бир нусхаси Давлат солиқ қўмитасида сақлаш учун қолдирилади.


13. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиш ва ҚҚС суммасини қайтариш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг хулосаси тақдим этилган кундан бошлаб 8 иш кунидан кечиктирмай қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг хулосаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли тармоқ бошқармаси (бундан буён матнда тармоқ бошқармаси деб юритилади) томонидан 6 иш куни мобайнида кўриб чиқилади. Тармоқ бошқармаси кўриб чиқиш натижалари бўйича ҚҚС суммасини қайтариш тўғрисида сўровнома (бундан буён матнда сўровнома деб юритилади) тайёрлайди. Сўровнома (асли ва бир нусхаси) Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг мутасадди ўринбосари томонидан имзоланади ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси хулосаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигига (бундан буён матнда Ғазначилик деб юритилади) ЯҒҲдан солиқ тўловчининг ҳисоб рақамига тўловни амалга ошириш учун топширилади;

Ғазначилик ходими сўровнома нусхасига сўровномани қабул қилиб олинган кун ва вақтни қўйиб, уни тармоқ бошқармасига қайтаради;

Ғазначилик сўровнома ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг хулосасини олгандан сўнг 2 иш куни мобайнида мазкур Низомнинг 6 ва 7-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда ЯҒҲ дан ҚҚС суммаси тўловини амалга оширади.

Ғазначилик ЯҒҲ дан ҚҚС суммаси тўловини амалга оширгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг хулосаси, шунингдек унга илова қилинган ҳужжатларни тегишли тармоқ бошқармасига қайтаради.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҚҚСни қайтаришни рад этган тақдирда ушбу тўғрисида солиқ тўловчи ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ёзма равишда маълум қилади.

14. Ғазначилик ЯҒҲ дан ҚҚС суммаси тўловини амалга оширгандан сўнг Ғазначилик ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси маълумотлар базаларининг ўзаро электрон алоқаси йўли билан, Давлат солиқ қўмитасини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тармоқ бошқармаси ва Давлат бюджети бош бошқармасини хабардор қилади. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси белгиланган тартибда ушбу тўғрисида тегишли давлат солиқ хизмати органларини хабардор қилади.

Ғазначилик томонидан ўзаро электрон алоқаси йўли билан тақдим этилган хабарномалар давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкаларига ҚҚС бўйича суммани тўлов топшириқномалари нусхаларида кўрсатилган суммага камайтириш тўғрисида ёзув киритиш учун асос ҳисобланади.

Сўровнома нусхаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг хулосаси, ҳамда унга илова қилинган ҳужжатлар тегишли тармоқ бошқармасида, сўровноманинг асл нусхаси эса Ғазначиликда сақланади.

15. Солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ёзма мурожаати бўйича ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш солиқ тўловчининг Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ҳамда бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси олдидаги қарзларини сўндиришга, шунингдек етказиб берувчи корхоналар солиқ бўйича қарзларни ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ҳамда бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси олдидаги қарзларини сўндириш орқали товарлар (ишлар, хизматлар) учун уларга солиқ тўловчининг тўловларини (шу жумладан бўнак тўловларини) тўлаш ҳисобига амалга оширилиши мумкин.

16. Тегишли давлат солиқ хизмати органлари ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунига қадар тегишли давлат солиқ бошқармаларига мазкур Низомнинг 8-иловасида белгиланган шаклга мувофиқ корхоналар бўйича ҳосил бўлган ва ҳақиқатда қайтарилган ҚҚСнинг ортиқча суммаси бўйича маълумот тақдим этадилар.

Тақдим этилган маълумот асосида давлат солиқ бошқармаси ҚҚС бўйича қайтарилган суммалар тўғрисида ҳудуд бўйича йиғма маълумот тузади ва уни белгиланган муддатларда Давлат солиқ қўмитасига тақдим этади, Давлат солиқ қўмитаси бу маълумотни ҳудудлар бўйича жамлаб чиқади ва ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай уни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.


17. Давлат солиқ хизмати органлари, Молия вазирлиги ҚҚСнинг ортиқча суммасини мазкур Низомнинг 4-банди бўйича қайтаришга рад жавобини бериш қарорини қабул қилишга қуйидаги ҳолатларда ҳақли:

солиқ тўловчининг солиқ бўйича солиқ қарздорлиги мавжуд бўлган ҳолатда;

ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини экспортга сотилган товарлар обороти бўйича келиб тушмаган валюта тушумларига тўғриланмаган ҳолатда;

ҳужжатлар рўйхат бўйича тўлиқ бўлмаган ҳолатда тақдим этилганда;

ишончсиз ҳужжатлар тақдим этилганда;

ҳужжатларни мазкур Низомнинг 6 ва 7-бандларида кўрсатилган талабларни бузган ҳолда расмийлаштириб тақдим қилганда.

Бунда ҚҚС бўйича ортиқча суммани қайтаришга рад этиш тўғрисидаги хат рад этиш сабаблари ва асосларини кўрсатган ҳолда баён этилиши керак.


18. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан хулоса ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар тақдим этилиши фельдъегерлик хизматлари бўлинмалари орқали амалга оширилади.


19. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги давлат солиқ хизматининг тегишли органлари билан биргаликда ҚҚСни бўйича ортиқча суммани ҳосил бўлиши асослилигини аниқлаш учун ҳужжатларни текширишга ҳақлидир.



§-3. НАЗОРАТ ВА ЖАВОБГАРЛИК


20. Молия органлари ва давлат солиқ хизмати органлари белгиланган тартибда солиқ тўловчиларни ҚҚС бўйича қайтариладиган суммасини тўғри ҳисобланганлиги ва улар тақдим этган қайтаришга доир материаллар масаласи бўйича биргаликда текширишни амалга оширадилар. Ортиқча қайтариш суммаси олинганлиги далиллари аниқланган тақдирда солиқ тўловчидан ҳақиқатда қайтаришнинг ҳисоб-китоб қилинган ва аниқланган суммалари ўртасидаги фарқ олиб қўйилади ҳамда республика бюджетининг даромадига, бюджет тизими бюджетлари даромадлар таснифининг 3 450 721 "Республика бюджети харажатларини қоплаш" кодига йўналтирилади, айбдор мансабдор шахслар эса қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

Агарда, ортиқча қайтариш суммаси олинганлиги далиллари солиқ тўловчиларнинг ўзлари томонидан аниқланган тақдирда, солиқ тўловчидан ҳақиқатда қайтаришнинг ҳисоб-китоб қилинган ва аниқланган суммалари ўртасидаги фарқ олиб қўйилади ҳамда республика бюджетининг даромадига, бюджет тизими бюджетлари даромадлар таснифининг 3 450 721 "Республика бюджети харажатларини қоплаш" кодига йўналтирилади. Солиқ тўловчиларнинг ёзма билдиришномаси ва унга илова қилинган тўлов топшириқномаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкасига тегишли ёзувларни қайд қилишга асос бўлиб хизмат қилади.

21. Тақдим этилаётган ҳисоб-китоблар, бирламчи ҳужжатлар ва бошқа материаллар, шунингдек улар нусхаларининг ишончлилиги ва асослилиги, тўлов ҳужжатларининг тўғри ва ўз вақтида расмийлаштирилиши, уларни тўлашга ўз вақтида тақдим этиш, маблағларни ўтказиш ва мақсадли тўлов бўйича қайд этиш учун шахсан жавобгарлик солиқ тўловчиларнинг раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари зиммасига юкланади.


22. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан хулосани ўз вақтида ва тўғри тақдим қилиш бўйича жавобгарлик тегишли давлат солиқ хизмати органларининг раҳбарлари зиммасига юклатилади.


23. Мазкур Низом талабларини қатъий бажариш, мақсадли тўлов бўйича молиялашни имкони борича қисқа муддатларда ўтказиш учун шахсан жавобгарлик тегишли корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларининг зиммасига юкланади.


24. ҚҚС суммасини қайтариш тўғрисида давлат солиқ хизмати органи хулосасида кўрсатилган маблағларни ўз вақтида ўтказиш, шунингдек ҳужжатлар тўпламини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигидан ўтиш бўйича техник йўналиш қоғозини ўз вақтида ва тўғри расмийлаштирилиши учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тегишли мансабдор шахсларининг зиммасига юкланади.






Низомга

1-ИЛОВА



Қайтариладиган ҚҚС суммасини банк

ҳисоб рақамига олиш тўғрисида

А Р И З А

Корхона


,


(солиқ тўловчининг тўлиқ номи)


манзил бўйича жойлашган


,


(почта манзили, шаҳар (туман, қишлоқ),


           

кўча номи ва уй (квартира) рақами


амалга оширувчи

(асосий фаолият (ихтисослик) тури)


корхонанинг банк ҳисоб рақамига _______________________ давр учун _____________________________ сўм ҚҚС суммасини қайтариш бўйича материалларни кўриб беришингизни сўрайди.

Материаллар



варақда тасдиқловчи






Ўлчов бирлиги




ҳужжатларни илова қилган ҳолда





варақда

сўм




тузилди ва уларнинг иловалари


  






Аризани тақдим қилиш муддати (кун/ой/йил)













га тақдим этилади

(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)


Солиқ тўловчи тўғрисида

МАЪЛУМОТ

1. Давлат рўйхатига олинганлик тўғрисида гувоҳнома









2. Ташкил қилинган санаси (кун/ой/йил)












3. СТИР















4. ОКОНХ















Телефон:  код






рақам









Мазкур аризада кўрсатилган ишончли

ва тўлиқ маълумотларни ҳамда аризага

илова қилинган ҳужжатларни тасдиқлайман:

     

Давлат солиқ хизмати органи

ходими томонидан тўлдирилади

    

Раҳбар

Ушбу ариза билан тақдим қилинади ("V" белгиси билан белгиланиши лозим)

СТИР











Ф.И.Ш.



қоғозда


электрон кўринишда

Имзо














шахсан


почта орқали


электрон почта орқали

Бош бухгалтер








СТИР














варақда тақдим этилган

Ф.И.Ш.




Имзо


Тақдим этилган сана















(кк/оо/йй)

Сана











Ф.И.Ш.



(кк/оо/йй)

Имзо

    




   

     

М.Ў.





Низомга

2-ИЛОВА



Корхонанинг банкдаги ҳисоб рақамига қайтариладиган

ҚҚСнинг ортиқча суммасининг

ҲИСОБ-КИТОБИ

сўм

Кўрсаткичлар

Қатор

коди


Солиққа тортиладиган оборот


ҚҚС суммаси қайтарилди


Корхона-

нинг банк

ҳисоб

рақамига

қайтари-

ладиган

маблағлар-

нинг ҳисоб-

китоби


Корхона-

нинг

шахсий

карточ-

касида

келти-

рилган

ҚҚС нинг

ортиқча

суммаси


жами


шу жумладан:


солиқ

кодекси-

нинг

207-мод-

дасига

асосан,

тўловлар

бўйича

қарздор-

ликни

ёпишга


бошқа

солиқ

тури

бўйича

қарзни

қоплаш

учун

ҳисобга

олинди


корхо-

нанинг

ҳисоб

рақами-

га


амалдаги

ставка

бўйича


экспорт-

дан таш-

қари

ноль

ставка

бўйича


ноль

ставка

бўйича

чет эл

валю-

тасига

экспорт

қилинган

товарлар


сумма


ҚҚС


сумма


ҚҚС


сумма


ҚҚС


сумма


ҚҚС


А


1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

Товар (иш, хизмат) сотиш обороти


010









х

х

х

х

х

Товар (иш, хизмат) сотишдан соф тушум


020









х

х

х

х

х

Чет эл валютасига экспорт қилинган товарлар


021

х

х

х

х

х

х


х

х

х

х

х

х

Валюта тушуми (чет эл валютасида)


030

х

х

х

х

х

х


х

х

х

х

х

х

Чет эл валютасида тушган тушумнинг улуши

(030 уст. / 021 уст. х 100)


040

х

х

х

х

х

х


х

х

х

х

х

х

Ҳисобот даврида ҳисобга олиш учун қабул қилинган товар (иш, хизматлар) бўйича ҚҚС суммаси.


050

х


х


х


х


х

х

х

х

х

Жорий солиқ даврида тушган, ўтган солиқ даврининг экспорт маҳсулотларини сотиш оборотлари бўйича ҳисобга олинадиган ҚҚС суммалари


060

х

х

х

х

х

х

х


х

х

х

х

х

Ҳисобга олиш учун қабул қилинган ҚҚСнинг умумий суммаси


070

х


х


х


х


х

х

х

х

х

Банк ҳисоб рақамига қайтариладиган ҚҚСнинг ҳисоб-китоб бўйича жами суммаси.

(010 уст. - 070 уст.)


080

х


х


х


х







Раҳбар

Ҳисоб-китобни текширувчи

(имзо)

(Ф.И.Ш.)

ДСИ инспектори

(имзо)


(Ф.И.Ш.)

Бош ҳисобчи


(имзо)


(Ф.И.Ш)

Корхонанинг М.Ў

М.Ў. давлат солиқ хизмати органи


Изоҳ:

1) 010 (020) қаторда - 2 ва 3- устунларда жами сотиш обороти (соф тушум), солиққа тортилмайдиган оборотни қўшган холда кўрсатилади, 8 ва 9-устунларда товарларни экспортга сотилгани миллий валютада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг товарларни юклаган кундаги курси бўйича кўрсатилади

2) 050 қаторда ҚҚС ҳисоб-китобига 2-сонли иловадаги ҚҚС суммаси кўрсатилади, жумладан 3-устунда 050 қатордаги, 5-устунда 0501-қатордаги, 7-устунда 0502-қатордаги, 9-устунда 05031-қатордаги.

3) 060 қаторнинг 9-устунида ҚҚС ҳисоб-китобининг 3-сонли иловаси 050 қаторидаги ҚҚС суммаси кўрсатилади

4) 080 қаторнинг 13-устуни 7 ва 9-устунлар суммаларига тенг бўлиб, 5-устун кўрсаткичларига камайтирилади (агарда у ижобий кўрсаткич билан бўлса, агарда у манфий кўрсаткич билан бўлса унда бу кўрсаткич ҳисоб-китобда иштирок этмайди) ҳамда 10, 11 ва 12-устунлар кўрсаткичларига камайтирилади.





Низомга

2а-ИЛОВА



Корхоналарнинг банк ҳисоб рақамига қайтариладиган

ҚҚС нинг ортиқча суммасининг ҳисоб-китоби бўйича

ШАРТЛИ МИСОЛ

сўм

Кўрсаткичлар


Қатор

коди


Солиққа тортиладиган оборот


ҚҚС суммаси қайтарилди


Корхона-

нинг банк

ҳисоб

рақамига

қайтари-

ладиган

маблағ-

ларнинг

ҳисоб-

китоби


Корхона-

нинг

шахсий

карточ-

касида

келтирил-

ган ҚҚС

нинг

ортиқча

суммаси


жами


шу жумладан:


солиқ

кодекси-

нинг

207-мод-

дасига

асосан,

тўловлар

бўйича

қарздор-

ликни

ёпишга


бошқа

солиқ

тури

бўйича

қарзни

қоплаш

учун

ҳисобга

олинди


корхо-

нанинг

ҳисоб

рақами-

га


амалдаги

ставка

бўйича


экспорт-

дан таш-

қари

ноль

ставка

бўйича


ноль

ставка

бўйича

чет эл

валю-

тасига

экспорт

қилинган

товарлар


сумма


ҚҚС

сумма

ҚҚС

сумма

ҚҚС

сумма

ҚҚС

А


1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

Товар (иш, хизмат) сотиш обороти


010

370

24

120

24

50

0

200

0

х

х

х

х

х

Товар (иш, хизмат) сотишдан соф тушум


020

350

20

100

20

50

0

200

0

х

х

х

х

х

Чет эл валютасига экспорт қилинган товарлар


021

х

х

х

х

х

х

160

х

х

х

х

х

х

Валюта тушуми (чет эл валютасида)


030

х

х

х

х

х

х

140

х

х

х

х

х

х

Чет эл валютасида тушган тушумнинг улуши

(030 уст. / 021 уст. х 100)


040

х

х

х

х

х

х

87,5

х

х

х

х

х

х

Ҳисобот даврида ҳисобга олиш учун қабул қилинадиган сотиб олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҚҚС суммаси.


050

х

46,4

х

14,3

х

7,2

х

24,9

х

х

х

х

х

Жорий солиқ даврида тушган, ўтган солиқ даврининг экспорт маҳсулотларини сотиш оборотлари бўйича ҳисобга олинадиган ҚҚС суммалари


060

х

х

х

х

х

х

х

10

х

х

х

х

х

Ҳисобга олиш учун қабул қилинган ҚҚСнинг умумий суммаси


070

х

56,4

х

14,3

х

7,2

х

34,9

х

х

х

х

х

Банк ҳисоб рақамига қайтариладиган ҚҚСнинг ҳисоб-китоб бўйича жами суммаси.

(010 уст. - 070 уст.)


080

х

-32,4

х

9,7

х

-7,2

х

-34,9

5

10

7,7

-9,7

16,4

Раҳбар

Ҳисоб-китобни текширувчи

(имзо)

(Ф.И.Ш.)

ДСИ инспектори

(имзо)


(Ф.И.Ш.)

Бош ҳисобчи


(имзо)


(Ф.И.Ш)

Корхонанинг М.Ў

М.Ў. давлат солиқ хизмати органи


Изоҳ:

1) 010 (020) қаторда - 2 ва 3- устунларда жами сотиш обороти (соф тушум), солиққа тортилмайдиган оборотни қўшган холда кўрсатилади, 8 ва 9-устунларда товарларни экспортга сотилгани миллий валютада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг товарларни юклаган кундаги курси бўйича кўрсатилади

2) 050 қаторда ҚҚС ҳисоб-китобига 2-сонли иловадаги ҚҚС суммаси кўрсатилади, жумладан 3-устунда 050 қатордаги, 5-устунда 0501-қатордаги, 7-устунда 0502-қатордаги, 9-устунда 05031-қатордаги.

3) 060 қаторнинг 9-устунида ҚҚС ҳисоб-китобининг 3-сонли иловаси 050 қаторидаги ҚҚС суммаси кўрсатилади

4) 080 қаторнинг 13-устуни 7 ва 9-устунлар суммаларига тенг бўлиб, 5-устун кўрсаткичларига камайтирилади (агарда у ижобий кўрсаткич билан бўлса, агарда у манфий кўрсаткич билан бўлса унда бу кўрсаткич ҳисоб-китобда иштирок этмайди) ҳамда 10, 11 ва 12-устунлар кўрсаткичларига камайтирилади.






Низомга

2б-ИЛОВА



Корхоналарнинг банк ҳисоб рақамига қайтариладиган

ҚҚС нинг ортиқча суммасининг ҳисоб-китоби бўйича

ШАРТЛИ МИСОЛ

сўм

Кўрсаткичлар

Қатор

коди


Солиққа тортиладиган оборот


ҚҚС суммаси қайтарилди


Корхона-

нинг банк

ҳисоб

рақамига

қайтари-

ладиган

маблағлар-

нинг ҳисоб-

китоби


Корхона-

нинг

шахсий

карточ-

касида

келтирил-

ган ҚҚС

нинг

ортиқча

суммаси


жами

шу жумладан:


солиқ

кодекси-

нинг

207-мод-

дасига

асосан,

тўловлар

бўйича

қарздор-

ликни

ёпишга


бошқа

солиқ

тури

бўйича

қарзни

қоплаш

учун

ҳисобга

олинди


корхо-

нанинг

ҳисоб

рақами-

га


амалдаги

ставка

бўйича


экспорт-

дан таш-

қари

ноль

ставка

бўйича


ноль

ставка

бўйича

чет эл

валю-

тасига

экспорт

қилинган

товарлар


сумма


ҚҚС

сумма

ҚҚС

сумма

ҚҚС

сумма

ҚҚС

А


1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

Товар (иш, хизмат) сотиш обороти


010

370

24

120

24

50

0

200

0

х

х

х

х

х

Товар (иш, хизмат) сотишдан соф тушум


020

350

20

100

20

50

0

200

0

х

х

х

х

х

Чет эл валютасига экспорт қилинган товарлар


021

х

х

х

х

х

х

160

х

х

х

х

х

х

Валюта тушуми (чет эл валютасида)


030

х

х

х

х

х

х

140

х

х

х

х

х

х

Чет эл валютасида тушган тушумнинг улуши

(030 уст. / 021 уст. х 100)


040

х

х

х

х

х

х

87,5

х

х

х

х

х

х

Ҳисобот даврида ҳисобга олиш учун қабул қилинадиган сотиб олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҚҚС суммаси.


050

х

120,7

х

37,2

х

18,6

х

64,9

х

х

х

х

х

Жорий солиқ даврида тушган, ўтган солиқ даврининг экспорт маҳсулотларини сотиш оборотлари бўйича ҳисобга олинадиган ҚҚС суммалари


060

х

х

х

х

х

х

х

10

х

х

х

х

х

Ҳисобга олиш учун қабул қилинган ҚҚСнинг умумий суммаси


070

х

130,7

х

37,2

х

18,2

х

74,9

х

х

х

х

х

Банк ҳисоб рақамига қайтариладиган ҚҚСнинг ҳисоб-китоб бўйича жами суммаси.

(010 уст. - 070 уст.)


080

х

-106,7

х

-13,2

х

-18,2

х

-74,9

5

10

7,7

-70,4

-106,7

Раҳбар

Ҳисоб-китобни текширувчи

(имзо)

(Ф.И.Ш.)

ДСИ инспектори

(имзо)


(Ф.И.Ш.)

Бош ҳисобчи


(имзо)


(Ф.И.Ш)

Корхонанинг М.Ў

М.Ў. давлат солиқ хизмати органи


Изоҳ:

1) 010 (020) қаторда - 2 ва 3- устунларда жами сотиш обороти (соф тушум), солиққа тортилмайдиган оборотни қўшган холда кўрсатилади, 8 ва 9-устунларда товарларни экспортга сотилгани миллий валютада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг товарларни юклаган кундаги курси бўйича кўрсатилади

2) 050 қаторда ҚҚС ҳисоб-китобига 2-сонли иловадаги ҚҚС суммаси кўрсатилади, жумладан 3-устунда 050 қатордаги, 5-устунда 0501-қатордаги, 7-устунда 0502-қатордаги, 9-устунда 05031-қатордаги.

3) 060 қаторнинг 9-устунида ҚҚС ҳисоб-китобининг 3-сонли иловаси 050 қаторидаги ҚҚС суммаси кўрсатилади

4) 080 қаторнинг 13-устуни 7 ва 9-устунлар суммаларига тенг бўлиб, 5-устун кўрсаткичларига камайтирилади (агарда у ижобий кўрсаткич билан бўлса, агарда у манфий кўрсаткич билан бўлса унда бу кўрсаткич ҳисоб-китобда иштирок этмайди) ҳамда 10, 11 ва 12-устунлар кўрсаткичларига камайтирилади.






Низомга

3-ИЛОВА



Сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти

ва санитария тозалаш бўйича хизматларни кўрсатувчи

коммунал корхоналарнинг банк ҳисоб рақамига

қайтариладиган ҚҚС суммасининг

ҲИСОБ-КИТОБИ

    

сўм

Кўрсаткичлар


Қатор

коди


Солиққа тортиладиган оборот


ҚҚС суммаси қайтарилди


Корхона-

нинг банк

ҳисоб

рақамига

қайтари-

ладиган

маблағ-

ларнинг

ҳисоб-

китоби


Корхона-

нинг

шахсий

карточ-

касида

келтирил-

ган ҚҚС

нинг

ортиқча

суммаси


жами


шу жумладан:


солиқ

кодекси-

нинг 207-

моддаси-

га асосан,

тўловлар

бўйича

қарздор-

ликни

ёпишга


бошқа

солиқ

тури

бўйича

қарзни

қоплаш

учун

ҳисобга

олинди


корхо-

нанинг

ҳисоб

рақа-

мига


амалдаги

ставка

бўйича


ноль

ставка

бўйича

чет эл

валютаси-

га экспорт

қилинган

товарлар


сумма


ҚҚС

сумма

ҚҚС

сумма

ҚҚС

А


1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

Товар (иш, хизмат) сотиш обороти


010







х

х

х

х

х

Ҳисобот даврида ҳисобга олиш учун қабул қилинадиган сотиб олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҚҚС суммаси.


020

х


х


х


х

х

х

х

х

Ҳисобга олиш учун қабул қилинган ҚҚСнинг умумий суммаси


030

х


х


х


х

х

х

х

х

Банк ҳисоб рақамига қайтариладиган ҚҚСнинг ҳисоб-китоб бўйича жами суммаси.

(010 уст. - 030 уст.)


040

х


х


х







Раҳбар

Ҳисоб-китобни текширувчи

(имзо)

(Ф.И.Ш.)

ДСИ инспектори

(имзо)


(Ф.И.Ш.)

Бош ҳисобчи


(имзо)


(Ф.И.Ш)

Корхонанинг М.Ў

М.Ў. давлат солиқ хизмати органи


Изоҳ:

1) 010 устун 2 ва 3 графаларда ҚҚС ҳисоб-китоби 4-илованинг 10 қатор 3 ва 4 графасидаги суммалар кўрсатилади.

2) 020 устунда ҚҚС ҳисоб-китоби бўйича 2-илованинг ҚҚС суммаси кўрсатилади:

050 қатор 3 графада, 0501 қатор 5 графада, 0502 қатор 7 графада.

3) 030 устун 3, 5 и 7 графада 020 графадаги сумма кўрсатилади.






Низомга

4-ИЛОВА



Қайтарилган ҚҚС суммаси тўғрисида

МАЪЛУМОТ

____________________________ ойи учун

(ҳисобот даври)

_____________________________________ бўйича

(ҳудуд (туман, шаҳар) ва корхона номи)

сўм

Т/р

Давр

ва сана


Қайтариш

учун

тақдим

қилинган


Жами қайтарилган сумма


жами

(6 уст +

7 уст + 8

уст)


шу жумладан:


корхона-

нинг банк

ҳисоб

рақамига

қайта-

рилди


корхонанинг ёзма мурожаатига

мувофиқ қайтарилди


солиқ

кодексининг

207-моддасига

асосан, тўловлар

бўйича қарздор-

ликни ёпишга


бошқа солиқ тури

бўйича қарзни

қоплашга


1


2

3

4

5

6

7

Ҳисобот даври учун жами






Низомга

6-ИЛОВА



____________________________ ҳужжатлар тўпламининг техник йўналиш қоғози,

(корхона номи)                 ноль даражали ставкани қўллаш натижасида

ҳосил бўлган ҚҚСни қайтариш учун тақдим қилиш

Т/р

Идора

(ташкилот)нинг

номи

Ҳужжат

рақами

ва келиб

тушиш

санаси


Ҳужжатлар

тўпламини қабул

қилиб олувчи

шахснинг

лавозими

ва Ф.И.Ш.


Ҳужжатлар

тўпламини

ижрочига

бериш

санаси


Ҳужжатлар

тўпламини олган

ижрочининг

Ф.И.Ш ва имзоси


Ҳужжатларни

кейинчалик

қайта

ишлашга

бериш санаси


Ҳужжат-

ларни кўриб

чиқишнинг

кечикиш

сабаби


1.

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси

(4 иш куни)








2.

Давлат солиқ бошқармаси

(4 иш куни)








3.

Давлат солиқ қўмитаси

(4 иш куни)








4.

Молия вазирлиги

(8 иш куни), шу жумладан:








4.1.

Тармоқ бошқармаси

(6 иш куни)







4.2.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги (2 иш куни)







    





Низомга

7-ИЛОВА

"КЕЛИШИЛГАН"

Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи

_______________________________________

(ҳудуд номи)

"ТАСДИҚЛАЙМАН"

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари


_______________________________________


_______________________________________


"____" __________________ 200___ й.


______________________________________


______________________________________


"___" _________________ 200___ й.


_____ -сон Х У Л О С А

        

(хулоса берган ДСИ номи)


аризаси бўйича

(корхона номи)



СТИР


,

ноль ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган, қайтариладиган ҚҚСнинг ортиқча суммаси

____________________________ учун тақдим қилинган ҳужжатларни текшириш

                    (давр)


асосида тўловчида _______ 20__ й. ҳолатига қайтариладиган ҚҚСнинг ортиқча суммаси

_____________________ сўм.

             (рақам билан)

          


сўм.

(сўз билан)


ҳосил бўлганлиги аниқланди.

ДСИ бошлиғи





(Ф.И.Ш.)


(имзо)

"____" __________________ 200__ йил


М.Ў.





Низомга

8-ИЛОВА



Ҳисобланган ва ҳақиқатда қайтарилган

ҚҚСнинг ортиқча суммаси тўғрисида

МАЪЛУМОТ

_______________________ ойи учун

_________________________________________ учун

(ҳудуд (туман, шаҳар) номи)

сўм

Т/р

Корхона номи


Қайтариш учун

тақдим қилинган


Жами қайтарилган сумма


Жами

(5 уст + 6 уст)


Шу жумладан


Корхонанинг депозит

ҳисобварағига

республика

бюджетидан

ўтказилган маблағ


Солиқ кодексининг 207-моддасига

мувофиқ ҚҚС тўловлари бўйича

қарздорлигини ҳисобга олган

ҳолда корхоналарнинг солиқ

тўловлари бўйича қарзларини

ёпишга йўналтирилди


1

2


3

4

5

6

ДСИ бошлиғи





(Ф.И.Ш.)


(имзо)

"____" __________________ 200__ йил


М.Ў.




Низомга

9-ИЛОВА



Чет эл валютасини юклаб жўнатиш амалга оширилган

ойнинг   сўнгги  кунидаги  Ўзбекистон   Республикаси

Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича

миллий валютада (сўмда) қайта ҳисоблаб чиқишнинг

ҲИСОБ-КИТОБИ

   

Т/р

Чет эллик

ҳамкорнинг

номи


Контракт

(шартнома)

рақами


Контракт

(шартнома)

санаси


Божхона юк

декларацияси

рақами ва

санаси


Юклаб

жўнатишнинг

санаси


Товарнинг

чет эл

валютасидаги

қиймати


Валюта

тури


Юклаб жўнатиш

санасидаги

Ўзбекистон

Республикаси

Марказий банки

томонидан

ўрнатилган

валюта курси


1.










2.










3.











    

      









    

    









    

     









Жами









            

            

Жадвалнинг давоми

Товарнинг

миллий валюта

эквивалентидаги

қиймати


Юклаб жўнатиш

амалга оширилган

ойнинг охирги

кунидаги валюта

курси


Миллий

валютадаги

эквиваленти


Чет эл

валютасидаги

тушумнинг келиб

тушиш санаси


Чет эл

валютасидаги

тушум суммаси


Юклаб жўнатиш

амалга оширилган

ойнинг охирги кунидаги

курс бўйича миллий

валютадаги эквиваленти


Салмоғи


         

      







         

         







        

         







         

        







        

        







        

           







       

      







       

Корхона раҳбари





    







     

Бош ҳисобчи





     







     

20___ й. "___" ____________





      






       

М.Ў.





            





Низомга

10-ИЛОВА



20___ йилда йўловчилар, багажлар, юклар

ва почтани халқаро йўналишда ташиш бўйича

ягона халқаро ташиш ҳужжатлари

РЕЕСТРИ

        

Т/р


Рейс

рақами


Ташиш

санаси


Йўналиш


Миқдори


Хизматлар қиймати


қаердан


қаерга


ташилган

йўлов-

чилар


ташилган

багажлар


ташилган

юклар


ташилган

почта


йўловчилар-

ни ташиш

бўйича


багажлар-

ни ташиш

бўйича


юкларни

ташиш

бўйича


почтани

ташиш

бўйича



     

    













    

   













    

    













   

     













     

      













     

     













   

  












     

    


Корхона раҳбари





    







     

Бош ҳисобчи





     







     

20___ й. "___" ____________





      






       

М.Ў.





        

         

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 20-21-сон, 180-модда.














Время: 0.0396
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск