Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқ турлари /

Цементга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 21.02.2008 й. 1772-сон билан рўйхатга олинган 08.02.2008 й. МВ 13-сон, ДСҚ 2008-10-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 21 февралда 1772-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2008 йил 8 февралдаги

13, 2008-10-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Цементга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб

чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига, "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 7-моддасига, "Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон, 534-модда) мувофиқ цементга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


реализация қилиш баҳоси - цементни қопларга қадоқлаш ҳаражатлари (қоплар қиймати қўшилган ҳолда) ва қўшилган қиймат солиғи чегириб ташланган ҳолда цементни реализация қилишда амалга ошириладиган контракт баҳо;


ҳисоб-китоб баҳоси - Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг навбатдаги йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарори билан ҳар йили тасдиқланадиган цементнинг баҳолар даражаси;


қўшимча фойда - ҳисоб-китоб баҳоси билан реализация қилиш баҳоси ўртасидаги ижобий фарқ.



II. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР


2. Қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ солиш объекти пайдо бўладиган, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, цемент ишлаб чиқаришни амалга оширадиган юридик шахслар қўшимча фойда солиғини тўловчилар бўлади.



III. СОЛИҚ СОЛИШ ОБЪЕКТИ


3. Солиқ тўловчининг ҳисобот давридаги даромадининг бир қисми қўшимча фойда солиғини солиш объекти ҳисобланади.



IV. СОЛИҚ СОЛИНАДИГАН БАЗА


4. Қўшимча фойда солиқ солинадиган базадир.


5. Қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда солиқ солинадиган база қўшимча фойда солиғи суммасидан ҳисоблаб чиқарилган бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар суммасига камайтирилди.


6. Қўшимча фойда суммаси қўшимча фойда суммасидан ҳисоблаб чиқарилган бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар чегирилган ҳолда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини ҳисоблаб чиқишда солиқ солинадиган базани камайтиради.



V. СОЛИҚ СТАВКАСИ


7. Қўшимча фойда солиғи қуйидаги ставкалар бўйича тўланади:

Цементнинг маркаси ва тури *

Солиқ солинадиган база

Солиқ ставкаси

шлакопортландли-цемент, сульфатга чидамли, тампонажли,

ПЦ400 ДО

1 тоннаси учун 75 000 сўмдан ортиқ

75 фоиз

қолган маркалар

1 тоннаси учун 60 000 сўмдан ортиқ

*) оқ цемент бундан мустасно.



VI. СОЛИҚ ДАВРИ. ҲИСОБОТ ДАВРИ


8. Солиқ даври календарь йил ҳисобланади.


9. Ҳисобот даври ой ҳисобланади.



VII.СОЛИҚНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ,

ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ ТАҚДИМ

ЭТИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ


10. Қўшимча фойда солиғи суммаси солиқ солинадиган базанинг миқдоридан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.


11. Қўшимча фойда солиғи республика бюджетига миллий валюта - сўмда ўтказилади.


12. Қўшимча фойда солиғининг ҳисоб-китоби давлат солиқ хизмати органларига ортиб борувчи якун билан ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасигача иловага биноан шаклда тақдим этилади.


13. Солиқ тўловчилар қўшимча фойда солиғини ҳисобот даврида махсулотни реализация қилишнинг ҳақиқий ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай тўлайдилар.



VIII. ҚЎШИМЧА ФОЙДА СОЛИҒИ

ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


14. Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (21-сон БҲМС) "Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисоботлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома"га мувофиқ (2002 йил 23 октябрь, рўйхат рақами 1181 - Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил, 20-сон; 2003 йил, 21-22-сон) қўшимча фойда солиғини ҳисоблаш билан боғлиқ операциялар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) қўшимча фойда солиғини ҳисоблашда:

солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи (9800) ҳисобварақнинг қўшимча очиладиган 9811 "Қўшимча фойда солиғи бўйича харажатлар" ҳисобварағининг дебети;

6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" ҳисобварақнинг кредити";

б) солиқ суммасини бюджетга ўтказишда:

6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" ҳисобварақнинг дебети;

пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақнинг кредити.


15. Қўшимча фойда солиғини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китоб асос бўлади.


16. Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-сон шакл)да 9811 "Қўшимча фойда солиғи бўйича харажатлар" ҳисобварағида ҳисобга олинган, қўшимча фойда солиғи суммаси қўшимча очиладиган "Қўшимча фойда солиғи" 251-сатрида кўрсатилади.



IX. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

ВА ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ

ОРГАНЛАРИ НАЗОРАТИ


17. Солиқ тўловчилар қўшимча фойда солиғининг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши учун Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.


18. Қўшимча фойда солиғининг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши устидан назорат Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.





Низомга

ИЛОВА


Юридик шахс

штампи

Туман (шаҳар) Давлат солиқ инспекциясига

Солиқ тўловчи

(корхона, ташкилотнинг тўлиқ номи)

СТИР

Телефон _________________________

Тўловчи манзили ________________________________________________

Ҳисоб-китоб рақами ________________________________________ -сон

(банк муассасаси номи, коди)



Цементга қўшимча фойда солиғи

ҲИСОБ-КИТОБИ

Кўрсаткичлар

Сатр коди

Ўлчов бирлиги

Суммаси

Ҳаммаси

шлакопортландли -цемент, сульфатга чидамли, тампонажли,

ПЦ400 ДО

Қолган маркалар

Реализация қилинган цемент ҳажми


010

тонна




Цементни қопларга қадоқлаш ҳаражатлари (қоплар қиймати қўшилган холда) ва қўшилган қиймат солиғи чегириб ташланган ҳолда барча ҳажмга реализация қилиш суммаси


020

минг сўм




Реализация қилинган цементнинг 1 тоннаси учун ўртача баҳо (020-сатр / 010-сатр) х 1000


030

сўм




1 тонна цементнинг ҳисоб-китоб баҳоси


040

сўм

х

75 000

60 000

Барча ҳажмга қўшимча фойданинг жами суммаси (030-сатр - 040-сатр) х 010-сатр) /1000


050

минг сўм




Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар, жами ставкада ___фоиз: (050-сатр х ___%)


060

минг сўм




Солиқ солинадиган база (050-сатр - 060-сатр)


070

минг сўм




Қўшимча фойда солиғининг белгиланган ставкаси


080

%

х



Бюджетга тўланадиган қўшимча фойда солиғи суммаси (070-сатр х 080-сатр)


090

минг сўм




Ўтган ҳисобот даври учун ҳисоб-китоб бўйича ҳисобланган қўшимча фойда солиғи суммаси


100

минг сўм




Қўшимча фойда солиғи тўлангандан кейин корхона ихтиёрида қоладиган сумма (070-сатр - 090-сатр)*


110

минг сўм




*) Изоҳ: Корхона ихтиёрида қолган сумма, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоб-китобида: балансида ижтимоий инфратузилма объектлари бўлган тўловчиларнинг 020-сатри; балансида ижтимоий инфратузилма объектлари бўлмаган тўловчиларнинг 010-сатри камаяди.


Раҳбар            ______________      ___________________________________

                                          (имзоси)                                                  (Ф.И.Ш.)

Бош бухгалтер ______________   ___________________________________

                                             (имзоси)                                               (Ф.И.Ш.)

200___ йил "___"_____________   М.Ў.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 8-9-сон, 48-модда.






































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск