Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумреспублика миқёсидаги солиқлар /

Молия вазирлигининг 10-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2001-2-сон "Юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 08.01.2001 й. Қарори (АВ томонидан 10.01.2001 й. 382-5-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.01.2001 й.

N 382-5

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

08.01.2001 й.

N 10

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

08.01.2001 й.

N 2001-2

ҚАРОРИ

Юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда)

солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгаришлар

ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


(2001 йил 20 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Қўшма корхоналарни ташкил этишда чет эл сармояларини жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2000 йил 11 декабридаги 393-сонли қарори ва "Ўзбекистон Республикасининг 2001 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджетининг истиқболлари тўғрисида"ги 2000 йил 26 декабрдаги 500-сонли қарорининг 15-иловасига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 1997 йил 10 ноябрда 35 ва 97-91-сон билан тасдиқланган (рўйхат рақами 382-сон 29.12.1997 й.) Юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага иловага мувофиқ ўзгаришлар ва қўшимчалар киритилсин.






Қарорга

ИЛОВА



Юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғини

ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага киритиладиган ўзгаришлар ва қўшимчалар


1. 15-банд бўйича:

"31 (ўттиз бир)" сўзи "26 (йигирма олти)" деб ўзгартирилсин;

иккинчи хатбоши билан қуйидаги таҳрирда тўлдирилсин:

"Лотерея ўйинлари, оммавий концерт-томоша тадбирлари, кимошди савдоларини ўтказиш ва казинолар даромадлари 35 (ўттиз беш) фоизлик ставка бўйича солиққа тортилади"


2. 22-банд иккинчи хатбоши билан қуйидаги таҳрирда тўлдирилсин:

"Солиққа тортиш мақсадида дивиденд дейилганда акциялар бўйича ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг устав капиталида иштирокидан олинадиган даромадлар тушунилади. Фоизларга депозит қўйилмалар, қарз мажбуриятлари ва бошқа қимматбаҳо қоғозлардан олинадиган даромад киради.

Иккинчи ва учинчи хатбошлари тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошлари деб ҳисоблансин.


3. 24-банд "к" бандчаси билан қуйидаги таҳрирда тўлдирилсин:

"к) қишлоқ жойларида янгидан ташкил қилинаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналари ишлаб чиқаришни бошлаган вақтдан бошлаб уч йилга. Ушбу муддат тугагандан кейин икки йил муддатда ушбу қўшма корхоналарга белгиланган солиқ ставкасини 50 фоизи миқдорида солиққа тортилади".



“Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат кумиталари ва идораларининг меъёрий хужжатлари”, 1-сон 2001 й.














































Время: 0.0262
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск