Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизими /

Молия вазирлигининг 6-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2005-5-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2004 йил 13 январдаги "Самарқанд ва Тошкент вилоятларининг қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низомини тасдиқлаш тўғрисида"ги 11, 2004-10-сонли қарорига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 17.01.2005 й. Қарори (АВ томонидан 08.02.2005 й. 1324-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.02.2005 й.

N 1324-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

17.01.2005 й.

N 6

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

17.01.2005 й.

N 2005-5

ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

ва Давлат солиқ қўмитасининг 2004 йил 13 январдаги

"Самарқанд ва Тошкент вилоятларининг қишлоқ хўжалиги

товар ишлаб чиқарувчилари томонидан ягона ер солиғини

ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Вақтинчалик

низомини тасдиқлаш тўғрисида"ги 11, 2004-10-сонли

қарорига ўзгартиришлар ва қўшимчалар

киритиш тўғрисида


(2005 йил 18 февралдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонуннинг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2004 йил 28 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги 610-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 52-сон, 87 модда) мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2004 йил 13 январдаги "Самарқанд ва Тошкент вилоятларининг қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида вақтинчалик низомини тасдиқлаш тўғрисида"ги 11, 2004-10-сонли қарорига (2004 йил 15 март, рўйхат рақами 1324  Ўзбекистон Республикасининг Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 11-сон, 132-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                     С. Раҳимов



Давлат солиқ қўмитаси раиси                            Б. Парпиев






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

ва Давлат солиқ қўмитасининг 2004 йил 13 январдаги

“Самарқанд ва Тошкент вилоятларининг қишлоқ хўжалиги

товар ишлаб чиқарувчилари томонидан ягона ер солиғини

ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Вақтинчалик

низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 11, 2004-10-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Номланиши ва 1-банддаги "Самарқанд ва Тошкент вилоятларининг” сўзлари “қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда” сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Самарқанд ва Тошкент вилоятларининг қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида вақтинчалик низомнинг:

а) номланиши ва муқаддимасидаги "Самарқанд ва Тошкент вилоятларининг” сўзлари “қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;

в) 2-банд қавс ичидаги сўзлардан кейин "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 7-сон, 87-модда" сўзлари билан тўлдирилсин;

г) 3-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ягона ер солиғининг солиқ солиш объекти бўлиб қишлоқ хўжалиги майдонлари ва жамоат қурилмалари ва ҳовлилари билан банд бўлган ерларнинг норматив қиймати ҳисобланади";

д) 1-, 2-иловаларининг матнидаги "Самарқанд ва Тошкент вилоятларининг” сўзлари “қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда” сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 5-6-сон, 53-модда.























Время: 0.0233
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск