Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизими /

Молия вазирлигининг ТД/04-01-05/464-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2002-73-сон "Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарини солиққа тортиш тартиби ҳақида"ги 04.09.2002 й. тушунтириш

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

N ТД/04-01-05/464

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

N 2002-73

04.09.2002 й.

Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарини

солиққа тортиш тартиби ҳақида

ТУШУНТИРИШ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 12 июлдаги 249-сон қарори билан белгиланган савдо ва умумий овқатланиш корхоналарини солиққа тортиш тартиби тўғрисида келиб тушаётган саволлар муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ТУШУНТИРИШ БЕРАДИ:



1. Савол: Агар корхона савдо кодига эга бўлса, лекин умумий овқатланиш билан ҳам шуғулланса, ялпи тушумдан ягона солиқни ҳисоблаб чиқариш чоғида базавий ялпи тушум фаолиятнинг ҳар бир тури бўйича қўлланиладими ёки фақат асосий фаолият тури бўйичами?


Жавоб: Базавий ялпи тушум ялпи тушумдан ягона солиқни ҳисоблаб чиқариш чоғида фақат фаолиятнинг асосий тури бўйича қўлланилади. Агар корхона фаолиятининг асосий тури савдо бўлса, умумий овқатланиш бўйича ялпи тушумдан ягона солиқ ҳисоб-китоби ҳақиқий товар айланмаси бўйича амалга оширилади. Бунда фаолиятнинг асосий тури бўйича солиққа тортиш объектини аниқлаётганда бошқа даромадлар ХХТУТ - савдо коди бўйича аниқланадиган асосий фаолият бўйича ялпи тушум таркибига киритилади.



2. Савол: Корхона саноат кодига эга. Ўз балансида фирма дўконига (ўз чакана савдо тармоғига) эга, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг бир қисмини у орқали сотади. Корхона ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни фирма дўкони орқали берганда ва сотганда қандай солиқларни тўлайди?


Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 12 июлдаги “Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига солиқ солиш тартиби тўғрисида” 249-сон қарорига 2-сон илованинг 6-бандига мувофиқ, агар корхоналар фаолиятнинг асосий тури билан бир қаторда савдо ёки умумий овқатланиш билан шуғуллансалар, улар ушбу фаолият бўйича алоҳида ҳисоб юритишлари ва ялпи тушумдан ягона солиқ тўлашлари шарт. Бунда маҳсулот ўзининг чакана савдо тармоғига берилган тақдирда топшириш бўйича  айланмалар умумий белгиланган тартибда ҚҚСга тортилади. Товарлар корхона томонидан ўзининг чакана савдо тармоғига топширилиши юкхат билан расмийлаштирилиб, унда ҳисоблаб ёзилган ҚҚС суммаси алоҳида сатр билан ажратилади. Мазкур операция бухгалтерия ҳисобида қуйидаги проводкалар билан акс эттирилади:

- ишлаб чиқаришдан олинган маҳсулот қиймати суммасига

“Тайёр маҳсулот” ҳисобварағи дебети

“Асосий ишлаб чиқариш” ҳисобварағи кредити

- ўзининг чакана савдо тармоғига топширилаётган маҳсулот қийматига

“Ички хўжалик ҳисоб-китоблари” ҳисобварағи дебети

“Тайёр маҳсулот” ҳисобварағи кредити

- маҳсулот ўзининг чакана савдо тармоғига топширилаётганида ҳисоблаб ёзилган ҚҚС суммасига

“Ички хўжалик ҳисоб-китоблари” ҳисобварағи дебети

“Бюджет билан ҳисоб-китоблар” ҳисобварағи кредити

- товарларни, шу жумладан ҳисоблаб ёзилган ҚҚС суммасини ўзининг чакана савдо тармоғига кирим қилиш

“Товарлар” ҳисобварағи дебети, “Чакана савдодаги товарлар” илова ҳисобварағи

“Ички хўжалик ҳисоб-китоблари” ҳисобварағи кредити

- ўзининг чакана савдо тармоғида савдо устамаси суммасига

“Товарлар” ҳисобварағи дебети, “Чакана савдодаги товарлар” илова ҳисобварағи

“Савдо устамаси” ҳисобварағи кредити

- харидор ва истеъмолчиларга сотилган товарлар суммасига

"харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар” ҳисобварағи дебети

“Маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг сотилиши” ҳисобварағи кредити

- сотилган товарлар таннархини (харид қийматини) ҳисобдан чиқариш

“Маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг сотилиши” ҳисобварағи дебети

“Товарлар” ҳисобварағи кредити, “Чакана савдодаги товарлар” илова ҳисобварағи

- реализация қилинган савдо устамаси суммасига

“Савдо устамаси” ҳисобварағи дебети

“Товарлар” ҳисобварағи кредити, “Чакана савдодаги товарлар” илова ҳисобварағи.

Товарларни ўзининг чакана савдо тармоғи орқали сотиш (чакана товар айланмаси) ялпи тушумдан ягона солиққа тортилади.



3. Савол: Агар корхона асосий фаолият (саноат, қурилиш, хизматлар кўрсатиш ва ҳоказо) билан бир қаторда савдо фаолияти билан шуғулланса, ялпи тушумдан ягона солиқни ҳисоблаб чиқариш чоғида савдо фаолияти учун товар айланмасининг базавий даражаси қабул қилинадими?


Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 12 июлдаги “Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига солиқ солиш тартиби тўғрисида” 249-сон қарорига 2-сон илованинг 6-бандига мувофиқ, агар корхоналар фаолиятнинг асосий тури билан бир қаторда савдо ёки умумий овқатланиш билан шуғуллансалар, улар ушбу фаолият бўйича алоҳида ҳисоб юритишлари ва ялпи тушумдан ягона солиқ тўлашлари шарт. Корхона савдо кодига эга эмаслиги ва савдо фаолияти асосий фаолият ҳисобланмаслигини эътиборга олиб, ҳисобот даври учун савдо фаолияти бўйича ялпи тушумдан ягона солиқни ҳисоблаб чиқариш чоғида олдинги чорак учун товар айланмасининг базавий даражаси қўлланилмайди ва корхона савдо фаолияти бўйича ҳақиқий товар айланмасидан келиб чиққан ҳолда ялпи тушумдан ягона солиқ тўлайди.



4. Савол: Корхона чакана савдо кодига эга, ходимлар сони 5 кишидан иборат. Балансда 100 кв. метр майдон қайд этилган, шундан 60 кв. метридан чакана савдо учун фойдаланилади, 40 кв. метрдан эса фойдаланилмайди. Белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ қандай ҳисоблаб чиқилиши керак - балансда қайд этилган бутун майдонда товарлар ассортиментига боғлиқ ҳолда тузатувчи коэффициентларни қўллабми ёки фақат хўжалик фаолиятида фойдаланиладиган майдон учунми?


Жавоб: Белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқни ҳисоб-китоб қилишда солиқ солиш объектига, бу майдондан хўжалик фаолиятида фойдаланилиши ёки фойдаланилмаслигидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 12 июлдаги 249-сон қарори билан тасдиқланган Чакана савдо соҳасида микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, солиқ солиш объекти сифатида қабул қилинган майдон киритилади.

Бунда тузатувчи коэффициентлар ҳам сотилаётган товарларнинг ассортиментига боғлиқ ҳолда бутун майдонга яъни 100 кв. метрга нисбатан қўлланилади.



5. Савол: Корхона улгуржи савдо кодига эга, фаолиятнинг асосий тури билан бир қаторда ишлаб чиқариш фаолияти, қурилиш ва хизматлар билан шуғулланади. ҚҚС қандай ҳисоблаб чиқилади?


Жавоб: Асосий фаолият (савдо) билан бир қаторда фаолиятнинг бошқа турлари билан шуғулланадиган корхона алоҳида ҳисоб юритиши ҳамда фаолиятнинг бошқа турлари бўйича корхоналарнинг мазкур тоифаси учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча  солиқлар ва йиғимларни тўлаши шарт. Бунда фаолиятнинг ҳар бир тури бўйича айланмалар ҚҚС солинадиган айланмалар эканлигини ҳисобга олиб, ҚҚС ҳисоб-китоби умуман корхона бўйича сотиладиган товарлар, хизматларнинг, шунингдек улгуржи товар айланмасининг умумий ҳажмидан келиб чиқиб амалга оширилади.

Агар улгуржи савдо корхонаси кичик корхона ҳисобланса, мазкур ҳолда ҚҚС солинадиган айланма бўлиб фақат улгуржи товар айланмаси ҳисобланади, чунки фаолиятнинг бошқа турлари бўйича барча амалдаги солиқлар жами, шу жумладан ҚҚС ўрнига, Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 апрелдаги 159-сон қарорига кўра ягона солиқ тўланади, унинг ставкалари фаолият турига боғлиқ бўлади, масалан, мазкур мисолда 10 фоиз (саноат) ставкаси қўлланилади. Бунда мол етказиб берувчиларга (ёки импорт чоғида) тўланган ҚҚС фақат улгуржи савдода сотиладиган товарларга тааллуқли қисмда эътиборга олинади. Олинган ҚҚСнинг қолган суммаси эътиборга олинмайди, балки харажатларга ҳисобдан чиқарилади.



6. Савол: Агар чакана савдо соҳасидаги кичик корхона 2002 йил 1 январдаги ҳолат бўйича 8 кишидан иборат бўлиб, бу миқдор августга қадар сақланса, 1 августдан бошлаб ишловчилар сони 12 кишини ташкил этса, корхона августдан бошлаб қандай солиқни тўлайди?


Жавоб: “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунга кўра чакана савдо соҳасида ўртача йиллик ишловчилари сони 10 кишидан ошмайдиган корхоналар кичик корхоналар деб ҳисобланади. Шу тариқа, 2002 йил охиригача корхонанинг кичик корхона мақоми сақланиб қолади ва мазкур корхона 1 июлдан йил охирига қадар белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ тўлайди. Мазкур корхона бўйича 2002 йил учун ишловчиларининг ўртача йиллик сони 9,7 кишини ташкил этди (7 ой х 8 киши + 5 ой х 12 киши) / 12, яъни мазкур корхона 2002 йилда кичик корхоналарга киритилди. 2003 йил 1 январидан бошлаб корхона ишловчиларнинг ҳақиқий сонидан келиб чиқиб кичик корхоналар тоифасига киритилмайди ва у ялпи тушумдан ягона солиқ тўлай бошлайди.

Агар йил тугашида корхонада ишловчиларнинг ўртача йиллик сони 10 кишидан ошса, корхона йил тугагач бюджет билан қайта ҳисоб-китобни амалга ошириши мумкин. Бунда базавий ялпи тушум сифатида олдинги йил (2002 йил учун - 2002 йилнинг биринчи ярми) ялпи тушумининг ўртача йиллик суммаси қабул қилинади.



7. Савол: Корхона чакана савдо кодига эга, лекин чакана савдо билан бир қаторда ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш билан шуғулланади. Корхона ҚҚС тўлайдими?


Жавоб: Асосий фаолият (савдо) билан бир қаторда фаолиятнинг бошқа турлари билан шуғулланадиган корхона алоҳида ҳисоб юритиши ҳамда фаолиятнинг бошқа турлари бўйича корхоналарнинг мазкур тоифаси учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча солиқлар ва йиғимларни тўлаши шарт. Фаолиятнинг бошқа турлари бўйича айланмалар (асосий фаолиятнинг бошқа даромадларига тааллуқли бўлган чакана савдо, мол-мулкни ижарага бериш, асосий фондлар ва бошқа активларни сотиш айланмалари бундан мустасно) ҚҚС солинадиган айланмалар ҳисобланади.

Агар чакана савдо корхонаси фаолиятнинг бошқа турлари бўйича ягона солиқ тўлайдиган кичик корхона бўлса, ҚҚС ҳисоблаб ёзилмайди.



8. Савол: Бошқа товарлар билан бир қаторда мусодара қилинган товарларни сотадиган савдо корхоналарининг ялпи тушумидан ягона солиқ қандай ҳисоблаб чиқилади?


Жавоб: Улар орқали бошқа товарлар билан бир қаторда мусодара қилинган товарларни сотиш амалга ошириладиган савдо корхоналари алоҳида ҳисоб юритишлари шарт. Бунда мусодара қилинган товарлар бўйича ялпи тушумдан ягона солиқ ҳисоб-китоби ҳисобот даври учун ҳақиқатдаги товар айланмаси бўйича, бошқа сотилган товарлар бўйича эса - товар айланмасининг базавий даражасини қўллашни ҳисобга олган ҳолда умумий белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ялпи тушумдан ягона солиқ ҳисоб-китобида 1 ва 2-сатрлар кўрсаткичлари каср чизиғи орқали кўрсатилади: суратда - бошқа товарлар бўйича, махражда - мусодара қилинган товарлар бўйича кўрсаткичлар.



9. Савол: Корхона асосий фаолият билан бир қаторда (машиналарга техник хизмат кўрсатиш) “ЎзДЭУавто” АЖнинг расмий дилери ҳам ҳисобланади ва автомашиналар сотади. Юридик ва жисмоний шахсларга нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича автомашиналар сотилиши чоғида ҚҚС ҳисоблаб ёзиладими?


Жавоб: Тўлов шаклидан ва истеъмолчининг кимлигидан (юридик ёки жисмоний шахс) қатъи назар дилерлар томонидан автомашиналар сотилиши чакана савдо фаолияти сифатида қаралади, шу муносабат билан автомашиналар сотилиши чоғида ҚҚС ҳисоблаб ёзилмайди.



10. Савол: Корхона улгуржи савдо кодига эга, бироқ у амалда маҳсулот ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Корхона ялпи тушумдан ягона солиқ тўловчиси ҳисобланадими?


Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 12 июлдаги “Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига солиқ солиш тартиби тўғрисида” 249-сон қарорига 2-сон илованинг 6-бандига мувофиқ юридик шахснинг давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган корхона фаолияти коди ялпи тушумдан ягона солиқ тўловчиларини белгилашнинг асосий мезони ҳисобланади. Бунда корхонанинг ихтисоси ХХТУТ кодига мувофиқ келиши керак. Агар корхонанинг ҳақиқатдаги фаолияти ХХТУТ кодига тўғри келмаса, у фаолият кодини статистика органларида қайтадан рўйхатдан ўтказиши ва корхоналарнинг мазкур тоифаси (фаолият турлари) учун белгиланган тегишли солиқларни тўлаши шарт.

Агар савдо ва умумий овқатланиш корхоналари солиқларни юқорида айтилган тушунтиришларни ҳисобга олмасдан ҳисоблаб чиққан бўлсалар, тўловчиларнинг мазкур тоифасига солиқларни қайта ҳисоб-китоб қилиш ва уларга доир аниқлаштирилган ҳисоб-китобларни давлат солиқ хизмати органларига жорий йилнинг 10 октябригача тақдим этиш ҳуқуқи берилади, бунда ана шундай корхоналарга нисбатан молиявий жазо чоралари қўлланилмайди.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат солиқ бошқармалари уч кун ичида мазкур тушунтиришни барча солиқ тўловчиларга етказсинлар ва уларни маҳаллий матбуотда нашр эттирсинлар.



Молия вазирининг ўринбосари                                          Т. Жўраев



ДСҚ раисининг биринчи ўринбосари                                Э. Гадоев


















Время: 0.0070
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск