Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизими /

Молия вазирлигининг ТД/04-02-05/423-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2002-67-сон "Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарини солиққа тортиш тартиби тўғрисида"ги 15.08.2002 й. тушунтириш

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

N ТД/04-02-05/423

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

N 2002-67

15.08.2002 й.


Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарини

солиққа тортиш тартиби тўғрисида тушунтириш


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 12 июлдаги 249-сон қарорига мувофиқ савдо ва умумий овқатланиш корхоналарини солиққа тортиш тартиби тўғрисида сўровлар келиб тушаётгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ТУШУНТИРАДИ:


1. Савол: Ялпи тушумдан ягона солиқни ҳисоблаб чиқаришда солиқ солиш объектига нималар киритилади?


Жавоб: Ялпи тушумдан ягона солиқни ҳисоблаб чиқаришда солиқ солиш объектига қуйидагилар киритилади:

- товарларни сотишдан олинган тушум суммаси (46-"Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг сотилиши" ҳисобварағи бўйича кредит оборотлари);

- ижара ҳақи (шу жумладан лизинг). Бунда солиқ солиш объектига ижарага берувчи томонидан шартнома асосида тақдим этилган ижара ҳақининг (шу жумладан лизинг) барча суммаси киритилади (47, 48-ҳисобварақлар кредити);

- (мол-мулк ва бошқа активларни) ўзгача сотишдан олинган даромадлар. Уларга асосий воситалар, номоддий активлар, қимматли қоғозлар, материаллар ва бошқа активларни сотишдан олинган даромадлар киритилади (80/3 ва 80/4-ҳисобварақлар кредити), ижара ҳақидан ташқари;

- Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида назарда тутилган бошқа даромадлар (фоизлар кўринишидаги даромадлар, дивидендлар, текинга олинган мол-мулк, роялти, қайтариб олинмайдиган молиявий ёрдам, даъво қилиш муддати тугаган кредиторлик ва депонентлик қарзларини ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадлар, илгари чегирилган харажатлар, зарарлар ёки гумонли қарзларни қоплаш кўринишида олинган даромадлар, баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолашдан олинган даромадлар ва бошқа даромадлар (ижара ҳақи бўйича даромадлар ва лизинг бўйича даромадлардан ташқари) - 80/3 ва 80/4-ҳисобварақлар кредити. Бунда баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолашдан олинган даромад бўлиб мусбат ва манфий курс тафовутлари ўртасидаги сальдо ҳисобланади. Манфий курс тафовути суммаси мусбат курс тафовути суммасидан ошиб кетган тақдирда ошиб кетиш суммаси солиқ солиш объектини камайтирмайди.



2. Савол: Комиссияга қабул қилинган товарларни, шунингдек консигнация товарларини сотиш бўйича ялпи тушумдан ягона солиқни ҳисоблаб чиқаришда нима солиқ солиш объекти ҳисобланади?


Жавоб: Комиссияга қабул қилинган товарларни, шунингдек консигнация товарларини сотиш чоғида товарларнинг бутун сотув қиймати солиқ солиш объекти ҳисобланади.



3. Савол: Асосий фаолият (савдо) билан бир қаторда фаолиятнинг бошқа турлари билан шуғулланадиган савдо корхоналари қандай солиқлар тўлайдилар?


Жавоб: Асосий фаолият билан бир қаторда фаолиятнинг бошқа турлари билан шуғулланадиган савдо ва умумий овқатланиш корхоналари алоҳида ҳисоб юритишлари ҳамда фаолиятнинг бошқа турлари бўйича корхоналар (фаолият турлари) мазкур тоифаси учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча солиқлар ва йиғимларни тўлашлари шарт.



4. Савол: Савдо корхоналари мол-мулкни ижарага бериш, асосий фондлар ва бошқа активларни сотиш бўйича ҚҚС тўлайдими?


Жавоб: ҚҚС тўловчи ҳисобланган улгуржи савдо корхоналари мол-мулкни ижарага бериш, асосий фондлар ва бошқа активларни сотиш чоғида белгиланган тартибга мувофиқ ҚҚСни ҳисоблаб ёзадилар ва тўлайдилар. ҚҚС тўловчи ҳисобланмаган чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари мазкур операциялар бўйича ҚҚСни ҳисоблаб ёзмайдилар.



5. Савол: Чакана савдо корхоналари майда улгуржи тартибида товарларни сотишга доир оборотлар бўйича ҚҚС тўловчилари ҳисобланадими?


Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 28 апрелдаги 200-сон қарорига мувофиқ чакана савдо корхоналарига ўтган ой учун ойлик товар обороти умумий ҳажмининг 10%и чегарасида товарларни нақдсиз ҳисоб-китоб бўйича майда улгуржи тартибида сотишга рухсат берилган. Товарларни майда улгуржи тартибида ижтимоий соҳа муассасаларига лимитсиз беришга рухсат этилган.

Белгиланган тартибга мувофиқ майда улгуржи бўйича оборотлар чакана товар обороти таркибига киритилишини ҳисобга олиб, улар ҚҚСга тортилмайди. Бунда чакана савдо корхоналари майда улгуржи тартибида белгиланган чегаралардан ортиқча маҳсулот етказиб беришларни амалга оширишга, шунингдек улгуржи савдо билан шуғулланишга ҳақли эмаслар, шундай қилиш савдо қоидаларини бузиш ҳисобланади ва бундай корхоналарга нисбатан амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилади.



6. Савол: Улгуржи савдо корхоналари товарларни ўзининг чакана тармоғига беришга доир оборотлар бўйича ҚҚС тўловчи ҳисобланадими ва нима ушбу оборотлар бўйича ялпи тушумдан ягона солиқ солиш объекти бўлиб ҳисобланади?


Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 мартидаги "Истеъмол товарлари билан улгуржи ва чакана савдо қилишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 125-сон қарорида шундай дейилган:

"товарларни улгуржи савдо корхоналаридан, шунингдек улгуржи-чакана савдо корхоналарининг бевосита улгуржи савдо базалари ва омборларидан чакана сотишга йўл қўйилмайди;

улгуржи-чакана савдо корхоналари товарларни белгиланган намунадаги касса аппаратлари билан жиҳозланган ўзларининг турғун чакана савдо тармоғи орқали сотиш ҳуқуқига эга бўладилар". Баён этилганни ҳисобга олиб, товарларни улгуржи корхона томонидан ўзининг чакана тармоғига бериш бўйича оборотларнинг ҳисоби алоҳида юритилади ва ушбу оборотлар умумбелгиланган тартибда ҚҚСга тортилади. Улгуржи корхоналар томонидан ўзининг чакана тармоғига берилган товарлар бўйича ялпи тушумдан ягона солиққа тортиш объекти бўлиб чакана товар обороти ҳисобланади.

Улгуржи корхона томонидан товарларни ўзининг чакана тармоғига бериш юкхат билан расмийлаштирилади, унда ҳисоблаб ёзилган ҚҚС суммаси алоҳида сатр билан ажратилади. Мазкур операция бухгалтерия ҳисобида қуйидаги проводкалар билан акс эттирилади:

- топшириладиган товар қийматига

"Ички хўжалик ҳисоб-китоблари" ҳисобварағи дебети

"Товарлар" ҳисобварағи кредити "Омборлардаги товарлар" илова ҳисобварағи

- ҳисоблаб ёзилган ҚҚС суммасига

"Ички хўжалик ҳисоб-китоблари" ҳисобварағи дебети

"Бюджет билан ҳисоб-китоблар" ҳисобварағи кредити

- товар суммасига, шу жумладан ҳисоблаб ёзилган ҚҚС суммасига (ўзининг чакана тармоғи учун харид қиймати)

"Товарлар" ҳисобварағи дебети "Чакана савдодаги товарлар" илова ҳисобварағи

"Ички хўжалик ҳисоб-китоблари" ҳисобварағи кредити.



7. Савол: Агар ҳисобот даври учун ялпи тушум базавий тушумдан кам бўлса ва ягона солиқ ҳисоб-китоби учун базавий ялпи тушум қабул қилинган бўлса, ягона солиқни ҳисоблаб чиқаришда ялпи тушумдан қандай чегирмалар амалга оширилади?


Жавоб: Ялпи тушумдан ягона солиқни ҳисоб-китоб қилиш чоғида ҳисоб-китобда қабул қилинадиган ялпи тушумдан (Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг ялпи тушумидан ягона солиқ ҳисоб-китоби 3-сатри), ҳисоб-китобларда олдинги чорак учун ўртача ойлик ялпи тушум қабул қилинганлигидан қатъи назар, ҳисобот ойи учун далилий маълумотлар чегирилиши керак.



8. Савол: Асосий фаолият билан бир қаторда савдо (умумий овқатланиш) билан шуғулланадиган корхоналар қандай солиқларни тўлайдилар?


Жавоб: Асосий фаолият билан бир қаторда савдо ёки умумий овқатланиш билан шуғулланадиган корхоналар алоҳида ҳисоб юритишлари ва савдо фаолияти  ёки умумий овқатланиш бўйича фаолиятнинг ушбу турлари учун белгиланган ставкалар бўйича ялпи тушумдан ягона солиқ тўлашлари керак. Бунда, агар ушбу корхоналар улгуржи савдо билан шуғуллансалар, товарларнинг улгуржи сотуви бўйича оборотлардан улар ялпи тушумдан ягона солиқ билан бир қаторда ҚҚС ҳам тўлайдилар.



9. Савол: Чакана савдо соҳасидаги кичик корхона мол-мулк ва бошқа активларни сотишдан олинган даромадлар, бошқа даромадлардан, шунингдек савдо ва омбор майдонини ижарага беришдан даромад олганда қандай солиқларни тўлайди?


Жавоб: Чакана савдо соҳасидаги кичик корхона, юқорида айтилган даромадлар бўйича ҳисобланган даромадга доир ягона солиқни тўлаш билан бир қаторда (савдо ва омбор майдонини ижарага беришдан олинган даромадлар бундан мустасно), савдо корхоналари учун назарда тутилган тартибда 5%лик ставкада ялпи тушумдан ягона солиқ тўлайдилар.

Савдо ёки омбор майдони ижарага берилганда ижарага берувчи (кичик корхона) ушбу майдон бўйича тузатувчи коэффициентларни қўлламасдан ҳисобланган даромадга ягона солиқни ҳисоблаб чиқаради. Бунда савдо ва омбор майдонини ижарага беришдан олинадиган даромад бошқа даромадлар таркибида солиққа тортилмайди.



10. Савол: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 октябрдаги "Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмол товарлари билан савдо қилишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 433-сон қарори билан белгиланган ижтимоий аҳамиятга эга бўлган товарлар бўйича чекланган устамаларнинг миқдори сақланадими?


Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 12 июлдаги "Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига солиқ  солиш тартиби тўғрисида" 249-сон қарори билан юқорида айтилган қарорга биноан белгиланган устаманинг чекланган миқдори бекор қилинди.



11. Савол: Агар чакана савдо соҳасидаги кичик корхона (микрофирма) хўжалик фаолиятида мавжуд майдонлардан фойдаланмаса, улар ҳисобланган даромадни ягона солиққа тортиш объектида ҳисобга олинадими?


Жавоб: Ҳисобланган даромадга доир ягона солиқ ҳисоб-китоби чоғида солиқ солиш объектига Чакана савдо соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ҳисобланган даромадга ягона солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, ундан хўжалик фаолиятида фойдаланилиши ёки фойдаланилмаслигидан қатъи назар, солиқ солиш объекти сифатида қабул қилинган майдон киритилади.

Агар савдо ва умумий овқатланиш корхоналари солиқларни юқорида айтилган тушунтиришларни ҳисобга олмасдан туриб ҳисоблаб чиқарган бўлсалар, тўловчиларнинг мазкур тоифасига солиқларни қайта ҳисоб-китоб қилиш ва уларга доир аниқлаштирилган ҳисоб-китобларни жорий йилнинг 10 сентябрига қадар давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиш ҳуқуқи берилади, бунда ушбу корхоналарга нисбатан молиявий жазо чоралари қўлланилмайди.


Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳри давлат солиқ бошқармалари, вилоятлар ДСБлари кўрсатилган тушунтиришни уч кун ичида барча солиқ тўловчиларга етказсин ва маҳаллий матбуотда эълон қилсин.



Молия вазирининг ўринбосари                                        Т. Жўраев



ДСҚ раисининг биринчи ўринбосари                               Э. Гадоев













Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск