Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизими /

Тошкент шаҳар ҳокимининг 24.01.2002 й. 34-сон "Баъзи маҳаллий солиқлар ва йиғимларнинг миқдорини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

24.01.2002 й.

N 34



Баъзи маҳаллий солиқлар ва йиғимларнинг

миқдорини тасдиқлаш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетининг 2002 йилги асосий макроиқтисодий ва Давлат бюджети истиқбол кўрсаткичлари тўғрисида"ги 490-сонли ва Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 2001 йил 29 декабрдаги "Тошкент шаҳрининг 2002 йилги бюджети ҳақидаги 117/9-2-сонли қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Қуйидагилар тасдиқлансин:

1.1. Тадбиркорлик билан шуғулланувчи жисмоний шахслар учун қатъий солиқ миқдори 1-иловага мувофиқ.

1.2. Тадбиркорлик фаолиятининг баъзи турлари билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар учун қатъий солиқ миқдори 2-иловага мувофиқ.

1.3. Тошкент шаҳрида амалда жорий қилиниб келинаётган "Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар"нинг 2002 йил учун миқдори 3-иловага мувофиқ.


2. Савдо хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш департаменти (С.К.Саидахмедов):

2.1. Тошкент шаҳрида сартарошхоналар тоифасини белгилаб бериш тартиби 2-иловага асосан ишлаб чиқилсин.

2.2. Бир ҳафта муддатида сартарошхоналар тоифасини белгилаш учун мутасадди ташкилот вакилларидан иборат хайъат тузилсин ва бир ой муддатда мазкур хайъат томонидан барча сартарошхоналарга тоифа белгиланиши таъминлансин.


3. "Тошшаҳарйўловчитранс" (Р.Ф.Файзуллаев), Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси (Б.Ш.Панаев): Жисмоний шахсларни бирлаштириб транспорт хизмати кўрсатаётган уюшма, корхона ва ташкилотларга белгиланган тартибда қатъий солиқни бюджетга ундирилиши бўйича 1 ой муддатда тегишли тадбирлар ўтказилиши ва доимий назорат кучайтирилиши таъминлансин.


4. Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси (Б.Ш.Панаев) Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар, шунингдек тўловлар бўйича тушумларни мунтазам равишда бюджетга тушириш мақсадида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларга солиқлар ва тўловларни тўлаш муддатлари аниқ белгилаб берилсин.


5. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2001 йил 24 январдаги "Баъзи маҳаллий солиқлар йиғимларнинг миқдорини тасдиқлаш тўғрисида"ги 27-сонли қарорининг 1,2,3,5-бандлари, 2001 йил 7 сентябрдаги 397-сонли "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорининг 10-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ушбу қарорнинг 1-бандида белгиланган солиқлар ва йиғимларнинг миқдори Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг сессиясига тасдиқлаш учун киритилсин.


7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Н.М.Хонов зиммасига юклатилсин.



Тошкент шаҳар ҳокими                                        Р. Шоабдурахмонов





Тошкент шаҳар ҳокимининг

2002 йил 24 январдаги

34-сонли қарорига

1-ИЛОВА



Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний

шахсларнинг даромадларига 2002 йил учун

ҚАТЪИЙ СОЛИҚ МИҚДОРЛАРИ

Т/Р

Фаолият турларининг номлари*

Бир ой учун қатъий солиқ

миқдори. (Энг кам ойлик иш

ҳақи миқдорида)


I. Озиқ-овқат ноозиқ-овқат маҳсулотлари билан чакани савдо қилиш

1.

Озиқ-овқат ноозиқ-овқат маҳсулотлари билан чакани савдо қилиш (Савдо залига эга бўлган махсус дўконлар учун)


12

2.

Озиқ-овқат ноозиқ-овқат маҳсулотлари билан чакани савдо қилиш (Савдо залига эга бўлмаган дўконлар учун)


10

II. Савдо воситачилик фаолияти**

1.

Улгуржи ва чакана савдо фаолияти билан шуғулланиш


40

2.

Брокерлик хизмати кўрсатиш


30

3.

Қимматбаҳо қоғозлар билан савдо қилиш


30

III. Ҳокимият томонидан махсус ажратилган жойларда қишлоқ

хўжалик маҳсулотлари билан савдо қилиш***

1.

Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, гул, омуҳта ем ва зоологик озуқалар сотиш


6

IV. Маиший хизмат кўрсатиш

1.

Пойафзал таъмирлаш


5

2.

Телерадиовидео аппаратлари ва   телекоммуникация анжомларини ўрнатиш ва таъмирлаш


10

3.

Аҳолига кабел телевиденияси хизмати


12

4.

Соатсозлик


5

5.

Туникачик ва темирчилик


6

6.

Компьютер билан боғлиқ ишлар ва хизматлар


10

7.

Мебел таъмирлаш ва дизайн пардаларни ўрнатиш


10

8.

Автомобил кузов қисмларини таъмирлаш


12

9.

Автомобил электр қисмларини таъмирлаш ва қўриқлаш воситаларини ўрнатиш


10

10.

Автомобилни ҳаракатга келтириш қисмларини таъмирлаш


10

11.

Автомобил ғилдирагини таъмирлаш (вулканизация)


6

12.

Автомобилларга ғилов тайёрлаш ва линолеум ўрнатиш


10

13.

Автомобилни ювиш, тозалаш ва пардозлаш


8

14.

Мой алмаштириш


6

15.

Видео тасвирга олиш хизмати


12

16.

Фотосуратга олиш, ҳужжатлардан нусха кўчириш ва салафан қоплаш


7

17.

Ойна қирқиш, ойнага гул солиш ва ўрнатиш


8

18.

Уй-жой ва бошқа биноларни қуриш, таъмирлаш


10

19.

Спорт соғломлаштириш ишлари


7

20.

Тиббиёт хизматлари кўрсатиш


7

21.

Халқ истеъмол молларини ижарага бериш (видеокассета ва турли либослардан ташқари)


8

22.

Турли кийим-кечак ва либосларни ижарага бериш


12

23.

Бошқа турли маиший хизматлар кўрсатиш


8

V. Маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш

1.

Пойафзал ишлаб чиқариш


6

2.

Қурилиш моллари ва мебель ишлаб чиқариш


6

3.

Нон ва нон маҳсулотларини тайёрлаб сотиш


5

4.

Миллий шарқ ширинликлари тайёрлаб сотиш


5

5.

Кондитер ва қандолат маҳсулотлари тайёрлаб сотиш


5

6.

Умумий овқатланишни ташкил қилмаган ҳолда озиқ-овқат маҳсулотлари жумладан турли таомлар тайёрлаб сотиш


6

7.

Мўйна маҳсулотларидан бош кийим тайёрлаб сотиш


6

8.

Гамбургер ва ход-дог тайёрлаб сотиш (ўтириш жойлари мажуд бўлмаган ҳолда)


6

9.

Бошқа турдаги халқ истеъмол молларини тайёрлаб сотиш


6

VI. Бошқа хилдаги хизматлар кўрсатиш

1.

Компьютер программаларини тузиш


10

2.

Репетиторлик


6

3.

Бошқа турли хизматлар кўрсатиш (Мол-мулкни ижарага беришдан ташқари)


5

VII. Автотранспорт воситаларида хизмат кўрсатиш

1.

Беш ўрингача бўлган енгил автомобилларда


5

2.

Ўн икки ўрингача бўлган микроавтобусларда


8

3.

Ўттиз ўрингача бўлган автобусларда


10

4.

Қирқ ўрингача бўлган автобусларда


14

5.

Қирқ ўриндан ортиқ бўлган автобусларда


18

6.

Уч тоннагача юк кўтарадиган автомашиналарда


6

7.

Саккиз тоннагача юк кўтарадиган автомашиналарда


10

8.

Саккиз тоннадан ортиқ юк кўтарадиган автомашиналарда


17


*) Жисмоний шахслар ўзларининг шахсий транспорт воситаларида ассоциациялар, уюшмалар ва бошқаларга бирлашиб ишларни бажариш учун ҳуқуқий  фуқаролик шартномаларини тузиб, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширган тақдирда улар жисмоний шахсларга белгиланган миқдорда қатъий солиқ тўлайдилар.

Жисмоний шахс:

- бир нечта фаолият турлари билан шуғулланса, ҳар бир фаолият тури учун алоҳида солиқ тўлайди;

- тадбиркорлик фаолиятини ижарага олинган жой ва ускуна билан, шу жумладан ишонч қоғози орқали транспортда амалга оширса, ижарага берувчи (шу жумладан, транспорт воситаси эгаси) турар жойидаги Давлат солиқ хизмати идораларига маълумотнома тақдим этиши зарур.


**) Солиққа тортиш мақсадида "Улгуржи савдо" деб жисмоний шахсларнинг белгиланган тартибда бозорларда, Давлат ҳокимияти томонидан махсус ажратилган жойларда ва турғун савдо тармоқларида охирги истеъмолчига (аҳолига) товарлар сотиш билан боғлиқ бўлган савдо фаолиятидан ташқари барча савдо турлари тушунилади.


***) Шахсларнинг шахсий ёрдамчи хўжаликда етиштирган қорамол, қуён, нутрия, балиқ ва паррандаларни ҳам тирик ҳолатда, ҳам уларни сўйиб маҳсулотларини хом ва қайта ишлаган ҳолда, шунингдек асаларичилик маҳсулотларини ва бундай хўжаликда етиштирилган табиий ёки қайта ишланган деҳқончилик маҳсулотларини (гул етиштириш ва сотишдан ташқари) сотишдан олган даромадлари суммаси бундан мустасно (фуқарода шахсий ёрдамчи хўжалик мавжудлиги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ёки фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органларининг тасдиқловчи ҳужжати тақдим этилган ҳолда).


Изоҳ:


1. Жисмоний шахснинг мол-мулкини ижарага бериш орқали олган даромадлари Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 55-моддасига асосан солиққа тортилади.

2. Кўрсатилган қатъий солиқ миқдорлари махсус бозорларида савдо фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларга тадбиқ этилмайди.






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2002 йил 24 январдаги

34-сонли қарорига

2-ИЛОВА

Тадбиркорлик фаолиятининг баъзи турлари билан шуғулланувчи

юридик ва жисмоний шахслар даромадларига 2002 йил учун

ҚАТЪИЙ СОЛИҚ МИҚДОРЛАРИ

Т/Р


Фаолият турларининг номлари


Солиқ

тўловчилар


Фаолият турини

белгиловчи ўлчов

бирлиги *)


Энг кам иш

ҳақи

баробарида

бир ой учун

қатъий

солиқ

миқдори


I. Сартарошлик хизмати, шу жумладан маникюр, педикюр ва косметика **)





1.

Эркаклар салонида хизмат кўрсатиш


Юридик шахслар


Ҳар бир махсус ўрин учун


ТОИФАЛАР

I

9

II

7

Жисмоний шахслар


Ҳар бир махсус ўрин учун


I

7

II

5


2.

Аёллар салонида хизмат кўрсатиш


Юридик шахслар


Ҳар бир махсус ўрин учун


I

13

II

8


Жисмоний шахслар


Ҳар бир махсус ўрин учун


I

12,6

II

7,2


II. Биллиард ўйинлари


Юридик шахслар


Ҳар бир ўйин столи учун


14

Жисмоний шахслар


Ҳар бир ўйин столи учун


10


III. Қисқа муддатли автотранспорт воситаларини сақлашни ташкил қилиш ***)


Юридик шахслар


Эгаллаган майдони (1 кв. м)


0,05


IV. Миллий таомлар тайёрлаб сотиш


Жисмоний шахслар


Ҳар бир ўриндиқ учун


3,6


V. Турли автомат ўйинларини ташкил қилиш





1.

Болалар автомат ўйинларини кичик аттракцион, компьютер ва бошқа хилда ташкил этиш


Юридик ва жисмоний шахслар


Ҳар бир дона ўйни автомати учун


4

2.

Автомат ўйинлари, шу жумладан ютуқли автомат ўйинларини ташкил этиш (пул ютуқларидан ташқари)


Юридик шахслар


Ҳар бир дона ўйни автомати учун


20

Жисмоний шахслар


Ҳар бир дона ўйни автомати учун


14

Изоҳ:


*) Тадбиркор томонидан тақдим қилинган қатъий солиқ ҳисоботларида ҳисобга олинмаган жисмоний кўрсаткичлар аниқланган ҳолда, бу даромад манбаини яшириш деб ҳисобланади.


**) Сартарошлик хизмати, қайси тоифага киритилиши сартарошхона жойлашган жойи, кўрсатилаётган хизматлар тури, қўлланилаётган нархлар ва тадбиркорларнинг маҳоратига кўра жойлардаги мазкур ҳайъат томонидан белгиланади.


***) 2002 йил 1 январидан бошлаб барча қисқа муддатли автотранспорт воситаларини сақлаш жойлари учун, мулкчилик шаклидан қатъий назар, юридик шахс бўлмай туриб ва юридик шахсга бириктирилган ҳудудда ташкил этилган қисқа муддатли автотранспорт воситаларини сақлаш жойлари учун (бюджет ташкилотларидан ташқари) қатъий белгиланган солиқ ундирилади.



1) Қарорнинг 2-чи иловасида кўрсатилган фаолият турлари билан шуғулланувчи тадбиркорлардан белгиланган қатъий солиқ миқдори, уларнинг фаолият кўрсатиш жойларининг қаердалигидан қатъий назар фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги 490-сон қарорига мувофиқ ундирилади.

Тошкент шаҳар ҳокимининг

2002 йил 24 январдаги

34-сонли қарорига

3-ИЛОВА



2002 йил учун Тошкент шаҳрида жорий қилинган

маҳаллий солиқлар ва йиғимларнинг

МИҚДОРИ

Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар номи


Солиқлар ва йиғимлар миқдори


Реклама солиғи


Субъектга кўрсатилган реклама хизмати қийматининг 15 фоизи миқдорида


Жисмоний шахслар томонидан автотранспорт воситаларини олиб сотганлик учун солиқ

Автомобил воситалари олди-сотди шартномаси миқдорининг 12 фоизи миқдорида


Савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқи учун йиғим *)


Бир ойлик савдо қилиш учун, белгиланган энг кам иш ҳақининг 3 баробари миқдорида


Спирли ичимликлар билан савдо қилиш ҳуқуқи учун лицензия йиғими *)



Бир ойлик савдо қилиш учун, белгиланган энг кам иш ҳақининг 5 баробари миқдорида


Тамаки маҳсулотлари билан савдо қилиш ҳуқуқи учун лицензия йиғими *)


Бир ойлик савдо қилиш учун юридик шахсларга белгиланган энг кам иш ҳақининг 3 баробари миқдорида, жисмоний шахсларга белгиланган энг кам иш ҳақининг 2 баробари миқдорида


Жисмоний шахслар томонидан транспорт воситаларига бензин, дизел ёқилғиси ва сиқилган газ истеъмоли учун солиқ: **)


- транспорт воситалари учун бензин ва дизел ёқилғиси бўйича;

Бир литрга 20 сўм


- транспорт воситалари учун сиқилган газ ёқилғиси бўйича;

Бир килограммга 17 сўм


Юридик шахсларни, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни рўйхатга олганлик учун йиғим

Юридик шахслар учун белгиланган энг кам иш ҳақининг 5 баробари миқдорида

Жисмоний шахслар учун белгиланган энг кам иш ҳақининг 4 баробари миқдорида


Инфратузилмани ривожлантириш солиғи


Корхона ихтиёрида қоладиган соф фойданинг 8 фоизи миқдорида.


*) Йиғимнинг бир қисми давлат бошқарув органларининг қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган тартиб асосида, давлат бошқарув органларининг йиғимини таъминлаш бўйича харажатларни қоплаш учун йўналтирилади.


**) Ушбу солиқ миқдори Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ягона ва қатъий ҳисобланади.



Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари                      Н.М.Ханов

















Время: 0.0067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск