Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизими /

Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар учун қатъий солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 10.01.2001 й. 1001-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2001 йил 10 январда 1001-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ

қўмитасининг 2001 йил 8 январдаги

6 ва 2001-5-сонли қарори билан

Тасдиқланган



Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари

билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний

шахслар учун қатъий солиқни ҳисоблаб

чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган ва тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар учун Қатъий солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш механизмини белгилайди.


I. ҚАТЪИЙ СОЛИҚНИНГ ТЎЛОВЧИЛАРИ


1. Қуйидаги соҳаларда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган юридик ва жисмоний шахслар қатъий солиқ  тўловчилари ҳисобланади:

сартарошлик хизматлари кўрсатиш, шу жумладан маникюр, педикюр, косметика ва бошқа хизматлар;

бильярд;

умумий овқатланиш (жисмоний шахслар);

автотранспорт қисқа муддат сақланадиган автомобиль туриш жойлари (юридик шахслар);

ўйин автоматларидан фойдаланиш, шу жумладан совринли ютуқ автоматлари.


II. СОЛИҚ СОЛИШ ОБЪЕКТИ


2. Солиқ солиш объекти бўлиб, даромад олиш билан боғлиқ бўлган фаолиятнинг аниқ турини характерловчи физик кўрсаткичлар ҳисобланади: жиҳозланган жойлар сони, ишловчилар сони, эгалланган майдон.

Масалан: Тадбиркорлик субъекти сартарошлик хизматлари кўрсатиш бўйича 4 та жиҳозланган жойга, косметик хизматлар кўрсатиш бўйича 2 та, маникюр ва педикюр бўйича 2 та жойга эга. Ушбу ҳолатда солиқ солиш объекти бўлиб, ҳар бир жиҳозланган жой ҳисобланади.

Сартарошлик хизматлари тоифаларини жойлардаги давлат ҳокимияти органлари жойлашган ери, хизматлар рўйхати ва сифати, тарифлар ва тадбиркор (мутахассис)нинг маҳорати даражасидан келиб чиқиб белгилайдилар.


III. ТЎЛОВЧИЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ТАРТИБИ


3. Мазкур Низомнинг 1.1-бандида санаб ўтилган фаолиятлар билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар қатъий солиқни белгиланган тўлов муддатидан олдин мазкур Низомнинг 1-иловасига асосан ариза тақдим этиш орқали қатъий солиқ тўловчилари сифатида давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтишлари керак. Бир вақтнинг ўзида аризага 2-иловага асосан ҳисоб-китоб илова қилинади.


4. Агар ҳисоб-китобда кўрсатилган физик кўрсаткичлар (солиқ солиш объектлари) ўзгарса, тўловчилар ўзгарган шароитда фаолиятни олиб боришдан олдин давлат солиқ хизмати органларига ўзгарган ҳисоб-китобни тақдим этишлари керак.


5. Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларидан қатъий солиқ тўловчилари сифатида рўйхатдан ўтишлари тўғрисидаги аризани олганларидан сўнг, ушбу аризани бир иш куни мобайнида кўриб чиқишлари керак.



IV. ҚАТЪИЙ СОЛИҚНИ ҲИСОБЛАБ

ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ


6. Фақатгина мазкур Низомнинг 1.1-бандида санаб ўтилган фаолиятларни амалга оширувчи тўловчилар барча умумдавлат солиқлари, шунингдек давлат ҳокимиятининг маҳаллий органлари томонидан киритиладиган маҳаллий солиқлар ва йиғимларнинг ўрнига бюджетга қатъий солиқ тўлайдилар. Қуйидагилар бундан мустасно:

божхона тўловларини;

давлат божлари;

лицензион йиғимлар;

давлат мақсадли жамғармаларига ажратмаларни;

тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказиш учун йиғим.


7. Агар тадбиркорлик субъектлари мазкур Низомнинг 1.1-бандида санаб ўтилган бир нечта фаолият турларини амалга оширсалар, қатъий солиқ ҳар бир фаолият тури бўйича алоҳида тўланади. 

Масалан: Тадбиркорлик субъекти (жисмоний шахс) умумий овқатланиш соҳасида 12 та ўрин билан хизмат кўрсатади, шунингдек 2 та бильярд столига эга. Бу ҳолатларда қатъий солиқ 12 та ўрин ва 2 та бильярд столи учун белгиланган ставкаларда тўланади.


8. Агар юридик ва жисмоний шахслар мазкур Низомнинг 1.1-бандида санаб ўтилган фаолиятлар билан бир қаторда бошқа фаолият турлари билан шуғулланган тақдирда, улар алоҳида ҳисоб юритиши ҳамда ушбу фаолият турлари бўйича қонунчиликда солиқ тўловчиларнинг мазкур тоифалари учун кўзда тутилган солиқлар ва йиғимларни тўлашлари керак.


9. Қатъий солиқ ставкаларининг базавий миқдорлари, физик кўрсаткичлари, шунингдек базавий ставкаларга тўғриловчи коэффициентлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Қатъий солиқ ставкаларининг аниқ миқдорлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиятлари томонидан ўрнатилади.   


10. Қатъий солиқнинг миқдори қуйидаги формула билан аниқланади:

Фн  = Фп х С

бунда,

Фн  қатъий солиқ суммаси;

Фп  физик кўрсаткичлар (жиҳозланган жойларнинг, ишловчиларнинг умумий сони, умумий эгалланган майдон);

С - қатъий солиқ ставкасининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиятлари томонидан ўрнатилган аниқ миқдори.


11. Қатъий солиқ ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан тўланади ва маҳаллий бюджетнинг 10-бўлими 9-параграфига ўтказилади.


12. Қатъий солиқ бўйича бюджет билан ҳисоб-китоблар ҳисоби “Бюджет билан ҳисоб-китоблар” ҳисобварағининг “Фаолиятнинг айрим турларига қатъий солиқ бўйича ҳисоб-китоблар” ҳисобварақчасида олиб борилади.


13. Ҳисобланган солиқ суммаси “Давр харажатлари” ҳисобварағининг дебетида ва “Бюджет билан ҳисоб-китоблар” ҳисобварағининг кредитида акс эттирилади.


14. Қатъий солиқнинг тўланган суммаси “Бюджет билан ҳисоб-китоблар” ҳисобварағининг дебетида ва “Ҳисоб-китоб рақами” ҳисобварағининг кредитида акс эттирилади.



V. ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


15. Қатъий солиқ тўловчилар мазкур Низомнинг қоидаларини бузганликлари учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ жавобгардирлар.

Тақдим этилган қатъий белгиланган солиқ ҳисоб-китобида ҳисобга олинмаган жисмоний кўрсаткичлар аниқланган тақдирда бу ҳолат солиқ  солиш объектини яшириш сифатида қаралади.


VI. ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИНИНГ НАЗОРАТИ


16. Мазкур Низомга амал қилинишининг назорати Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.





Низомга

1-ИЛОВА


Юридик шахснинг штампи

Давлат солиқ инспекциясига

___________________________________________________________туман (шаҳар)

Солиқ тўловчи_________________________________________________

(юридик шахснинг номи ва жисмоний шахснинг Ф.И.Ш.)

Ҳисоблаш учун жавобгар шахс __________________________________

(мансаби, Ф.И.Ш.)

СТИР








Телефон_______________________________________________

Солиқ тўловчининг манзили___________________________

Ҳисобрақами_________________________________________

(банк муассасасининг номи, коди)


  _____________________________________________________ қатъий солиқни

(юридик шахснинг номи, жисмоний шахснинг Ф.И.Ш.)


тўловчиси сифатида ҳисобга туриш тўғрисида

Аризаси

____________________________________________ни қатъий солиқ тўловчиси

(юридик шахснинг номи, жисмоний шахснинг Ф.И.Ш.)

сифатида рўйхатга олишингизни сўраймиз.


Ташкилот раҳбари  __________________________________ ________________

(Якка тадбиркор)   (имзо)         (Ф.И.Ш.)

Бош ҳисобчи   __________________________________ _____________________

(имзо)      (Ф.И.Ш.)

200      йил “      ” ______________





Низомга

2-ИЛОВА


Юридик шахснинг штампи

Давлат солиқ инспекциясига

Солиқ тўловчи

_______________________________туман (шаҳар)

(юридик шахснинг номи)

_____________________________________________________

(жисмоний шахснинг  Ф.И.Ш.)

Ҳисоблаш учун жавобгар шахс __________________________

_______________________________________________________

(мансаби, Ф.И.Ш.)


СТИР 








Телефон________________________________________________

Солиқ тўловчининг манзили____________________________

Ҳисоб рақами__________________________________________

(банк муассасасининг номи, коди)



Тўланиши лозим бўлган қатъий солиқнинг

ҲИСОБ-КИТОБИ

Фаолият тури

Тадбиркорлик субъектининг жойлашган жойи


Физик кўрсаткичлар

Қатъий солиқ ставкаси (энг кам иш миқдорига нисбатан)

Бюджетга тўланиши лозим бўлган қатъий солиқ суммаси




Номи

Ўлчов бирлиги

Ишловчиларнинг сони, умумий майдон



1








2








3

Жами:

х

х

х

х

х




Время: 0.0149
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск