Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизими /

Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг ялпи даромадга солинадиган солиқ бўйича бюджет билан ҳисоб-китоб қилиши Тартиби (ЎзР ВМ ВМ 10.04.1998 й. 153-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 10 апрелдаги

153-сон қарорига

ИЛОВА



Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг

ялпи даромадга солинадиган солиқ бўйича

бюджет билан ҳисоб-китоб қилиши

ТАРТИБИ


УМИМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг ялпи даромадга солинадиган солиқ бўйича бюджет билан ҳисоб-китоб қилиши тартибини белгилаб беради.

2. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари даромад (фойда) солиғи, қўшилган қиймат солиғи, экология солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер солиғи, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, бошқа маҳаллий солиқлар ва йиғимлар тўлаш ўрнига (мулк солиғидан ташқари) бюджетга ялпи даромад солиғи тўлайдилар.

Мазкур қоида юқорида айтиб ўтилган корхоналар томонидан олинадиган барча даромадларга татбиқ этилади, ишлаб чиқариш фаолиятидан олинган даромадлар бундан мустасно.

Агар савдо ва умумий овқатланиш корхоналари савдо фаолияти билан биргаликда маҳсулот ишлаб чиқариш билан ҳам шуғулланса, у ҳолда улар алоҳида ҳисобни юритишлари керак ҳамда ишлаб чиқариш фаолияти бўйича қонун ҳужжатлари билан корхоналарнинг мазкур тоифаси учун назарда тутилган солиқлар ва йиғимларни тўловчилар ҳисобланади.

Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари мулк солиғи, бож тўловлари, давлат божлари, лицензия йиғимлари, бюджетдан ташқари фондларга ажратмаларни умумий белгиланган тартибда тўлайдилар.

Савдо корхоналари Вазирлар Маҳкамаси ва жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан берилган ер учун ижара ҳақидан озод қилинади.


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР


3. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ялпи даромад солиғи тўловчилар ҳисобланади.

Давлат статистика органининг рўйхатдан ўтказиш карточкасида кўрсатилган корхона фаолияти коди ялпи даромад солиғи тўловчини аниқлашнинг асосий мезони ҳисобланади.


4. 3-бандда кўрсатилган солиқ тўловчилар кейинги ўринларда "корхоналар" деб аталади.



СОЛИҚ СОЛИШ ОБЪЕКТИ ВА СОЛИҚНИ

ҲИСОБЛАБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


5. Корхонанинг ялпи даромади даромад солиғи солиш объекти ҳисобланади. Ялпи даромад таркибига қуйидагилар киритилади:

сотилган товарларнинг харид ва сотиш қиймати ўртасидаги тафовут;

о перациялар ўтказиш билан боғлиқ даромадлар, тушумлар. Бунда савдо корхоналарининг ялпи даромадида савдо майдонлари ижарасидан тушган даромадлар ижара харажатлари чиқариб ташланган ҳолда акс эттирилади.

молиявий фаолият бўйича даромадлар ва харажатлар (сальдо);

фавқулодда даромадлар.


6. Солиқ солинадиган базани ҳисоблаб чиқишда 5-бандда назарда тутилган тартибда ҳисоблаб чиқилган ялпи даромад;

ссудалар ва қарзлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисобга олиш ставкалари доирасида ва ундан ортиқча фоизлар тўлаш;

қимматли қоғозлар чиқариш ва тарқатиш билан боғлиқ харажатлар ўрнига тикланади.

Солиқ солиниши керак бўлган дивидендлар ва фоизлар сифатида олинадиган даромадлар улар тўланадиган манбада ялпи даромаддан чиқариб ташланади.

Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан тўланадиган дивидендлар ва фоизларга (банк кредити учун фоизлардан ташқари) умумий белгиланган тартибда солиқ солинади.



ЯЛПИ ДАРОМАД СОЛИҒИ СТАВКАЛАРИ


7. Ялпи даромад солиғи:

корхона фаолияти турига (улгуржи савдо, чакана савдо, умумий овқатланиш);

корхона жойлашган жойга (шаҳар, қишлоқ, олис ва тоғли туманлар);

ялпи даромаднинг товар оборотига нисбати сифатида аниқланадиган корхонанинг даромадлилик даражасига боғлиқ равишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган табақалаштирилган ставкалар бўйича тўланади.

Бунда асосий ставкалар даромадлиликнинг белгиланган даражасига мувофиқ келувчи ялпи даромадга нисбатан қўлланилади.


8. Даромадлилик даражасини белгилашда солиқ солиш мақсадида:

"Маҳсулот сотиш";

"Асосий воситаларни сотиш ва бошқа шаклда ҳисобдан чиқариш";

"Бошқа активларни сотиш";

жарималар, пенялар ва олинган неустойкалар юзасидан "Фойда ва зарарлар" счётлари бўйича кредит оборотлари товар обороти таркибига киритилади.

Консигнация шартларида, шунингдек воситачилик шартларида товарни сотувчи ҳамда кейинчалик нақд пул маблағларини комитентларга берувчи корхоналар даромадлилик даражасини белгилашда солиқ солиш мақсадида товарнинг сотилиши қийматини товар оборотига киритадилар.


9. Фаолиятнинг бир нечта турини (улгуржи савдо, чакана савдо, умумий овқатланиш) амалга оширувчи корхоналар фаолиятнинг тегишли турлари учун белгиланган ставкалар бўйича солиқ тўлайдилар. Фаолиятнинг айрим турлари бўйича мустақил ҳисобга олиш мавжуд бўлмаган тақдирда корхоналар улар томонидан амалга ошириладиган фаолият турларига белгиланган энг юқори ставкалар бўйича солиқ тўлайдилар.



ЯЛПИ ДАРОМАД СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚИШ

ТАРТИБИ ВА ТЎЛАШ МУДДАТЛАРИ


10. Ялпи даромад суммаси ялпи даромад миқдоридан, даромад олиш даражасидан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда солиқ тўловчилар томонидан аниқланади.

Бунда савдо корхоналарининг ялпи даромад солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш ҳар ойда ўсиб борувчи якун бўйича амалга оширилади.

11. Ялпи даромад солиғи бўйича ҳисоб-китоб солиқ тўловчилар томонидан ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмай ҳар ойда тақдим этилади.

Ялпи даромад солиғи ҳисоб-китоби шакли Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилади ҳамда белгиланган тартибда солиқ тўловчиларга етказилади.


12. Солиқ тўловчилар ялпи даромад солиғини ҳисоб-китобларни топшириш учун белгиланган муддатдан кечиктирмай тўлайдилар.


13. Бюджет билан ҳисоб-китоб қилишнинг бухгалтерия ҳисоби "Бюджет билан ҳисоб-китоблар" счёти, "Ялпи даромад солиғи" субсчёти бўйича юритилади. Белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқилган солиқ "Бюджет билан ҳисоб-китоблар" счёти кредити, "Ҳисобланган солиқлар" счётидаги "Ялпи даромад солиғи" субсчёти бўйича акс эттирилади.

Солиқ суммасининг ўтказилиши "Бюджет билан ҳисоб-китоблар" счёти дебети, "Ялпи даромад солиғи" субсчёти, "Ҳисоб-китоб счёти" счёти кредити бўйича акс эттирилади.



СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


14. Солиқ тўловчилар солиқнинг тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва ўз вақтида тўланиши учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИНИНГ

НАЗОРАТ ҚИЛИШИ


15. Солиқлар ҳақидаги қонунларнинг тўғри қўлланилиши устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига, "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.



ЎзР Ҳукумати қарорларининг тўплами, 1998 й., 4-сон, 14-модда






































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск