язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар/ ЎзР ВМ 25.12.2013 й. 341-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 25.12.2013 й. 341-сон Қарори

билан тасдиқланган Низомнинг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 21.07.2014 й. 199-сон Қароридан олдинги таҳрири



III бўлимнинг олдинги таҳрири


III. ЭКСПОРТ КОНТРАКТЛАРИНИ ҲИСОБГА

ОЛИШ ВА ИЖРО ЭТИШ ТАРТИБИ


16. Экспорт контрактлари экспорт қилувчи хорижий валютада талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамларини очган жой бўйича ваколатли банкда ҳисобга олиниши керак.

Экспорт қилувчида Ўзбекистон Республикасининг турли ваколатли банкларида хорижий валютада бир нечта ҳисоб рақамлари мавжуд бўлган тақдирда экспорт контракти фақат экспорт қилувчи томонидан танланган битта ваколатли банкда ҳисобга қўйилади. Бунда контракт бўйича хорижий валютадаги барча маблағлар, башарти қонун ҳужжатларида ўзга ҳол белгиланмаган бўлса, тўлиқ ҳажмда контракт ҳисобда турган ваколатли банкка тушиши керак.

Экспорт контрактларини давлат божхона хизмати органларида ҳисобга қўйиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


17. Экспорт контрактларини ваколатли банкларда ҳисобга қўйиш ариза берилган пайтдан бошлаб 8 (саккиз) иш соати мобайнида амалга оширилади.


18. Экспорт контракти шартларидаги исталган ўзгартириш ва қўшимчалар қўшимча битим билан қайд этилиши керак. Қўшимча битимлар ваколатли банкда ва божхона органларида ҳисобга қўйилиши лозим/керак.


19. "Навоий" ЭИИЗ қатнашчилари экспорт қилинадиган товарлар, ишлар ва хизматлар учун ҳақ тўлаш ва ҳисоб-китоб қилишнинг ўзлари учун қулай шартлари ва шаклларидан фойдаланишга ҳақлидир.


20. Экспорт қилувчилар юклаб жўнатилган товарлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун хорижий валютадаги тушум уларнинг ҳисоб рақамларига ўз вақтида ва тўлиқ тушмаганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.