язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар/ Давлат божхона қўмитасининг 15.10.2010 й. 01-02/12-24-сон "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонасида товарларни расмийлаштиришда божхона юк декларациясини тўлдириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида Қарори (АВ томонидан 12.11.2010 й. 2154-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.11.2010 й.

N 2154




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

15.10.2010 й.

N 01-02/12-24


ҚАРОРИ


"Навоий" эркин индустриал-иқтисодий

зонасида товарларни расмийлаштиришда

божхона юк декларациясини тўлдириш

қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

(2010 йил 22 ноябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси, "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сон, 230-модда) 6-моддасига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 апрелдаги 120-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 17-сон, 215-модда) билан тасдиқланган "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудида алоҳида божхона режими тўғрисидаги низомга мувофиқ Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонасида товарларни расмийлаштиришда божхона юк декларациясини тўлдириш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.



Раис                                                                                             С. Носиров



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 46-сон, 418-модда.