язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.04.2009 й. 105-сон "Навоий" эркин иқтисодий зонаси фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.04.2009 й.

N 105


"НАВОИЙ" ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Навоий вилоятида эркин иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисида" 2008 йил 2 декабрдаги ПФ-4059-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Навоий вилояти ҳокимлиги:

Навоий вилоятининг Кармана туманидаги "Дўстлик" агрофирмасининг 300, 302, 303, 313, 314, 317, 318, 319, 329, 336, 337, 338, 343, 344 контурларида жойлашган, доимий эгалик қилинадиган 120,96 гектар ер участкасини белгиланган тартибда ажратсин ҳамда турар жой комплекси қуриш учун Кореянинг "KOREAN AIR" компаниясига доимий фойдаланишга берсин;

ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларнинг белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 15-сон, 189-модда.