язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар/ Махсус индустриал зоналар (МИЗ)/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.08.2013 й. 234-сон "Эркин иқтисодий зоналар қатнашчиларига ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.08.2013 й.

N 234


ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАР

ҚАТНАШЧИЛАРИГА ЕР УЧАСТКАЛАРИ

БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Эркин иқтисодий зоналар қатнашчиларига ер участкалари беришнинг ягона тартибини белгилаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Ҳудудида эркин иқтисодий зоналар ташкил этиладиган вилоятлар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар эркин иқтисодий зоналар қатнашчиларига ер участкалари бериш бўйича материалларни келишиш ва расмийлаштиришни белгиланган муддатларда таъминласинлар.

3. Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари ҳамда "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси уч ой муддатда "Ангрен" махсус индустриал зонаси ва "Жиззах" махсус индустриал зонаси ҳудудида қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг сифатини белгилаган ҳолда турар жойлар, бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дов-дарахтларнинг дастлабки қийматини белгиласинлар.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ангрен" махсус индустриал зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 29 майдаги 146-сон қарорининг 3-банди бешинчи хатбошисидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 5-сон, 35-модда) "ва" ҳамда "ер участкаларидан фойдаланиш тўғрисида" сўзлари чиқариб ташлансин.


5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 2 сентябрь, 35-сон, 469-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 8-сон, 62-модда