язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар/ Махсус индустриал зоналар (МИЗ)/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.2013 й. 130-сон "Жиззах" эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.05.2013 й.

N 130


"ЖИЗЗАХ" ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ

ЗОНАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жиззах" эркин иқтисодий зонасини барпо этиш тўғрисида" 2013 йил 18 мартдаги ПФ-4516-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Қуйидагилар:

"Жиззах" эркин иқтисодий зонаси дирекциясининг устави 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Бошқарув ходимлари сони 5 нафар ва 5-иловага мувофиқ тузилмага эга бўлган "Жиззах" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси (кейинги ўринларда "Жиззах" ЭИЗ дирекцияси деб аталади) давлат унитар корхонаси ташкил этилсин.

Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади) "Жиззах" ЭИЗ ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар сони кўпайишига қараб "Жиззах" ЭИЗ дирекцияси тузилмасига ва ходимлари сонига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

3. Белгилансинки, "Жиззах" ЭИЗ дирекцияси:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан таъсис этилади;

"Жиззах" ЭИЗ бюджети маблағлари ҳисобига таъминланади;

Жиззах вилояти эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади) томонидан қабул қилинган қарорларга мувофиқ "Жиззах" ЭИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказади;

инвесторлар билан "Жиззах" ЭИЗ ҳудудида инвестициялаш тўғрисида битимлар, Маъмурий кенгаш қарорларига мувофиқ давлат мулкини нолга тенг харид қиймати бўйича сотиш тўғрисида "Жиззах" ЭИЗ қатнашчилари билан шартномалар тузади;

ўз зиммасига қабул қилинган мажбуриятларнинг инвесторлар томонидан зарур тарзда бажарилишини назорат қилади, кейинчалик унинг натижаларини Маъмурий кенгашга тақдим этади;

"Жиззах" ЭИЗ фаолиятини тезкор бошқариш бўйича бошқа функцияларни амалга оширади.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2013 - 2014 йиллар даврида "Жиззах" МИЗ дирекцияси таъминоти учун, кейинги йилларда унинг ўзини ўзи молиялаштиришга ўтиши шарти билан, асосланган ҳисоб-китоблар бўйича Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан маблағлар ажратсин.


5. "Жиззах" МИЗ дирекцияси қуйидаги манзилга жойлаштирилсин: Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, Ш. Рашидов шоҳ кўчаси, 63-уй.

Жиззах вилояти ҳокимлиги "Жиззах" МИЗ дирекциясини кўрсатилган манзил бўйича хизмат хоналари билан бепул таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 15 майдаги

130-сон қарорига

5-ИЛОВА



"Жиззах" эркин иқтисодий зонаси дирекциясининг

ТУЗИЛМАСИ*







Директор

1 нафар














































































ЭИЗ инфратузилмасини ривожлантириш шўъбаси

1 нафар

ЭИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш шўъбаси

1 нафар


Инвесторлар билан ишлаш шўъбаси

1 нафар


Бухгалтерия

1 нафар







Бошқарув ходимлари сони - 5 нафар.



*) Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши томонидан "Жиззах" ЭИЗ Дирекцияси секторлари бошқарув ходимларининг сонига "Жиззах" ЭИЗ ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар кўпайишига қараб ўзгартиришлар киритилиши мумкин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 20 май, 20-сон, 256-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 5-сон, 30-модда