ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ташқи сиёсий фаолиятни тартибга солиш / Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги ваколатхоналари фаолиятини тартибга солиш / Алоҳида ваколатхоналар / Европа /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.01.1997 й. 2-сон "Женева шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузурида Ўзбекистон Республикасининг Доимий ваколатхонасини очиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.01.1997 й.

N 2


ЖЕНЕВА ШАҲРИДАГИ БИРЛАШГАН

МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИ БЎЛИМИ

ВА БОШҚА ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТЛАР

ҲУЗУРИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИ-

КАСИНИНГ ДОИМИЙ ВАКОЛАТХО-

НАСИНИ ОЧИШ ТЎҒРИСИДА


Ҳамкорликни кенгайтириш ва унинг янги соҳаларини аниқлаш, шунингдек, вазирликлар ва идораларнинг Женева шаҳрида жойлашган халқаро ташкилотлар билан ўзаро алоқаларини фаоллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Женева шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузурида Ўзбекистон Республикасининг Доимий ваколатхонаси таъсис этилсин.


2. Женева шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Доимий ваколатхонасининг штат жадвали ва 1997 йил учун харажатлар сметаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Женева шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Доимий ваколатхонаси ходимлари сони 1997 йил учун 5 кишидан иборат қилиб белгилансин, улардан дипломатик таркиб ходимлари - 4 киши, маъмурий-техник ходимлар - 1 киши.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ходимларнинг бутланишига қараб харажатлар сметасига мувофиқ 1997 йил учун зарур маблағлар ажратсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда штат жадвалига мувофиқ Женева шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Доимий ваколатхонасининг дипломатик ходимлари таркибини бутлаш учун номзодлар юзасидан таклифлар киритсин.


4. Женева шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Доимий вакили маиший, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси вазирига тенглаштирилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 6 январдаги

2-сон қарорига

2-ИЛОВА



Женева шаҳридаги БМТ бўлими ва бошқа халқаро

ташкилотлар ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси

Доимий ваколатхонасининг 1997 йил учун

ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИ

N

Моддалар номи

Харажатлар суммаси




АҚШ долларида


сўмларда


1.

Иш ҳақи фонди


141600



2.

Тиббий суғурта қилиш ёки тез тиббий ёрдам (10 %)


14160


3.

Моддий-хўжалик харажатлари, шу жумладан:


224690



а) бино, қароргоҳ ва уй-жойларни ижарага олиш


126000



б) бино, қароргоҳ ва уй-жойлар харажатлари


31200



в) телефон, факс, телекс, электрон почта учун абонент ҳақи тўлаш харажатлари


31890



г) канцелярия ва почта-телеграф харажатлари


9600



д) тилларни ўрганиш, маълумотнома адабиёти, даврий нашрларга обуна бўлиш


2000



е) ходимларнинг болаларини мактабда ўқитиш (йилига 2400 доллар х 10 бола)


24000


4.

Асбоб-ускуналар ва жиҳозлар сотиб олиш, шу жумладан:


118000



а) бино учун


77600



б) уй-жойлар учун


40400


5.

Автотранспорт сотиб олиш ва уни сақлаш, шу жумладан:


184580



а) сотиб олиш учун


135000



б) сақлаш харажатлари


49580


6.

Бино ва қароргоҳ хавфсизлигини таъминлаш ва муҳандислик ҳимояси


15000


7.

Хизмат сафари харажатлари


65220

1587650

8.

Вакиллик харажатлари


15000


9.

Сувенирлар сотиб олиш



100000

10.

Республика газета ва журналларига обуна бўлиш



8000


Жами:

778250

АҚШ доллари


1695650 сўм

































Время: 0.0079
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск