Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар /

Ўзбекистон Республикасининг 31.10.1990 й. 136-XII-сон "Милиция ходимларини ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилишни кучайтириш тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

31.10.1990 й.

N 136-XII



МИЛИЦИЯ ХОДИМЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ ВА

ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШНИ

КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА

Жумҳуриятнинг етилган иқтисодий ва ижтимоий муаммоларини ҳал этиш фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни кучайтиришни, жиноятчиликка қарши кураш, жамоат тартибини сақлаш юзасидан кечиктирмай чора-тадбирлар кўриш зарурлигини тақозо этади. Бундай шароитларда милиция ходимлари хавфсизлигини, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ғоят муҳим аҳамият касб этади. Милиция ходимларини ўлдириш, қуролини олиб қўйиш мақсадида уларга ҳужум қилиш, уларнинг хизмат фаолиятига аралашиш ҳоллари оз эмас. Бу эса меҳнаткашларнинг адолатли норозилигини келтириб чиқармоқда.

Милиция ходимларининг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояланганлигини кучайтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


I. 1. Милиция ходимлари давлат ҳокимиятининг вакили эканлиги, давлатнинг алоҳида ҳимоясида бўлиши белгилаб қўйилсин. Милиция ходимининг қонуний талабларини барча фуқаролар ва мансабдор шахслар бажаришга мажбурдирлар.

Милиция ходими қонуний талабини бажармаслик, шунингдек, уни ҳақоратлаш, унга қаршилик кўрсатиш, дўқ-пўписа қилиш, зўрлик ишлатиш ва унинг ҳаётига тажовуз қилиш, шунингдек, милиция ходимининг зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришига тўсқинлик қилувчи бошқа хатти-ҳаракатларни қилиш Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган жавобгарликка олиб келади.


2. Милиция ходимининг кўрсатмалари фуқароларнинг, у ҳуқуқбузар, жабрланувчи ёки гувоҳ бўлишидан қатъий назар, кўрсатмалари билан тенг равишда далилий аҳамиятга эгадир.

Зарур мудофаа, ўта зарурат бўлган ҳолатда ёки касбига кўра ўринли таваккалчилик қилиш ҳолатда милиция ходими томонидан содир этилган хатти-ҳаракатлар гарчанд Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида кўзда тутилган жиноий ҳаракатлар кўринишида бўлса ҳам, жиноят деб ҳисобланмайди.


3. Милиция ходими турар-жой майдони тақсимлашда, уйга телефон ўрнатишда, мактабгача болалар тарбия муассасаларидан ўрин беришда имтиёзлардан, транспортнинг барча турларига навбатсиз билет сотиб олиш, меҳмонхонага жойлашиш ҳуқуқидан фойдаланади, шунингдек, ижтимоий-маиший таъминотнинг бошқа масалаларини ҳал этишда халқ депутатлари маҳаллий Советларининг қарорларида кўзда тутилган тартибда имтиёзлардан фойдаланади. Милиция ходимининг ҳаёти тегишли бюджет маблағлари ҳисобидан давлат ижтимоий суғуртасидан албатта ўтказилиши керак.

Милиция ходими ўз хизмат вазифасини ёки ижтимоий бурчини бажараётганлиги муносабати билан унинг мулкига етказилган зарар тегишли бюджет маблағлари ҳисобидан тўла ҳажмда тўланади, сўнгра суд орқали бу зарар айбдордан ундириб олинади.


4. Милиция ходими тартибни сақлаш ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ўз хизмат вазифаларини бажараётганида қасддан ўлдирилганда унинг оиласига тегишли бюджет маблағлари ҳисобидан унинг эллик ойлик даромади миқдорида бир йўла нафақа берилиб, сўнгра бу пул айбдорлардан ундириб олиниши белгилаб қўйилсин. Ўз боқувчисини йўқотганлиги муносабати билан ҳалок бўлганнинг оиласига қонунда кўрсатилганига мувофиқ пенсия белгилансин.

Милиция ходимига у ўзининг профессионал фаолияти билан шуғуллана олмайдиган даражада оғир тан жароҳатлари етказилганда тегишли бюджет маблағларидан 25 ойлик даромади миқдорида пул тўланиб, сўнгра бу пул айбдорлардан ундириб олиниши, шунингдек, унинг мансаб оклади билан пенсияси ўртасидаги фарқ тўланиши белгилаб қўйилсин.

Енгилроқ тан жароҳатлари етказилганда тегишли бюджет маблағлари ҳисобидан 5 ойлик даромади миқдорида пул тўланиб, сўнгра бу пул айбдорлардан ундириб олиниши белгилансин.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                               И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1990 й., 31-33-сон, 355-модда












































Время: 0.1881
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск