язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Резидентларнинг хориждаги инвестицион фаолияти/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.08.2005 й. 189-сон "Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо-инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.08.2005 й.

N 189



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРИ ТОМОНИДАН

ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАРДАГИ УЛАР ТАШКИЛ ЭТГАН

САВДО   УЙЛАРИ,   ВАКОЛАТХОНАЛАР,   КОРХОНАЛАР

ОРҚАЛИ, ШУНИНГДЕК ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

САВДО-САНОАТ         ПАЛАТАСИНИНГ         ХОРИЖИЙ

МАМЛАКАТЛАРДАГИ САВДО-ИНВЕСТИЦИЯ УЙЛАРИ

ОРҚАЛИ     ОЛИБ     ЧИҚИЛАЁТГАН     ТОВАРЛАРНИ

БОЖХОНАДА     РАСМИЙЛАШТИРИШ     ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо-инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 2000 йил 8 июлдаги 260-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 7-сон, 36-модда);

Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 2 февралдаги 65-18-сон қарорига 6-илованинг 3-банди;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2003 йил 14 январдаги 17-сон қарорига 1-илованинг 26-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 7-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзларининг норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А.Голишев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                Ш.Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 9 августдаги

189-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чэт элга боришлари тартибини ва Ўзбекистон Республикасининг дипломатик паспорти тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1995 йил 6 январдаги 8-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 1-сон, 1-модда) 3-илова 6-рўйхатнинг ўн учинчи хат боши "шунингдек тижорат фаолиятини амалга оширмайдиган хориждаги унинг ваколатхонаси бошлиғи" сўзлари билан тўлдирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда) 4-бандининг иккинчи хат боши "(савдо уйлари, савдо ваколатхоналари, шўъба корхоналар, фирма дўконлари, дилерлик шохобчалари ва консигнация омборлари)" сўзларидан кейин "шунингдек - Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзолари - хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Палатанинг савдо-инвестиция уйлари номига" сўзлари билан тўлдирилсин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 32-33-сон, 246-модда.