ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона тўловлари / Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.03.2006 й. ПҚ-308-сон "Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларни кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

23.03.2006 й.

N ПҚ-308



ШАХСИЙ ЁРДАМЧИ, ДЕҲҚОН ВА ФЕРМЕР

ХЎЖАЛИКЛАРИДА  ЧОРВА  МОЛЛАРНИ

КЎПАЙТИРИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантириш чора-тадбирлари изчил амалга ошириб борилаётгани, аҳолига қўшимча ер майдонлари берилаётганлиги, шунингдек уларга давлат томонидан тизимли ёрдам кўрсатиб келинаётгани шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида чорва моллар кўпайишига, ички истеъмол бозорини чорвачилик маҳсулотлари билан тўлдиришга имконият яратди.

Айни пайтда шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш, биринчи навбатда қорамол боқиш ва етиштириш, шу асосда қишлоқ аҳолисининг бандлик даражасини кўтариш ва оилалар даромадини оширишнинг мавжуд имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаяпти. Чорва мол боқаётган шахсларни иш билан банд аҳоли тоифасига киритиш ва уларни ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари ҳал этилмаган. Хўжаликларни зотдор, сермаҳсул чорва мол билан, омухта ем ва ширали озуқа билан таъминлаш борасидаги ишлар қониқарсиз аҳволда, зооветеринария ва бошқа сервис хизматлари кўрсатиш бўйича инфратузилма тармоғи, шунингдек шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида чорвачиликни ривожлантиришни микрокредитлаш тизими яхши йўлга қўйилмаган.

Аҳолини, айниқса қишлоқ аҳолисини иш билан таъминлаш ва шу асосда оилалар даромадини оширишнинг муҳим омили сифатида чорва моллари, энг аввало қорамол боқаётган деҳқон ва фермер хўжаликлари сонини кўпайтириш учун зарур ҳуқуқий ва иқтисодий шарт-шароитлар яратиш мақсадида:


1. Белгилансинки, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш билан банд бўлган шахслар, ўзлари етиштирган чорвачилик маҳсулотларидан қандай фойдаланишидан қатъи назар, иш билан таъминланган аҳоли тоифасига киритилади ва "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ пенсия билан таъминланиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида қорамол ўстириш билан шуғулланувчи жисмоний шахсларга пенсиялар тайинлашда меҳнат стажи улар томонидан йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида ихтиёрий тартибда ижтимоий солиқ тўланган тақдирда ҳисоблаб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларда қорамол боқаётган ва чорвачилик маҳсулотлари етиштираётган фуқароларнинг иш билан бандлиги тўғрисидаги низомни тасдиқласин, унда меҳнат дафтарчаларини очиш ва юритиш, меҳнат органларида ҳисобга олиш, пенсия тайинлаш учун меҳнат стажини ҳисоблаш ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартибини белгиласин.

2. 2006-2010 йиллар даврида шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллари, биринчи навбатда қорамоллар сонини кўпайтиришни рағбатлантириш дастури маъқуллансин, унда:

минтақалар бўйича шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида қорамоллар сонини 1-2-иловаларга* мувофиқ кўпайтириш;

зооветеринария пунктлари ва чорва молларини сунъий урчитиш пунктлари тармоғини 3-иловага* мувофиқ кенгайтириш;

4-иловага* мувофиқ зотли молларни шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларига аукционлар орқали сотиш назарда тутилсин.

Дастурнинг тасдиқланган параметрлари сўзсиз бажарилишини таъминлаш учун шахсий масъулият қишлоқ ва сув хўжалиги вазири (С.Исмоилов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари зиммасига юклансин.


3.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида чорвачиликни ривожлантириш учун фуқароларга ўзини ўзи бошқариш органлари - маҳалла қўмиталарининг кафиллиги остида тижорат банклари томонидан имтиёзли мақсадли микрокредитлар ажратишнинг соддалаштирилган тартибини тасдиқласин.

4. "Ҳомийлар ва шифокорлар йили" Дастурига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан қишлоқ жойлардаги эҳтиёжманд ва кўп болали оилаларга, энг аввало мактабгача ва мактаб ёшидаги болалари бўлган оилаларга ҳар бир қишлоқ тумани бўйича камида 100-200 оилани қамраб олган ҳолда, ҳомийлар, шунингдек нодавлат хайрия ташкилотларининг маблағлари ҳисобига бир бош сигир бериш йўли билан хайрия ёрдами кўрсатиш бўйича аниқ тадбирлар ишлаб чиқилгани маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Қишлоқ жойлардаги эҳтиёжманд кўп болали оилаларга қорамолни бепул бериш шартлари тўғрисидаги низомни тасдиқласин, унда чорва мол боқиш кўникмалари, шароит ва имкониятлари мавжудлиги, жумладан омухта ем ва ширали озуқа билан таъминлаш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда эҳтиёжманд оилаларни аниқлашнинг қатъий мезонлари назарда тутилсин.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси билан биргаликда дон маҳсулотлари корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган омухта ем, шу жумладан шартномалар бўйича фермер хўжаликларидан сотиб олинадиган дондан ишлаб чиқариладиган омухта емни шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари бемалол олишини кенгайтириш чора-тадбирлари амалга оширилишини, 6-иловага* мувофиқ, туман марказлари ва йирик аҳоли пунктларида ихтисослаштирилган савдо шохобчаларини ташкил этиш учун зарур омборхоналарни бериш йўли билан таъминласинлар.

7. 2006-2010 йиллар даврида шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар, биринчи навбатда қорамоллар сонини кўпайтиришни рағбатлантириш дастури амалга оширилишини таъминлаш бўйича қабул қилиниши зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати 8-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда ушбу қарор талабларини амалга ошириш бўйича Ҳукумат қарорини қабул қилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.

Дастурнинг бажарилиши йилнинг ҳар чорагида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари мажлисларида кўриб чиқилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                              И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 12-13-сон, 104-модда.








































Время: 0.0038
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск