Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона тўловлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.08.1997 й. 410-сон "Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг техник жиҳатдан таъминланганлиги даражасини оширишга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.08.1997 й.

N 410



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШИНИНГ ТЕХНИК ЖИҲАТДАН

ТАЪМИНЛАНГАНЛИГИ ДАРАЖАСИНИ

ОШИРИШГА ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


1997-1998 йилларда қишлоқ хўжалигини юқори унумли машина-трактор, ерга ишлов берувчи ва ўрим-йиғим техникаси билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

ҳукумат комиссияси томонидан мавжуд паркнинг қишлоқ хўжалиги техникаси аҳволи комплекс тадқиқ этилганлиги, республика аграр секторини тубдан техника қайта жиҳозлашни таъминловчи машиналар билан ҳар йили тўлдириб бориш нормативлари белгиланганлиги;

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки "Ўзқишлоқхўжалик-таъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси томонидан АҚШ Эксимбанки ва "Ўзкейсагролизинг" қўшма корхонаси билан биргаликда кредит ва молиявий лизинг шартларида импорт қилинадиган техниканинг айрим турларини етказиб бериш масалалари ишлаб чиқилганлиги;

"Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси ва "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси томонидан бир қанча етакчи хорижий компаниялар билан биргаликда янги қишлоқ хўжалиги машиналари ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўриш, тузилаётган қўшма корхоналар доирасида хизмат кўрсатувчи сервис марказларини ташкил этиш ниҳоясига етказилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компаниясининг:

импорт бўйича харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги машиналари учун улардан фойдаланишдаги ишончлиликни ошириш ва республикада мукаммал тузатиш-тиклаш ишларини олиб бориш учун база яратиш мақсадида эҳтиёт қисмлар ва ишчи органлари ишлаб чиқаришни саноат асосида ўзлаштириш тўғрисидаги таклифи 1-иловага* мувофиқ;

холдинг таркибига кирувчи корхоналар ва хорижий фирмалар билан қўшма корхоналарнинг қишлоқ хўжалиги машиналарининг асосий турларини ишлаб чиқариш дастури тўғрисидаги таклифи 2-иловага мувофиқ;

қишлоқ хўжалиги машиналари ва агрегатлари ишлаб чиқарувчи янги қўшма корхоналар ташкил этиш бўйича инвестицияга оид ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги таклифи 3-иловага мувофиқ қабул қилинсин.


5. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 1997/98 йилларда республика шароитларида синаб кўрилган қишлоқ хўжалиги техникасини 4-иловага мувофиқ харид қилишга оид таклифига розилик берилсин, бунда қуйидагилар назарда тутилсин:

шоли ўриш комбайнларини етказиб бериш "Ўзкейсагролизинг" қўшма корхонаси томонидан таъминланздиган лизинг операцияси шартларида амалга оширилади;

ҳайдов тракторлари, шунингдек, ғалла ўриш комбайнлари етказиб бериш бўйича контрактлар қийматининг 85 фоизи АҚШ Эксимбанкининг суғурта қопламаси остида хорижий банкларнинг тўлов муддати 5 йил бўлган кредитлари ҳисобига маблағ билан таъминланади;

контракт қийматининг 15 фоизи миқдоридаги аванс тўлови ҳамда ҳайдов тракторлари ва ғалла ўриш комбайнлари харид қилиш учун маблағ билан таъминлашни ташкил этиш харажатлари "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

хорижий банклар кредитларини ва улар бўйича фоизларни тўлаш "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси даромадлари ҳамда республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири жалб қилинадиган кредитлар бўйича АҚШ Эксимбанкига ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатини белгиланган тартибда беришга вакил қилинсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолати бўйича юридик хулосани белгиланган тартибда берсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки белгиланган тартибда кредит битимини тузсин ва АҚШ Эксимбанки суғурта қопламаси остидаги хорижий банк маблағлари "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитасига қайта молиялаштирилишини таъминласин.


11. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси республикага импорт бўйича келтириладиган тракторлар ва комбайнлар учун бож пошлиналари ҳамда йиғимлар тўлашдан озод қилинсин.


12. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар 1998 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалиги машиналарининг янги турларини харид қилишни қатъий равишда танлов асосида амалга оширсинлар. Тушадиган таклифларни танлов асосида танлаб олиш мақсадида махсус қўшма ишчи комиссияси тузилсин.


13. Белгилансинки, мазкур қарорга мувофиқ қишлоқ хўжалигига етказиб бериладиган барча техника машина-трактор парклаои балансига берилади.

Ушбу техникаларни ажратиш кўрсатиб ўтилган паркларнинг техник базаси, сервис ҳолати ва умуман таъминланганлиги билан боғлиқ равишда амалга оширилсин.


14. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари хўжаликлар томонидан ишлаб турган қишлоқ хўжалиги паркидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, қишлоқ хўжалиги машиналарининг асосланган ҳолда ҳисобдан чиқарилиши ва янгиланишининг назорат қилиниши учун шахсан жавоб берадилар.


15. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитасининг Тошкент қишлоқ хўжалигини ирригациялаш ва механизациялаш муҳандислари институти ҳузурида замонавий қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш ва унга сервис хизмати кўрсатиш учун муҳандис-техник ходимлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув маркази ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикасида ва вилоятларда чет эллардан сотиб олинадиган ва чет эл технологиясидан фойдаланган ҳолда қўшма корхоналарда тайёрланадиган тракторлар ва мураккаб машиналарда ишлаш учун механизаторлар тайёрловчи ҳамда уларнинг малакасини оширувчи доимий ишлайдиган курслар ташкил этсин.


16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.




































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск