язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар/ Суверенитет. Конституция. Давлат рамзлари. Давлат тили/ Ўзбекистон Республикасининг 12.12.2011 й. ЎРҚ-305-сон "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 90-моддасига тузатиш киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 10.11.2011 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 05.12.2011 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

12.12.2011 й.

N ЎРҚ-305



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ 90-МОДДАСИГА

ТУЗАТИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2011 йил 10 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2011 йил 5 декабрда маъқулланган



Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 90-моддасига ушбу тузатиш давлат бошқарувининг демократик принципларини, социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ўзгаришларни амалга оширишда Олий Мажлиснинг роли ва аҳамиятини мустаҳкамлаш борасида мамлакатимизда кечаётган жараёнларни, шунингдек ривожланган демократик мамлакатларнинг кўпчилигида қабул қилинган давлат қурилиши амалиётини ҳисобга олган ҳолда киритилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига тузатиш тўғрисидаги мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 12 ноябрда Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги "Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси" мавзуидаги маърузасида белгиланган вазифалар нуқтаи назаридан давлат бошқаруви ва жамият қурилиши соҳасидаги демократик ўзгаришларнинг мантиқий давомидир.


1-модда. 1992 йил 8 декабрда ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 4-модда; 1994 йил, N 1, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 3-4, 27-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 162-модда; 2008 йил, N 12, 637-модда; 2011 йил, N 4, 100-модда) 90-моддасининг иккинчи қисмидаги "етти йил" деган сўзлар "беш йил" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига тузатиш тўғрисидаги мазкур Қонун у кучга кирганидан сўнг сайланадиган Ўзбекистон Республикаси Президентига нисбатан қўлланилади.


3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. Каримов



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, 12/1-сон, 343-модда