ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Халқаро ҳамкорлик / Давлатлараро ҳамкорлик органлари фаолиятини ташкил этиш масалалари / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикасининг 03.07.1992 й. 650-XII-сон "Ўзбекистон Республикасининг дипломатия ходимлари учун дипломатия даража ва мартабалари белгилаш тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

03.07.1992 й.

N 650-XII



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДИПЛОМАТИЯ ХОДИМЛАРИ УЧУН ДИПЛОМАТИЯ

ДАРАЖА ВА МАРТАБАЛАРИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ушбу Қонун "Дипломатия муносабатлари тўғрисида"ги 1961 йилги Вена Конвенцияси ҳамда халқаро ҳуқуқ нормалари ва қоидаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг дипломатия ходимлари учун дипломатия даражалари ва мартабаларини белгилаб беради.



1-модда.


Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси дипломатия ваколатхоналари бошлиқларининг 3 даражаси белгиланади:

чет давлат бошлиғи ҳузурида аккредитация қилинадиган Фавқулодда ва Мухтор Элчи;

чет давлат бошлиғи ҳузурида аккредитация қилинадиган Фавқулодда ва Мухтор Вакил;

чет давлат ташқи ишлар вазири ҳузурида аккредитация қилинадиган Ишончли Вакил.

Ўзбекистон Республикаси ваколатхоналарининг бошлиқлари мансуб бўлиши лойиқ кўрилган даража дипломатия муносабатлари ўрнатаётган давлатлар ўртасидаги аҳдлашувдан белгилаб қўйилади.



2-модда.


Ўзбекистон Республикасида қўйидаги дипломатия мартабалари - Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги ваколатхоналари дипломатия ходимларига бериладиган алоҳида хизмат унвонлари белгиланади:

Фавқулодда ва Мухтор Элчи;

Биринчи даражали Фавқулодда ва Мухтор Вакил;

Иккинчи даражали Фавқулодда ва Мухтор Вакил;

Биринчи даражали маслаҳатчи;

Иккинчи даражали маслаҳатчи;

Биринчи даражали биринчи котиб;

Иккинчи даражали биринчи котиб;

Биринчи даражали иккинчи котиб;

Иккинчи даражали иккинчи котиб;

Учинчи котиб;

Атташе.


3-модда.


Фавқулодда ва Мухтор Элчи, биринчи ва иккинчи даражали Фавқулодда ва Мухтор Вакил мартабалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари билан берилади.

Ана шу масалалар юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири киритади.

Бошқа дипломатия мартабалари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг буйруғи билан берилади.

Бу мартабаларни бериш ҳақидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг малака комиссияси киритади.

Малака комиссиясининг таркиби ва у ҳақдаги низомни Ўзбекистон Республикасининг ташқи ишлар вазири тасдиқлайди.

Дипломатия мартабалари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигининг раҳбар ва масъул ходимларига ҳам берилиши мумкин.



4-модда.


Бирламчи дипломатия мартабаси - атташе дипломатия хизматида камида бир йил ишлаган кишига берилади.

Дипломатия ваколатхоналарининг ходимларига навбатдаги учинчи котиб, иккинчи котиб мартабалари малакасига ҳамда хоҳ марказий девонда, хоҳ Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги муассасаларида камида 2-3 йил, биринчи котиб, маслаҳатчи мартабалари эса камида 3-4 йил хизматни муваффақиятли ўтаганлигига қараб берилади.

Ишдаги катта ютуқлари учун дипломатия ваколатхонасининг ходими белгиланган муддатдан олдин юқорироқ дипломатия мартабаси беришга тавсия этилиши мумкин.


5-модда.


Фавқулодда ва Мухтор Элчи, Фавқулодда ва Мухтор Вакил, мартабалари бир умрга берилади.

Бошқа дипломатия мартабасига эга бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимидан пенсияга чиққанлари тақдирда уларнинг бу мартабалари сақланиб қолади.


6-модда.


Фавқулодда ва Мухтор Элчи, Фавқулодда ва Мухтор Вакил, дипломатия мартабаларидан Ўзбекистон Республика Ташқи ишлар вазирлигининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари билан маҳрум этилади.

Дипломатия ваколатхоналарининг бошқа аъзолари хусусида бу масала юзасидан қарорни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг малака комиссияси тақдимига кўра Ташқи ишлар вазири қабул қилади.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                         И. Каримов



“Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси”, 1992 йил, N 9, 350-модда








































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск