ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Суверенитет. Конституция. Давлат рамзлари / Давлат герби, мадҳияси, байроғи. Пойтахт /

Ўзбекистон Республикасининг 10.12.1992 й. 768-XII-сон "Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

10.12.1992 й.

N 768-XII



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ МАДҲИЯСИ ТЎҒРИСИДА


1-модда.


Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг матни ва мусиқавий таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).



2-модда.


Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир.



3-модда.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси:

1) Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш чоғида - у қасамёд қабул қилганидан сўнг;

2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сессияларининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ялпи мажлисларининг очилиши ҳамда ёпилиши чоғида;

3) Ўзбекистон Республикасида нишонланадиган умуммиллий байрамларга бағишланган тантанали йиғилишлар ва мажлисларнинг очилиши чоғида;

4) давлат телевидение ва радиоэшиттириш компаниялари томонидан ҳар куни - кўрсатув ва эшиттиришлар бошланишидан аввал ва тугаганидан сўнг, кўрсатув ва эшиттиришлар кечаю кундуз олиб борилганида эса соат 6 да ва соат 24 да, янги йил кечасида - соат 24 да;

5) республика ҳаётидаги муҳим тарихий воқеаларни нишонлаш юзасидан, атоқли сиёсий, давлат, ҳарбий арбоблар, халқ қаҳрамонлари, фан, адабиёт ва санъат арбоблари шарафига ўрнатилган ҳайкаллар, шунингдек монументлар, ёдгорликлар ва бошқа иншоотларнинг очилиши чоғида;

6) давлат органлари, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган маросимлар ва бошқа тантанали тадбирлар вақтида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғини кўтариш чоғида;

7) расмий сафар билан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган хорижий давлатлар давлат ва ҳукумат бошлиқларини кутиб олиш ва кузатиш чоғида - тегишли хорижий давлатнинг давлат мадҳияси ижро қилиб бўлинганидан кейин;

8) ҳарбий маросимларни ўтказиш вақтида - Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг умумҳарбий уставларига мувофиқ;

9) умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида - янги ўқув йили бошланиши ва ўқув йили тугаши маросимлари чоғида;

10) спорт майдонларида - Ўзбекистон Республикаси чемпионатларини, миллий терма командалар иштирокида халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида ҳамда халқаро спорт мусобақаларининг Ўзбекистон Республикаси спорт терма командаларининг вакиллари бўлган ғолибларини мукофотлаш маросимларини ўтказиш вақтида;

11) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари сайловлари ёки референдум кунлари - овоз бериш ўтказиладиган биноларда соат 8.00 да ижро этилади.


4-модда.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси унга нисбатан лозим даражадаги ҳурмат таъминланган ҳолда умуммиллий байрамлар ва тантанали тадбирлар вақтида ижро этилиши мумкин.



5-модда.


Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси оркестр, хор, ҳам оркестр-ҳам хор томонидан ёки ўзга вокал ва чолғу асбоблари билан ижро этилиши мумкин. Бунда овоз ёзиб олиш воситаларидан фойдаланилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси вокал ҳамда вокал-чолғу асбоблари билан ижро этилган тақдирда тўлиқ ижро этилади, чолғу асбобларининг ўзида ижро этилган тақдирда эса мадҳия қисман ижро этилишига йўл қўйилади - ашуланинг бошланиши ва нақорат бир мартадан айтилади.



6-модда.


Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси мадҳиянинг ушбу Қонун билан тасдиқланган матни ва мусиқавий таҳририга айнан мувофиқ ҳолда ижро этилмоғи лозим.



7-модда.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси кўпчилик ҳузурида ижро этилганда, агар қонунчиликда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, ҳозир бўлган кишилар мадҳияни тик туриб ва ўнг қўл кафтини кўкракнинг чап томонига қўйиб, ҳарбий ёки давлатнинг бошқа хизматидаги махсус кийимдаги шахслар эса қўлини бош кийимига қўйиб тинглайди.

Агар Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг ижро этилиши Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг кўтарилиши билан биргаликда амалга оширилса, ҳозир бўлган кишилар унга юзи билан бурилади.



8-модда.


Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини:

ҳарбий қисмларда, ҳарбий кемаларда ижро этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси ижро этилаётган пайтда ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий салом бериши - ҳарбий уставлар билан;

ички ишлар органларида ижро этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси ижро этилаётган пайтда ички ишлар органларининг оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркибидан бўлган шахсларнинг салом бериши - Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруқлари билан белгиланадиган қоидалар билан;

таълим муассасаларида ижро этиш - Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор ташкилотлар билан келишиб туриб белгилаб қўядиган қоидалар билан тартибга солинади.


9-модда.


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида республика ва халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги манфаатдор ташкилотлар билан келишиб туриб белгилаб қўядиган қоидаларга мувофиқ ижро этилади.

Халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ижро этиш маросими халқаро спорт ташкилотларининг мавжуд амалиётини инобатга олган ҳолда белгиланади.


10-модда.


Хорижий давлатлар ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг муассасалари ва ташкилотлари ўтказадиган тадбирлар вақтида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси ўша мамлакат тажрибаси ва маҳаллий урф-одатларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги белгилаб қўядиган қоидаларга мувофиқ ижро этилади.


11-модда.

Ички ишлар органларида, таълим муассасаларида, спорт мусобақалари вақтида, шунингдек хорижий давлатлар ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг муассасалари ва ташкилотлари тегишли тадбирлар ўтказган вақтда Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ижро этиш қоидалари ушбу Қонун талабларига асосланиб белгиланади.


12-модда.

Ушбу Қонуннинг ижросини таъминлаш тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари зиммасига юклатилади.

Ушбу Қонуннинг ижро этилиши устидан назорат ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.



13-модда.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, шунингдек Ўзбекистонда турган бошқа шахслар Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ҳурмат қилиши шарт.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисидаги қонунчилигини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                          И. Каримов



“Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси”, 1993 йил, 1-сон, 52-модда





























Время: 0.1604
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск