язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Банк операциялари/ Марказий банк Бошқарувининг 10.11.2012 й. 32/2-сон "Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 16.11.2012 й. 2205-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.11.2012 й.

N 2205-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

10.11.2012 й.

N 32/2


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит

операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2012 йил 26 ноябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 70-модда) қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 20 февралдаги ПФ-3968-сон "Тижорат банкларида аҳоли омонатлари шартларини либераллаштириш ҳамда кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил 8-9-сон, 35-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 31 декабрдаги 42/1-сон қарори (рўйхат рақами 2205, 2011 йил 4 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 9-сон, 97-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                            Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит

операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 12-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Омонатчи омонат қолдиғи, кирим-чиқим амалиётлари, омонат муддатининг тугаш вақти ва омонат бўйича бошқа зарур маълумотларни "SMS-банкинг" дастуридан фойдаланган ҳолда мобиль алоқа телефони ёки омонатчига берилган алоҳида идентификация рақами, логин ва пароль ёрдамида ўрнатилган инфокиоскалар ёки тадбиркорлар хонасидаги компьютерга ўрнатилган махсус дастур ёхуд банкнинг Интернет тармоғидаги веб-сайти орқали очилган шахсий кабинетларига кириб олиши мумкин.".


2. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлари муддатсиз ҳисобланади. Банк омонати шартномасида омонатни омонатчининг биринчи талаби билан қайтариш ва белгиланган фоизлар тўлаш шартлари бўлиши лозим.".


3. 34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Муддатли омонатлар қисқа ва узоқ муддатли бўлиши мумкин. Бунда бир йилгача муддатга қабул қилинган омонатлар қисқа муддатли омонатлар, бир йилдан ортиқ муддатга қабул қилинган омонатлар узоқ муддатли омонатлар ҳисобланади.".


4. 50 ва 51-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"50. Омонат дафтарчаси муқовасига банкнинг тўлиқ номи ва логотипи (фирма белгиси), унинг ички томони биринчи бетида банк филиалининг номи, жойлашган ери (почта манзили), омонатчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, омонат тури, номи, фоизи ва муддати, 20 та белгили шахсий ҳисобварақ рақами, валюта тури, назоратчи, бош бухгалтер ва филиал раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми ва имзоси ҳамда филиал муҳри ўрни учун жой кўрсатилиши лозим.

51. Омонат дафтарчасининг иккинчи ва кейинги варақларига омонат бўйича амалиётларни қайд этувчи жадвал туширилиши, унда "Сана" (йил, кун, ой), "Кирим", "Чиқим", "Қолдиқ", "Фоизлар" ҳамда кассир, назоратчи, бош бухгалтер ва филиал раҳбари томонидан имзо қўйиш учун тегишли устунлар бўлиши шарт.".


5. 56, 70, 81, 110 ва 116-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. 60-банд қуйидаги мазмундаги "16" кичик банди билан тўлдирилсин:

"16) Омонат дафтарчаси (мазкур Йўриқноманинг 16-иловаси).".


7. 61-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"61. Мазкур Йўриқноманинг 60-бандида назарда тутилган ҳужжатлар (омонат дафтарчаси бундан мустасно) компьютернинг тегишли дастури орқали тўлдирилиши ва қоғозга чиқарилиши ҳамда ушбу ҳужжатлар унда кўрсатилган шахслар томонидан шахсан имзоланиши шарт.".


8. 72-банд қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Жисмоний шахсларга очилган ҳисобварақлар белгиланган тартибда Банк депозиторлари миллий ахборот базасида рўйхатга олинади.".


9. 77-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"77. Шахсий ҳисобварақ омонатчиларга бир марталик операция учун омонат дафтарчаси бермаган ҳолда очилиши мумкин. Бунда банк омонати шартномасида ва омонатчи томонидан шахсий ҳисобварақ очиш учун ёзилган аризада "омонат дафтарчаси расмийлаштирилмаган ҳолда" деб кўрсатилиши лозим.

Пул маблағлари қонун ҳужжатларига мувофиқ нақд пулсиз шаклда омонатчининг шахсий ҳисобварағига келиб тушган ҳолларда, пул маблағлари аризада кўрсатилган ҳисобвараққа омонат дафтарчаси расмийлаштирилмаган ҳолда ўтказилади ёки нақд пулда тўлаб берилади.".


10. 91-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"91. Омонат кассаси Бош банк раҳбарининг буйруғига асосан ёпилганда, мазкур омонат кассаси омонатчиларнинг Шахсий ҳисобварақ варақчалари буйруқда кўрсатилган бошқа омонат кассасига ўтказилади.".


11. 93, 98 ва 143-бандлардаги "29842 - Ҳаракатсиз депозит мажбуриятлари" деган сўзлар "842 - тартиб рақами билан очилган "20206 - Жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. 96-банд "назоратчи" деган сўздан кейин "ҳамда омонат бўлинмасининг масъул ходими" сўзлари билан тўлдирилсин.


13. 106-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"106. Омонатчи шартнома шартларига рози бўлган тақдирда, унга омонат ҳисобварағи очилади ва Шахсий ҳисобварақ варақчаси расмийлаштирилади. Омонатчи томонидан Кирим ордери, Сўнгги назоратга хабарнома ва Шахсий ҳисобварақ варақчаси имзоланади ва назоратчига тақдим этилади.".


14. 109-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"109. Назоратчи Кирим ордери асосида компьютер дастурига бошланғич омонат суммасини киритади ва Шахсий ҳисобварақ варақчасига омонатчининг шахсий ҳисобварағи рақами, фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йили ва жойи ҳамда манзили ҳақидаги маълумотларни ёзиб қўяди.".


15. 113-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"113. Тасдиқнома ва Омонат дафтарчаси назоратчи томонидан расмийлаштирилади.".


16. 115-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"115. Назоратчи Тасдиқнома ва Омонат дафтарчасини имзолаш учун кассирга беради.".


17. 117-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"117. Кассир томонидан Тасдиқнома ва Омонат дафтарчаси имзоланади ва Омонат дафтарчаси филиал раҳбари ва бош бухгалтерига имзолаш учун тақдим этилади. Филиал раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланган Омонат дафтарчаси ва Тасдиқнома кассир томонидан омонатчига берилади.".


18. Қуйидаги мазмундаги 117-1 - 117-4-бандлар билан тўлдирилсин:

"117-1. Тасдиқнома омонатнинг қабул қилинганлигини омонатчи Омонат дафтарчасини олгунига қадар тасдиқловчи қатъий ҳисобда турувчи ҳужжат ҳисобланади. Тасдиқнома омонатчи, назоратчи ва кассир томонидан имзоланади.

117-2. Омонат кассалари иш вақти тугагандан сўнг барча ҳужжатлар, пул ва бошқа қимматликларни шу куннинг ўзида инкассация хизмати орқали банк филиалига етказиб беришлари шарт.

117-3. Омонат бўлинмасининг сўнгги назоратчиси томонидан омонат кассаларининг ҳужжатлари назоратдан ўтказилиб, банк бухгалтерияси томонидан тегишли бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади ҳамда нақд пуллар шу куннинг ўзида айланма кассага кирим қилинади.

117-4. Омонат дафтарчаси очилганда ва ёпилганда кассир, назоратчи, бош бухгалтер ва филиал раҳбари томонидан имзоланади. Омонат дафтарчасида қайд этиладиган бошқа кирим ва чиқим операциялари назоратчи ва кассир томонидан имзоланади.".


19. 126-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"126. Назоратчи картотекадаги Шахсий ҳисобварақ варақчасидаги омонатчининг фамилияси, исми, отасининг исмини, имзосини ва омонат қолдиғини омонат дафтарчасидаги маълумотлар билан солиштиради ҳамда Кирим ордери асосида компьютер дастури ва Омонат дафтарчасига қўшимча маблағ суммасини киритади.".


20. Қуйидаги мазмундаги 151-1 - 151-6-бандлар билан тўлдирилсин:

"151-1. Дастлабки омонатни қабул қилган банк филиали қаерда жойлашганлигидан қатъи назар, шу банкнинг барча филиаллари томонидан омонатчининг биринчи талабига кўра нақд пул маблағлари чекланмаган тарзда берилади.

Бунда омонатчи тегишли филиал раҳбари номига ёзма равишда ариза билан мурожаат қилади. Аризада омонат қайси банк филиалига қўйилганлиги, унинг суммаси, омонат тури, муддати ва фоизлари кўрсатилади ҳамда олинадиган омонат суммасининг миқдори қайд этилади.

151-2. Ариза филиал раҳбари томонидан дарҳол кўриб чиқилиб, аризага ўз резолюциясини қўйган ҳолда ижро учун омонат бўлинмасига берилади. Банк филиали назоратчиси омонатчини аризасига мувофиқ чақириб, ундан шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва Омонат дафтарчасини олади. Назоратчи Омонат дафтарчасининг ички томони биринчи бетида қайд қилинган маълумотларнинг мавжудлигини текширади.

151-3. Омонатчи Чиқим ордерини тўлдириб, омонат бўлинмаси масъул ходимига беради. Омонат бўлинмаси масъул ходими Омонат дафтарчасида қайд қилинган маълумотларни омонатчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан солиштиради ва уларнинг ўзаро мос эканлигига ишонч ҳосил қилгандан сўнг компьютер дастурига киритади.

Киритилган маълумотлар мазкур банкнинг Ягона ахборот базаси билан мос келишини солиштиради ҳамда омонатчининг шахсий ҳисобварағида маблағ борлиги тасдиқлангандан сўнг Чиқим ордерини имзолаб, кассирга беради.

151-4. Кассир Чиқим ордери ва аризада кўрсатилган суммани таққослаб, тўғрилигига ишонч ҳосил қилгандан сўнг тегишли маблағни омонатчига беради.

151-5. Омонатчига омонат маблағини берган банк филиали Чиқим ордерини дарҳол электрон почта манзили орқали Шахсий ҳисобварақ варақчаси очилган банк филиалига юборади.

Банк филиали электрон Чиқим ордерини бир нусхада қоғозга чиқариб, уни омонатчининг Шахсий ҳисобварақ варақчасига қайд қилади ва чиқим амалиётини амалга оширади.

151-6. Омонат суммаси ва унга ҳисобланган фоизлар тўлиғича омонатчига берилган ҳолларда, Омонат дафтарчаси омонат маблағини берган банк филиалида қолиши лозим.".


21. 173-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"173. Омонат дафтарчаси варақлари ёзувлар билан тўлганда ёки яроқсиз ҳолга келганда ёки йўқолганда омонатчига янги Омонат дафтарчаси расмийлаштирилади.".


22. 222-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"222. Омонат дафтарчалари, Тасдиқномалар ва Шахсий ҳисобварақ варақчалари қатъий ҳисобда турувчи бланк сифатида Бош банк ва "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси ўртасида тузиладиган шартнома асосида ягона шаклдаги махсус ҳимоя белгилари билан таъминланган қоғозда тайёрланиб, Бош банк томонидан банкнинг барча филиалларига етказилади.".


23. Қуйидаги мазмундаги 222-1-банд билан тўлдирилсин:

"222-1. Омонат дафтарчаси, Тасдиқнома ва Шахсий ҳисобварақ варақчаси мазкур Йўриқноманинг 1, 4 ва 16-иловаларига мувофиқ бир хил босма серия ва рақамли ягона ҳужжатлар ҳисобланади. Омонат дафтарчаси ва Шахсий ҳисобварақ варақчасидаги кирим-чиқим амалиётлари қайд этиладиган сатрлар сони бир хил бўлиши зарур.

Омонат дафтарчаси, Тасдиқнома ва Шахсий ҳисобварақ варақчасидан бирортаси ёзувлар билан тўлган ёки яроқсиз ҳолга келган ёки йўқолган тақдирда, омонатчига бошқа бир хил босма серия ва рақамли янги Омонат дафтарчаси, Тасдиқнома ва Шахсий ҳисобварақ варақчаси расмийлаштирилади.".


24. 233-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"233. Аниқланган ноқонуний операциялар учун назоратчи, кассир, сўнгги назоратчи, бош бухгалтер ва филиал раҳбари жавобгардир.".


25. Мазкур Йўриқноманинг 1 ва 4-иловалари ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2 ва 3-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

Ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА

   

   

  

Ўзбекистон Республикаси банкларида

депозит операцияларини амалга ошириш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага

16-ИЛОВА









(БАНК НОМИ ВА ЛОГОТИПИ)













ОМОНАТ ДАФТАРЧАСИ
















        

ОМОНАТЧИ ДИҚҚАТИГА!


q Банк омонатлар бўйича мажбуриятларни белгиланган муддатда ва тўлиқ бажаришни ўз зиммасига олади.

q Банклардаги омонатлар Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди билан ҳимояланган.

q Банк ўз мижозларига турли операциялар ва уларнинг ҳисоб-китоб ҳолатига тегишли бўлган ахборотларнинг сир сақланишига кафолат беради.

q Омонат дафтарчасининг рақами мавжудлигига эътибор қаратинг.

q Омонатчига ҳар бир омонат тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақ варақчаси юритилади, ушбу варақчада омонат бўйича ҳар бир бажарилган операция омонатчининг имзоси билан тасдиқланиши лозим.

q Омонат қабул қилинганда, банк томонидан омонатчига омонат қабул қилинганлигининг тасдиғи сифатида Тасдиқнома берилади.

q Омонат дафтарчасига омонатчи томонидан бирон-бир ёзув киритилиши тақиқланади.

q Омонат маблағлари омонат дафтарчаси ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан банкка тақдим этилган ҳолда берилади.




ОМОНАТ ДАФТАРЧАСИ


СЕРИЯ _____ __________-СОН

Банк номи


Филиал манзили


Омонатчи



(Ф.И.О., имзо)

Ҳисобварақ рақами


Валюта тури


Омонат тури



(номи, йиллик фоизи, муддати)

            

(бошқа шартлари)

Назоратчи





(Ф.И.О.)


(имзо)

Бош бухгалтер





(Ф.И.О.)


(имзо)

Филиал раҳбари





(Ф.И.О.)


(имзо)

   

М.Ў.




ҲИСОБВАРАҚ N ___________________________

Омонатга дастлабки сумма





миқдорида қабул қилинди



(имзо)

Филиал раҳбари

         




(рақам ва сўз билан)




       




Бош

        



(имзо)

бухгалтер

        





         

Топширди



Омонатчи

         



(имзо)


   

Сана


Кирим


Чиқим


Қолдиқ


Фоизлар


Имзолар


кассир


назо-

ратчи


бош

бухгал-

тер*


филиал

раҳбари*


























































































































































































































































































































































Омонат қолдиғи "___" серия "___________-сонли омонат дафтарчасига ўтказилди.

      




"____" _____________ 20___ й.

(имзо)


(назоратчи, Ф.И.О.)



    




"____" _____________ 20___ й.

(имзо)


(кассир, Ф.И.О.)



ЭСЛАТМАЛАР:


q Омонат дафтарчаси банк томонидан омонат бўйича бажарилган операцияларни тасдиқловчи ва омонат бўйича олинган мажбуриятларни кафолатловчи ҳужжат ҳисобланади.

q Омонат ёпилган тақдирда, омонат дафтарчаси банкка қайтарилиши шарт.

q Омонат дафтарчасини бегона шахсларга бериш қатъиян ман этилади (ишончнома орқали бериш ҳоллари бундан мустасно).

q Омонатлар бўйича амалиётлар ҳақидаги маълумотларни "SMS-банкинг" дастуридан фойдаланган ҳолда мобиль алоқа телефони ёки омонатчига берилган алоҳида идентификация рақами, логин ва парол ёрдамида ўрнатилган инфокиоскалар ёки тадбиркорлар хонасидаги компьютерга ўрнатилган махсус дастур ёхуд банкнинг Интернет тармоғидаги веб-сайти орқали очилган шахсий кабинетларга кириб олиш мумкин.





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси банкларида

депозит операцияларини амалга ошириш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага

1-ИЛОВА

Н А М У Н А


ШАХСИЙ ҲИСОБВАРАҚ ВАРАҚЧАСИ

Серия _____ N _________

Омонат дафтарчаси


Серия _____ N __________

Тасдиқнома


Серия _____ N __________

(банк филиали, бўлими номи)


(шахсий ҳисобварақ рақами) N


        

(Омонатчининг фамилияси, исми ва отасининг исми)

         

(манзили)

Паспорт серияси


рақами









(туғилган йили)

Омонат тури


Дастлабки омонат суммаси


Омонат фоизи


%. Валюта тури




Назоратчи










(имзо)












Бош бухгалтер










(имзо)


Омонатчи имзоси









Филиал раҳбари










(имзо)













    

Т/р


САНА


ОМОНАТЛАР ҲАРАКАТИ

БЎЙИЧА АМАЛЛАР


ҲИСОБЛАНГАН

ФОИЗЛАР


НАЗОРАТЧИ

ИМЗОСИ


ОМОНАТЧИ

ИМЗОСИ


КИРИМ


ЧИҚИМ


ҚОЛДИҚ














































































































































































































-сонли шахсий ҳисобварақ варақчасига ўтказилган.


Назоратчи








(Ф.И.О.)


(имзо ва сана)

Белгилар учун

      

        

        


        

         



Омонатчи




Назоратчи





(имзоси)




(имзоси)


          





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

3-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси банкларида

депозит операцияларини амалга ошириш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага

4-ИЛОВА



ТАСДИҚНОМА


Серия_____ N _____________


банк


филиали

Банк филиали коди __________  ____-сонли омонат касса


Омонат қўйилган сана КК.ОО.ЙЙ. вақт СС:ММ

Омонат тури



Валюта тури


       





Омонатчи





(Ф.И.О.)


(имзо)

  

Омонатчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати маълумотлари


           

          


Омонатга қабул қилинган сумма


               

(рақам ва сўз билан ёзилади)

Шахсий ҳисобварақ рақами


Назоратчи





(Ф.И.О.)


(имзо)

Кассир





(Ф.И.О.)


(имзо)

М.Ў.        (омонат касса)



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 46-47-сон, 530-модда