язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Банк операциялари/ Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 04.03.2011 й. 2205-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 31.12.2010 й. 42/1-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2011 йил 4 мартда 2205-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2010 йил 31 декабрдаги

42/1-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси банкларида

депозит операцияларини амалга

ошириш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова), "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда), "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 5-6-сон, 54-модда) қонунларига мувофиқ банклар томонидан депозитларни жалб қилиш, қайтариш, фоизлар ҳисоблаш ва тўлаш билан боғлиқ операцияларни бажариш ва назорат қилиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Йўриқномада қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


банк - тижорат ташкилоти бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (кейинги ўринларда Марказий банк деб юритилади) томонидан берилган лицензия асосида банк фаолияти деб ҳисобланадиган юридик ва жисмоний шахслардан омонатлар қабул қилиш ҳамда қабул қилинган маблағлардан таваккал қилиб кредит бериш ёки инвестициялаш учун фойдаланиш, тўловларни амалга ошириш каби фаолиятлар мажмуини амалга оширадиган юридик шахс;


депозит (кейинги ўринларда омонат деб юритилади) - талаб қилиниши биланоқ ёки тўловни амалга оширувчи шахс билан тўловни олувчи шахс ёхуд уларнинг қонуний вакиллари ўртасида келишилган муддатда фоизлар ёки устама ҳақ тўлаган ҳолда ёхуд бундай тўловларсиз қисман ёки ҳаммасини қайтариб бериш шарти билан топшириладиган пул суммаси;


кассир - омонат кассаларга нақд пул ва бошқа қимматликларни қабул қилиш ва чиқим қилиш билан шуғулланувчи ҳамда кассадаги нақд пул ва бошқа қимматликлар қолдиғининг ҳисоботлар бўйича тўғрилигига масъул жавобгар ходим;


назоратчи - омонат кассаларда бажариладиган операциялар бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш, кассанинг кунлик операция ҳисоботларини тайёрлаш билан шуғулланадиган ҳамда кассадаги нақд пул ва бошқа қимматликларнинг тўғри ишлатилишини ва кассир фаолиятини назорат қиладиган масъул жавобгар ходим;


омонатчи - банк билан тузилган банк омонати шартномасида ёки банк омонат сиёсатида назарда тутилган шартлар асосида банк билан келишилган ҳолда банкка маълум пул маблағини ўзи ёки унинг номига келган пул маблағини омонатга қўювчи резидент ёки норезидент шахс;


омонат бўлинмаси - банк ёки унинг филиали биносида ёхуд ундан ташқарида жойлашган омонат касса ва мини-банкларда бажариладиган омонат операцияларининг қонун ҳужжатларига ва банк ички сиёсатига мувофиқлигини назорат қилиш учун масъул бўлинма;


омонат касса - банк филиали жойлашган ҳудудда банк номидан омонат операцияларини бажариш учун банк филиали биноси ёки унинг ташқарисида банк амалиёт кунига уланган ҳолда ташкил қилинган операцион касса;


омонат операциялари - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳамда банкнинг омонатчилар билан тузган банк омонати шартномаси шартлари асосида уларнинг пул маблағларини муайян муддатга жалб этиш, сақлаш, қайтариш, фоизлар ҳисоблаш ва тўлаш ҳамда омонатчи топшириғига асосан омонатдаги пул маблағларини бошқа ҳисобварақларга ўтказишга доир операциялар;


сўнгги назоратчи - омонат кассаларнинг кунлик бажарилган омонат операциялари бўйича сўнгги назоратни амалга оширувчи ходим;


ҳаракатсиз омонатлар - талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлар бўйича 3 йил давомида, жамғарма ва муддатли омонатларнинг муддати тугагандан кейин 3 йил давомида фоизлар ҳисобланишидан ташқари ҳеч қандай операциялар амалга оширилмаган омонатлар;


шахсни тасдиқловчи ҳужжат - Ўзбекистон фуқаросининг миллий паспорти, 16 ёшга тўлмаган фуқароларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси, ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно), хорижий фуқароларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ хорижий фуқаролар тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси.


2. Банк филиалларида мижозлар билан бажариладиган омонат операцияларининг қонун ҳужжатларига ва банк ички сиёсатига мувофиқлигини назорат қилиш учун омонат бўлинмаси ташкил этилиши шарт. Омонат бўлинмаси, Фронт-офис ва Бэк-офис таркибий тузилма сифатида фаолият кўрсатаётган банкларда "Мижозларга чакана банк хизматлари кўрсатувчи бўлим", бошқа ҳолларда банкда омонат операцияларини назорат қилиш бўйича алоҳида бўлинма (бошқарма, бўлим, шўъба) сифатида ташкил этилиши мумкин. Сўнгги назоратчи омонат бўлинмаси таркибида фаолият юритиши лозим.


3. Банк омонати шартномаси омонатчилар ва банк ўртасида ёзма шаклда тузилади. Банк ва омонатчилар ўртасида банк омонати шартномаси, омонат суммаси банк кассасига қабул қилинган ёки омонат ҳисобварағига тегишли маблағ нақд пулсиз келиб тушган кундан бошлаб тузилган ҳисобланади.

Агар омонатга қўйилганлиги омонат дафтарчаси, омонат сертификати ёки банк томонидан омонатчига берилган, қонунга мувофиқ белгиланган банк қоидаларида ва банк амалиётида қўлланиладиган иш муомаласи одатларида бундай ҳужжатлар учун назарда тутилган талабларга жавоб берадиган бошқа ҳужжат билан тасдиқланган бўлса, банк омонати шартномасининг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади.

Муомала лаёқатига эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахс ўз номига ва бошқа шахс номига омонат қўйиши, ўзининг банк омонат ҳисобварағидаги маблағини ўзи ёки вакили орқали мустақил тасарруф этиши, шунингдек бошқа шахслар омонат маблағларини тасарруф этиш учун вакил бўлиши мумкин.

Фуқаро омонатчи бўлган банк омонати шартномаси оммавий шартнома деб ҳисобланади.


4. Омонатчи томонидан қўйиладиган омонатнинг энг кам ва энг кўп миқдори ҳар бир банк томонидан қонун ҳужжатларига асосан мустақил равишда белгиланади.


5. Банк қабул қилиб олган омонатларнинг қайтарилишини таъминлаш учун фойдаланиши шарт бўлган воситалар ва усуллар қонун ҳужжатлари ва банк омонати шартномаси билан белгиланади.

Банк омонатчининг талабига мувофиқ омонатнинг қайтарилиши таъминланганлиги тўғрисида ахборот бериши шарт.

Банк омонатнинг қайтарилишини таъминлаш бўйича мажбуриятларини бажармаган, шунингдек таъминотни йўқотган ёки унинг шартларини ёмонлаштирган тақдирда, омонатчи банкдан омонат суммасини дарҳол қайтариб беришни, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда Фуқаролик кодекси деб юритилади) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова) 327-моддасига мувофиқ унга фоизлар тўлашни ҳамда ўзига етказилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.


6. Банк омонати шартномаси бўйича шартлар қонун ҳужжатларига зид бўлмаслиги ва омонат операцияларини бажаришда қийинчилик ва чалкашликлар келтириб чиқармаслиги керак.

Банклар томонидан омонатчиларнинг ҳисобварақлари кредитига бошқа ҳисобварақлардан келиб тушган маблағларни киритиб қўйиш учун ҳақ олишлари тақиқланади.


7. Агар банкнинг банк операцияларини бажариш ҳуқуқини берувчи лицензияси Марказий банк томонидан чақириб олинган тақдирда фуқароларнинг банклардаги омонатлари бўйича ҳақ тўлаш "Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида"ги Қонун (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, 4-5-сон, 70-модда) талаблари асосида амалга оширилади.


8. Омонатчилар ёки уларнинг қонуний вакиллари топшириғига биноан банкнинг омонат ҳисобварағида турган пул маблағлари билан банк операциялари бўйича амалга оширилган хизматлар учун банк томонидан воситачилик ҳақи ундирилиши мумкин.


9. Омонатчи банкдаги омонатини банк омонати шартномаси ва бошқа қонун ҳужжатлари доирасида эркин тасарруф этади, шунингдек ўз омонати бўйича фоиз, ютуқ ёки бошқа шаклдаги даромадларни олиш ҳуқуқига эга.

Омонатчи биринчи талаби бўйича банкдаги омонатини тўлиқ ёки қисман қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Юридик шахслар томонидан қайтариб беришнинг шартномада назарда тутилган бошқа шартлари асосида қўйилган омонатлар бундан мустасно.


10. Банкларда омонат кассаларни ташкил этиш ва уларнинг инкассация қилинишига бўлган талаблар "Тижорат банкларида касса ишларини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқнома"да (рўйхат рақами 1831, 2008 йил 27 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 26-27-сон, 258-модда), омонат ҳисобварақларидан маблағларни мижознинг топшириғига кўра бошқа ҳисобварақларга ўтказиш "Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида"ги низомда (рўйхат рақами 1122, 2002 йил 15 апрель) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил, 7-сон) белгиланган тартибда амалга оширилади.


11. Омонатлар қуйидаги турларга бўлинади:

Талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлар;

Жамғарма омонатлар;

Муддатли омонатлар;

Омонат сертификатлари;

Банклар юқорида қайд этилган омонат турларидан ташқари қонун ҳужжатларига зид бўлмаган, бошқа омонатларни қабул қилишлари мумкин.


12. Банклар омонатлар тўғрисидаги маълумотларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга амал қилган ҳолда сир сақланишини таъминлашлари лозим.

Омонатчи омонат қолдиғи, кирим-чиқим амалиётлари, омонат муддатининг тугаш вақти ва омонат бўйича бошқа зарур маълумотларни "SMS-банкинг" дастуридан фойдаланган ҳолда мобиль алоқа телефони ёки омонатчига берилган алоҳида идентификация рақами, логин ва пароль ёрдамида ўрнатилган инфокиоскалар ёки тадбиркорлар хонасидаги компьютерга ўрнатилган махсус дастур ёхуд банкнинг Интернет тармоғидаги веб-сайти орқали очилган шахсий кабинетларига кириб олиши мумкин.


II. ТАЛАБ ҚИЛИБ ОЛИНГУНЧА

САҚЛАНАДИГАН ОМОНАТЛАР


13. Омонатчиларнинг талаб қилиниши биланоқ бериладиган омонатлар талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлардир. Банк пластик карталаридаги маблағлар талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлар ҳисобланиб, уларнинг ҳаракати алоҳида қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.


14. Банк билан юридик шахс, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркор ҳамда деҳқон хўжаликларининг талаб қилиб олингунча сақланадиган омонат ҳисобварағи бўйича вужудга келадиган муносабатлар банк ҳисобварағи шартномаси билан тартибга солинади.


15. Жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлари бўйича, банк омонатчининг биринчи талабига кўра (агар, банк омонати шартномаси тузилган ва унда бошқа муддатлар кўзда тутилмаган бўлса) омонатчининг тегишли кўрсатмаси банкка келиб тушган куннинг эртасидан кечикмаган ҳолда унинг тўловлар бўйича топшириғини бажариши шарт.


16. Жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлари муддатсиз ҳисобланади. Банк омонати шартномасида омонатни омонатчининг биринчи талаби билан қайтариш ва белгиланган фоизлар тўлаш шартлари бўлиши лозим.

17. Талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлар ҳисоби "Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси"га (рўйхат рақами 773-17, 2004 йил 13 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 32-сон, 369-модда) мувофиқ "20200 - Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар" ҳисобварақларида юритилади.



III. ЖАМҒАРМА ОМОНАТЛАР


18. Банк омонати шартномасида белгиланган муайян мақсадга йўналтириладиган ёки бошқа шартлар асосида жалб қилинган омонатлар жамғарма омонатлар ҳисобланади.


19. Жамғарма омонатлар бўйича банк билан омонатчи ўртасида банк омонати шартномаси тузилиши ва омонатчи шартнома тузганидан сўнг, банк омонати шартномасида кўрсатилган омонат суммаси қўйилиши шарт. Жамғарма омонатлар бўйича банк омонати шартномасига мувофиқ қўшимча маблағлар киритилиши мумкин. Қўшимча маблағлар киритиш тартиби банк омонати шартномасида аниқ белгиланиши лозим.


20. Жамғарма омонатлар мақсадли, ютуқли ва бошқа шартлар белгиланган кўринишларда бўлиши мумкин.


21. Маълум мақсад учун жамғариладиган ва қатъий равишда шу мақсадга йўналтириладиган омонатлар мақсадли жамғарма омонатлар ҳисобланади.


22. Омонатчига фоизлар ютуқ кўринишида тўланадиган омонатлар ютуқли жамғарма омонатлар ҳисобланади. Ютуқлар пул маблағлари, омонатга қўшимча фоизлар ҳисоблаб ёзиш, буюм ва бошқа кўринишларда бўлиши мумкин.


23. Омонат қўйишда банк омонати шартномасида кўрсатилган шартларнинг бажарилиши билан омонатдан фойдаланиш мумкин бўлган учинчи шахс номига қўйилган омонатлар шартли жамғарма омонатлар ҳисобланади. Масалан, "Омонатчи ўқув юртини тугатгандан сўнг омонат берилади" ёки "Вояга етгач берилади" каби шартлар белгиланган бўлиши мумкин. Омонатчининг хоҳишига кўра, шартнинг бажарилиш муддати банк омонати шартномасида кўрсатилиши мумкин. Масалан, "20___ йилда омонатчи ўқув юртини тугатгандан сўнг омонат берилади".


24. Омонатчи жисмоний шахслар хоҳишларига қараб, банк жамғарма омонат ҳисобварақлари бўйича операцияларни амалга ошириши мумкин. Масалан, омонатчи топшириғи асосида банк унинг жамғарма омонат суммасини банкдан олинган кредит ва унга ҳисобланган фоизлар тўловига, коммунал тўловларни амалга ошириш учун йўналтирилиши мумкин.

Бунда, банк омонатчини банк омонати шартномаси шартларига мувофиқ операция бажарилмасдан олдин ёки операция бажарилгандан кейин хабардор қилиш мажбуриятини олади.

Хабар, уни мижоз олганлиги тўғрисида банкка хабар бериш шарти билан почта орқали буюртма хат шаклида ёки бошқа шаклда жўнатилади.


25. Банк омонати шартномасида банк томонидан омонат ҳисобварағи бўйича бажарилган барча операциялар ҳақида хабардор қилиши белгиланган бўлса, банк шартномада кўрсатилган муддатларда жамғарма омонат ҳисобварақларидан кўчирмани омонатчига тақдим қилади.


26. Жамғарма омонат ҳисобварағидан олинган кўчирмалар ва омонат дафтарчасидаги барча ўзгаришларни омонатчи ўрганиб чиқиши ҳамда ҳар қандай номувофиқлик тўғрисида банкка хабар қилиши керак. Банк хабар қилинган номувофиқликнинг сабабларини ўрганиб, уларни бирламчи ҳужжатлар асосида бартараф қилиши ва амалга оширилган ўзгаришлар тўғрисида омонатчига хабар бериши лозим.


27. Агар омонатчи жамғарма омонатни банк омонати шартномасида кўрсатилган ҳолатлар юз бергунга қадар қайтариб беришни талаб қилиш ниятида бўлса, у ўзининг бу ниятидан банкни омонатни олишни мўлжаллаётган санадан камида бир ой олдин хабардор қилиши лозим.


28. Омонатчи жамғарма омонат суммасини банк омонати шартномасида назарда тутилган ҳолатлар вужудга келганидан кейин қайтариб беришни талаб қилмаган ҳолларда, агар банк омонати шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома омонатни талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлар шартлари асосида узайтирилган деб ҳисобланади.


29. Юридик шахс, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркор ҳамда деҳқон хўжаликларининг жамғарма омонатларига маблағлар уларнинг асосий ҳисобварағидан ўтказилади ва омонат муддати тугагач ёки банк омонати шартномаси бекор қилинган ҳолларда жамғарма омонатидаги маблағлар уларнинг асосий ҳисобварағига ўтказиб берилади.


30. Жамғарма омонатлар ҳисоби "Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси"га (рўйхат рақами 773-17, 2004 йил 13 август) мувофиқ "20400 - Жамғарма депозитлар" ҳисобварақларида юритилади.



IV. МУДДАТЛИ ОМОНАТЛАР


31. Банк омонати шартномасида белгиланган муддат тугаганидан кейин қайтариш шарти билан жалб қилинган омонатлар муддатли омонатлар ҳисобланади.


32. Муддатли омонатлар бўйича банк билан омонатчи ўртасида муддатли банк омонати шартномаси тузилиши ва омонатчи шартнома тузилганидан сўнг, муддатли банк омонати шартномасида кўрсатилган омонат суммасини қўйиши шарт. Қўшимча маблағлар киритиш тартиби муддатли банк омонати шартномасида белгиланиши лозим.


33. Агар омонатчи муддатли омонатни муддати тугагунга қадар қайтариб беришни талаб қилиш ниятида бўлса, у ўзининг бу ниятидан банкни омонатни олишни мўлжаллаётган санадан камида бир ой олдин хабардор қилиши лозим.


34. Муддатли омонатлар қисқа ва узоқ муддатли бўлиши мумкин. Бунда бир йилгача муддатга қабул қилинган омонатлар қисқа муддатли омонатлар, бир йилдан ортиқ муддатга қабул қилинган омонатлар узоқ муддатли омонатлар ҳисобланади.

35. Омонатчи муддатли омонат суммасини муддат тугаганидан кейин муддатли банк омонати шартномасида назарда тутилган ҳолатлар вужудга келганидан кейин қайтариб беришни талаб қилмаган ҳолларда, агар муддатли банк омонати шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома омонатни талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлар шартлари асосида узайтирилган деб ҳисобланади.


36. Юридик шахс, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркор ҳамда деҳқон хўжаликларининг муддатли омонатларига маблағлар уларнинг асосий ҳисобварағидан ўтказилади ва омонат муддати тугагач ёки муддатли банк омонати шартномаси бекор қилинган ҳолларда муддатли омонатдаги маблағлар уларнинг асосий ҳисобварағига ўтказиб берилади.


37. Муддатли омонатлар ҳисоби "Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси"га (рўйхат рақами 773-17, 2004 йил 13 август) мувофиқ "20600 - Муддатли депозитлар" ҳисобварақларида юритилади.



V. ОМОНАТ СЕРТИФИКАТЛАРИ


38. Банкка қўйилган омонат суммасини ва омонатчининг (сертификат сақловчининг) омонат суммасини ҳамда сертификатда шартлашилган фоизларни сертификатни берган банкдан ёки шу банкнинг исталган филиалидан белгиланган муддат тугаганидан кейин олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ноэмиссиявий қимматли қоғоз омонат сертификати ҳисобланади.


39. Омонат сертификатлари бланкалар тарзида ҳужжатли шаклда чиқарилади.


40. Омонат сертификатларини чиқариш ҳамда муомалада бўлиши "Банкларнинг депозит (омонат) сертификатларини чиқариш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги низом"да (рўйхат рақами 1859, 2008 йил 24 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 39-сон, 400-модда) белгиланган тартибда амалга оширилади.



VI. ОМОНАТГА ФОИЗЛАР ТЎЛАШ


41. Банк томонидан омонатлар бўйича фоизлар ҳисоблаш "Тижорат банкларида фоизларни ҳисоблаш тўғрисида низом" (рўйхат рақами 1306, 2004 йил 30 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 4-сон, 51-модда) асосида амалга оширилади.


42. Омонатларга тўланадиган фоиз ставкалари банклар томонидан қонун ҳужжатлари талаблари доирасида белгиланади.

Банк омонати шартномасида тўланадиган фоизлар миқдори ҳақида шарт бўлмаган тақдирда, банк талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатларга тўланадиган миқдорда фоизлар тўлаши шарт.


43. Агар банк омонати шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, банк талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатларга тўланадиган фоизлар миқдорини ўзгартириш ҳуқуқига эга.

Банк фоизлар миқдорини камайтирган тақдирда, фоизларнинг янги миқдори фоизлар камайтирилганлиги ҳақида омонатчиларга хабар берилганидан кейин қўйилган омонатларга нисбатан қўлланади. Агар банк омонати шартномасида бошқа муддат назарда тутилган бўлмаса, ушбу хабарга қадар қўйилган омонатларга нисбатан камайтирилган фоизлар миқдори тегишли хабар берилган пайтдан бир ой ўтганидан кейин қўлланади.

Банк, омонат фоизлари миқдорини камайтирганлиги ҳақида шахсан ҳар бир омонатчини расмий равишда хабардор қилиши лозим.


44. Жамғарма ва муддатли омонатлар бўйича банк омонати шартномасида белгиланган фоизлар миқдори, агар шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, банк томонидан бир томонлама камайтирилиши мумкин эмас. Ушбу омонатлар бўйича маблағлар омонатчининг талаби билан унга қайтарилган ҳолларда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, омонат бўйича фоизлар тўланмайди.


45. Банк омонати суммасига фоизлар омонат банкка тушган куннинг эртасидан бошлаб, то у омонатчига қайтарилган ёки бошқа асосларга кўра омонатчининг ҳисобварағидан ўчирилган кундан олдинги кунгача ёзилади. Омонатчининг ҳисобварағи хатланганлиги оқибатида банк ушбу ҳисобварақдаги маблағлардан фойдалана олмаган давр учун фоизлар ёзилмайди.

Агар банк омонати шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, банк омонати суммасига фоизлар ҳар бир ой ўтганидан кейин омонатчининг талаби билан омонат суммасидан алоҳида тўланади, бу муддатда талаб қилиб олинмаган фоизлар эса фоизлар ёзиладиган омонат суммасига қўшилиб боради.

Омонатга топширилган маблағ қўйилган куннинг ўзида тўлиқ ёки қисман қайтадан берилса, фоизларни ҳисоблашда омонат берилган кун ҳисобга олинмайди.

Қўшимча маблағлар қабул қилинганда, фоизлар ҳисоблаш учун операция амалга оширилган кундан кейинги кундан бошлаб, то у омонатчига қайтарилган ёки бошқа асосларга кўра омонатчининг ҳисобварағидан ўчирилган кундан олдинги кунгача ёзилади.


46. Банклар омонатчилар билан келишилган ҳолда омонат бўйича фоизларни олдиндан тўлаб бериши мумкин. Агар омонатчи омонат суммасини муддатдан олдин олиш ниятида бўлса ва омонатнинг ҳақиқатда сақланган муддатига ҳисобланган фоизлар суммаси бўнак тариқасида олдиндан бериб юборилган суммадан кам бўлса, ўртадаги фарқ омонат суммасидан чегириб қолинади.


47. Талаб қилиб олингунча сақланадиган омонат омонатчининг талаби билан, шунингдек муддатли ва жамғарма омонатлар муддати тугаши билан қайтарилганда, шу пайтгача ёзилган ҳамма фоизлар тўланади.


48. Омонатчи жисмоний шахслар томонидан бир неча йиллар учун ҳисобланган фоизлар ёзилмаган омонат дафтарчаси тақдим қилинганда, бу фоизлар суммаси омонат дафтарчасида ҳар бир йил учун алоҳида ёзилади, омонат қолдиғи эса, охирги йил учун ҳисобланган фоизлар ёзувидан кейин фоизлар суммасини қўшган ҳолда сўз билан ёзилади.



VII. ОМОНАТ ДАФТАРЧАСИ


49. Омонат дафтарчаси банк томонидан омонат бўйича бажарилган операцияларни омонатчига ёзма равишда тасдиқловчи ва омонат бўйича олинган мажбуриятларни кафолатловчи ҳужжат ҳисобланади.


50. Омонат дафтарчаси муқовасига банкнинг тўлиқ номи ва логотипи (фирма белгиси), унинг ички томони биринчи бетида банк филиалининг номи, жойлашган ери (почта манзили), омонатчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, омонат тури, номи, фоизи ва муддати, 20 та белгили шахсий ҳисобварақ рақами, валюта тури, назоратчи, бош бухгалтер ва филиал раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми ва имзоси ҳамда филиал муҳри ўрни учун жой кўрсатилиши лозим.

51. Омонат дафтарчасининг иккинчи ва кейинги варақларига омонат бўйича амалиётларни қайд этувчи жадвал туширилиши, унда "Сана" (йил, кун, ой) "Кирим", "Чиқим", "Қолдиқ", "Фоизлар" ҳамда кассир, назоратчи, бош бухгалтер ва филиал раҳбари томонидан имзо қўйиш учун тегишли устунлар бўлиши шарт.

52. Омонат дафтарчасининг иккинчи варағидан бошлаб ҳар бир варақнинг охирида "омонат дафтарчаси ёпилган / омонат қолдиғи янги "____" серия "____" рақамли омонат дафтарчасига ўтказилди" деган ёзув ҳамда назоратчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, имзоси ва сана учун чизиқли жой кўрсатилиши лозим.


53. Омонатнинг асосий шартларини ифодаловчи ёзувлар матни омонат дафтарчаси муқовасининг ички томонларига киритилиши ёки унга илова варағи сифатида жойлаштирилиши мумкин.


54. Агар омонатнинг бошқа ҳолати исбот қилинган бўлмаса, омонат тўғрисида омонат дафтарчасида кўрсатилган маълумотлар банк билан омонатчи ўртасида омонат бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун асос бўлади.


55. Нақд пулсиз шаклда келиб тушган омонат тўлиқ олинганда ёки омонат дафтарчаси йўқолган ҳолда омонатни тўлиқ олиш истаги билдирилганда омонат дафтарчаси расмийлаштирилмайди.

57. Омонат ёпилган тақдирда, омонат дафтарчасини банк қайтариб олиши шарт. Омонат кассаларда омонатчилар омонат дафтарчаларини сақлашга қолдириши тақиқланади.


58. Омонат дафтарчасида бажарилган операциялар бўйича қайд этилган ёзувлар назоратчи ва кассир имзоси билан тасдиқланиши лозим. Омонатчи томонидан омонат дафтарчасига бирон-бир ёзув киритилиши тақиқланади.


59. Банкларда тўлдирилмаган янги омонат дафтарчалари қатъий ҳисобда турувчи бланкалар ҳисобланади ва пул омборхонасида "Тижорат банкларида касса ишларини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқнома"да (рўйхат рақами 1831, 2008 йил 27 июнь) белгиланган тартибда сақланади.



VIII. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ОМОНАТЛАРИ

БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШДА

ЮРИТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР


60. Омонат кассаларда омонат операцияларини бажаришда қуйидаги ҳужжатлар юритилади:

1) Шахсий ҳисобварақ варақчаси (мазкур Йўриқноманинг 1-иловаси);

2) Кирим ордери (мазкур Йўриқноманинг 2-иловаси);

3) Сўнгги назоратга хабарнома (мазкур Йўриқноманинг 3-иловаси);

4) Тасдиқнома (мазкур Йўриқноманинг 4-иловаси);

5) Чиқим ордери (мазкур Йўриқноманинг 5-иловаси);

6) "Аҳоли омонатлари бўйича нақд пул маблағларининг берилишида омонатчиларнинг мурожаатларини қайд этиш дафтари" (мазкур Йўриқноманинг 6-иловаси);

7) "Нақд пулсиз шаклда қабул қилинадиган омонатлар бўйича тузиладиган шартномаларни рўйхатга олиш дафтари" (мазкур Йўриқноманинг 7-иловаси);

8) Нақд пулсиз кирим ордери (мазкур Йўриқноманинг 8-иловаси);

9) Нақд пулсиз чиқим ордери (мазкур Йўриқноманинг 9-иловаси);

10) "Йўқолган омонат дафтарчалари бўйича аризаларни рўйхатга олиш дафтари" (мазкур Йўриқноманинг 10-иловаси);

11) Операцион кундалик (мазкур Йўриқноманинг 11-иловаси);

12) Операцион кундаликка илова (мазкур Йўриқноманинг 12-иловаси);

13) Ишлатилган қатъий ҳисобда турувчи бланкаларни ҳисобдан чиқариш ордери (мазкур Йўриқноманинг 13-иловаси);

14) "Қатъий ҳисобда турувчи бланкаларнинг ҳаракатини ҳисобга олиш дафтари" (мазкур Йўриқноманинг 14-иловаси);

15) "Омонат кассани қўриқлаш хизматига топшириш ва қабул қилиш дафтари" (мазкур Йўриқноманинг 15-иловаси);

16) Омонат дафтарчаси (мазкур Йўриқноманинг 16-иловаси).

61. Мазкур Йўриқноманинг 60-бандида назарда тутилган ҳужжатлар (омонат дафтарчаси бундан мустасно) компьютернинг тегишли дастури орқали тўлдирилиши ва қоғозга чиқарилиши ҳамда ушбу ҳужжатлар унда кўрсатилган шахслар томонидан шахсан имзоланиши шарт.

62. Мазкур Йўриқноманинг 60-бандида назарда тутилган дафтарлар иловаларда келтирилган намунага мувофиқ бўлиши, қаттиқ муқова билан қопланган ва рақамланган, тикилган, варақлар сони ва дафтарни юритиш санаси кўрсатилган ҳолда банк филиали раҳбари, бош бухгалтери ва омонат бўлинмаси бошлиғининг имзолари ва филиал муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.


63. Мазкур Йўриқноманинг 60-бандида назарда тутилган ҳужжатларда ёзувлар тушунарли, тўғри ва аниқ кўринадиган ҳолда ёзилиши лозим. Ёзувларда ҳеч қандай қисқартиришларга йўл қўйилмайди, Операцион кундаликда омонатчининг исми ва отасининг исми бундан мустасно. Масалан: "қабул қилинди" деган сўзлар ўрнига "қаб. қил-ди" деган сўзлар, "Берилди" деган сўз ўрнига "Бер-ди" деган сўз каби.


64. Омонатлар бўйича юритиладиган ҳужжатларни (ордерлар бундан мустасно) расмийлаштиришда йўл қўйилган нотўғри ёзув уни ўқиш имконини берадиган даражада ўчирилиши ва ўчирилган нотўғри ёзув устидан (Шахсий ҳисобварақ варақчасида бўш жойида ёзилади) тўғри маълумотлар ёзилиши ва ёзувга тузатиш киритган ходим тузатиш санасини кўрсатиб, уни имзолаши лозим.


65. Ордерларда ҳеч қандай тузатиш, тозалаш, ўчиришга йўл қўйилмайди. Ордерларда бирор-бир тузатиш мавжуд бўлса, улар бўйича операцияларни амалга ошириш тақиқланади.


66. Омонат дафтарчасида йўл қўйилган нотўғри ёзув устидан чизилади ва амалга ошириладиган операция кейинги бўш сатрда ёзилиши лозим. Тузатиш ҳақидаги ёзув назоратчи томонидан имзоланади ва омонат касса муҳри билан тасдиқланади.


67. Барча қўлда ёзиладиган ҳужжатларга ёзувлар фақат кўк ёки қора рангли, сиёҳли ёки шарикли ручкада амалга оширилади.


68. Мазкур Йўриқноманинг 60-бандида назарда тутилган ҳужжатларда (Шахсий ҳисобварақ варақчаси бундан мустасно) санани кўрсатишда ой номи сўз билан ёзилиши шарт.


69. Омонатчилар томонидан тўлдириладиган ҳужжатларда омонатчининг фамилияси, исми ва отасининг исмини тузатишга рухсат этилмайди.


IX. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ОМОНАТЛАРИ

БЎЙИЧА ШАХСИЙ ҲИСОБВАРАҚЛАР

ОЧИШ, ЮРИТИШ ВА ЁПИШ


71. Банкларда жисмоний шахслар омонатларининг ҳисобини юритувчи шахсий ҳисобварақларни очиш ва ёпиш "Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида"ги Йўриқнома (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 18-сон, 229-модда) асосида амалга оширилади.


72. Жисмоний шахслар омонатларининг ҳисобини юритиш учун "Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси"да (рўйхат рақами 773-17, 2004 йил 13 август) белгиланган ҳисобварақларда 20 та белгили шахсий ҳисобварақлар очилади. Жисмоний шахсларга очилган ҳисобварақлар белгиланган тартибда Банк депозиторлари миллий ахборот базасида рўйхатга олинади.

73. Жисмоний шахсларга шахсий ҳисобварақлар омонат қабул қилингандан сўнг, банкнинг омонат кассада назоратчи томонидан очилади. Шахсий ҳисобварақлар ҳар бир омонатга алоҳида очилади. Икки ёки ундан ортиқ шахсларга битта шахсий ҳисобварақ очилишига йўл қўйилмайди.


74. Шахсий ҳисобварақлар ҳар бир омонат бўйича қатъий кетма-кетликда изчил равишда рақамланади. Бир хил рақамлашга йўл қўйилмайди. Агар битта рақам билан иккита шахсий ҳисобварақ очилган бўлса, улардан бири омонатчи омонат кассага келганда ёпилиши лозим.


75. Шахсий ҳисобварақлар омонат ва унга ҳисобланган фоизлар тўлиқ тўлангандан ёки омонатчининг келмаганлиги сабабли омонат бошқа ҳисобвараққа (ҳаракатсиз ҳисобвараққа) ўтказилгандан кейин ёпилади. Ёпилган шахсий ҳисобварақлар рақамлари қайта тикланмайди ва бошқа шахсий ҳисобварақларни рақамлашда фойдаланилмайди.


76. Шахсий ҳисобварақ рақами омонат дафтарчаси, Шахсий ҳисобварақ варақчаси, Сўнгги назоратга хабарнома, Кирим ордери, Чиқим ордери, Нақд пулсиз кирим ордери ва Нақд пулсиз чиқим ордерида кўрсатилиши шарт.


77. Шахсий ҳисобварақ омонатчиларга бир марталик операция учун омонат дафтарчаси бермаган ҳолда очилиши мумкин. Бунда банк омонати шартномасида ва омонатчи томонидан шахсий ҳисобварақ очиш учун ёзилган аризада "омонат дафтарчаси расмийлаштирилмаган ҳолда" деб кўрсатилиши лозим.

Пул маблағлари қонун ҳужжатларига мувофиқ нақд пулсиз шаклда омонатчининг шахсий ҳисобварағига келиб тушган ҳолларда, пул маблағлари аризада кўрсатилган ҳисобвараққа омонат дафтарчаси расмийлаштирилмаган ҳолда ўтказилади ёки нақд пулда тўлаб берилади.

78. Ҳар бир омонатга очилган шахсий ҳисобварақлар учун Шахсий ҳисобварақ варақчалари тузилади.


79. Шахсий ҳисобварақ варақчасининг "Белгилар учун" сатрида омонат шартлари қайд этилади.


80. Шахсий ҳисобварақ варақчасининг "Белгилар учун" сатрида қилинган қайдлар барча ҳолларда сана кўрсатилиб, назоратчининг имзоси билан тасдиқланиши шарт.

82. Шахсий ҳисобварақ варақчалари аввал омонат турлари ("талаб қилиб олингунча сақланадиган", "муддатли", "жамғарма") бўйича, сўнгра ҳар бир омонат тури ва унга ўрнатилган тартиб рақами асосида ўсиб бориш тартибида картотекага жойлаштирилади.


83. Шахсий ҳисобварақ варақчаси тўлганда, янги қўшимча Шахсий ҳисобварақ варақчаси тузилади ва тўлган Шахсий ҳисобварақ варақчасидаги зарур маълумотлар, омонат қолдиғи ва фоизлари янги қўшимча Шахсий ҳисобварақ варақчасига ўтказилади. Тўлган Шахсий ҳисобварақ варақчасида назоратчи янги варақчанинг тартиб рақамини кўрсатади ва имзо қўяди.


84. Янги Шахсий ҳисобварақ варақчасида омонатчининг имзо намунаси учун жой чизиб қўйилади. Назоратчи очилган янги қўшимча Шахсий ҳисобварақ варақчасини имзолайди.


85. Шахсий ҳисобварақлар бўйича барча очилган янги қўшимча Шахсий ҳисобварақ варақчаларининг юқори ўнг бурчагига Шахсий ҳисобварақ варақчасининг тартиб рақами қўйилади.


86. Картотекада янги қўшимча Шахсий ҳисобварақ варақчаси билан биргаликда бошланғич маблағ топширилганда очилган биринчи Шахсий ҳисобварақ варақчаси ҳам сақланади.


87. Шахсий ҳисобварақ бўйича бир неча Шахсий ҳисобварақ варақчаси тўлган бўлса, амалдаги картотекада фақат жорий йил учун Шахсий ҳисобварақ варақчаси ва биринчи Шахсий ҳисобварақ варақчаси сақланади.


88. Биринчи Шахсий ҳисобварақ варақчасидан ташқари бошқа тўлган Шахсий ҳисобварақ варақчалари шахсий ҳисобварақ ёпилгунга қадар омонат бўлинмасида жорий йилда ёпилган Шахсий ҳисобварақ варақчаларидан алоҳида картотекада сақланади.


89. Йил якунланиб, йиллик ҳисоботлар тузилгандан сўнг ёпилган Шахсий ҳисобварақ варақчалари бўйича тартиб рақами, шахсий ҳисобварақ рақами, омонатчининг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилган рўйхат тузилиб, унга барча ёпилган Шахсий ҳисобварақ варақчаларини илова қилган ҳолда омонат бўлинмасига топширилади.


90. Омонат бўлинмаси томонидан барча омонат кассалар бўйича ёпилган Шахсий ҳисобварақ варақчалари бўйича уч нусхада умумлаштирилган рўйхат тузилади ва банк филиали раҳбари, бош бухгалтер ва омонат бўлинмаси бошлиғи томонидан имзоланади.

Рўйхатнинг биринчи нусхаси омонат бўлинмасида қолади, иккинчи нусхаси омонат кассага қайтарилади, учинчи нусхаси эса ёпилган Шахсий ҳисобварақ варақчалари билан сақлаш учун банк филиали архивига берилади.


91. Омонат кассаси Бош банк раҳбарининг буйруғига асосан ёпилганда, мазкур омонат кассаси омонатчиларнинг Шахсий ҳисобварақ варақчалари буйруқда кўрсатилган бошқа омонат кассасига ўтказилади.

92. Омонат бўлинмаси бошлиғи ва сўнгги назоратчи филиалнинг ҳар бир омонат касса бўйича "ҳаракатсиз омонатлар" мақомига мос бўлган шахсий ҳисобварақларни саралаб чиқади ва уларнинг рўйхати тузилади.


93. Омонат бўлинмаси ҳаракатсиз омонатларнинг ҳар бир омонат касса ва ҳар бир омонат тури бўйича умумий суммасига мемориал ордерни тузади ва уни рўйхатга бириктиради. Ҳаракатсиз омонатлар бўйича шахсий ҳисобварақлардаги қолдиқ суммалар 842 - тартиб рақами билан очилган "20206 - Жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар” ҳисобварағида очилган мос Шахсий ҳисобвараққа ўтказилади.

94. Ҳаракатсиз омонатлар бўйича Шахсий ҳисобварақ варақчалари банк филиали ёки унинг қошидаги марказий омонат кассада алоҳида картотекада сақланади.


95. Дастурий таъминотга эга бўлган банкларда ҳаракатсиз омонатлар бўйича Шахсий ҳисобварақ варақчалари ҳар бир омонат кассанинг ўзида алоҳида картотекада сақланади ва ушбу ҳисобварақлар бўйича операциялар бажарилмаслиги учун омонат бўлинмаси томонидан омонатчи келгунга қадар дастурда тақиқ қўйилади.


96. Омонат бўлинмасида ҳаракатсиз омонатларнинг ҳар бир турига алоҳида Шахсий ҳисобварақ варақчаси расмийлаштирилади. Шахсий ҳисобварақ варақчасида омонат касса рақами, сана, ҳаракатсиз омонат номи, Шахсий ҳисобварақ рақами ва ҳаракатсиз омонатни расмийлаштирган назоратчи ҳамда омонат бўлинмасининг масъул ходими имзоси кўрсатилади.

97. Омонат бўлинмасида ҳаракатсиз омонатларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида йиғмажилд юритилади. Йиғмажилд ичига омонат кассалардан берилган ҳаракатсиз омонатлар рўйхати омонат кассаларнинг рақами ўсиб бориш тартибида тикилади.


98. Ҳаракатсиз омонатлар 842 - тартиб рақами билан очилган "20206 - Жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар" ҳисобварағида омонатчи келгунга қадар сақланади. Ҳаракатсиз шахсий ҳисобварақлар бўйича фоизлар (улар бўйича ўзгаришларни ҳисобга олиб), омонатчи келган пайтда ҳаракатсиз омонатнинг шахсий ҳисобварақда сақланган муддати учун ҳисобланади.

99. Омонат бўлинмаси йиллик ҳисоботида "ҳаракатсиз омонатлар" мақоми берилган шахсий ҳисобварақлар тўғрисида маълумотлар берилиши лозим.


100. Жисмоний шахсларнинг шахсий ҳисобварақлардаги омонатларини суд органлари ажримига, тергов ва суриштирув органлари ҳамда суд ижрочиларининг қарорларига асосан хатлаш мумкин.


101. Келиб тушган ажрим ёки қарорнинг тўғрилиги (ёзилган санаси, масъул шахслар имзолари ва бошқа реквизитларнинг мавжудлиги ва тегишли органларнинг муҳри аниқ туширилганлиги) банк филиали раҳбари ва бош бухгалтери томонидан текширилиб, ажрим ёки қарорда кўрсатилган омонатни хатлаш ҳақида омонат қўйилган омонат кассага ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда дарҳол кўрсатма жўнатилади.


102. Назоратчи кўрсатмани олгандан сўнг, дарҳол ўз имзоси билан Шахсий ҳисобварақ варақчасида охирги операциялар ёзувидан кейин ва Сўнгги назоратга хабарномада қайси ҳужжатга асосан омонат хатланганлиги тўғрисида ёзув киритади.


103. Омонатни хатлаш бекор қилинганда, банк филиали раҳбари ва бош бухгалтери хатлаш бекор қилинганлиги ҳақидаги ҳужжатни текшириб (ёзилган санаси, масъул шахслар имзолари ва бошқа реквизитларнинг мавжудлиги ва тегишли органларнинг муҳри аниқ туширилганлигини), ўз имзолари билан тасдиқлайдилар. Хатлаш бекор қилинганлиги ҳақидаги ҳужжат нусхаси дарҳол шахсий ҳисобварақ очилган омонат кассага жўнатилади.


104. Назоратчи омонатни хатлаш бекор қилинганлиги ҳақидаги ҳужжат нусхасини олгач, шу куннинг ўзида Шахсий ҳисобварақ варақчасига ва Сўнгги назоратга хабарномага хатлаш бекор қилинганлиги ҳақида ёзув киритади ва хатлаш бекор қилинганлиги ҳақидаги ҳужжат нусхасини ва Сўнгги назоратга хабарномани кунлик ҳисобот таркибида банк филиалига жўнатади.



X. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН МАБЛАҒЛАРНИ

ОМОНАТГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


105. Омонатчидан бошланғич маблағни қабул қилишдан олдин, назоратчи омонатчини омонат шартлари билан таништириши шарт.


106. Омонатчи шартнома шартларига рози бўлган тақдирда, унга омонат ҳисобварағи очилади ва Шахсий ҳисобварақ варақчаси расмийлаштирилади. Омонатчи томонидан Кирим ордери, Сўнгги назоратга хабарнома ва Шахсий ҳисобварақ варақчаси имзоланади ва назоратчига тақдим этилади.

107. Назоратчи Кирим ордери ва Сўнгги назоратга хабарнома тўғри тўлдирилганлигига ишонч ҳосил қилгандан сўнг, омонатчидан омонатни қабул қилиш учун Кирим ордерини кассирга беради.


108. Кассир омонат суммасини санаб олади ва Кирим ордерида кўрсатилган сумма билан солиштиради ҳамда суммалар мос келганда Кирим ордерини имзолаб назоратчига қайтаради.


109. Назоратчи Кирим ордери асосида компьютер дастурига бошланғич омонат суммасини киритади ва Шахсий ҳисобварақ варақчасига омонатчининг шахсий ҳисобварағи рақами, фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йили ва жойи ҳамда манзили ҳақидаги маълумотларни ёзиб қўяди.

111. Омонатчи Шахсий ҳисобварақ варақчасининг "омонатчи" сатрига ўз имзосини қўяди. Ушбу имзо омонатчининг имзо намунаси бўлиб ҳисобланади.


112. Назоратчи омонатчининг имзо намунасини омонатчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатдаги имзо билан солиштириши шарт.


113. Тасдиқнома ва Омонат дафтарчаси назоратчи томонидан расмийлаштирилади.

114. Банк омонати шартномаси назоратчи томонидан икки нусхада бир хил рақамланади ва унда омонатчига бериладиган омонат дафтарчаси рақами кўрсатилади.

Банк омонати шартномасига омонатчининг фамилияси, исми ва отасининг исми ўз қўли билан ёзилиши ва имзоланиши лозим.


115. Назоратчи Тасдиқнома ва Омонат дафтарчасини имзолаш учун кассирга беради.

117. Кассир томонидан Тасдиқнома ва Омонат дафтарчаси имзоланади ва Омонат дафтарчаси филиал раҳбари ва бош бухгалтерига имзолаш учун тақдим этилади. Филиал раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланган Омонат дафтарчаси ва Тасдиқнома кассир томонидан омонатчига берилади.

117-1. Тасдиқнома омонатнинг қабул қилинганлигини омонатчи Омонат дафтарчасини олгунига қадар тасдиқловчи қатъий ҳисобда турувчи ҳужжат ҳисобланади. Тасдиқнома омонатчи, назоратчи ва кассир томонидан имзоланади.

117-2. Омонат кассалари иш вақти тугагандан сўнг барча ҳужжатлар, пул ва бошқа қимматликларни шу куннинг ўзида инкассация хизмати орқали банк филиалига етказиб беришлари шарт.

117-3. Омонат бўлинмасининг сўнгги назоратчиси томонидан омонат кассаларининг ҳужжатлари назоратдан ўтказилиб, банк бухгалтерияси томонидан тегишли бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади ҳамда нақд пуллар шу куннинг ўзида айланма кассага кирим қилинади.

117-4. Омонат дафтарчаси очилганда ва ёпилганда кассир, назоратчи, бош бухгалтер ва филиал раҳбари томонидан имзоланади. Омонат дафтарчасида қайд этиладиган бошқа кирим ва чиқим операциялари назоратчи ва кассир томонидан имзоланади.

118. Агар омонатчи вояга етмаган бўлса, Шахсий ҳисобварақ варақчасининг "туғилган йили" сатрида омонатчининг туғилган йили, куни ва ойи тўлиқ кўрсатилади. Ушбу маълумотлар Сўнгги назоратга хабарномага ҳам ёзилади.


119. Бошланғич маблағ омонатчининг вакилидан қабул қилинган ҳолларда, Шахсий ҳисобварақ варақчасининг биринчи (бўш) устунида ва Кирим ордерида (чап томонида) "омонатни қўйган шахс имзоси" сатри олдида ва Сўнгги назоратга хабарномага "Омонатни киритди" деб ёзилади ва вакилнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ёзилади.


120. Бошланғич маблағ омонатчининг вакилидан қабул қилинган ҳолларда, омонатчи омонат кассага келганда Сўнгги назоратга хабарномани тўлдиради ва Шахсий ҳисобварақ варақчасига имзосини қўяди.


121. Назоратчи Сўнгги назоратга хабарномадаги омонатчининг имзосини омонатчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатидаги имзо билан солиштиради, санани қўяди ва имзолайди.


122. Ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаган шахс номига қўйилган омонат бўйича Шахсий ҳисобварақ варақчаси ва Сўнгги назоратга хабарномага назоратчи "Омонатни ота-она рухсати билан бошқариш", "Омонатни фарзандликка олувчилар рухсати билан бошқариш" ёки "Омонатни васий рухсати билан бошқариш" деган ёзувни киритади ва имзолайди. Бунда, Шахсий ҳисобварақ варақчасининг "омонатчи" сатрига ва Сўнгги назоратга хабарномага омонатчи фақат ўн тўрт ёшга тўлгандан кейин имзо қўяди.


123. Ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаган шахс номига қўйилган омонат бўйича омонатчининг ота-онаси, фарзандликка олувчиси ёки васийси Сўнгги назоратга хабарномага ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаган шахснинг туғилган йили, ойи ва куни, омонатчининг ота-онаси, фарзандликка олувчиси ёки васийси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат маълумотларини ёзиб, имзолайди ҳамда Шахсий ҳисобварақ варақчасининг "омонатчи" сатрига имзо қўяди.

Назоратчи томонидан ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаган шахснинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси ёки васийсининг имзоси уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатдаги имзо билан таққосланади ҳамда тақдим этилган ҳужжатларга асосан ҳақиқатан ҳам омонатчининг ота-онаси, фарзандликка олувчиси ёки васийси эканлиги текширилади.


124. Омонатга қўшимча маблағлар қабул қилишда омонатчи назоратчига омонат дафтарчасини ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим қилиши шарт.


125. Омонатга омонатчидан қўшимча маблағлар қабул қилиш Сўнгги назоратга хабарномани тўлдирмасдан, мазкур Йўриқноманинг 106-109 ва 115-117-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


126. Назоратчи картотекадаги Шахсий ҳисобварақ варақчасидаги омонатчининг фамилияси, исми, отасининг исмини, имзосини ва омонат қолдиғини омонат дафтарчасидаги маълумотлар билан солиштиради ҳамда Кирим ордери асосида компьютер дастури ва Омонат дафтарчасига қўшимча маблағ суммасини киритади.

127. Омонат дафтарчаси ва Шахсий ҳисобварақ варақчасидаги омонат қолдиғи бўйича фарқ бўлган ҳолларда (нақд пулсиз ҳисоб-китоблар бўйича омонат кирим қилинган суммадаги фарқдан ташқари) бу ҳақда назоратчи омонат бўлинмаси бошлиғига хабар беради. Омонат бўйича навбатдаги операция фарқ сабаблари аниқланиб, бартараф этилгандан кейин амалга оширилади.



XI. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА ОМОНАТНИ БЕРИШ


128. Омонатчи ўз омонатини тўлиқ ёки қисман қайтариб олиш учун Чиқим ордерини тўлдириб, омонат дафтарчаси (омонат дафтарчаси берилмаган ёки омонат дафтарчаси йўқолган ҳоллар бундан мустасно) ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан бирга назоратчига тақдим қилади.


129. Назоратчи омонатни беришда қуйидагиларни амалга оширади:

шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида омонатчининг шахси ва омонат дафтарчаси унга тегишли эканлигини аниқлайди;

шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва омонат дафтарчасидаги маълумотларни Шахсий ҳисобварақ варақчасидаги маълумотлар билан солиштиради;

Чиқим ордери тўғри тўлдирилганлигини текширади ва ундаги имзони Шахсий ҳисобварақ варақчасидаги имзо намунаси билан солиштиради;

Шахсий ҳисобварақ варақчасига ва Чиқим ордерига операция санаси, берилган сумма, операциядан кейинги омонат қолдиғи, ҳисобланган фоизлар суммаси ва операциядан кейинги фоизлар қолдиғини киритади ва имзолайди;

омонат дафтарчасига операция бўйича амалга оширилган санани кўрсатади, берилган суммани рақам билан, омонат қолдиғини рақам ва сўз билан ёзади;

омонат дафтарчаси, шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва Чиқим ордерини кассирга беради.


130. Кассир омонатни беришда қуйидагиларни амалга оширади:

назоратчидан қабул қилинган ҳужжатлар бўйича бериладиган суммани тайёрлайди;

Чиқим ордерининг тўғри расмийлаштирилганлиги ва омонат дафтарчасига киритилган операция бўйича ёзувлар тўғрилигини текширади ва уларни имзолайди;

омонатчини таклиф этади ва пул, омонат дафтарчаси (омонат қисман олинганда) ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатни қайтариб беради.


131. Омонат суммаси шахсий ҳисобвараққа нақд пулсиз келиб тушганда ва омонатчи омонатни тўлиқ оладиган бўлса, омонатчи шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳақидаги маълумотларини Чиқим ордерининг орқа томонига ёзади ва имзолайди.


132. Назоратчи зарур ҳолларда омонат суммасини олувчидан Чиқим ордерининг орқа томонига такроран имзо қўйишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.


133. Омонат кассаларда омонатчилар омонатларининг ўз вақтида берилишини таъминлаш мақсадида "Аҳоли омонатлари бўйича нақд пул маблағларининг берилишида омонатчиларнинг мурожаатларини қайд этиш дафтари" юритилади.


134. Омонатчи омонатини ишончли вакили орқали тасарруф этиши мумкин. Бунда омонатчи вакилига белгиланган тартибда ишончнома расмийлаштириши шарт.


135. Ишончнома уч йил муддатгача берилади. Агар ишончномада амал қилиш муддати кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда ишончнома берилган кундан бошлаб бир йил давомида ўз кучини сақлайди.


136. Ишончнома бўйича омонатни беришда назоратчи ишончнома тўғри расмийлаштирилганлигини, амал қилиш муддати тугамаганлигини ва омонатчининг ишончномадаги имзосини Шахсий ҳисобварақ варақчасидаги имзо намунаси билан солиштиради.


137. Назоратчи ишончли вакилдан шахсини тасдиқловчи ҳужжатини талаб этади ва Чиқим ордеридаги имзо намунасини тақдим этилган шахсни тасдиқловчи ҳужжатдаги имзоси билан солиштиради.


138. Ишончли вакилнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари Чиқим ордерининг орқа томонига ва Сўнгги назоратга хабарномага ёзилади.


139. Омонат кассага ишончнома асл нусхаси тақдим этилади ва назоратчи томонидан ишончномадан икки нусха (ишончнома бир марталик омонат операцияси бўйича берилганда, бир нусха) олинади. Ишончноманинг биринчи нусхаси (ишончнома бир марталик омонат операцияси бўйича берилганда, асл нусхаси) кунлик ҳисобот таркибида сўнгги назорат учун омонат бўлинмасига берилади ва картотекада сақланади. Ишончноманинг иккинчи нусхаси ишончнома берган омонатчининг Шахсий ҳисобварақ варақчасига тикилади ва омонат кассада қолади.


140. Ишончноманинг амал қилиш муддати тугагач (ишончнома бекор қилингач), омонат кассада сақланаётган ишончноманинг нусхаси картотекадан олиниб, белгиланган тартибда архивга топшириш учун омонат бўлинмасига берилади.


141. Омонатчи ишончномани исталган вақтда бекор қилиш ҳуқуқига эга. Ишончнома бекор бўлганлиги ҳақида омонатчи (унинг ҳуқуқий ворислари) омонатдан фойдаланиш учун ишончнома берилган омонат бўйича шахсий ҳисобварақ очилган банк ёки унинг филиалига ёзма равишда маълум қилиши шарт.


142. Ишончнома бекор бўлган ва бу ҳақда омонатчи (унинг ҳуқуқий ворислари) томонидан ўз вақтида банкка ёки унинг филиалига ёзма равишда хабар берилмаган ҳолларда, ишончнома бўйича берилган омонат учун банк жавобгар ҳисобланмайди.


143. Омонатчи "ҳаракатсиз омонат" мақоми берилган омонатни олиш учун омонат кассага омонат дафтарчаси (омонат дафтарчаси берилмаган ёки омонат дафтарчаси йўқолган ҳоллар бундан мустасно), шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва ариза тақдим этади ҳамда аризага банк филиали раҳбари ва бош бухгалтери рухсат имзоларини қўйгандан сўнг, 842 - тартиб рақами билан очилган "20206 - Жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар" ҳисобварағидан маблағлар берилади.

144. Омонатчи "ҳаракатсиз омонат" мақоми берилган омонатнинг бир қисмини олганда, белгиланган тартибда янги шахсий ҳисобварақ очилади ва ҳаракатсиз омонат қолдиғи барча тегишли фоизлари билан янги очилган шахсий ҳисобвараққа ўтказилади ва омонатнинг бир қисми янги шахсий ҳисобварақдан берилади.


145. Назоратчи "ҳаракатсиз омонат" мақоми берилган омонатни янги шахсий ҳисобвараққа ўтказиш учун тузилган Нақд пулсиз чиқим ордерининг орқасига омонатчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотларини ёзиб, уларни имзоси билан тасдиқлайди ва омонатчига Нақд пулсиз чиқим ордерига имзо қўйдиради ҳамда янги омонат дафтарчасини расмийлаштиради.


146. Ўн олти ёшга тўлмаган омонатчининг шахсини тасдиқлаш учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномага қўшимча равишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан ушбу вояга етмаган шахснинг расми елимлаб ёпиштирилган маълумотнома талаб этилади. Ушбу маълумотномадаги расм ҳам фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати муҳри билан тасдиқланади.


147. Омонат меросхўрга омонат дафтарчаси (омонат дафтарчаси берилмаган ёки омонат дафтарчаси йўқолган ҳоллар бундан мустасно), меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома ёки унинг нотариал тасдиқланган нусхаси ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим қилинганда берилади.


148. Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома асосида омонатдаги пул суммаси номига ўтган шахс томонидан вафот этган омонатчининг омонат дафтарчаси тақдим қилинмаганда, омонат бўлинмаси сўнгги назоратчи маълумотлари бўйича омонатчининг омонат маблағлари қолдиқлари текширилгандан сўнг, омонат берилади.


149. Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома асосида меросхўрларга омонатнинг тегишли қисми берилганда, омонатчининг Шахсий ҳисобварақ варақчасида омонатнинг тегишли қисмини олган шахс маълумотлари ёзиб қўйилади.


150. Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома асосида омонат берилаётганда назоратчи меросхўрнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотларини гувоҳнома билан солиштиради ҳамда меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани ёки унинг нотариал тасдиқланган нусхасини олиб қолади.


151. Фуқаролик кодексининг 1157-моддасига мувофиқ вафот этган омонатчининг қонун бўйича ҳам васиятнома бўйича ҳам меросхўрлари бўлмаса ёки меросхўрлардан ҳеч қайсиси ворислик ҳуқуқига эга бўлмаса ёхуд уларнинг ҳаммаси меросдан воз кечган бўлса, мерос омонати эгасиз деб ҳисобланади.

Мерос омонати мерос очилган жойдаги маҳаллий давлат ҳокимияти органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг аризаси бўйича мерос очилган кундан эътиборан уч йил ўтгандан сўнг суднинг қарори асосида эгасиз деб топилади.

Эгасиз омонат у турган жойдаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мулкига ўтади, бу орган омонатдан воз кечган тақдирда, давлат фойдасига ўтади.


151-1. Дастлабки омонатни қабул қилган банк филиали қаерда жойлашганлигидан қатъи назар, шу банкнинг барча филиаллари томонидан омонатчининг биринчи талабига кўра нақд пул маблағлари чекланмаган тарзда берилади.

Бунда омонатчи тегишли филиал раҳбари номига ёзма равишда ариза билан мурожаат қилади. Аризада омонат қайси банк филиалига қўйилганлиги, унинг суммаси, омонат тури, муддати ва фоизлари кўрсатилади ҳамда олинадиган омонат суммасининг миқдори қайд этилади.

151-2. Ариза филиал раҳбари томонидан дарҳол кўриб чиқилиб, аризага ўз резолюциясини қўйган ҳолда ижро учун омонат бўлинмасига берилади. Банк филиали назоратчиси омонатчини аризасига мувофиқ чақириб, ундан шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва Омонат дафтарчасини олади. Назоратчи Омонат дафтарчасининг ички томони биринчи бетида қайд қилинган маълумотларнинг мавжудлигини текширади.

151-3. Омонатчи Чиқим ордерини тўлдириб, омонат бўлинмаси масъул ходимига беради. Омонат бўлинмаси масъул ходими Омонат дафтарчасида қайд қилинган маълумотларни омонатчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан солиштиради ва уларни ўзаро мос эканлигига ишонч ҳосил қилгандан сўнг компьютер дастурига киритади.

Киритилган маълумотларни мазкур банкнинг Ягона ахборот базаси билан мос келишини солиштиради ҳамда омонатчининг шахсий ҳисобварағида маблағ борлиги тасдиқлангандан сўнг Чиқим ордерини имзолаб, кассирга беради.

151-4. Кассир Чиқим ордери ва аризада кўрсатилган суммани таққослаб, тўғрилигига ишонч ҳосил қилгандан сўнг тегишли маблағни омонатчига беради.

151-5. Омонатчига омонат маблағини берган банк филиали Чиқим ордерини дарҳол электрон почта манзили орқали Шахсий ҳисобварақ варақчаси очилган банк филиалига юборади.

Банк филиали электрон Чиқим ордерини бир нусхада қоғозга чиқариб, уни омонатчининг Шахсий ҳисобварақ варақчасига қайд қилади ва чиқим амалиётини амалга оширади.

151-6. Омонат суммаси ва унга ҳисобланган фоизлар тўлиғича омонатчига берилган ҳолларда, Омонат дафтарчаси омонат маблағини берган банк филиалида қолиши лозим.


XII. ОМОНАТЧИ ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ

ШАХСИЙ ҲИСОБВАРАҚЛАРИ БЎЙИЧА ОМОНАТЛАРНИ

НАҚД ПУЛСИЗ ШАКЛДА КИРИМ ВА ЧИҚИМ ҚИЛИШ

ОПЕРАЦИЯЛАРИ


152. Жисмоний шахсларнинг шахсий ҳисобварақларига нақд пулсиз шаклда омонат кирим қилинишига истак билдирган жисмоний шахслар омонат кассага шахсан келиб белгиланган тартибда ариза беришлари шарт.


153. Жисмоний шахсларнинг шахсий ҳисобварақларига нақд пулсиз шаклда маблағларни кирим қилиш тўғрисида тузилган шартномалар омонат бўлинмасидаги "Нақд пулсиз шаклда қабул қилинадиган омонатлар бўйича тузиладиган шартномаларни рўйхатга олиш дафтари"да қайд этилади.


154. Омонат касса томонидан жисмоний шахсларнинг аризаларига асосан мазкур Йўриқноманинг IX бўлимида белгиланган тартибда "20206 - Жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағи"да уларнинг ҳар бирига алоҳида шахсий ҳисобварақ очилади.


155. Юридик шахс ходимларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларини банк филиали билан тузилган шартнома асосида уларнинг шахсий ҳисобварақларига ўтказиши мумкин.


156. Юридик шахс ходимларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларини уларнинг шахсий ҳисобварақларига ўтказиш учун банк филиалига ходимларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари ҳамда яшаш манзиллари қайд этилган омонатчилар рўйхатини тақдим қилади.


157. Юридик шахс томонидан ходимларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар суммаси тўлов топшириқномаси асосида ўтказилади ва ушбу тўлов топшириқномаси нусхаси омонатчилар рўйхати билан бирга омонат бўлинмасига тақдим қилинади. Тўлов топшириқномасининг "тўловлар мақсади" сатрида банк филиали билан юридик шахс ўртасида тузилган шартнома рақами ва санаси кўрсатилиши шарт.


158. Омонатчилар рўйхатининг ҳар бир варағида жами сумма ва охирги варақда жами ўтказилган сумма кўрсатилиши ҳамда юридик шахснинг банкдаги ҳисобварағини тасарруф этиш ҳуқуқига эга шахслар томонидан имзоланиши ва пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларига қўйиладиган муҳр билан тасдиқланиши лозим.


159. Омонат бўлинмаси томонидан нақд пулсиз шаклда келиб тушган суммаларнинг омонатчиларнинг тегишли шахсий ҳисобварақларига кирим қилиниши учун умумий суммага мемориал ордер тузилиб, банк филиали раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланади.


160. Мемориал ордернинг орқа томонида юридик шахснинг номи ва ўтказилган пул суммаси, омонатчилар рўйхатида эса, мемориал ордернинг санаси ва рақами кўрсатилиши ва мемориал ордерни тузувчи шахс томонидан имзоланиши шарт.


161. Омонатчиларнинг шахсий ҳисобварақларига нақд пулсиз шаклда келиб тушган суммаларни кирим қилиш омонатчилар рўйхати ва тўлов топшириқномаси олинган кундан кейинги иш кунидан кечикмасдан амалга оширилади.


162. Омонатчилар рўйхати билан мемориал ордер омонат кассага келиб тушганда, назоратчи қуйидагиларни амалга оширади:

мемориал ордерда банк филиали раҳбари ва бош бухгалтерининг имзоси мавжудлигини текширади;

шахсий ҳисобварақ маълумотлари билан омонатчилар рўйхатида кўрсатилган маълумотларнинг мос келишини текширади;

омонатчиларнинг шахсий ҳисобварағига пул суммасини кирим қилиш учун ҳар бир шахсий ҳисобварақ бўйича алоҳида Нақд пулсиз кирим ордерини тузади, ордерда омонат тури ва операция вақтини кўрсатади;

Нақд пулсиз кирим ордерлар бўйича умумий суммани мемориал ордер ҳамда омонатчилар рўйхатидаги сумма билан солиштиради;

омонат бўйича Шахсий ҳисобварақ варақчасининг биринчи (бўш) устунида мемориал ордер рақамини кўрсатиб, Шахсий ҳисобварақ варақчасига келиб тушган пул суммасини ёзади;

омонатчилар рўйхатида "Омонатчиларнинг шахсий ҳисобварақларига мазкур рўйхат бўйича пул суммалари кирим қилинди" деган ёзувни киритади, санани қўяди ва имзолайди.


163. Шахсий ҳисобварақ варақчасидаги маълумотлар билан омонатчилар рўйхатидаги маълумотлар номувофиқ бўлганда, номувофиқлик сабаблари аниқлангунга қадар операция бажарилиши тўхтатилади.


164. Омонатчининг шахсий ҳисобварағига нақд пулсиз шаклда кирим қилинган омонат, омонатчининг ёзма розилигисиз уни ўтказган юридик шахсга қайтарилиши мумкин эмас.


165. Жисмоний шахсларнинг шахсий ҳисобварақларига нақд пулсиз шаклда келиб тушган омонатлар бўйича омонат дафтарчаси, Тасдиқнома ва Сўнгги назоратга хабарнома омонатчилар омонат кассага келганда расмийлаштирилади.


166. Омонатни банкнинг шу филиалида омонатчиларга очилган бошқа шахсий ҳисобварақларга ўтказиш омонат дафтарчаси ва омонатчи томонидан тўлдирилган ва имзоланган Нақд пулсиз чиқим ордери ва Сўнгги назоратга хабарнома асосида амалга оширилади.


167. Назоратчи Нақд пулсиз чиқим ордеридаги маълумотларни Шахсий ҳисобварақ варақчаси ва омонат дафтарчасидаги маълумотлар билан солиштириб, омонат дафтарчасига ва Шахсий ҳисобварақ варақчасининг биринчи (бўш) устунига "________________га (фамилияси, исми ва отасининг исми) №____ ҳисобварағига ўтказилди" деган ёзувни киритиб, чиқим операциясини ёзади.


168. Омонатчиларнинг шахсий ҳисобварақларидаги омонатларини бошқа ҳисобварақларга (банкнинг шу филиалида омонатчиларга очилган шахсий ҳисобварақлар бундан мустасно) ўтказиш, уларнинг ёзма топшириғи асосида тўлдирилган мемориал ордерлар орқали амалга оширилади.


169. Пенсия ва ижтимоий нафақа тўловларини жисмоний шахсларнинг шахсий ҳисобварақларига ўтказиш мазкур Йўриқноманинг 152-165-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


170. Ўзбекистон Республикасининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон,169-модда) 5-моддасига мувофиқ ижро этилиши лозим бўлган суд ҳужжатлари ва бошқа органларнинг ҳужжатлари асосида омонатчининг шахсий ҳисобварағидан маблағларни ҳисобдан чиқариш банк филиали раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланган ва банк филиали муҳри туширилган мемориал ордер асосида амалга оширилади. Мемориал ордерга ижро ҳужжатлари илова қилиниши ва унинг "тўлов мақсади" сатрида ижро ҳужжатларининг сана ва рақамлари кўрсатилиши шарт.


171. Мемориал ордернинг асл нусхаси кунлик бухгалтерия ҳужжатларига, унинг нусхаси ва ижро ҳужжатлари нусхалари омонатлар бўйича кунлик ҳисоботга тикилади ва бу маълумотлар омонатчининг шахсий ҳисобварағи варақчасининг "Белгилар учун" сатрида қайд қилинади.


172. Юридик шахс фойдасига васият қилинган омонат маблағ юридик шахснинг ҳисобварағига нақд пулсиз шаклда пул ўтказиш йўли билан ўтказиб берилади. Бунда, юридик шахснинг вакили омонат дафтарчаси (омонат дафтарчаси берилмаган ёки омонат дафтарчаси йўқолган ҳоллар бундан мустасно), меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома ёки унинг нотариал тасдиқланган нусхасини ва юридик шахс раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланган ва муҳри билан тасдиқланган васият қилинган омонатни ўтказиш тўғрисида ва тегишли маълумотлар (юридик шахснинг ҳисобварағи, банк филиали номи ва коди, омонат очилган банк филиали) кўрсатилган хатни тақдим қилиши шарт.



XIII. ЯНГИ ОМОНАТ ДАФТАРЧАЛАРИНИ БЕРИШ


173. Омонат дафтарчаси варақлари ёзувлар билан тўлганда ёки яроқсиз ҳолга келганда ёки йўқолганда омонатчига янги Омонат дафтарчаси расмийлаштирилади.

174. Омонатчи тўлган омонат дафтарчасининг биринчи бетига "қолдиғи _____ сўм ___ тийин бўлган тўлган омонат дафтарчаси ўрнига янги ____ серия ва ______ рақамли омонат дафтарчасини олдим" деган ёзувни киритиб, сана ва имзосини қўяди. Тўлган омонат дафтарчаси охирги варағида назоратчи янги омонат дафтарчаси серияси ва рақамини ёзиб, сана ва имзосини қўяди.


175. Янги омонат дафтарчаси биринчи бетига "Эскирган ўрнига" ёзуви ёзилади ва назоратчи томонидан эскирган омонат дафтарчасидаги зарур маълумотлар янги омонат дафтарчасига кўчирилади. Омонат қолдиғи янги дафтарчанинг биринчи сатрида рақам ва сўз билан (тийинлардан ташқари) ёзилади ва "Тўлган омонат дафтарчадан кўчирилган" деган ёзув киритилади.


176. Янги омонат дафтарчасига кўчирилган омонат қолдиғи ва бошқа ёзувларнинг тўғрилиги назоратчи ҳамда кассирнинг имзолари билан тасдиқланади.


177. Тўлган омонат дафтарчаси кунлик ҳисобот таркибида омонат бўлинмасига топширилади.


178. Омонат дафтарчаси яроқсиз ҳолга келганда, уни янгисига алмаштириш мазкур Йўриқноманинг 173-177-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


179. Омонат дафтарчаси йўқолганда назоратчи омонатчининг омонат дафтарчаси йўқолганлиги ҳақидаги аризасидаги имзосини Шахсий ҳисобварақ варақчасидаги имзоси билан солиштиради ва Шахсий ҳисобварақ варақчасининг навбатдаги (бўш) сатрига ариза тушган санани ва "омонат дафтарчаси йўқотилган" деган ёзувни киритади ва имзолайди.


180. Омонат дафтарчаси йўқолганлиги ҳақидаги аризага назоратчи омонат қолдиғини ва Шахсий ҳисобварақ варақчаси маълумотлари бўйича фоизларни киритиб имзолайди ҳамда аризани омонат бўлинмасига юборади.


181. Омонат бўлинмаси бошлиғи омонат дафтарчасининг йўқолганлиги ҳақидаги аризани олиб, "Йўқолган омонат дафтарчалари бўйича аризаларни рўйхатга олиш дафтари"га ариза тушган сана, омонатчининг шахсий ҳисобварақ рақами, фамилияси, исми ва отасининг исмини киритиш орқали рўйхатга олади ва имзоси билан тасдиқлайди.


182. Омонат дафтарчаси йўқолганлиги ҳақидаги аризага сўнгги назоратчи омонатчининг имзосини, омонат ва фоизлар қолдиғини тасдиқловчи ёзув киритади ва имзолайди. Ариза омонат бўлинмаси бошлиғи томонидан ҳам имзоланиши шарт.


183. Омонат дафтарчаси йўқолганлиги ҳақидаги аризага банк филиали раҳбарининг янги омонат дафтарчаси беришга рухсат имзосини олганидан кейин, омонат бўлинмаси бошлиғи "Йўқолган омонат дафтарчалари бўйича аризаларни рўйхатга олиш дафтари"га рухсат олинган санани ёзади.


184. Омонат дафтарчаси йўқолганлиги ҳақидаги ариза рўйхатга олингандан сўнг, омонат кассага юборилади.


185. Омонатчи янги омонат дафтарчаси олиш учун омонат кассага келганда, назоратчи қуйидагиларни амалга оширади:

аризада банк филиали раҳбарининг рухсат имзоси мавжудлигини текширади;

шахсий ҳисобварақни ёпишда омонат суммасига фоизларни белгиланган тартибда ҳисоблайди ва ҳисобланган фоизларни янги шахсий ҳисобвараққа киритиш учун мемориал ордерни тузади;

эски шахсий ҳисобварақдаги омонат суммасини янги шахсий ҳисобвараққа чиқим қилиш учун Нақд пулсиз чиқим ордерини тўлдириб, омонатчига имзо қўйдиради;

омонатчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини текширади ва янги Шахсий ҳисобварақ варақчасида омонатчининг имзосини қўйдиради;

янги Шахсий ҳисобварақ варақчасини расмийлаштиради ҳамда Нақд пулсиз чиқим ордерига омонат дафтарчаси йўқолганлиги ҳақидаги аризани илова қилади;

эски ва янги Шахсий ҳисобварақ варақчаларида ҳамда ордерларда қуйидаги ёзувларни киритади: "Омонат омонат дафтарчаси йўқотилиши муносабати билан _______ ҳисобварақдан ______ ҳисобвараққа ўтказилди";

янги шахсий ҳисобварақ рақамини кўрсатган ҳолда омонат дафтарчасини расмийлаштиради ва омонатчига беради.


186. Янги омонат дафтарчаси омонат дафтарчаси йўқолганлиги ҳақида ариза тақдим этилгандан сўнг, беш иш куни мобайнида берилади.


187. Омонат янги шахсий ҳисобвараққа ўтказилгунга қадар, омонат дафтарчаси йўқолган омонатчининг шахсий ҳисобварағи бўйича ҳеч қандай кирим ва чиқим операциялари амалга оширилмайди.


188. Омонат дафтарчаси йўқолганлиги ҳақида ариза билан бирга омонат суммасини тўлиқ олиш истаги билдирилганда ариза мазкур Йўриқноманинг 179-184-бандларида белгиланган тартибда рўйхатга олинади.


189. Омонат дафтарчаси йўқолганлиги ҳақидаги аризага операция ҳақида маълумотлар ёзилади ва Чиқим ордерига илова қилинади.



XIV. ОМОНАТ КАССАЛАРДА АМАЛИЁТ КУНИНИ

ЯКУНЛАШ ВА КУНЛИК ҲИСОБОТ ТУЗИШ


190. Омонат кассаларда амалиёт куни тугагандан кейин нақд пуллар, қимматликлар, қатъий ҳисобда турувчи бланкалар ва бошқа ҳужжатлар саналади, операциялар бўйича Операцион кундалик ва Операцион кундаликка илова тузилади, ҳисоб маълумотларининг ҳақиқатдаги мавжуд нақд пуллар, қимматликлар ва қатъий ҳисобда турувчи бланкалар миқдори (суммаси) билан мувофиқлиги аниқланади.


191. Операцион кундалик кун давомида ўсиб бориш тартибида бир нусхада тузилади.


192. Операцион кундаликда омонатлар бўйича операцияларни киритишда, операциялар бажарилган шахсий ҳисобварақнинг рақами, омонатчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, шунингдек мос равишда "Нақд пул - Кирим" ёки "Нақд пул - Чиқим" устунига омонатчининг шахсий ҳисобварағи бўйича нақд пулда қабул қилинган ёки берилган омонат суммаси кўрсатилади. Омонат бўйича нақд пулсиз ҳисобга киритиш ва ҳисобдан чиқариш бўйича операцияларда омонат суммалари Операцион кундаликнинг "Мемориал айланмалар - Кирим қилинган" ва "Мемориал айланмалар - Чиқим қилинган" устунларида кўрсатилади.


193. Ҳаракатсиз омонатлар бўйича ҳар бир мемориал ордернинг суммаси Операцион кундаликнинг "Мемориал айланмалар" устунида ва Операцион кундаликка илованинг "Чиқиб кетган" устунида акс эттирилади.


194. Йўқолган омонат дафтарчалари бўйича омонатни янги шахсий ҳисобвараққа ўтказиш операцияси Операцион кундаликда алоҳида сатрларда акс эттирилиб, омонат суммаси Операцион кундаликнинг "Мемориал айланмалар" устунида кўрсатилади.


195. Операцион кундаликнинг тўлган варағидаги барча устунларининг охирги сатридаги якуний сумма янги варақнинг мос устунларининг биринчи сатрига ўтказилади.


196. Операцион кундаликка илова омонат касса кунлик ҳужжатлар бўйича ҳисоботларнинг таркибий бўлаги ҳисобланади.


197. Операцион кундаликка илованинг "Омонатлар" бўлимида ҳар бир омонат тури бўйича олдинги амалиёт кунининг кун охирига қолдиғи янги амалиёт кунининг кун бошига қолдиғи сифатида ўтказилади (суммада ва миқдорда) ва кун давомида ҳар бир омонат тури бўйича амалга оширилган операциялар бирламчи ҳужжатлар боғламлари устхатига ёзилган айланмалар суммаси (келиб тушди ва чиқиб кетган) ҳамда шу асосда ҳисобланган амалиёт куни охирига қолдиқ (суммада ва миқдорда) ёзилади.


198. Операцион кундаликка илованинг "Қатъий ҳисобда турувчи бланкалар" бўлимининг "Олинган" устунида ордерга мувофиқ олинган, "Ишлатилган" устунида эса Ишлатилган қатъий ҳисобда турувчи бланкаларни ҳисобдан чиқариш ордери бўйича (бузилган қатъий ҳисобда турувчи бланкалар сони киритилган ҳолда) ҳар бир турдаги қатъий ҳисобда турувчи бланкалар сони ёзилади. Бошқа омонат кассаларга жўнатилган қатъий ҳисобда турувчи бланкалар мемориал ордерлар асосида "Жўнатилган" устунида ёзилади, "Кун охирига қолдиқ" устунида кун охирига қолган ҳар бир турдаги қатъий ҳисобда турувчи бланкалар сони ёзилади ва кун охирига қолган "Жами" сатри билан солиштирилади ("Кун бошига қолдиқ" + "Олинган" - "Ишлатилган" - "Жўнатилган"). "Бланка рақамлари" устунида қолган қатъий ҳисобда турувчи бланкаларнинг рақамлари кўрсатилади.


199. Операцион кундаликка илованинг "Операциялар ҳисоби" бўлимининг "Кун давомида" устуни кун давомида бажарилган операциялар ва ордерлар сони бўйича тўлдирилади.


200. Операцион кундаликка илованинг "Нақд пулсиз операциялар тўғрисида маълумотнома" бўлими нақд пулсиз амалга оширилган операциялар суммаси бўйича тўлдирилади.


201. Назоратчи Операцион кундаликка иловада кўрсатилган қимматликлар ва қатъий ҳисобда турувчи бланкаларнинг умумий қолдиғини Операцион кундаликдаги маълумотлар билан солиштиради. Операцион кундалик ва Операцион кундаликка илова рақамланади, назоратчи ва кассир томонидан фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилган ҳолда имзоланади ва омонат касса муҳри қўйилади.


202. Бир неча назоратчи фаолият юритаётган омонат кассаларда ҳар бир назоратчи Операцион кундаликни фақат омонат операциялари бўйича тўлдириши лозим. Кун охирида, ҳар бир назоратчи томонидан омонат операциялари бўйича тўлдирилган Операцион кундаликларнинг якуний суммалари бошқа операциялар бўйича Операцион кундалик ва Операцион кундаликка иловада омонат турлари бўйича алоҳида жами суммалари чиқарилади.


203. Кассир кунлик операциялар бўйича якун ясашда қуйидагиларни амалга оширади:

назоратчидан унга кун бошида берилган қатъий ҳисобда турувчи бланкаларнинг ишлатилмаган қолдиқларини санаб олади, уларни "Қатъий ҳисобда турувчи бланкаларнинг ҳаракатини ҳисобга олиш дафтари"га ёзади ва ишлатилмаган қатъий ҳисобда турувчи бланкалар қайтариб олинганлигини имзоси билан тасдиқлайди;

назоратчидан Ишлатилган қатъий ҳисобда турувчи бланкаларни ҳисобдан чиқариш ордерини олади, уни текширади ва имзолайди;

нақд пуллар, қимматликлар, қатъий ҳисобда турувчи бланкаларнинг ҳақиқатдаги қолдиқларини касса ҳужжатларидаги маълумотлар билан солиштиради ва қолдиқлар бўйича маълумотнома тузиб, назоратчига беради;

кун давомида кирим ва чиқим қилинган пул суммасини амалиёт кун бошида олинган нақд пул бўнагини ҳисобга олган ҳолда қолдиқ сумма билан солиштиради, суммалар мос келмаса, унинг сабабларини аниқлайди ва зарур бўлган ҳолларда, қайта санайди;

нақд пулларни белгиланган тартибда шакллантиради ва ўрайди, ордерлар ва бошқа ҳужжатларни уларнинг алоҳида турлари бўйича санаб чиқиб, омонат касса рақами, ҳужжатлар сони ва суммасини кўрсатган ҳолда ўрайди ҳамда назоратчига беради.


204. Назоратчи кунлик операциялар бўйича якун ясашда қуйидагиларни амалга оширади:

ишлатилмаган қатъий ҳисобда турувчи бланкаларни кассирга топширади ва "Қатъий ҳисобда турувчи бланкаларнинг ҳаракатини ҳисобга олиш дафтари"да имзо билан тасдиқлайди;

ишлатилган ва бузилган қатъий ҳисобда турувчи бланкалар бўйича Ишлатилган қатъий ҳисобда турувчи бланкаларни ҳисобдан чиқариш ордерини тузади;

кассирдан кун охирига нақд пуллар, қимматликлар ва қатъий ҳисобда турувчи бланкалар ҳисоб-китоби натижаси тўғрисида қолдиқлар бўйича маълумотномани олади;

Операцион кундалик ва Операцион кундаликка илованинг устунларидаги ёзувларни ҳисоб-китоб қилиб, нақд пуллар қолдиғини ва қимматликларнинг жами суммасини ҳисоблаб чиқади ва уни кассир томонидан ҳисобланган нақд пуллар қолдиғи бўйича тузилган маълумотнома билан солиштиради;

кассирдан барча ҳужжатларни қабул қилиб, омонатлар ва бошқа операциялар бўйича умумий бандеролларда кассир томонидан ёзилган суммаларни Операцион кундалик устунларидаги якуний ёзувлар билан солиштиради;

Операцион кундаликка илованинг барча устунлари бўйича жамланма натижалар чиқарилгандан кейин навбатдаги йиғма сатрларда кунлик операциялар айланмаси бўйича баланс суммасини ҳисоблаб чиқаради ва кассир билан биргаликда, фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилган ҳолда, имзо қўяди;

кейинги иш куни учун Операцион кундаликка иловани тайёрлайди ва унинг барча бўлимлари бўйича қолдиқларини ёзади;

Кассир билан биргаликда картотекалар сақланаётган темир шкафни қулфлаб, сурғич ёки пластилин билан муҳрлайди (тушлик вақтида картотекалар сақланаётган темир шкаф назорат қулфлари билан қулфланади);

инкассатор халталарига пулларни жойлаштиришда иштирок этади ва илова қайдномасини тузиб инкассаторлар орқали банк филиалига юборади.


205. Бир неча назоратчилар фаолият кўрсатадиган омонат кассаларда омонат касса мудири кунлик операциялар якунида, мазкур Йўриқноманинг 204-бандида кўрсатилган вазифаларга қўшимча равишда, қуйидагиларни амалга оширади:

назоратчилар томонидан тузилган ва кассирлар билан биргаликда имзоланган кунлик Операцион кундаликларни олади;

Операцион кундаликлардаги жами суммаларни йиғма Операцион кундаликда жамлаб ёзади ва якун чиқаради;

катта кассирдан барча ҳужжатларни олиб, ҳужжатларнинг ҳар бир тури бўйича бандеролларда ёзилган жами суммаларни ҳисоблаб чиқади, ҳисоблаб чиқарилган суммани ва йиғма ордерлардаги жами суммаларни ҳисобга олган ҳолда, йиғма Операцион кундаликнинг тегишли устунларидаги суммалар билан солиштиради ва Операцион кундаликни катта кассир билан биргаликда, фамилияси, исми ва отасининг исмини кўрсатган ҳолда, имзо қўяди;

кун охирида катта кассирдаги мавжуд нақд пуллар, қимматликлар ва қатъий ҳисобда турувчи бланкаларнинг суммаси ва сонини йиғма Операцион кундалик ва Операцион кундаликка илова маълумотлари билан солиштиради.


206. Кунлик операцияларни якунлашда йиғма Операцион кундаликнинг айрим устунларидаги якуний суммалар ҳужжатларда кўрсатилган суммага мос келмаса, омонат касса мудири (катта назоратчи, назоратчи) унинг сабабларини аниқлаши ва бартараф этиши лозим.


207. Омонат кассада нақд пул ёки қимматликлар бўйича аниқланган ортиқча ёки камомад юзасидан "Тижорат банкларида касса ишларини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқнома"да (рўйхат рақами 1831, 2008 йил 27 июнь) белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилади. Бунда, ортиқча чиққан нақд пул ёки қимматликлар банк фойдасига кирим қилинади, камомад эса белгиланган тартибда жавобгар шахсдан ундириб олинади.


208. Сўнгги назорат қилиш учун берилган кунлик ҳужжатлар бандероль сифатида елимланган Операцион кундаликка қўшилади ҳамда сана ва омонат касса рақами ёзилади.


209. Кунлик ҳисобот ва унга илова қилинган ҳужжатлар омонат кассалар томонидан кейинги кундан кечиктирмасдан инкассация хизмати орқали ёки назоратчи томонидан банк филиалига етказилиши лозим.


210. Омонат бўлинмаси омонат кассаларнинг кунлик ҳисоботлари ва уларга илова қилинган ҳужжатларнинг ўз вақтида топширилиши алоҳида дафтарга қайд этилиши юзасидан кунлик назорат ўрнатиши лозим.


211. Омонат касса иш вақти тугагандан сўнг, Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги марказий қўриқлаш пультига топширилиши ва "Омонат кассани қўриқлаш хизматига топшириш ва қабул қилиш дафтари"га назоратчи ёки кассир томонидан қайд этилиши лозим.



XV. ОМОНАТ КАССАЛАРДА КУНЛИК АМАЛГА

ОШИРИЛГАН ОПЕРАЦИЯЛАРНИНГ

СЎНГГИ НАЗОРАТИ


212. Сўнгги назоратчи омонат кассанинг кунлик ҳисоботи ва унга илова қилинган ҳужжатларни қабул қилиб олгандан кейин қуйидагиларни амалга оширади:

Операцион кундалик ва Операцион кундаликка иловага кўра ҳисобот куни учун кун бошидаги нақд пул, қимматликлар ва қатъий ҳисобда турувчи бланкалар қолдиғини текширилган Операцион кундалик ва Операцион кундаликка иловада кўрсатилган олдинги кун охиридаги қолдиқлар билан солиштиради;

Операцион кундалик ва Операцион кундаликка иловадаги сумма ва миқдорлар айланмаларига кўра ҳисобот куни охиридаги нақд пул, қимматликлар ва қатъий ҳисобда турувчи бланкалар қолдиғини текширади;

Операцион кундалик ва Операцион кундаликка илованинг барча устунлари бўйича суммаларни ордерлардаги йиғма якунлар билан солиштиради;

ҳужжатли бандеролларда кўрсатилган жами пул суммасини Операцион кундаликнинг тегишли якуний суммалари билан солиштиради;

ҳар бир бандеролдаги ордерлар ҳамда касса ҳужжатлари суммаси ва сонини қайта ҳисоблайди, олинган натижаларни бандеролдаги ёзувлар билан солиштиради;

Операцион кундалик, Операцион кундаликка илова ва бандеролдаги имзоларни омонат бўлинмасидаги имзо ва муҳр намуналари билан солиштиради;

ҳар бир операция бўйича ҳужжатлар белгиланган тартибда тасдиқланган бланкаларда расмийлаштирилганлиги, ордерлар ва ҳужжатларда барча реквизитлар тўғри ёзилганлиги, ордер ва ҳужжатларда белгиланган имзолар борлиги, Чиқим ордерлари ва ҳужжатларда эса бундан ташқари пул ёки қимматликларни олганлигини тасдиқлаб омонатчилар имзолари қўйилганлиги, муҳр ва имзолар сўнгги назоратчига берилган намуналарга мослиги, суммаларни кўрсатишда тузатишлар йўқлиги, суммаларнинг рақамлар ва ёзувларда кўрсатилишида ўзаро мослигини текширади;

ҳужжатлар бўйича қатъий ҳисобда турувчи бланкалар номи, рақами ва сериясига кўра тўғри ҳисобдан чиқарилганлигини текширади.


213. Омонат кассаларнинг кунлик ҳисоботи сўнгги назорати тугагандан кейин сўнгги назоратчи Операцион кундалик ва Операцион кундаликка иловага ҳамда касса ҳисоботининг титул варақасига текширув санасини қўяди ва имзоси билан тасдиқлайди.


214. Кунлик ҳисоботдан ҳужжатларни олиб қўйишга йўл қўйилмайди ва нақд пулларнинг қолдиқларига ўзгартиришлар киритилмайди.


215. Операцион кундалик ва Операцион кундаликка иловадаги маълумотлар ордерлардаги маълумотларга мос келмаганида номувофиқлик сабаблари аниқланади.


216. Ордерлардаги маълумотлар билан Операцион кундалик ва Операцион кундаликка иловадаги маълумотлар ўртасида нотўғри арифметик ҳисоб-китоб ёки назоратчининг техник хатоликка йўл қўйганлиги сабабли номувофиқлик юзага келганда, йўл қўйилган нотўғри ёзув уни ўқиш имконини берадиган даражада ўчирилади ва нотўғри ёзув устидан тўғри маълумотлар ёзилади ҳамда "Тузатилди" деган ёзув ва сана киритилади ва имзоланади.


217. Хатоларни тузатиш учун ордерлар омонат бўлинмаси бошлиғи ва кунлик ҳисоботни текширган сўнгги назоратчи томонидан имзоланади ва Операцион кундаликка хатолик сабаблари ва киритилган тузатишлар ҳақида маълумотлар ёзилади.


218. Ордерлардаги маълумотлар билан Операцион кундалик ва Операцион кундаликка иловадаги маълумотлар ўртасида аниқланган номувофиқлик бўйича омонатларни ноқонуний ўзлаштириш ёки бошқа жиноятлар содир этиш аломатларига шубҳа туғилган ҳолларида сўнгги назоратчи дарҳол бу ҳақда банк филиали раҳбарини хабардор қилади.

Бунда, банк филиали раҳбари томонидан комиссия тузилади ва мазкур омонат касса операциялари қўшимча равишда тафтишдан ўтказилади ҳамда тафтиш натижасида жиноят содир этиш аломатлари тасдиқланса, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига белгиланган тартибда маълумот берилади.


219. Иш куни тугаганидан кейин картотекалар сақланаётган металл қутилар ва хона қулфланади ва металл муҳрлар билан муҳрланади. Муҳрлаш учун сурғуч ёки пластилин қўлланилади ва ўйилмали тахтачага ёпиштирилади. Хона ва картотека калитлари ҳамда муҳр омонат бўлинмаси бошлиғида сақланади. Хона ва картотекалар очилишидан олдин муҳрлар бузилмаганлиги текширилиши зарур.


220. Сўнгги назоратчида кассир ва назоратчиларнинг имзоси ҳамда омонат касса муҳри намуналари бўлиши керак.


221. Имзолар намуналари ҳар йили 1 январь ҳолатига кўра янгиланиб турилиши шарт.



XVI. ОПЕРАЦИЯЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

УЧУН БЕРИЛГАН ОМОНАТ ДАФТАРЧАЛАРИНИ

САРФЛАШ УСТИДАН НАЗОРАТ


222. Омонат дафтарчалари, Тасдиқномалар ва Шахсий ҳисобварақ варақчалари қатъий ҳисобда турувчи бланка сифатида Бош банк ва "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси ўртасида тузиладиган шартнома асосида ягона шаклдаги махсус ҳимоя белгилари билан таъминланган қоғозда тайёрланиб, Бош банк томонидан банкнинг барча филиалларига етказилади.

222-1. Омонат дафтарчаси, Тасдиқнома ва Шахсий ҳисобварақ варақчаси мазкур Йўриқноманинг 1, 4 ва 16-иловаларига мувофиқ бир хил босма серия ва рақамли ягона ҳужжатлар ҳисобланади. Омонат дафтарчаси ва Шахсий ҳисобварақ варақчасидаги кирим-чиқим амалиётлари қайд этиладиган сатрлар сони бир хил бўлиши зарур.

Омонат дафтарчаси, Тасдиқнома ва Шахсий ҳисобварақ варақчасидан бирортаси ёзувлар билан тўлган ёки яроқсиз ҳолга келган ёки йўқолган тақдирда, омонатчига бошқа бир хил босма серия ва рақамли янги Омонат дафтарчаси, Тасдиқнома ва Шахсий ҳисобварақ варақчаси расмийлаштирилади.

223. Ҳар иш куни бошида омонат бўлинмаси масъул ходими томонидан омонат дафтарчаларини олиш учун банк (филиал) раҳбари номига талабнома расмийлаштирилади. Талабномада омонат дафтарчаларининг сони кўрсатилади ва масъул ходим имзоси билан тасдиқланади.


224. Марказий омонат кассага эга банк филиалларида омонат дафтарчаларни банк филиали тасарруфидаги бошқа омонат кассаларга ҳамда ўзининг омонатчиларига бериш учун филиал биносида жойлашган марказий омонат касса кассири томонидан омонат дафтарчаларини олиш учун банк (филиал) раҳбари номига талабнома расмийлаштирилади. Талабнома марказий омонат касса назоратчиси ҳамда омонат бўлинмаси бошлиғи имзоси билан тасдиқланади.


225. Омонат дафтарчалари талабнома асосида берилганда бухгалтерия бўлинмаси масъул ижрочи бухгалтери томонидан тегишли бухгалтерия ўтказмаси берилади.


226. Омонат бўлинмасида ёки банк филиали биносида жойлашган марказий омонат кассада омонат дафтарчаларининг кирим-чиқим ҳисоби бўйича китоб юритилади. Ушбу китоб рақамланган, тикилган, варақлар сони ва дафтарни юритиш санаси кўрсатилган ҳолда банк филиали раҳбари имзоси ва филиал муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.

Омонат дафтарчалари кассирга китобда олинганлиги тўғрисида имзо қўйдирилиб тарқатилади.


227. Омонат кассаларда кассир ҳар куни иш бошланишидан олдин назоратчига операцияларни расмийлаштириш учун зарур бўлган омонат дафтарчаларини беради.


228. Бузилган омонат дафтарчаларининг ҳар бирида "бузилган" деган ёзув ва сана киритилади ҳамда назоратчи ва кассир томонидан имзоланади. Бузилган омонат дафтарчалари сони, серияси ва рақамлари Ишлатилган қатъий ҳисобда турувчи бланкаларни ҳисобдан чиқариш ордерининг орқа томонида кўрсатилиб, унга илова қилинади.


229. Омонат бўлинмасининг масъул ходими томонидан кун бошида берилган барча омонат дафтарчаларининг сонини ишлатилган, бузилган ва фойдаланилмаган омонат дафтарчалари сонларининг йиғиндиси билан, кун давомида ишлатилган омонат дафтарчалари сонини янги омонатчиларга очилган шахсий ҳисобварақлар сони билан, йўқолган омонат дафтарчалари ўрнига янги берилган омонат дафтарчалари сонини омонатчилар томонидан омонат дафтарчасининг йўқолганлиги ҳақидаги аризалар сони билан ҳамда янги алмаштириб берилган омонат дафтарчалари сонини омонатчининг тўлган омонат дафтарчалари сони билан солиштиради.


230. Таққослаш жараёнида фарқ аниқланганда омонат бўлинмасининг масъул ходими зудлик билан банк филиали раҳбарига хабар беради.



ХVII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


231. Омонат операцияларининг амалга оширилишини ушбу Йўриқнома талаблари асосида ташкил қилиш бўйича жавобгарлик банк раҳбарияти зиммасига юклатилади.


232. Сўнгги назорат амалга оширилгунга қадар омонат кассада омонат операцияларининг қонунийлигига ҳамда пул ва қимматликларнинг бутлигига кассир ва назоратчи жавобгардир.


233. Аниқланган ноқонуний операциялар учун назоратчи, кассир, сўнгги назоратчи, бош бухгалтер ва филиал раҳбари жавобгардир.




Йўриқномага

1-ИЛОВА



Н А М У Н А


ШАХСИЙ ҲИСОБВАРАҚ ВАРАҚЧАСИ

Серия _____ N _________

Омонат дафтарчаси


Серия _____ N __________

Тасдиқнома


Серия _____ N __________

(банк филиали, бўлими номи)


(шахсий ҳисобварақ рақами) N


        

(Омонатчининг фамилияси, исми ва отасининг исми)

         

(манзили)

Паспорт серияси


рақами









(туғилган йили)

Омонат тури


Дастлабки омонат суммаси


Омонат фоизи


%. Валюта тури




Назоратчи










(имзо)












Бош бухгалтер










(имзо)


Омонатчи имзоси









Филиал раҳбари










(имзо)













    

Т/р


САНА


ОМОНАТЛАР ҲАРАКАТИ

БЎЙИЧА АМАЛЛАР


ҲИСОБЛАНГАН

ФОИЗЛАР


НАЗОРАТЧИ

ИМЗОСИ


ОМОНАТЧИ

ИМЗОСИ


КИРИМ


ЧИҚИМ


ҚОЛДИҚ














































































































































































































-сонли шахсий ҳисобварақ варақчасига ўтказилган.


Назоратчи








(Ф.И.О.)


(имзо ва сана)

Белгилар учун

      

        

        


        

         



Омонатчи




Назоратчи





(имзоси)




(имзоси)


          





Йўриқномага

2-ИЛОВА

          

         


                     



КИРИМ ОРДЕРИ

                            

                   


___________ банк _________ филиали

                                              ҳисобварақ ________________


____-сонли омонат касса



                



"____" ___________ 20___ й.

              



(омонатчининг фамилияси, исми ва отасининг исми)

           


Қуйида ёзилган пул маблағини омонатга қабул қилишингизни сўрайман.

            



                    

                   



(сумма рақам ва сўз билан)

         


ТОПШИРДИМ:

            



(омонатни қўйган шахс имзоси)


                  

              


Қабул қилинди:

Қолдиқлар (қабул қилингандан сўнг)


_______ сўм ____ тийин

Омонат _______ сўм ____ тийин



Фоизи _______ сўм ____ тийин


Назоратчи ______

Кассир ______


                      

           





Йўриқномага

3-ИЛОВА

      

        




___________ банк _________ филиали



____-сонли омонат касса





СЎНГГИ НАЗОРАТГА ХАБАРНОМА



                 





______________________________-ҳисобварақ бўйича



             





                       



(омонатчининг фамилияси, исми ва отасининг исми)



                  





                        

                     



                 

                     



                 

                  



             

               



                  

                 



                  


"____" ____________ 20___ й


                 



             



Омонатчи

________

Назоратчи

________


(имзо)


  (имзо)


                      



             





Йўриқномага

4-ИЛОВА



ТАСДИҚНОМА


Серия_____ N _____________


банк


филиали

Банк филиали коди __________  ____-сонли омонат касса


Омонат қўйилган сана КК.ОО.ЙЙ. вақт СС:ММ

Омонат тури



Валюта тури


       





Омонатчи





(Ф.И.О.)


(имзо)

  

Омонатчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати маълумотлари


           

          


Омонатга қабул қилинган сумма


               

         

(рақам ва сўз билан ёзилади)

Шахсий ҳисобварақ рақами


Назоратчи





(Ф.И.О.)


(имзо)

Кассир





(Ф.И.О.)


(имзо)

М.Ў.        (омонат касса)

             





Йўриқномага

5-ИЛОВА

            

        


                   



ЧИҚИМ ОРДЕРИ


          


___________ банк _________ филиали

ҳисобварақ ________________


____-сонли омонат касса



          



"____"___________ 20___ й.


          


(омонатчининг фамилияси, исми ва отасининг исми)

          


Қуйида ёзилган омонатдаги пул маблағини беришингизни сўрайман.

        

        



              

              



(сумма рақам ва сўз билан)

       


ОЛДИМ:

             



(омонатни олган шахс имзоси)


                  



Берилди:

Қолдиқлар (берилгандан сўнг)


_______ сўм ____ тийин

Омонат _______ сўм ____ тийин



Фоизи _______ сўм ____ тийин


         

Назоратчи        ______

Кассир           ______


                

            





Йўриқномага

6-ИЛОВА



ҳоли омонатлари бўйича нақд пул

маблағларининг берилишида омонатчиларнинг

мурожаатларини қайд этиш

ДАФТАРИ"

              

Т/р

Мурожаат

қилинган

санаси


Омонатчининг

омонат

ҳисобварағи


Талаб

қилинган

омонат

суммаси


Омонат

берилган

сана


Нақд пулда

берилган омонат

суммаси


Омонатчи

имзоси


Омонатчининг

талаб ва таклифи*


1.

       

      







2.

         

          







              

*) Изоҳ: Омонатчи томонидан ихтиёрий равишда тўлдирилади.

            





Йўриқномага

7-ИЛОВА



"Нақд пулсиз шаклда қабул қилинадиган омонатлар

бўйича тузиладиган шартномаларни рўйхатга олиш

ДАФТАРИ"

            

Т/р


Шартнома

тузиш

санаси


Шартнома

рақами


Юридик шахс номи

ёки фуқаро Ф.И.О.


Шартнома

предмети


Шартнома

суммаси


Воситачи-

лик ҳақи


Шартно-

мани амал

қилиш

санаси


Юридик шахс

раҳбари

Ф.И.О.


Изоҳ,

реквизит-

лар, тел.


1.

      

    









2.

   

    









             





Йўриқномага

8-ИЛОВА

         

         


          

               



НАҚД ПУЛСИЗ КИРИМ ОРДЕРИ

    

                


___________ банк _________ филиали

ҳисобварақ ________________


____-сонли омонат касса



       



"____" ___________ 20___ й.

      

          


(омонатчининг фамилияси, исми ва отасининг исми)

        


Ҳисобвараққа киритиш

              



(сумма рақам ва сўз билан)

         



            

                



         

                 



                


Назоратчи: ______________



         



         



Ҳисобвараққа кирим қилинди:

Қолдиқлар (кирим қилингандан сўнг)


_______ сўм ____ тийин

Омонат _______ сўм ____ тийин



Фоизи _______ сўм ____ тийин


             



                

            





Йўриқномага

9-ИЛОВА

             

             


         

           



НАҚД ПУЛСИЗ ЧИҚИМ ОРДЕРИ

        

              


___________ банк _________ филиали

ҳисобварақ ________________


____-сонли омонат касса



         

        


"____"___________ 20___ й.




(омонатчининг фамилияси, исми ва отасининг исми)

        


Ҳисобварақдан чиқариш

           



(сумма рақам ва сўз билан)

             



          

           



          

         



         

             


Назоратчи: ______________



           



       



Ҳисобварақдан чиқим қилинди:

Қолдиқлар (чиқим қилингандан сўнг)


_______ сўм ____ тийин

Омонат _______ сўм ____ тийин



Фоизи _______ сўм ____ тийин


              



                 

             





Йўриқномага

10-ИЛОВА



"Йўқолган омонат дафтарчалари

бўйича аризаларни рўйхатга олиш

ДАФТАРИ"

         

Т/р

Омонатчи

Ф.И.О.


Шахсни

тасдиқловчи

ҳужжат

маълумотлари

(серияси,

рақами ва

қачон, ким

томонидан

берилган ва

бошқалар)


Омонат

дафтарчаси

йўқолган-

лиги

тўғрисида

омонат-

чининг аризаси

санаси


Йўқолган омонат дафтарчаси

бўйича омонат тўғрисида

маълумотлар


Янги ҳисобварақ

бўйича омонат

дафтарчаси

берилишига

ёки омонатни

тўлашга рухсат

берувчи банк

филиали раҳбари

Ф.И.О.


Йўқолган

омонат

дафтарчаси

бўйича

ҳисобварақ-

ни ёпиш

санаси


Ёпилган

ҳисобварақ

бўйича

нақд пулда

тўланган

сумма ёки

омонат

ўтказилган

ҳисобварақ


омонат

кассаси

рақами


шахсий

ҳисоб-

варақ

рақами


охирги

операция

бажарил-

ган

сана


сўнги

назоратчи

маълумоти

бўйича

омонат

қолдиғи


1.

  

  










2.

   

   










             





Йўриқномага

11-ИЛОВА

            

           

___________ банк _________ филиали

_____-сонли омонат касса

            

ОПЕРАЦИОН КУНДАЛИК

         

            

"____"  ____________ 20___ й. ҳолатига

              

Т/р

Операциянинг қисқача мазмуни

Нақд пулда


Мемориал айланмалар


Қимматликлар


кирим

чиқим


кирим

қилинган


чиқим

қилинган

кирим


чиқим


              

"__" _________ 20___ й. дан ўтказиш




           

Ҳисобварақ





               

             




           

            




            

             




        

           




        

           



ЖАМИ


             





ҲАММАСИ


         






"__" _________ 20___ й. дан ўтказиш









  







          

          

Назоратчи

           

____________________________

___________

           

(Ф.И.О.)

(имзо)

Кассир

____________________________

___________

         

(Ф.И.О.)

(имзо)

Сўнгги назоратчи

____________________________

___________

           

(Ф.И.О.)

(имзо)

                 





Йўриқномага

12-ИЛОВА

            

          

___________ банк _________ филиали

_____-сонли омонат касса

          

ОПЕРАЦИОН КУНДАЛИККА ИЛОВА

               

"____" ____________ 20___ й. учун

                       

I. Омонатлар


Омонат номи

Кун бошига


Келиб тушди


Чиқиб кетган


Кун охирига


миқдори


сумма


миқдори


сумма


миқдори


сумма


миқдори


сумма


             

            









жами: талаб қилиб олингунча

          









        

           









жами: муддатли

         









             

          









жами: жамғарма

            









ҲАММАСИ:

            









              

II. Қатъий ҳисобда турувчи бланкалар

"____" ____________ 20___ й. учун

                 

Бланка

номи


Кун бошига 

қолдиқ


Олинган


Ишлатилган


Жўнатилган


Бузилган


Кун

охирига

қолдиқ


Серия


Бланка

рақамлари


                

                 

Омонат дафтарчаси 2 варақли

           

          

            









Жами:










Омонат дафтарчаси 4 варақли


         

         









Жами:










              

          

          

       

           

        









Жами:










         

        

         

          









           

       

ҲАММАСИ:










                    

        

III. Операциялар ҳисоби

"____" ____________ 20___ й. ҳолатига

      

Операциялар тури

Операциялар сони

                      

кун бошига


кун давомида


чорак бошидан


                 

            




            

            




            

            




           

           




            

         




              

            




           

             




              

        




    Жами:

              




          

IV. Нақд пулсиз операциялар тўғрисида маълумотнома

"____" ____________ 20___ й. ҳолатига

             

Операциялар тури


Кун бошига


Кун давомида


Чорак бошидан


              

            




                  

          




              

          




            

            




                

Назоратчи

___________________________

___________

          

(Ф.И.О.)

(имзо)

Кассир

___________________________

___________

           

(Ф.И.О.)

(имзо)

Сўнгги назоратчи

___________________________

___________

            

(Ф.И.О.)

(имзо)

             





Йўриқномага

13-ИЛОВА

          

          

_______ банки ____________ филиали


___-сонли омонат касса

Бухгалтерия белгиси

          




Ҳисобварақ ______________________________ бўйича чиқим

          

Бош бухгалтер ___________

  

        "____"___________ 20___ й.


          


        


ИШЛАТИЛГАН ҚАТЪИЙ ҲИСОБДА ТУРУВЧИ

БЛАНКАЛАРНИ ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ

ОРДЕРИ

          

              



Ишлатилган қатъий ҳисобда

турувчи бланкалар номи


Серияси


Қатъий ҳисобда турувчи 

бланканинг рақамлари


Миқдори (сони)


1.

            

         





2.

           

          





3.

         

          






        

         






      

         






  ЖАМИ

         






         






              





Назоратчи



Кассир





(имзо)





(имзо)



                 





Йўриқномага

14-ИЛОВА

            

          

"Қатъий ҳисобда турувчи бланкаларнинг

ҳаракатини ҳисобга олиш

ДАФТАРИ"

        

Т/р


Сана


Қатъий

ҳисобда

турувчи

бланка-

лар номи


БЕРИЛДИ


БЕЛГИ


ФОЙДАЛА-

НИЛГАН


ҚАЙТА-

РИЛГАН


БЕЛГИ


серия-

си

блан-

калар 

рақами

__дан

__гача


сони


кассир 

берди

Ф.И.О.,

имзо


назорат-

чи олди

Ф.И.О.,

имзо


блан-

калар

рақами

__дан

__гача


сони


блан-

калар

рақами

__дан

__гача


сони


назо-

ратчи

топ-

ширди

Ф.И.О.,

имзо


кассир

олди

Ф.И.О.,

имзо

1.

     

  













2.

    

     













              





Йўриқномага

15-ИЛОВА



"Омонат кассани қўриқлаш хизматига

топшириш ва қабул қилиш

ДАФТАРИ"

        

Т/р


Сана


Кун бошида МҚЖ*ни

қабул қилди


Кун бошида

МҚЖни топширди


Кун охирида

МҚЖни топширди


Кун охирида

МҚЖни қабул қилди


соат


дақиқа


назорат-

чи ёки

кассирнинг

Ф.И.О.


имзоси


соат


дақиқа


ходим-

нинг

Ф.И.О.


соат


дақиқа


назорат-

чи ёки

кассирнинг

Ф.И.О.


имзоси


соат


дақиқа


ходим-

нинг

Ф.И.О.


1.

  

  















2.

    

     















             

*) Изоҳ: МҚЖ - махсус қўриқлаш жойи.






Йўриқномага

16-ИЛОВА

  
















(БАНК НОМИ ВА ЛОГОТИПИ)










ОМОНАТ ДАФТАРЧАСИ














    

        

ОМОНАТЧИ ДИҚҚАТИГА!


q Банк омонатлар бўйича мажбуриятларни белгиланган муддатда ва тўлиқ бажаришни ўз зиммасига олади.

q Банклардаги омонатлар Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди билан ҳимояланган.

q Банк ўз мижозларига турли операциялар ва уларнинг ҳисоб-китоб ҳолатига тегишли бўлган ахборотларнинг сир сақланишига кафолат беради.

q Омонат дафтарчасининг рақами мавжудлигига эътибор қаратинг.

q Омонатчига ҳар бир омонат тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақ варақчаси юритилади, ушбу варақчада омонат бўйича ҳар бир бажарилган операция омонатчининг имзоси билан тасдиқланиши лозим.

q Омонат қабул қилинганда, банк томонидан омонатчига омонат қабул қилинганлигининг тасдиғи сифатида Тасдиқнома берилади.

q Омонат дафтарчасига омонатчи томонидан бирон-бир ёзув киритилиши тақиқланади.

q Омонат маблағлари омонат дафтарчаси ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан банкка тақдим этилган ҳолда берилади.



ОМОНАТ ДАФТАРЧАСИ


СЕРИЯ _____ __________-СОН

Банк номи


Филиал манзили


Омонатчи



(Ф.И.О., имзо)

Ҳисобварақ рақами


Валюта тури


Омонат тури



(номи, йиллик фоизи, муддати)

            

(бошқа шартлари)

Назоратчи





(Ф.И.О.)


(имзо)

Бош бухгалтер





(Ф.И.О.)


(имзо)

Филиал раҳбари





(Ф.И.О.)


(имзо)

   

М.Ў.



ҲИСОБВАРАҚ N ___________________________

Омонатга дастлабки сумма





миқдорида қабул қилинди



(имзо)

Филиал раҳбари

         




(рақам ва сўз билан)




       




Бош

        



(имзо)

бухгалтер

        





         

Топширди



Омонатчи

         



(имзо)


   

Сана


Кирим


Чиқим


Қолдиқ


Фоизлар


Имзолар


кассир


назо-

ратчи


бош

бухгал-

тер*


филиал

раҳбари*


























































































































































































































































































































































Омонат қолдиғи "___" серия "___________-сонли омонат дафтарчасига ўтказилди.

      




"____" _____________ 20___ й.

(имзо)


(назоратчи, Ф.И.О.)



    




"____" _____________ 20___ й.

(имзо)


(кассир, Ф.И.О.)



ЭСЛАТМАЛАР:


q Омонат дафтарчаси банк томонидан омонат бўйича бажарилган операцияларни тасдиқловчи ва омонат бўйича олинган мажбуриятларни кафолатловчи ҳужжат ҳисобланади.

q Омонат ёпилган тақдирда, омонат дафтарчаси банкка қайтарилиши шарт.

q Омонат дафтарчасини бегона шахсларга бериш қатъиян ман этилади (ишончнома орқали бериш ҳоллари бундан мустасно).

q Омонатлар бўйича амалиётлар ҳақидаги маълумотларни "SMS-банкинг" дастуридан фойдаланган ҳолда мобиль алоқа телефони ёки омонатчига берилган алоҳида идентификация рақами, логин ва парол ёрдамида ўрнатилган инфокиоскалар ёки тадбиркорлар хонасидаги компьютерга ўрнатилган махсус дастур ёхуд банкнинг Интернет тармоғидаги веб-сайти орқали очилган шахсий кабинетларга кириб олиш мумкин.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 9-сон, 97-модда.