язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Банк операциялари/ АВ 04.03.2011 й. 2205-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори билан тасдиқланган Йўриқноманинг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

АВ 04.03.2011 й. 2205-сон билан рўйхатга

олинган МБ Бошқарувининг Қарори

билан тасдиқланган Йўриқноманинг

олдинги таҳрири




АВ 16.11.2012 й. 2205-1-сон билан рўйхатга олинган

МБ Бошқарувининг Қароридан олдинги таҳрири



16-банднинг олдинги таҳрири


16. Жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлари бўйича тузилган банк омонати шартномасида омонатчи томонидан омонатни биринчи талаби билан қайтариш ва белгиланган фоизлар тўлаш шартлари бўлиши лозим.



34-банднинг олдинги таҳрири


34. Муддатли омонатлар қуйидаги муддатлар бўйича таснифланади:

муддати 30 кунгача бўлган омонатлар;

муддати 90 кунгача бўлган омонатлар;

муддати 180 кунгача бўлган омонатлар;

муддати 365 кунгача бўлган омонатлар;

муддати 365 кундан ортиқ бўлган омонатлар.



50-банднинг олдинги таҳрири


50. Омонат дафтарчаси муқовасига банкнинг тўлиқ номи ва логотипи (фирма белгиси), ички томони биринчи бетида банк ва унинг тегишли филиалининг номи, жойлашган манзили, омонатчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, шахсий ҳисобварақ рақами (20 та белгили), валюта тури, омонат тури, банк масъул ходими имзоси, омонат касса муҳри ва филиал ёки банк муҳри ўрни учун сарлавҳа билан чизиқли жой кўрсатилиши лозим.



51-банднинг олдинги таҳрири


51. Омонат дафтарчасининг иккинчи ва кейинги варақларига омонат ҳаракатини қайд этувчи жадвал шакли туширилиши, унда "Сана" (йил, кун, ой) "Кирим", "Чиқим" "Қолдиқ", "Фоизлар" ва "Назоратчи ва кассир имзолари" устунлари бўлиши шарт.



61-банднинг олдинги таҳрири


61. Дастурий таъминотга эга бўлган банкларда мазкур Йўриқноманинг 60-бандида назарда тутилган ҳужжатлар (дафтарлар бундан мустасно) компьютер дастурида шакллантирилиб, қоғозга чиқарилиши мумкин.



77-банднинг олдинги таҳрири


77. Шахсий ҳисобварақлар омонат дафтарчаси берилмасдан очилиши мумкин. Бунда, банк омонати шартномасида ва омонатчи томонидан шахсий ҳисобварақ очиш учун ёзилган аризада "омонат дафтарчаси расмийлаштириш билан" ёки "омонат дафтарчаси расмийлаштирмасдан" шартлари кўрсатилиши лозим.



91-банднинг олдинги таҳрири


91. Банкнинг бошқа филиалидан Шахсий ҳисобварақ варақчалари қабул қилиб олинганда, филиал томонидан янги шахсий ҳисобварақ очилади. Янги шахсий ҳисобвара??а омонат суммасини киритиш фақат омонатчи келганда амалга оширилади.



106-банднинг олдинги таҳрири


106. Омонатчи омонат шартларига рози бўлган тақдирда, банк омонати шартномасини имзолаб, Кирим ордери ва Сўнгги назоратга хабарномани тўлдиради ва назоратчига тақдим қилади.



109-банднинг олдинги таҳрири


109. Назоратчи Кирим ордери асосида омонат бўйича компьютер дастурига бошланғич қўйилган омонат суммасини ва омонатчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотларини киритади.



113-банднинг олдинги таҳрири


113. Назоратчи омонат суммаси қўйилганлигини тасдиқловчи банк омонати шартномасини ва омонат дафтарчасини расмийлаштиради.



115-банднинг олдинги таҳрири


115. Назоратчи омонат суммаси кирим қилинганлигини тасдиқловчи Тасдиқномани компьютер дастурида шакллантириб қоғозга чиқаради. Тасдиқнома ва омонат дафтарчасини имзолаш учун Кирим ордери билан бирга кассирга беради.



117-банднинг олдинги таҳрири


117. Назоратчи банк омонати шартномасининг бир нусхасини, омонат дафтарчаси ва Тасдиқномани омонатчига беради.



126-банднинг олдинги таҳрири


126. Қўшимча маблағлар қабул қилишда назоратчи картотекадан Шахсий ҳисобварақ варақчасидаги омонатчининг фамилияси, исми ва отасининг исмини ҳамда унинг имзосини, омонат қолдиғини омонат дафтарчасидаги ва Кирим ордеридаги маълумотлар билан солиштиради.



173-банднинг олдинги таҳрири


173. Омонат дафтарчаси варақлари ёзувлар билан тўлганда ёки яроқсиз ҳолга келганда ёки йўқолганда янги омонат дафтарчаси олиш учун омонатчи омонат кассага ариза билан мурожаат этиши лозим.



222-банднинг олдинги таҳрири


222. Омонат дафтарчалари Бош банк билан қатъий ҳисобда турувчи бланкаларни ишлаб чиқариш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахслар ўртасида тузилган шартнома асосида тайёрланади ва Бош банк томонидан банк филиалларига етказилади. йўқолганда омонатчига янги Омонат дафтарчаси расмийлаштирилади.



233-банднинг олдинги таҳрири


233. Сўнгги назоратдан кейин аниқланган ноқонуний операциялар учун сўнгги назоратчи, кассир ва назоратчи биргаликда жавоб беради.



Йўриқномага 1-илованинг олдинги таҳрири


Йўриқномага

1-ИЛОВА

    

         

               

ШАХСИЙ ҲИСОБВАРАҚ ВАРАҚЧАСИ

                 

     

___________ банк _________ филиали

____-сонли омонат касса



          







Шахсий ҳисобварақ рақами ____________




(фамилияси)








             






(исми ва отасининг исми)


(манзили)




           






(туғилган йили)


(назоратчи)




         









           







Сана


ОМОНАТЛАР


ФОИЗЛАР


Назорат рақами

кирим


чиқим


қолдиқ


ҳисобланган


        

         

           

        






       

        






         

           







          

         







         

          







         

           







          

          






              

       







                   

_____________________ сонли қўшимча варақчага ўтказилган _____________________________________ Назоратчи

БЕЛГИЛАР УЧУН








         

             








            

              








           

          








              

            







                                                                           








Омонатчи:

__________

(имзо)




Назоратчи:

______________

(имзо)



          

          

Йўриқномага 4-илованинг олдинги таҳрири


Йўриқномага

4-ИЛОВА

       

       


         

ТАСДИҚНОМА


       

___________________ банк _______________________ филиали, банк филиали коди _______________

____-сонли омонат касса


Омонат қўйилган сана ХХ.ХХ.ХХХХ Вақт ХХ:ХХ


Омонатнинг тури ________________


Омонатчи __________________________________                 ______

                                                 (Ф.И.О.)                                                      (имзо)

Омонатчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати маълумотлари: ____________________________________________

          

__________________________________________________________________________________________________

                   

Омонатга кирим қилинган сумма: _________________________ сўм ____________ тийин

__________________________________________________________________________________________________

(сумма сўз билан)

Шахсий ҳисобварақ рақами ________________


Назоратчи _______________________     ______                                   Кассир _______________________      ______

                                             (Ф.И.О.)                       (имзо)                                                               (Ф.И.О.)                                 (имзо)

      

                   М.Ў.