язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Банк операциялари/ Марказий банк Бошқарувининг 31.12.2010 й. 42/1-сон "Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 04.03.2011 й. 2205-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.03.2011 й.

N 2205




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

31.12.2010 й.

N 42/1


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси банкларида

депозит операцияларини амалга ошириш

тартиби тўғрисидаги йўриқномани

тасдиқлаш ҳақида


(2011 йил 14 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда), "Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси 2002 йил, 4-5-сон, 70-модда) қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 20 февралдаги ПФ-3968-сон "Тижорат банкларида аҳоли омонатлари шартларини либераллаштириш ҳамда кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил 8-9-сон, 35-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Марказий банк Бошқарувининг 1997 йил 15 мартдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси банкларидаги депозитлар тўғрисида"ги низом (рўйхат рақами 534, 1998 йил 16 ноябрь);

Марказий банк Бошқарувининг 2009 йил 17 октябрдаги 29/6-сон "Ўзбекистон Республикаси банкларидаги депозитлар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 534-1, 2009 йил 3 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 45-сон, 489-модда).


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                             Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 9-сон, 97-модда.