Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банк операциялари /

Марказий банк Бошқарувининг 17.10.2009 й. 29/4-сон "Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 03.11.2009 й. 1948-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.11.2009 й.

N 1948-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

17.10.2009 й.

N 29/4


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган

банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2009 йил 13 ноябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) ва "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 451-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 16 мартдаги 7/2-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 18-сон, 229-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                     Ф. Муллажонов






Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2009 йил 17 октябрдаги

29/4-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган

банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 8-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мижозлар томонидан ҳисобварақлар очиш учун банкка мазкур Йўриқномада кўзда тутилган ҳужжатлар тақдим қилинган кундан сўнг, банклар икки иш куни мобайнида, агар қонун ҳужжатларида бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, уларга ҳисобварақлар очишлари шарт.";

иккинчи хатбоши "қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақ очиш учун асос бўлган ҳужжатлари, банк ҳисобварағи шартномаси, шунингдек унга киритилган ўзгартиришлар, таъсис ҳужжатлари (таъсис шартномаси, устав) ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари, иккиламчи ҳисобварақлар очилганлиги тўғрисидаги асосий ҳисобварағини очган банкка юборган хабарнинг нусхаси ҳамда бекор қилинган имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчалар мижознинг юридик йиғмажилдида сақланади.".


3. 12-банд қуйидаги таҳрирдаги "д" ва "е" кичик бандлар билан тўлдирилсин:

"д) тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлган резидент юридик шахслар томонидан таъсис ҳужжатлари (таъсис шартномаси, устав) ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари;

е) мижоз номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат). Шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли кўрсатилгандан сўнг, банк томонидан ундан нусха олинади.".


4. 13-банд қуйидаги таҳрирдаги "г" кичик банд билан тўлдирилсин:

"г) тадбиркорлик фаолияти субъекти бўлмаган резидент юридик шахслар томонидан таъсис ҳужжатлари (таъсис шартномаси, устав) ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари, шунингдек юридик шахс номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат). Шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли кўрсатилгандан сўнг, банк томонидан ундан нусха олинади.".


5. 14-банд қуйидаги таҳрирдаги "г" ва "д" кичик бандлар билан тўлдирилсин:

"г) ваколатхона ёки филиалга берилган ваколатларни белгиловчи ҳужжатнинг нотариал тасдиқланган нусхаси;

д) ваколатхона ёки филиал номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи (паспорт ёки унинг ўрнини босадиган) ҳужжат. Шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли кўрсатилгандан сўнг, банк томонидан ундан нусха олинади.".


6. 16-банд қуйидаги таҳрирдаги "г" кичик банд билан тўлдирилсин:

"г) норезидент юридик шахс номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат). Шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли кўрсатилгандан сўнг, банк томонидан ундан нусха олинади.".


7. 17-банддаги "шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ва унга тенглаштирилган ҳужжат) тақдим қилинади" деган сўзлар "шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат) тақдим қилинади ва банк томонидан ушбу ҳужжатлардан нусха олинади" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 23-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. 31-банд қуйидаги таҳрирдаги "в" кичик банд билан тўлдирилсин:

"в) норезидент банк томонидан ва у рўйхатга олинган давлатда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро стандартлар қўлланилиши тўғрисидаги ахборот.".


10. 39-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Таъсис ҳужжатлари (таъсис шартномаси, устав)да кўрсатилган маълумотлар (таъсисчилар, акциядорлар, иштирокчилар ёки бошқа маълумотлар) ўзгарган тақдирда, мижоз таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нотариал тасдиқланган нусхасини банкка тақдим қилади.".


11. 45-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Асосий ҳисобварақ ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот ахборотлар базасида қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда сақланади. Ушбу муддат тугагандан сўнг ўтказилган асосий ҳисобварақ тўғрисидаги маълумот архивланади ва белгиланган тартибда сақланади.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 45-сон, 487-модда.
















































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск