язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Банк операциялари/ Хўжалик юритувчи субъектларга бир нечта банкда ҳисобрақамлар очиш ва улардан тўловларни амалга ошириш Тартиби (АВ томонидан 05.01.2000 й. 864-сон билан рўйхатга олинган 20.12.1999 й. МВ 97-сон, МБ 99-89-сон билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.01.2000 й.

N 864

ТАСДИҚЛАНГАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

N 97

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ

N 99-89

КЕЛИШИЛГАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

N 135-В


20.12.1999 й.

Хўжалик юритувчи субъектларга бир нечта

банкда ҳисобрақамлар очиш ва улардан

тўловларни амалга ошириш

ТАРТИБИ


Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрдаги "Муддатида тўланмаган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш тўғрисида"ги, "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 4 февралдаги "Ҳисоб-китоб механизмини такомиллаштириш ҳамда республика бюджети ва маҳаллий бюджетларга тўловлар тушишини рағбатлантириш чоралари тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 15 январдаги 24-сонли "Банк тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорнинг 6-бандига асосан ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган хўжалик юритувчи субъектларнинг бир нечта банкда талаб қилиб олгингунча ва бошқа депозит ҳисобрақамларини очиш ва улардан тўловларнинг амалга ошириш тартибини белгилайди.


1. Юридик шахслар бир неча банқда ҳисобрақамлар очиш учун солиқ тўлаш жойидаги давлат солиқ хизмати органларини хабардор қилган ҳодда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигада 1998 йил 18 ноябрда 539-сон билан давлат рўйхатига олинган "Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида"ги йўриқномада белгиланган тартибда ҳужжатларни банкка тақдим этади.


2. Мазкур 539-сонли йўриқноманинг 1.9- бандига асосан банклар юридик шахсларга икккиламчи ҳисобварақ очганидан кейинги кундан кечикмаган ҳолда ушбу юридик шахсларга, улар рўйхатда турган давлат солиқ хизмати органига ҳамда асосий ҳисобварақи очилган банкка ёзма равишда хабар бериши лозим.


3. Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар юридик шахснинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади.


4. Банк мижозга иккиламчи талаб қилиб олгунча депозит ҳисобварағига келиб тушган маблағлар тўғрисида кейинги кундан кечиктирмаган ҳолда маълумот беради.


5. Юридик шахснинг асосий талаб қилиб олингунча депозит хисобварағидаги маблағлар унга қўйилган талабларни қондириш учун етарли бўлмаган ҳолда, Давлат солиқ хизмати органларининг ёзма кўрсатмаларини (кўрсатмада мижознинг иккиламчи хдсобварағини очган банкнинг тўлиқ реквизитлари ва ушбу хдсобваракларда маблағи борлиги тўғрисида маълумот берилади) шу мижознинг иккиламчи ҳисобварақларига хизмат кўрсатувчи банкларга электрон почта орқали тегишли маблағни ундириш учун жўнатади. Кўрсатмани олган банк ўз навбатида керакли маблагаи кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда мижознинг асосий ҳисобварағига ўтказишни таъминлайди.


6. Тижорат банклари, хўжалик юритувчи субъектлар ва Давлат солиқ хизмати органларининг масъул ходимлари ушбу тартибни тўғри ва ўз вақтида бажарилиши бўйича Ўзбекистон Республикасида амал қилаётган қонунларда белгиланган тартибда жавобгардир.



Молия вазири ўринбосари                                                   Э.Гадоев



Давлат солиқ қўмитаси раиси муовини                               В.Беганов



Марказий банк раиси ўринбосари                                       М.Жумагалдиев