ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.11.2007 й. ПҚ-726-сон "Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.11.2007 й.

N ПҚ-726



БАНК ТИЗИМИНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ ВА БЎШ ПУЛ

МАБЛАҒЛАРИНИ БАНК АЙЛАНМАСИГА

ЖАЛБ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қайд этиб ўтилсинки, мустақиллик йиллари мобайнида банк тизимини изчил ва аниқ мақсад йўлида ислоҳ қилиш банкларнинг мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришдаги ролини кучайтиришга, уларнинг капиталлашув даражасини оширишга, иқтисодиётнинг реал секторини кредитлаш кўламларини кенгайтиришга ҳамда кўрсатилаётган банк хизматлари сифатини яхшилашга имконият яратди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш ҳажмлари ошиб бормоқда, аҳолига, шу жумладан ёш оилаларга ипотека ва истеъмол кредитлари бериш миқёслари тобора кенгаймоқда.

Ҳозирги вақтда тижорат банклари активлари ва жами капиталининг ҳажмлари 2000 йилга нисбатан тегишли равишда 7,6 ва 7,4 баравар кўпайди. Аҳолининг омонат қўйилмалари ҳажми 38 баравар, банк кассаларига нақд пул маблағларининг тушумлари - 8,1 баравар, иқтисодиётнинг реал секторига кредит қўйилмалари - 5 баравар кўпайди.

Шу билан бирга, тижорат банклари ҳамон самарали инвестиция марказларига айлангани йўқ, корхоналарни модернизация қилиш ва технологик қайта жиҳозлашда ўз капитали билан суст қатнашмоқда. Банкларнинг капиталлашув даражасини кескин ошириш, банк тизими барқарорлиги, ишончли пул муомаласи, банклар томонидан нақд маблағлар тўсиқсиз ва тўлиқ берилиши кафолатларини яратиш вазифалари долзарблигича қолмоқда.

Марказий банк ва тижорат банклари, солиқ органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари томонидан банкдан ташқари айланмани қисқартириш ҳамда нақд пулларни банк кассаларига жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар етарли даражада эмас.

Банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш, тижорат банкларининг рақобатдошлиги, молиявий барқарорлиги ва инвестициявий фаоллигини кучайтириш, банкдан ташқари айланмани камайтириш, жумладан озиқ-овқат (деҳқон) бозорларидаги нақд пулларни банк айланмасига жалб этиш ҳамда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар кўламини кенгайтириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Банклари уюшмаси ва тижорат банклари билан биргаликда ишлаб чиқилган:

2007-2010 йилларда Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш ва ривожлантириш дастури 1-иловага* мувофиқ;

Бўш пул маблағларини банк айланмасига янада жалб қилиш ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар ҳажмининг ўсишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар комплекси 2-иловага* мувофиқ маъқуллансин.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси, тегишли вазирлик ва идоралар, тижорат банклари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига ушбу қарорнинг 1 ва 2-иловаларида назарда тутилган чора-тадбирлар белгиланган муддатларда сифатли ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш учун шахсий жавобгарлик юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси банк тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш бўйича ушбу чора-тадбирларнинг бажарилишини ҳар чоракда ўз мажлисларида кўриб борсин.

3. Белгилаб қўйилсинки, банк фаолиятини амалга ошириш лицензиясига эга бўлган тижорат банклари қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини ишончли бошқарувчи ва инвестиция маслаҳатчиси сифатида профессионал фаолиятни амалга оширишга ҳақлидир. Бунда тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар бозорида касб фаолиятини амалга оширишга алоҳида лицензия олиш талаб қилинмайди.

4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари, микрокредит ташкилотлари ва суғурта компанияларига бир ой муддатда қуйидагилар бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тавсия этилсин:

банк муассасалари, шу жумладан мини-банклар, махсус кассалар, валюта айирбошлаш шохобчалари тармоқларини озиқ-овқат (деҳқон) бозорлари ҳудудларида жойлаштирган ҳолда кенгайтириш ҳамда дам олиш ва байрам кунларида белгиланган тартибда ишлашини мажбурий таъминлаш;

озиқ-овқат (деҳқон) бозорларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахсларнинг пул маблағларини жамғарма ҳамда муддатли депозитларга, шу жумладан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишдан тушадиган бўш пул маблағларни омонатчиларга маблағ сақланадиган ҳар бир куни учун фоизли даромад қўшган ҳолда вақтинча сақлашга жалб этиш;

деҳқон хўжаликлари, савдо-харид фирмалари ва бошқа кичик бизнес ҳамда тадбиркорлик субъектларига кредитлар бериш ва микромолия, шунингдек озиқ-овқат (деҳқон) бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш, сақлаш ва сотиш билан боғлиқ таваккалчиликларни суғурталаш бўйича хизмат кўрсатиш.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки ва тижорат банклари бир ой муддатда ҳудудлар доирасида ҳар бир тушум манбалари бўйича пул оқимининг ўзгариши, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларнинг нақд пул тушумини тўлиқ топширгани ва топширишдан бўйин товлагани тўғрисидаги маълумотлар ўз аксини топиши таъминланган тезкор ахборотни кундалик айирбошлашнинг умумреспублика ягона электрон тармоғини жорий этсин.


6. Қуйидагилар 2008 йилнинг 1 январидан бошлаб 3 йил муддатга:

Республика инкассация бирлашмаси - бўшайдиган маблағларни инкассация хизматининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга мақсадли йўналтириш шарти билан қўшилган қиймат солиғи ва мулк солиғи тўлашдан озод этилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раиси Ф.М. Муллажонов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 45-сон, 454-модда.










































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск